89
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирида
умматларига насиҳат қилганлар. Уммат ҳаѐтидаги
жуда мураккаб
масалаларни қамраб олган бу насиҳат ислом тарихидаги "Видо
хутбаси" дейилади. Унда асосий масалалар қаторидан оила
масаласи ўрин олган. Эр-хотиннинг ўзаро муомала маданиятига
алоҳида урғу берилган. Жумладан:
"Эй инсонлар! Аёлларга доимо яхши муомалада
бўлинглар. Улар сизларга итоаткор сифатида берилди.
Сизларга нисбатан улар очиқ ахлоқсизлик содир этмагунча
ундан (чиройли
муомала
қилишдан)
бошқача
муомала
қилишга ҳаққингиз йўқ...
Огоҳ бўлинг, уларнинг устида сизларнинг ҳаққингиз бор.
Сизларнинг устингизда уларнинг ҳаққи бор.
Сизнинг ҳаққингиз
сиз
ёқтирмаган
кишига
тўшагингизни бостирмаслиги, сиз ёқтирмаган кишиларнинг
уйингизга киришига изн бермасликларидир.
Уларнинг ҳаққлари – таомлари ва либосларини чиройли
қилмоғингиз".
Ушбу насиҳатда эр-хотин
орасидаги муомала маданияти
ўзига хос услубда баѐн қилинган. Бу насиҳатга амал қилганлар
оилада ўзлари кўзлаган эзгу мақсадга эришади. Саодатли ҳаѐтга,
жамиятда ҳам ўрин ва мавқега эга бўлади. Оиласига, аѐлига яхши
муомалада бўлган инсон ўзи яшаб
турган жамиятнинг комил
инсонларидан ҳисобланади. Бу фикр Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифида ўз ифодасини
топган:
"Мўминлар орасида имон жиҳатидан комили чиройли
хулққа эга бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз
Dostları ilə paylaş: