бири - ракобатчиларнинг созланган харакатларни бошлашлари учун халал бериш. Бундай ёндошув куйидаги асосий кадамларни кузда тутади: 1. Буш бозор уяларини тулдириш учун махсулот номенклатурасини кенгайтириш. 2. Ракобатчилар эга булган ёки эга булиши мумкин булган моделлар ва махсулотлар сортларини ишлаб чикиш. 3. Пастрок нархларда ракобатчиларнинг махсулотларига якин моделларни таклиф этиш. 4. Ракобатчиларни воситачи ва дистрибьютерларнинг таксимлаш тармогидан сикиб чикариш учун улар билан шартномалар имзолаш. 5. Воситачилар ва дистрибьютерлар бошка таъминотчилар билан алока боглашларига халал бериш учун уларга сезиларли скидкаларни кафолатлаш. 6. Истеъмолчиларни бепул ёки паст нархларда укитишни таклиф этиш. 7. Ўз махсулотига истеъмолчилар талабини сақлаб колиш учун чоралар кўриш. 8. Кредитга сотиш хажмларини ошириш. 9. Бутловчи қисмлар етказиб бериш вактини қисқартириш. 10. Муқобил технологияларни патентлаш. 11. Хусусий ноу-хауларни химоялаш. 12. Энг яхши таъминотчилар билан эксклюзив контрактлар имзолаш. 13. Ракобатчиларни якинлаштирмаслик учун хом ашёларни катта хажмларда сотиб олиш. 14. Рақобатчилар билан ишлайдиган таъминотчилардан воз кечиш. 15. Товарлар ва ракобатчилар харакатларни доимо назорат килиб туриш.