Рестриктазалар эндонуклеазаларнинг ДНКни муайян махсус кетма-кетликлари
рестрикция сайтлари
(нуқталари)ни ҳосил қилиб гидролиз қиладиган гуруҳи
ҳисобланади. Ҳар бир рестриктаза ўзининг рестрикция сайтини танийди ва
ДНКни рестрикция сайти изчилликлари ичидан ёки
унинг атрофидан бошлаб
қирқади. Шундай қилиб, муайян бир рестриктаза таъсирида битта ва айнан ўша
ДНК кетма-кетлиги ҳар доим ҳам бир хилдаги бўлаклар йиғиндисини ҳосил
қилади. Рестриктазаларни номлашда фермент ажратиб олинган бактерия турининг
лотинча номини бош ҳарфлари ва қўшимча белгиларидан фойдаланилади. Чунки
бир турдаги бактериялардан бир неча хил рестриктазалар
ажратиб олинган
бўлиши мумкин. Esсheрichia coлi-EcoР I, EcoР V, Haemophiлуs infлуenzae –Hinf I,
Stрeptomyces aлbуs – Saл I, Theрmуs aqуaticуs – Taq I. Basillus ameloliguefaciens H
Рестриктазалар нуклеотид кетма-кетликларини қирқишига кўра, бир неча
типга бўлинади. I-типдаги рестриктазалар рестрикция сайтларини танийди, лекин
таниб олган сайтдан ихтиёрий масофада (бир неча ўндан то
бир неча юз минг
нуклеотид жуфтларга қадар) қирқади. Бундай рестриктазаларни ген муҳандислиги
муаммоларини ҳал этишда қўллаб бўлмайди. III-типдаги рестриктазалар ҳам I-
типдаги рестриктазаларга ўхшайди, улар ДНКни таниб олинган сайтдан 20-35
н.ж. масофада гидролиз қилади, шунинг учун ҳам амалий мақсадларда кам
фойдаланилади.
Рекомбинант молекулалар олиш учун асосан II-типдаги рестриктазалар
қўлланилади. Бундай рестриктазаларнинг
асосий тавсифи шундаки, уларнинг
таниш сайти ва қирқиш жойи бир-бирига мос келади.
Dostları ilə paylaş: