Samarqand davlat universiteti gulsum tagiyeva, hayriniso husanova oila va gender


унинг хулқидан бири ёқмаса, иккинчиси хурсанд қилади



Yüklə 1,84 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə34/94
tarix08.02.2023
ölçüsü1,84 Mb.
#83404
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
oila

унинг хулқидан бири ёқмаса, иккинчиси хурсанд қилади
(Имом Бухорий ривояти). 
Ислом дини ўзаро муҳаббат, раҳмат, меҳр-шафқат каби 
инсоний хислатлар оила мустаҳкамлигининг муҳим омилларидан 
эканини айтади. Булардан бирортасига арзимас нарса боис дарз 
етмаслиги зарур. 
Шундан келиб чиқиб, комилликка интилган ҳар бир эркак 
оилада ўзига ҳаѐтий ҳамроҳ бўлаѐтган аѐлининг барча ахлоқ ва 
хилқатини тўла тушуниб боради. Унинг туғма хусусиятлари ва 


87 
табиатига қараб ҳаѐт тарзини белгилаши лозим бўлади. Лекин 
шуни айтиб ўтамиз, кишининг аѐлини ўзи кўзлаган ва тасаввур 
қилган ҳолатга келтириши учун ҳаракатлари ҳамиша ҳам яхши 
натижа бермаслиги мумкин. 
Бунга қатор сабаблар бор. Биринчидан, рафиқа бўлган 
аѐлнинг муомала, кийиниши, овқатланиши ўзи туғилиб ўсган 
бошқа оила турмуш тарзига мослашган. Иккинчидан, таълим-
тарбияси ҳам ўз ота-онасининг ѐши, касбу кори, дунѐқараши, урф-
одатларидан келиб чиқиб шаклланган. Учинчидан, аѐл ўзининг 
хилқатидан келиб чиқиб, ҳаѐт тасаввурига эга. Бу каби жиҳатларга 
эътибор бериш, янги оилага мослашиб олиш учун аѐлга муайян 
вақт керак бўлади. Куѐв келинчакни ўз ҳаѐт тарзига мослаб, 
кўниктириб олиш учун мулойимлик, кечиримлиликка суянмаса, 
қўполлик ва ғазаб қилса, оила ажримга юз тутиши мумкин. 
Жуфтлик муқаддаслигини ва унинг муаммоларини яхшиликча ҳал 
қилиш мақсадини онгу шуурига сингдирган инсон оилага кенг 
қамровли ахлоқ нуқтаи назари ила ѐндашади. Бундай оила 
бошлиғининг хонадони осуда, сокин, бахтли, келажаги хайрли 
бўлади. 
Қуръони каримнинг ушбу оятларида жуфт яшаш лозимлиги 
айтилади: 
"Унинг аломатларидан (яна бири) сизлар (нафсни 
қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан 
жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик 

Yüklə 1,84 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin