Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Муаллақ ҳолатда шрот таркибидан бензинни ҳайдаш



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə12/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
ўсимлик


Муаллақ ҳолатда шрот таркибидан бензинни ҳайдаш. Бу усул асосан Экстехник қурулмасида қўлланилади. Бунда тостернинг ўзидан учиб чиқаётган ва қиздирилган эритувчи буғларидан фойдаланилади, яъни экстрактордан чиққан, бензинли шрот тостер юқорисида жойлашган токчали мосламанинг токчаларидан сирғалиб тушаётган шротга пастдан қарама-қарши йўналишда учиб чиқаётган бензин буғлари йўналтирилади. Бу шароитда ишлатилаётган маҳсулот деярли муаллақ ҳолатда бўлганлиги учун унинг орасидан пастдан чиқаётган бензин буғлари бемалол ўтади ва ўз иссиқлиги ҳисобига шротдаги бензиннинг асосий қисмини иситиб ўзи билан олиб кетади.

Бу билан шротдаги бензинни учириш учун сарф бўладиган технологик буғ тежаб қолинади ва маҳсулот асосан бензин буғлари ичида бўлганлиги учун оқсиллар деярли денатурацияга учрамайди, лекин бу усулнинг асосий камчиликларидан бири маҳсулот таркибидан бензинни тўлиқ учириб бўлмаслигидадир ва шрот таркибидаги бензиннинг 80-85 % хайдалади.. Қолган бензин эса тостернинг ўзида очиқ ва ёпиқ буғ ёрдамида хайдалиши лозим. Умуман олганда бу усул билан олинаётган шротнинг сифати тўлиқ стандарт талабларига жавоб беради ва сувда эрувчи оқсиллар миқдори билан эса талаб даражасидан ҳам ошиб кетади. Бу усул асосан АҚШ да ишлатилаяпти. Хозирча МДХ да жорий қилинган эмас.

Уччала усулни умумлаштириб кўрганда барчасида технологик очиқ ва ёпиқ буғ ишлатилади. Маълумки, аппаратларни буғ кўйлакларига бериладиган сув буғи ҳам аппаратни, ҳам маҳсулотни иситиш учун хизмат қилади ва иссиқлик таъсирида шрот такрибидаги бензин қизиб буғланади, лекин фақатгина ёпиқ буғ ёрдамида маҳсулотдан эритувчини тўлиқ хайдаш мумкин эмас, чунки бир қисм эритувчи ва қаттиқ модда шрот орасида ўзаро молекуляр тортишиши намоён бўлиб, бу кучни камайтириш ёки узиш учун албатта очиқ буғ ишлатилиши лозим. Шундагина сув буғлари эритувчи ва маҳсулот молекулалари орасидаги тортишув кучини камайтириб, эритувчини енгил ҳайдашга ёрдам беради. Ўз навбатида сув буғи маҳсулот устидаги эритувчи буғларининг парциал босимини камайтириб, эритувчини учиб чиқиши учун қулай шароит ҳосил қилади.

Булардан ташқари эритувчи ҳайдалаётган аппарат ички муҳитида бир оз вакуум ҳосил қилиниб эритувчининг учиш ҳарорати камайтирилади.



Шротдан учирилаётган бензин буғлари аралашмасини тозалаш. Шрот таркибидан бензин учирилаётган пайтда ҳосил бўлган буғ ҳолатидаги эритувчининг ҳажми ниҳоятда катта бўлиб, бензин буғлари аппарат ичидан катта тезлик билан учиб чиқади ва ўзи билан биргаликда шротнинг майда бўлакчаларини олиб кетади.

Бензин буғлари таркибидаги шрот чангининг миқдори буғ ҳажмига нисбатан кўп бўлмасада буғни конденсациялаш жараёнида конденсатор трубкаларининг оралиқ бўшлиқларини тезда ифлослаб, тўлдириб ташлайди. Натижада конденсаторнинг ишлаши тўлиқ бузилади. Шу туфайли шнекли ёки қасқонли буғлатгичлардан чиқаётган бензин буғлари конденсаторга боришдан олдин қуруқ ва ҳўл шрот ушлагичлардан ўтказилади. Қуруқ шрот ушлагичлар шрот заррачаларининг ўлчами 100 мкм дан ортиқ бўлгандагина ушлай олади. Хўл шрот ушлагичлар эса, иситилган сув ва охирги пайтларда эритувчи ёрдамида пуркаш йўли билан деярли барча шрот заррачаларини ушлаб қолади. Шунинг учун шнекли буғлатгичлардан сўнг албатта кетма-кет қуруқ ва ҳўл шрот ушлагичлар, тостердан сўнг эса фақатгина ҳўл шрот ушлагич ишлатилади.

Шрот чанги ва сувдан ҳосил бўлган аралашма лойқа, шлам деб номланиб, у махсус шлам қиздиргичларда иситилиб, таркибидаги бензин буғлатилади ва конденсациялаш йўли билан буғлар суюқ бензинга айлантирилади. Қолдиқ ифлос сув шламли сув деб аталиб, цех ташқарисидаги бензин ушловчи ҳовузларга йўналтирилади.

НД-1250 линиясининг камерали ҳўл шрот тутқичи (15.4-расм) текис қопқоқ ва конуссимон тагликка эга бўлган цилиндрсимон аппарат бўлиб, оралиқ тўсиқ (1) билан бўлинган. Қопқоқ устида иккита патрубок (3) жойлашган бўлиб, улардан бири (3) буғ кириши ва иккинчиси (2) чиқиши учун хизмат қилади. Кириш патрубогининг тагида ювувчи иссиқ сув кирадиган форсункалар (4) жойлашган. Шрот ушлагичнинг таг қисмида қайтаргич (7) жойлашган. Патрубок (8) оқава ва шлам сувлари чиқиши учун хизмат қилади.

Шрот ушлагич корпусида олди ва орқа қисмида кўриш учун иккита люк (6) бор, тепа қисмида форсункалардан пуркалаётган сувни кузатиш учун кўриш дарчаси (5) жойлашган. Қуруқ шротушлагичдан шрот заррачалари билан келаётган эритувчи ва сув буғлари хўл шротушлагичга келади ва бу ерда уларга форсункалар орқали иссиқ сув (90-950С) пуркалади. Шротушлагичда иссиқ сувдан фойдаланганда эритувчи буғларининг конденсацияланишига йўл қўйилмайди. Сув билан илашиб келган шрот заррачалари қайтаргич бўйлаб конусга тушади ва патрубок орқали шламбуғлатгичга боради.



Тозаланган эритувчи ва сув буғлари тўсиқдан ўтиб чиқиш патрубкаси орқали конденсаторга узатилади. Камерали ҳўл шротушлагичлар қуруқ шротушлагичлар билан уйғунликда ишлатилади.



Циклонли ҳўл шрот ушлагич таркибида тостер бўлган МЭЗ-350 ва бошқа экстракциялаш линиялари таркибига киради.

Циклонли шротушлагич (15.5-расм) таг қисми конуссимон бўлиб цилиндрик аппарат (7) ҳисобланади. Ускуна ичининг ўртасида труба (6) жойлашган бўлиб, у тозаланган эритувчи ва сув буғларини чиқариш учун хизмат қилади.

Ички ва ташқи цилиндрлар оралиғидаги бўшлиқда иссиқ сувни пуркаб берувчи ўнта тешикли форсункалар (4) жойлашган. Форсункалар ишлашини улар қаршисида жойлашган кўриш ойнаси (5) орқали назорат қилинади.

Қаттиқ заррачали эритувчи ва сув буғлари кириши патрубок (1) орқали амалга оширилади.

Ускунанинг конуссимон қисмида шлам сувлари чиқадиган патрубок (8) ва муҳофазаловчи гидравлик тўсиқ (9) мавжуд. Сув ва эритувчи буғлари чиқариб юбориладиган марказий трубанинг эгилган жойида форсунка (3) ва люк (2) жойлашган. Улар тирсакдаги шрот зарраларини тозалаш учун хизмат қилади.

Эритувчи ва сув буғлари шрот заррачалари билан бирга патрубок орқали ички ва ташқи цилиндрлар оралиғига тушади, у ерда улар тешикли форсункалардан берилаётган иссиқ сув билан ҳўлланади. Буғлар ҳалқа бўшлиғида айланма ҳаракат қила бошлайди. Марказдан қочма куч таъсирида шрот заррачалари ташқи цилиндр деворларига чиқариб ташланади, у ердан иссиқ сув оқими билан ювиб юборилади.



Тозаланган эритувчи ва сув буғлари марказий труба орқали конденсацияга берилади. Шлам сувлари конуссимон қисмда йиғилиб патрубок орқали ишлов беришга юборилади.

Циклонли ҳўл шротушлагичлар қуруқ шротушлагичларсиз ҳам эксплуатация қилиниши мумкин.

“Жанацца” (Италия), “Экстехник” (Германия) экстракция қурилмаларида эритувчи иштирокида ҳўл шротушлагичлар қўлланилади. Буғ оқимига эритувчи пуркаб берилганда эмульсиялар ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди ва ишлаб чиқариш оқава сувлари миқдори камаяди. Шрот заррачаларини буғ газ аралашмасидан тозалашнинг ушбу усули анча истиқболли ҳисобланади.



Шротни кондициялаш, грануллаш ва бойитиш. Буғлатгичлардан чиқаётган шрот 100-105оС ҳароратга, 6-10% намликка эга ва таркибида 0,05-0,2% атрофида эритувчилар мавжуд бўлади.

Шротни нормал шароитда сақлаш ва ташиш учун керакли бўлган ҳароратгача, намликкача эритувчиларнинг миқдорига қараб совитилади.

Сақлаш учун келаётган шрот қуйидаги оптимал параметрларга эга бўлиши керак: т<40оC намлиги 7-9% кунгабоқар шроти; 8-10% соя шроти; 7-8% пахта чигити шроти.

Шротни кондициялашдан асосий мақсад, ундаги эритувчилар миқдорини камайтиришдан иборатдир. Кондицияланган шротдаги эритувчиларнинг миқдори 0,1%дан ошмаслиги керак.



Шротларни температура бўйича кондициалаш учун қасқон шаклидаги кондиционерлар ишлатилади. Қасқонларнинг кондиционердаги сони шу хисобдан олинадики, яъни шротнинг харорати кондициялангандан сўнг 70оС атрофида бўлиши керак. Шротнинг намлик бўйича кондициялаш учун икки винтли шнек намлатгичлар қўлланилади.

Экстракция цехларида шротни кондициялаш қурилмасининг технологик схемаси Шротни сақлашдан олдин совутувчи колоннада совитиш схемаси 15.6-расмда берилган. Буғлатгичлардан келаётган иссиқ шрот шнек (1) ёрдамида қасқонли кондиционерга (2) туширилади ва у ерда 70оСгача совитилади. Керак бўлса қисман намланади. Қасқонларнинг ғилофлари совуқ сув ёрдамида совитилади. Шротлардан чиқаётган буғ-газ аралашмаси ҳавога чиқариб юборилади. Шрот магнитли ҳимоядан ва нориядан (3) ўтгач, шнек (4) ёрдамида шрот совитгич колонкасига (5) келади. У ерда шрот ҳаво ёрдамида шамоллатилади. Ҳаво вентилятор (9) ёрдамида берилади. Натижада шрот 400Сгача совутилади. Ишлатилган ҳаво фильтр(7)да тозаланиб, трубопровод (10) орқали ҳавога чиқарилади. Ушлаб қолинган чанг ҳавоўтказгич орқали шротнинг асосий оқимига қўшиб юборилади. Совутилган шрот шлюзли затвор ва таъминлагич (6) орқали ҳавоўтказгич(8)га келиб тушади. У ердан шрот ҳаво ёрдамида сўриб олинади. Керакли ҳаво воздуходувка (16) ёрдамида берилади. Шундан сўнг шрот циклон бўшатгичка (12) узатилади. Ҳавоўтказгичга берилаётган ҳаво 75-800Сгача намланади.


Циклонли бўшатгичда шрот тинади, сўнгра шлюзли затвор (13) ёрдамида автотарозиларга (14) келади. Ҳосил бўлган маҳсулот нория (15) ва редлер (17) ёрдамида сақлагич(18)га келиб тушади.



Ифлосланган ҳаво микроциклонларда (11) тозаланади. Микроциклонларда ущлаб қолинган шрот чанглари шлюзли затворда (13) шротнинг асосий оқими билан аралашиб кетади.

Шротни сақлашдан олдин пневмотранспортда совитиш қурилмасининг технологик схемаси (15.7-расм). Буғлатгичлардан келаётган иссиқ шрот шнек (1) ёрдамида қасқонли кондиционер (2)га берилади. У ерда шрот, агар зарурият бўлса, керакли миқдоргача намланади ва 700Сгача совутилади. Сўнгра шрот пневмотранспортер(3)нинг таъминлагичга берилади. Пневмотранспортерга совутиш учун воздузодувка (7) ёрдамида ҳаво хайдалади. Бу ерда шрот 75-80%гача намлангач, ҳаво ёрдамида циклон бўшатгич (6)га пневмопровод (4) орқали узатилади. Бу узатиш вақтида шрот қўшимча совутилади. Шрот циклон бўшатгичдан шлюзли затвор (8) ёрдамида автотарозилар(9)га келади. Чангланган ҳаво микроциклонларда (5) тозаланади. Ушлаб қолинган шрот чанглари бункерларга йиғилади ва асосий оқимга қўшиб юборилади.

Шрот автотарозилардан сўнг шнек (10), нория (11) ва редлер (14) орқали омбор(15)га узатилади. Редлерлар (13, 16) ва нория (12) шротларни қурилманинг ички қисмида ташиш учун мўлжалланган.

Бизга бойитилган кунгабоқар шротининг грануллаш тажрибаси маълум. Бойитувчи сифатида кунгабоқар мойини гидратациялаш натижасида олинган фосфатид эмульсиядан фойдаланилади. Кунгабоқар шротига бериладиган бойитувчи аралашма миқдори бошланғич хом ашё шрот ва пластификаторларнинг (фосфатиднинг сувли эмульсияси) мойлилиги ва намлигига қараб ҳисобланади. Бойитилгандан кейин шротнинг мойлилиги 3,0-3,5% ва намлиги 9,0-11,0% бўлиши керак.

Кунгабоқар шротини бойитиш ва грануллаш схемаси. Шрот транспортёр орқали экстракция цехида магнитдан ўтиб, қасқонли қозонга узатилади. Шу ерга буғ куйлаги ва аралаштиргич билан таъминланган бакдан 50-600С гача иситилган ва олдиндан тайёрланган фосфатид эмульсияси ҳам берилади. Фосфатид эмульсияси шестернали насос ёрдамида сарф ўлчагич орқали узатилади.

Қозоннинг тепа қасқони устида иккита форсунка жойлашган бўлиб, уларнинг биридан иссиқ сув, иккинчисидан эмульсия пуркалади. Биринчи қасқонга тушган шрот фосфатид эмульсияси билан аралаштирилиб 600Сгача иситилади. Шундан сўнг у шнек-аралаштиргичга узатилиб, тўрлар билан беркитилган иккита патрубок орқали узатиладиган очиқ буғ ёрдамида қўшимча 85-880Сгача қиздирилади. Шундай қилиб тайёрланган шрот грануляторнинг пресслаш камерасига берилади. 75-850С ҳароратга эга тайёр гранулалар нория орқали совитувчи колоннага узатилади, у ерда ҳаво билан пуфланади. Бунинг натижасида гранулаларнинг ҳарорати ва намлиги пасаяди.

Совитувчи камерадан чиққан ҳаво тозалаш учун циклонларга юборилади.

Совитилган гранулалар эловчи мослама (сепаратор)га берилади, у ерда майда ушоқлардан тозаланиб, бу ушоқлар циклонлардан чиққан чанг билан бирга яна қайта ишлашга қайтарилади. Тайёр гранулалар омборхонага юборилади.

Кунгабоқар ва пахта шротларни липидлар билан аралаштириш учун қасқонли қозонлар, гранулалар олиш учун ДГ ва “Орбит-300” типидаги грануляторлар, гранулаларни совитиш учун ДГ ёки конвейер туридаги совитгичлар ишлатилади.

ДГ гранулятори таъминлагич, аралаштиргич, пресслаш камераси, редуктор ва электродвигательдан ташкил топган.

Таъминлагич шнек бўлиб, материални аралаштиргичга бир меъёрда узатиш учун хизмат қилади. Узатилаётган материал миқдорини шнекнинг айланиш частотасини вариациялаш йўли билан ўзгартириш мумкин.

Аралаштиргич корпусдан ташкил топган бўлиб, унинг ичида куракчали вал ўрнатилган, бу вал материални бир текисда аралаштириб корпуснинг таг қисмида жойлашган бўшатувчи дарчасига узатади. Шу жойнинг ўзида очиқ буғ кирадиган коллектори ҳам бор.

Пресслаш камераси матрицалар, роликлар, иккита куракли пичоқлар ва таъминлаш конусидан ташкил топган. Матрица (15.8-расм) цилиндр (1) (ички диаметри 406 мм, баландлиги 164 мм)дан иборат бўлиб, унинг ён деворларида тешиклари мавжуд. Тешикларнинг чиқишдаги диаметрлари ҳар хил бўлиши мумкин: 4,7; 7,7; 9,7; 12,7; 19,0 мм. Матрица ичида яккачўп(4)ли иккита пресслаш валлари (2) мавжуд бўлиб, улар ўққа эркин ҳолда киргизиб қўйилган. Улар прессланувчи материалга илашиб айланади. Материални яхши ушлаш учун валлар сирти рифлиланган бўлади.



Материални цилиндрнинг ички юзаси бўйлаб тарқатиш мослама (3) ёрдамида амалга оширилади. Матрица электродвигатель ёрдамида редуктор орқали айлантирилади.

Матрицадан чиқаётган гранулаларни кесиш учун ташқи сиртга уринма ҳолида жойлашган куракчали пичоқлар (5) хизмат қилади. Гранулалар узунлиги 20-30 мм бўлади. Диаметри 12,7 мм бўлган кунгабоқар шротини ишлаб чиқарилганда грануляторнинг қуввати 5,5-6 т/соат ни ташкил этади.

Орбит-300” гранулятори тузилиши бўйича ДГ грануляторига ўхшаш. Асосий ишчи қисм бўлиб, металл дискга маҳкамланган айланувчи қалқонсимон матрица хизмат қилади. Матрицани узатмалар коробкаси орқали электродвигатель айлантиради.

Матрица ичида фракцион узатмали иккита рифлиланган валиклар жойлашган. Улар билан матрицани устки қисми орасидаги масофа 0,25 мм га тенг.

Матрицадан чиқаётган гранулаларни кесиш учун матрица кожухида жойлашган пичоқлар хизмат қилади. Матрица ва пичоқларни фавқулотда ташқаридан тушиб қолган темир ва минерал аралашмалардан шикастланмаслиги учун бош узатмалар шкифида жойлашган кесувчи штифт ҳимоялайди.

Гранулятор унумдорлиги шрот зичлиги 500 кг/м3 ва матрица тешиклари диаметри 9,5 мм бўлганда 10-11 т/соат, 12,5 мм-11-12 т/соат, 16,0 мм-13-15 т/соат га тенг бўлади.


Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin