Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Пуркаш усули билан дистилляциялаш



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə11/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
ўсимлик


Пуркаш усули билан дистилляциялаш шуниси билан ҳарактерланадики, унда форсункадан оқим кўринишида чиқаётган мисцелла юзанинг озод энергияси минимал бўлган статик барқарор ҳолатга интилади. Бу нарса юза шаклига мувофиқ бўлиб, унга кўра суюқлик оқими статик беқарор бўлади. Агар бирор сабабга кўра оқим диаметри ўртача қийматдан четлашса, унда ўта ингичка жойлар пайдо бўлади. Уларда, юза таранглиги туфайли босим ошади, суюқлик оқимининг йўғонроқ қисмига ўтади, оқим маълум жойларда яна ингичкалашади ва томчиларга парчаланади.

Томчи ҳосил бўлгандан кейин, бевосита юқори тезлик билан ҳаракатланади, чунки форсункадан оқимни чиқарадиган динамик босим катта бўлади. Бунда томчи юзасида диск кўринишидаги излар ҳосил бўлиб, уни парчаланиши туфайли янги томчилар ҳосил бўлади. Шундай қилиб, мисцеллани пуркаганда суюқлик ва газсимон фазаларни ажратувчи юза ошади, ўз навбатида пуркаш билан дистилляциялаш жараёнини жадаллиги, яъни жараён унумдорлигини ошиши ва уни қисқа вақт давом этиши ҳам таъминланади.

Пуркаш усули билан дистилляциялаш суюқлик фазасидаги гидродинамик ўзгаришларга кўра шартли уч даврга бўлинади: алоҳида томчиларни ҳосил бўлиши, алоҳида томчилар оралиғида турбулентликни ошиши ва бу жараённинг сўниши. Газ фазасида аралаштиришнинг жадаллиги туфайли буғнинг ҳолати ва хоссалари исталган нуқтада бир хил бўлади.

Пуркаш усули билан бирламчи дистилляциялаш учун фақат қайнаш даврининг мавжудлиги характерли саналади, лекин маълум шароитда буғланиш даври ҳам мавжуд бўлиши мумкин, тугал дистилляциялашда эса қайнаш даврининг мавжудлиги кузатилмайди.



Плёнкада дистилляциялаш (юпқа парда)ни буғ оқими таъсирида ҳаракатланишига қараб, пастга тушаётган плёнкада дистилляциялаш ва юқорига кўтарилаётган плёнкада дистилляциялашга ажратилади. Плёнка оқимининг ҳар иккала тури мой-экстракция заводларида кенг қўлланилади. Плёнка ҳаракатининг биринчи тури НД-1250 линиясидаги тугал дистилляциялашда қўлланилади. Иккинчи турини эса асосан НД-1250 линиясида мисцеллани бирламчи дистилляциялаш босқичларида учратиш мумкин.

Плёнка қалинлиги мисцелланинг физик хоссаларига, плёнка ҳосил бўладиган юзанинг хусусиятларига, бу юзани жойлашишига ва дистилляция жараёнининг шароитларига боғлиқ бўлади.

Плёнкани иситувчи юза бўйлаб юқоридан пастга тушиш механизми буғ кўпиклари ҳосил бўлиши туфайли юзага келадиган бир қатор хусусиятларни намоён этади. Юза ҳарорати ошганда дастлаб майда, секин катталашадиган кўпиклар ҳосил бўлади, кейин эса каттароқ, тез катталашадиган кўпиклар ҳосил бўлади. Натижада суюқликни юпқа пардаси бузилади ва узилади. Маълум бир иситиш ҳароратида юпқа парда текис бўлади, чунки жадал ҳосил бўлаётган кўпиклар ўз энергиясини суюқликни бутун юза бўйлаб бир текисда тақсимлашга сарфлайди. Кейинги қиздириш бутун юза бўйлаб кўпикларни ҳосил бўлишига ва юпқа парда билан аралашишига олиб келади. Бунда диаметри 30 мм га етган йирик кўпиклар пастга оқиб туша бошлайди. Ва ниҳоят, юза ҳароратини кейинги кўтарилиши ундан суюқлик юпқа пардасини оқим ҳолида ажралишига олиб келади.

Суюқлик юпқа пардасини оқим бўйлаб ҳаракати механизми қуйидагилардан иборат. Аниқ ифодаланган тўлқинлар бир-бирига нисбатан ҳар хил масофада кўтарилади. Юпқа парда бутун трубка узунлиги бўйлаб тинч ҳолатда жойлашади, чунки алоҳида бир тўлқиннинг шакли ва амплитудаси амалда ўзгармай қолади. Газ оқимининг тезлиги камайганда улар труба бўйлаб ҳалқа кўринишида кўтарила бошлайди.

Кўтарилаётган плёнка доимий қалинликка эга бўлмайди. Плёнка оқими аниқ ифодаланган пульсацион ҳарактерга эга бўлиб, у асосан газ тезлиги кичик бўлганда яхши кузатилади. Бунда оз импульс олаётган плёнка тезлигини йўқота бошлайди ва газ оқимининг импульси унинг юқорига кўтарувчи энергияга эга бўлмагунча пастга сирғалиб туша бошлайди.

Юпқа пардадан эритувчини йўқотиш асосан эркин юзадан йўқотишдек содир бўлади. Бу жараённи ўзига хос хусусияти ва жадаллиги юқорида кўриб ўтилган.

Юпқа парда типидаги аппаратларнинг асосий афзалликларига буғнинг рухсат этилган тезлигини юқорилиги, юқори унумдорлик ва гидравлик қаршиликни кичиклиги киради.

Юпқа пардадаги буғланишни жадаллаштириш учун, энг муҳими, бу юпқа парда ҳосил бўладиган юзани қиздиришнинг борлиги ёки йўқлигидир.

Юпқа парда иситилувчи юзада иситилмайдиган юзага нисбатан тез буғланади. Бунга сабаб юза юпқа парда учун фақатгина қўшимча иссиқлик манбаи бўлибгина қолмай, балки унда масса ўтказиш механизми ҳам ўзгаради. Плёнка ҳарорати қайнаш нуқтасига яқинлашганда ёки тенглашганда, конвектив масса ўтказиш миқдори сезиларли даражада ошади. Бироқ, бу иситилувчи юза ўсимлик мойларидаги термолабил моддаларни ўзгаришига таъсир кўрсатиши мумкин.

Пастга тушувчи юпқа пардадаги буғланиш иситилмайдиган юзада жуда секин боради, чунки бунда бир томонлама иссиқлик алмашиш бўлиб, плёнкани турбулентлиги кичик бўлади.

Мисцелладан эритувчини буғлатиш плёнкани барқарор қилувчи юза таранглигини ошишига олиб келади ва бу концентрацияси юқори бўлган мисцелладан плёнкада эритувчини ҳайдаш жадаллигини камайтирадиган сабаблардан бири бўлиши мумкин.

Қалин қатламда дистилляциялаш қайнаш ҳарорати юқори бўлган, юқори концентрацияли (80-85%) мисцеллалар учун қўлланилади. Бундай ҳолатда эритувчини йўқотиш буғлатиш йўли билан амалга оширилади. Бу жараённи жадаллаштириш учун аппаратда вакуум ҳосил қилинади, мисцелланинг қалин қатламига эса барбатёр орқали очиқ буғ берилади.

Қалин қатламда дистилляциялашда мисцелладаги босим юқори ва пастки қатламларда бир хил бўлмайди, демак, эритманинг ҳарорати ҳам қатлам баландлиги бўйича турли хил бўлади. Суюқликни пастки қатламида турган буғ пуфакчалари қатлам орқали уни босимини енгиб ўтиши лозим, бинобарин, у юзадагига нисбатан юқори босимга эга бўлиши керак. Шу сабабли қуйи қатламдаги мисцелланинг қайнаш ҳарорати юқори бўлади.

Эритувчини йўқотиш ва мисцелла концентрациясининг ошиши билан гидравлик босим кўтарилиб боради, чунки бунда олинаётган мисцелла зичлиги ортади. Қатлам қалинлиги қанча кичик бўлса, гидравлик босим таъсири шунча кам бўлади. Бу нарса юпқа пардада дистилляциялашда амалий жиҳатдан тўлиқ йўқ қилинган.

Қайнаш интервали 70-850С бўлган бензиндан фойдаланиб олинган юқори концентрацияли мисцеллага қалин қатламда ишлов бериш, тугал дистилляциялаш жараёнининг зарур босқичи ҳисобланади. Ҳатто, юқори тезликка эга пуркаш усули билан дистилляциялаш жараёнида ҳам чақнаш ҳарорати бўйича стандарт талабига мос келадиган мой олишни таъминлаб бўлмайди. Фақат, қайнаш ҳарорати паст ва кимёвий таркиби бўйича бир жинсли бўлган техник гексан қўлланилгандагина, қалин қатламда дистилляцияламасдан стандарт ёғ олиш мумкин.

Экстракция мойининг тайёрлиги чақнаш ҳарорати бўйича аниқланади. Бу кўрсаткич кўпгина мойлар учун 2250Сдан паст бўлмаслиги керак, бу ҳолат ёғдаги қолдиқ бензиннинг 0,01% миқдорига тўғри келади.

Кўриб чиқилган пуркаш, плёнкада ва қалин қатламда дистилляциялаш усуллари бир-биридан суюқлик ва газ фазаларини ажратувчи юза катталиги – буғланиш ойнаси деб аталувчи катталик билан фарқланади. Мисцелла ҳажмининг бирлигига нисбатан буғланиш ойнасининг катталиги қалин қатламда дистилляциялашдан пуркаш билан дистилляциялашга қараб ўсиб боради. Буғланиш ойнаси қанча катта бўлса, бир хил шароитда мисцелладаги эритувчини ҳайдаш шунча кўп бўлади, яъни дистилляция тезлиги шунчалик юқори бўлади.

Барча айтиб ўтилганлардан маълум бўлишича, пуркаш усули билан дистилляциялаш истиқболли ҳисобланади. У қолган икки турдаги, дистилляциядан нафақат буғланиш ойнасини катталиги, балки юза нотекислиги билан ҳам фарқ қилади. Бунда буғланиш бўладиган юза текис бўлмайди, балки сферик, қабариқ бўлади ва текис юзага нисбатан ортиқча юза энергиясига эга бўлди. Юза эгрилигининг радиуси қанча кичик бўлса, ортиқча энергия шунча катта бўлади, яъни томчи ўлчами шунчалик кичик бўлади. Шу сабабли, суюқлик юзаси устидаги буғ босими унинг томчисини ўламини кичиклигига қараб ошиб боради; молекулани мисцеллага қайтаришга интилаётган куч текис юзадагига нисбатан кичик бўлади. Бу эса эритувчини буғланиш жадаллигига таъсир этади.

Ёғ-мой саноатини янада ривожлантириш, ҳар бир корхонада замонавий ва рақобатбардош технологияларни ишлаб чикаришга жорий қилиш, маҳсулот сифатини яхшилайдиган, юқори унумдорли, жумладан дистилляция учун ҳам, қурилмаларни яратишни талаб этмоқда.



Модернизация қилинган НД-1250 экстракция тизимида мисцеллани дистиллциялашнинг технологик схемаси (14.2-расм). Дистилляция уч босқичли схема бўйича боради. Концентрацияси 12-20%, ҳарорати 40-60С бўлган мисцелла мисцелла йиғгичдан насос (1) ёрдамида трубкали иссиқлик алмашгич (2) (иситиш юзаси 20м2) орқали И босқич дистилляцияга берилади. Бунда мисцелла бирламчи дистиллятор(3)нинг корпусидаги патрубкага берилади. Патрубка кираётган мисцеллани айланма ҳаракатини таъминлаш мақсадида корпус айланмасига уринма ҳолатида жойлаштирилган.

Ҳарорати 60-85С бўлган, 55-60%гача буғлатилган мисцелла бирламчи дистиллятор сепараторини остки қисмига йиғилади ва насос (10) орқали тузилиши И босқич дистиллятори билан бир хил бўлган ИИ босқич дистиллятори(4)га берилади. Ёпиқ буғ параметрлари иккала босқич дистилляторларида, ҳам ҳарорати 180-200С ва босими 0,3МПа гача бўлади.

И ва ИИ босқич дистилляторлари атмосфера босимида ишлайди.

Юқори концентрацияли мисцелла (90-95%) ИИ босқич дистиллятори(4)дан насос ёрдамида иситгич (9) орқали вакуум остида ишлайдиган ИИИ босқич дистилятори(5)нинг пуркагичларига берилади. Вакуум, конденсатор (8) орқали икки босқичли буғ эжектори ёки вакуум-насос ёрдамида ҳосил қилинади.



14.2-расм. НД-1250М экстракция тизимида мисцеллани уч босқичли дистилляциялашнинг технологик схемаси

Шартли белгилар: – 1ъ – мисцелла; – 2ъ – бензин ва сув буғлари; – 3ъ – мой;

4ъ – бензин ва сув; – 5ъ – сув буғи; – 6ъ – совитувчи сув; – 7ъ – конденсат; – 8ъ – қуйқа


Қайтарувчи труба орқали олинаётган экстракция мойи узлуксиз равишда оралиқ қабул қилгич(15)га тушиб туради. Оралиқ қабул қилгич(15)да сатҳ ростловчи пўкакли клапан мавжуд бўлиб, у мойни доимий сатҳда ушлаб туради. Пўкакли клапан мой насоси (12) билан автоматик боғланган бўлиб, бу насос тайёр мойни узлуксиз равишда совутгич(13)га узатиб туради. Совутилган мой, юқори қисми дистиллятор(5)нинг дезодорация камерасига боғланган сиғим(14)га келиб тушади.

Агар қабул қилгич(15)даги мой сатҳи пўкакли клапан юқориги нуқтасидан паст бўлса, мой сўрилиши тўхтатилади. Насос(12)ни ишлаши давом этади, мойни қабул қилгич(15)га қайтаради, шу сабабли узлуксиз ишлайди. Қабул қилгич(15)нинг мавжудлиги тайёр экстракция мойини дистиллятордан насос ёрдамида узлуксиз сўриб олинишига имкон яратади.

Дистиллятор(3)дан чиқаётган бензин буғлари мисцелла иситгичдан кейин конденсатор(6)га келади, дистиллятор(4)даги буғлар эса конденсатор(7)га боради.

Конденсацияланган бензин буғлари конденсаторлардан совуткич орқали сув ажратгичга юборилади. Дистиллятор(5)даги буғ-газ аралашмаси вакуум остида ишловчи конденсатор(8)га юборилади. Бу ерда конденсацияланган бензин буғлари У-симон барометрик труба орқали конденсат совутгичга ва ундан сув ажратгичга берилади.

Конденсатор (6) ва (7)даги ҳаво ва конденсацияланмаган бензин буғлари экстракция цехининг умумий ҳаво буғ аралашмалари линиясига юборилади.
«Таянч» сўз ва иборалар

Мисцелла. Марказдан қочама куч. Фильтрлаш. Дистилляция қилиш. Мисцелла концентрацияси. Пуркаш усулли дистилляция. Плёнкали дистилляция. Қалин қаватдаги дистилляция.


Такрорлаш учун саволлар

  1. Мисцеллани дистилляциялаш усуллари неча хил бўлади?

  2. Дистилляция жараёнида кузатиладиган параметрларни айтиб беринг.

  3. Нима учун мисцелланинг қайнаш ҳарорати турлича бўлади?

  4. Дистилляциянинг саноат усулларини тушинтиринг.

  5. Дистилляцияланган экстракция мойига қўйиладиган асосий талаблар.



20-МАВЗУ

ШРОТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

Режа:

  1. Шрот таркиби, унинг қўлланиши ва сақлашдан олдин қайта ишлашнинг зарурлиги.

  2. Шротдан эритувчини буғлатиш.

  3. Шротнинг бензин сиғими тушунчаси.

  4. Шротдан эритувчини аралаштириб турган қаватда учириш.

  5. Шротдан эритувчини ярим муаллақ ҳолатда турган маҳсулотдан учириш.

  6. Эритувчини муаллақ ҳолатда турган шротдан учириш.



Сақлашдан олдин шротга ишлов бериш. Ёғ-мой саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган шрот ва кунжаралардан асосан озуқа ва ем сифатида фойдаланилади. Кунжара ва шротларнинг ем-озуқавий қийматлари қуйидагилар билан белгиланади:

  • озуқа модда ҳисобланган оқсилларнинг юқори миқдори билан (35-50%);

  • физиологик қийматни оширувчи, таркибида фосфор бўлган моддалар билан: фосфатидлар, фитинлар, углеводлар, мойлар;

  • кулда бўладиган элементларнинг (6-7%) борлиги билан;

  • В группага оид витаминларнинг борлиги билан.

Кунжара ва шротларнинг сифатини белгиловчи кўрсатгичлар мойли уруғнинг сифатига ва уни қайта ишлаш режимларига боғлиқ бўлади. Мойли уруғни сақлаш, қайта ишлашда технологик режимларга риоя қилиш, юқори сифатли кунжара ва шротлар олишни таминлайди.

Ёғ мой корхоналарининг вазифаларига шрот ва кунжарани ишлаб чиқаришдан ташқари уларни истемолчига етказгунча сақлаш ҳам киради. Кунжара ва шротлар нам жойда яхши сақланмайди ва сақлашга юборилаётган бу маҳсулотларнинг ҳарорати 35-40оСдан ошмаслиги керак. Кунжара ва шротлар сақланаётганда уларнинг юзасида катта миқдорда микроорганизмлар пайдо бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда моғорлаши ҳам мумкин. Сақлаш вақтида намлик ортиб кетса маҳсулот ўз-ўзидан қизиб кетади. Бу эса маҳсулотнинг сифатини бузилишига олиб келади.

Кунжара ва шротларнинг нотўғри сақланиши куйган таъм ва нохуш ҳид бериши мумкин. Бунга сабаб улар таркибидаги ёғ кислоталарининг оксидланиши жараёнидир. Бундай жараёнларни олдини олиш учун маҳсулотни сақлашдан олдин намлик ва ҳарорат бўйича кондицияланади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қуйидаги талаблар қўйилади:



  • бегона моддалар бўлмаслиги (моғор, куйган моддалар ва чириндилар, қум, тупроқ);

  • мой, протеин ва кулнинг маълум миқдорда бўлиши;

  • сақланаётган пайтда маҳсулотнинг ҳарорати 35-40оСдан ошмаслиги;

  • намлиги 8-9% атрофида бўлиши;

  • шротдаги бензин миқдори 0,1%дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Пресслаш усули билан ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилганда (бир, икки ёки уч марта пресслаш режимларида) олинадиган кунжаранинг ҳарорати 120-1300С, намлиги 4-5% атрофида ва мойлилиги 6-7% бўлади.

Омборхонага ташиш вақтида кунжаранинг ҳарорати бироз пасаяди. Намлиги эса деярли ўзгармайди.

Бундай кунжарани сақлаганда бир қатор нохуш жараёнлар содир бўлади. Чунки, сақлашнинг дастлабки даврларида ҳароратнинг пасайиши туфайли сувнинг буғланиши ҳисобига намлик бироз камаяди, кейин эса атрофдаги ҳаво намлигини сорбцияланиши сабабли намлик ортиб боради.

Одатда, омборхонадаги ҳавонинг нисбий намлиги 60-75% оралиғида бўлади, кунжара намлиги мувозанат намлик, яъни 11-14%га етади. Бу намлик сақлашга келаётган кунжара намлигидан анча юқоридир. Намликни ортиши ўз навбатида ажралиб чиқаётган сорбцияланиш иссиқлиги таъсирида кунжара ҳароратини ортишига олиб келади. Аввал таъкидлаганимиздек, ҳарорат ошиши билан бирга ҳаводаги намликни сорбцияланиши натижасида бутун бир массани нотекис намланиши бузилиш жараёнини ривожланишига ва ўз-ўзидан қизишни юзага келишига олиб келади.

Кунжарани майдалаш, намлик ва ҳарорат бўйича кондициялаш сақлашга тайёрлашнинг рационал усули ҳисобланади. Сақлашга юборилаётган кунжаранинг намлиги 7,5-8,5%, ҳарорати 350Сдан юқори бўлмаслиги ва бўлакчалар ўлчами 10-15 мм дан юқори бўлмаслиги керак.

Кунжарани намлаш вақтда унга берилаётган сув буғланади буни натижасида кунжара бироз совийди ва айни вақтида иссиқлик ажралиши билан намликни сорбцияланиши ҳам содир бўлади. Бироқ, буғланишда чиқаётган иссиқлик, сорбцияланишда чиқаётган иссиқлик миқдоридан кўп бўлади. Шу сабабли кунжара массасидаги ҳарорат камаяди. Кунжарани оптимал ҳароратгача совитиш маҳсус совиткичларда ёки ташиш жараёнида амалга оширилади.

Кунжарага сув билан ишлов бериш, одатда, металл қобиғ билан ўралган ва сўриш трубасига эга шнекда амалга оширилади. Сувни кунжара массасига бир меъёрда бериш учун форсункалардан фойдаланилади ва улар шнек устига 150 мм баландликда ўрнатилади. Форсункалар шундай ўрнатиладики, чиқаётган сув оқимлари бир бири билан кесишмайди.

Кунжарани совитишда ҳосил бўладиган сув буғлари аспирация ёрдамида сўриш трубаси орқали чиқариб юборилади.
ШРОТДАН ЭРИТУВЧИНИ ҲАЙДАШ

Жараённинг вазифаси ва уни амалга ошириш усуллари. Ёғ экстракция заводларида экстрактордан чиқаётган шрот таркибида 25-40% миқдорида эритувчи ва сув бўлади. Биринчи навбатда шротнинг таркибидаги эритувчини ҳайдаш сўнгра намлик ва ҳарорат бўйича кондициялаш керак бўлади. Эритувчини ҳайдашнинг тўлиқлиги, ҳамда ушбу жараённи тезлиги кўп ҳолларда шротдаги мавжуд эритувчи ва сув миқдорига, ҳамда эритувчини боғланиш даражасига боғлиқ.
Шрот таркибидаги эритувчи ва оз миқдордаги намликнинг умумий миқдори шротнинг бензин-намлик сиғими деб аталади. Шротнинг бензин-намлик сиғими маълум оралиқда ўзгариб туради ва у қуйидаги омилларга боғлиқ: экстракцияга келаётган материалнинг ички ва ташқи структурасига, эритувчи таркиби ва хоссаларига, экстрактор турига ва ҳоказо.

Шротдаги эритувчи боғланган ҳолатда бўлади. Боғланиш турларини намликнинг коллоид капилляр-ғовак моддалардаги боғланишга ўхшаш синфлаш мумкин (П.А. Ребиндер схемаси бўйича). Бу схемага мувофиқ эритувчи шрот билан кимёвий, физик-кимёвий ва механик боғланган бўлади.

Одатда, шротдаги эритувчининг фақат бир қисмигина кимёвий боғланган бўлади холос. Бу, шрот компонентларининг функционал гуруҳлари билан эритувчидаги реакцияга киришувчи моддалар, жумладан тўйинмаган ва ароматик углеводородларни, ўзаро кимёвий таъсирлашуви билан тушунтирилади. Саноатда қўлланиладиган гексан фракцияли бензинда бундай моддалар миқдори кам бўлгани (0,5%гача ароматик ва 0,06% атрофида тўйинмаган углеводородлар) учун бундай боғларни кўплаб ҳосил бўлиши эҳтимолдан узоқ бўлади.

Шротдаги эритувчининг асосий қисми билвосита физик-кимёвий ва механик боғланган бўлади. Шротга механик боғланган эритувчи унда анча кучсиз ушлаб турилади.

Фақат шрот учун ҳарактерли бўлган алоҳида боғланиш бу экстракциядан кейин шротда қолган эритувчининг мой билан боғланган тури ҳисобланади. Шротда қолган мой концентрланган мисцелла кўринишида бўлиб, ундан эритувчини ҳайдаш анча қийин бўлади.

Кимёвий ва физик-кимёвий боғланиш ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида экстракцияга берилаётган материалнинг ички ва ташқи структураларига эътибор бериш лозим. Заррача ғоваклиги қанчалик юқори бўлса, эритувчининг механик боғланган тури шунчалик кўп ва физик-кимёвий боғланган тури шунчалик кам бўлади. Экстракцияга келаётган заррачаларнинг ўлчамлари оптимал бўлиши лозим. Баргсимон материалда майда заррачаларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки улар материалнинг дренажлик хусусиятини ёмонлаштирида ва унинг бензин – намлик сиғимини ошириб юборади. Заррача ўлчамларининг катта бўлиши экстракция жараёнига ҳам, шротдаги эритувчининг ҳайдаш жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Материалда йирик заррачаларнинг бўлиши шротнинг ёғдорлигини ва шу ёғ билан боғланган эритувчи миқдорини оширади. Бу эса ўз навбатида шротдан эритувчини ҳайдаш жараёнини қийинлаштирилади.

Шротдаги эритувчини боғланиш даражасига эритувчининг ўз хоссалари ҳам таъсир кўрсатади: унинг таркиби, зичлиги, сирт хусусиятлари ва ҳоказо. Шротдаги эритувчини йўқотишнинг асосий усули бу – ҳайдаш ҳисобланади. Ушбу жараённи олиб бориш шароити ва режимлари шротнинг ем ва озуқавийлик қийматини, ишлаб чиқаришдаги эритувчининг йўқотилишини, уни ташиш ва сақлашда ёнғин ва портлашга ҳавфсизлигини белгилайди.

Эритувчининг ҳайдаш жараёни, принципи бўйича, қуритиш жараёнига ўхшашдир. Бироқ, улар ўртасида маълум фарқ бўлиб, қуритиш жараёни материални белгиланган намликкача етказилганда тугалланади, ҳайдашдан мақсад эса эритувчини тўлиқ йўқотиш ҳисобланади. Эритувчи шротда соф ҳолида эмас, мисцелла ҳолида бўлади ва эритувчи йўқотилиши билан мисцелла концентрацияси ошиб боради ва жараён янада қийинлашади.

Жараённинг бошланишида шрот заррачалари юзасидаги эритувчи буғланади. Кейин буғланиш юзадан чуқурлашади ва бензин сақлаш градиенти юзага келади. Унинг таъсирида заррача ичидаги эритувчи шрот сиртига қараб ҳаракатланади.

Эритувчини ҳайдаш жараёни қуритиш жараёни каби икки даврдан иборат: доимий ва камайиб бораётган ҳайдаш тезлиги. Биринчи даврда асосан заррача юзасидаги кучсиз боғланган эритувчилар буғланади, иккинчи даврда эса асосан заррача ичидаги мустаҳкам боғланган эритувчилар ҳайдалади.

Эритувчини тўлиқ ҳайдашни максимал даражада таъминлаш учун жараён ҳароратини ошириш керак. Бироқ юқори намликни мавжудлиги туфайли юқори ҳарорат таъсирида оқсил моддалар денатурацияга учрайди. Бу эса шротнинг озуқавийлик қийматини сезиларли даражада камайтиради, чунки унда ҳазм бўлувчи оқсиллар миқдори камайиб кетади. Баргсимон материални тўғридан-тўғри экстракциялаш йўли билан олинган шротнинг сифатига ушбу жараённинг таъсири жуда катта, чунки бошқа иссиқлик жараёнлари бу схемада мавжуд эмас. Шунинг учун шротнинг озуқавийлик қийматларини сақлаб қолиш учун ҳайдаш жараёнини тўғри ташкил қилиш ва оқсил моддаларнинг минимал даражада денатурацияланишини таъминловчи шароитни сақлаб қолиш лозим.

Эритувчини ҳайдаш вақтида бир қатор фойдали жараёнлар ҳам содир бўлади, жумладан заҳарли ва озиқа бўлмаган моддалар: пахта чигити шротидаги госсипол ва бошқалар инактивация қилинади. Бу моддаларнинг барчаси термолабил ҳисобланиб, уларнинг денатурацияланиши ва зарарсизланиши шротнинг қимматли оқсилларини чуқур ўзгаришига нисбатан аввалроқ содир бўлади.

Шунинг учун шротларга мўътадил иссиқлик-намлик ишлови бериш уларнинг озуқа қийматини ошишига олиб келиши мумкин.

Шротдаги эритувчини ҳайдаш жараёнини жадаллаштириш учун очиқ буғ, вакуум ва аралаштиришдан фойдаланилади. Очиқ буғ юқори фойдали иш коэффициенти (ФИК)га эга бўлган иссиқлик элтгич ҳисобланиб, у материални керакли ҳароратгача тез исишини таъминлайди. Бундан ташқари, буғнинг қўлланилиши материал юзаси устидаги эритувчи буғларининг концентрациясини камайтиради, бу эса ҳайдашни тезлаштиради. Жараённи жадаллаштириш учун ҳайдашнинг биринчи даврида, яъни шротдаги эритувчи концентрацияси юқори бўлганда, материалга буғнинг берилиши муҳим ҳисобланади. Охирги босқичларда (шнекли буғлаткичларнинг пастки секциясига ва тостернинг пастки қасқонларига буғ берилганда) унинг роли аппаратдаги эритувчи буғ оқимининг маълум бир йўналишини ҳосил қилишдан иборат бўлиб қолади. Худди очиқ буғ каби, ҳайдаш жараёнида аппарат ичида вакуумнинг бўлиши ҳам катта аҳамиятга эга. Вакуумнинг ҳосил бўлиши материал юзаси устидаги эритувчи буғларининг парциал босимини камайтиради. Бу ҳам ҳайдаш жараёнини жадаллашувига олиб келади. Шротни аралаштириш тезлигининг ошиши заррачаларнинг исишини тезлаштиради ва ундаги эритувчининг буғланиш тезлигини оширади. Бу нарса айниқса ҳайдашнинг бошланғич даврида, яъни шротдаги эритувчи миқдори кўп бўлганда яққол намоён бўлади.

Замонавий ҳайдаш усулларини қуйидагича синфлаш мумкин: аралашувчи қатламда ҳайдаш, аралашувчи материалдан қисман муаллақ ҳолатда ҳайдаш ва муаллақ ҳолатда ҳайдаш.

Бизнинг мамлакатимизда шротдаги эритувчини ҳайдаш учун дастлаб шнекли буғлаткичлардан фойдаланилган. Бироқ ҳозирги вақтда уларни ўрнига НД-1250, МЭЗ-350, экстракциялаш тизимларида тостерлар ўрнатилган. Ҳозирги вақтда, “Экстехник” фирмасининг қурилмалари ишлатилмоқда. Улар шротдаги эритувчини муаллақ ҳолатда ҳайдаш усули бўйича ишлайди.



Аралаштирилаётган қатламда ҳайдаш қасқонли буғлатгичлар – тостерларда қўлланилади. Бу усул билан эритувчи ҳайдалганда шротга иссиқлик бериш буғ кўйлаги орқали юқори босимдаги (0,98 МПа гача) ёпиқ буғ, ҳамда очиқ буғ конденсацияси орқали амалга оширилади. Тостерларнинг асосий афзалликлари бу – ҳар бир босқичда иссиқлик – намлик ишлови беришни бошқариб туриш имконини мавжудлигидир. Бунинг натижасида белгиланган ҳарорат ва намликка эга бўлган шрот олиш мумкин бўлади.

Тостерларда эритувчини ҳайдаётганда материални ўта қуриб кетиши ва майдаланиши содир бўлмайди, натижада катта миқдорда шрот чанги ҳосил бўлишини олди олинади. Бу эса ўз навбатида шротни ташишда статик электр ҳосил бўлиш эҳтимоллигини ва шрот йўқотилиш миқдорини камайтиради, омборхона биноси ва завод худудининг санитар ҳолатини яхшилайди.

Тостерларда шротдаги эритувчини ҳайдаш шнекли буғлаткичлардагига нисбатан юқори самарали ва тўлиқ бўлади. Тострда жуда унумли, энг кўп миқдорда эритувчини хайдаш мумкин. Тостерлардан чиқаётган шротдаги бензиннинг қолдиқ миқдори 0,05%дан ошмайди.

Тостерда шротга бир меъёрда намлик – иссиқлик таъсирига эришилади ва материални жойларда қизиб кетиши содир бўлмайди. Тостерларда шротга ишлов берилганда ўз-ўзидан буғланувчи қатламларда заҳарли ва ноозуқавий моддаларни зарарсизланиши учун шароит яратилади. Бу айниқса соя, пахта, ва канакунжут уруғларини қайта ишлашда қўл келади. Бундан ташқари, шротни тостерларда димлаш унинг таъм хусусиятларини яхшилайди.



Шротдаги эритувчини қисман муаллақ ҳолатда ҳайдаш турли конструкциядаги шнекли буғлаткичларда қўлланилади. Бу усулда ҳам тостердаги каби шротга иссиқлик ёпиқ ва очиқ буғ ёрдамида берилади. Лекин очиқ буғ миқдори озроқ ва ёпиқ буғ босими пастроқ бўлади. Эритувчини ҳайдаш жараёнини жадаллаштириш учун шротга ишлов беришнинг иккинчи босқичи вакуум остида олиб борилади. Бу усулда шрот ўта қуриб ва куйиб, сифати пасайиши мумкин.

Шротдаги эритувчини муаллақ ҳолатда ҳайдаш усули “Белтер” ва “Экстехник” фирмаси қурилмаларида қўлланилади. Бунда шрот, тостердан ажралиб чиқаётган ва ёпиқ системада циркуляцияланаётган, ҳамда қайта қиздирилган эритувчи буғ оқимида ҳаракатланади. Шу сабабли ҳайдаш жараёни жуда тез боради, оксидланиш ва гидролизланиш жараёнлари, ҳамда оқсил моддаларни денатурацияси ва бошқалар минимумгача камаяди.

Бироқ шротга қайта қиздирилган эритувчи буғлари билан ишлов бериш ундаги эритувчини тўлиқ ҳайдалишини таъминлай олмайди ва шротдаги бензин миқдори рухсат этилганидан ошиб кетади. Шунинг учун стандарт талабларга жавоб берувчи шрот олиш учун уни вакуум остида ёки қайта қиздирилган буғ билан қўшимча қайта ишлаш керак.



Қасқонли буғлатгич – тостерда шротдан эритувчини ҳайдаш. Ёғ-мой комбинатларида ҳар хил турдаги тостерлар қўлланилади: Булар Волохов корхонасини 9 қасқонли, «СКЕТ» фирмасини 10 қасқонли, «Окрим» фирмасини 11 қасқонли ва «Экстехник» фирмасини 7 қасқонли тостерларидир. “Экстехник” фирмасини етти қасқонли тостерининг юқоридаги тўртта қасқони ҳайдаш, кейинги иккита қасконида қуритиш ва охирги қасқонда совутиш жараёни амалга оширилади.

Тостерларга шротнинг узатилиши ўз-ўзидан ёки герметик шнек тақсимлагичлар орқали амалга оширилади.

Шротни қасқонли буғлатгичларга узатиш учун мукаммал конструкцияли таъминлагич мавжуд бўлиб, у икки винтли ўз-ўзидан тозаланадиган шнеклардан иборат. Бу таъминлагичда керак бўлганда шротни намлаш ҳам мумкин.

Қасқонли буғлатгич (15.1-расм) 10та қасқондан иборат бўлган цилиндрик ускунадир. Иккита қасқон бир-бирига маҳкамланган бўлиб, умумий буғ кўйлаги(2)га эга. Буғни ишчи босими 1,0 МПа ва ҳарорати эса 180-2000С. Қасқонларда қўшимча қиздириш учун уларни тубида мослама мавжуд бўлиб, буғлатгични умумий иситиш юзаси Ф=74м2 га тенг. Ҳамма қасқонлар бўйлаб ичи бўш вал (4) ўтган бўлиб, унга аралаштиргич (5) маҳкамланган, унинг айланиш тезлиги 28 айл/мин. Шу вал орқали ўткир буғ берилади.

Ҳар бир қасқонда валга маҳкамланган иккитадан аралаштиргич, тозалаш ва назорат қилиш учун люк-лаз (6), пуркагич учун патрубка (7) ўрнатилган. Шротни бир қасқондан иккинчисига ўтиши материал сатҳи билан узвий боғланган автоматик клапан орқали амалга оширилади.

Тостерни юқори қисмида кенгайтиргич(9) бўлиб, унга сув ва эритувчи буғлари келиб тушади ва патрубка (10) орқали тостердан чиқиб кетади.

Ҳар бир қасқон таглигида буғ ўтиши учун колосник (3) лар мавжуд. Ҳар бир қасқон аспирацион трубаси(11)га бириктирилган бўлиб, ундан қўшимча равишда буғ чиқиб кетади. Буғ билан илашиб чиққан шрот заррачалари аспирацион трубада чўкиб, труба остидаги шнек (12) ёрдамида тостернинг энг қуйи қасқонига узатилади.

Шрот тостерга патрубка(8)дан кириб патрубка(14)дан чиқиб кетади. Экстрактордан шрот “шлюзли затвор” ва таъминлагич орқали тостернинг юқори қасқонига узатилади. Зарур бўлганда шрот таъминлагичда ёки юқориги қасқонда сув билан намланади, сўнг кейинги қасқонларга узатилади. Шротни тостерда бўлиш вақти 55-65 мин, қалинлиги 400 мм бўлади.
Тостердан чиқаётган шрот 8,5-10% намликда, таркибидаги қолдиқ эритувчи миқдори 0,05% ва ҳарорати 100-1050С бўлади. Унумдорлиги 190 т/кун шротга тенг.

Шротдаги эритувчини ҳайдаш учун “Экстехник” фирмасининг тостери бир нечта қасқонлардан (бешта, еттита ва ҳоказо) ташкил топган аппарат бўлиб, шротдаги эритувчини ҳайдаш, қуритиш ва совутиш жараёнлари кетма- кетликда бажарилади.

15.2-расмда “Экстехник” фирмасининг етти қасқонли тостери тасвирланган. Юқоридаги тўртта қасқон(4, 5, 6, 7)да шротдаги эритувчи ҳайдалади, кейинги иккитаси(2, 3)да шрот қуритилади ва энг пасткиси(1)да у совитилади. Еттинчи қасқон (7) устига эритувчи ва сув буғлари учун қалпоқ (8) ўрнатилган.

Тостер қасқонлари (шротни совитувчи қасқондан ташқари) ташқи қиздириш қобиғига эга бўлиб, қасқонлардаги эритувчини яхшироқ ҳайдаш учун қўшимча яна иситувчи тагликлар ҳам мавжуд. 1, 2, 3 – қасқонларнинг тагликлари қўш қаватли бўлиб, юқори таглик иссиқ ҳаво (2 ва 3 – қасқонларда) ёки совуқ ҳаво (1–қасқонда) кириб туриши учун перфорацияланган.



Барча қасқонлар орқали вал (12) ўтган бўлиб, унга шротни аралаштириш ва қасқондан қасқонга ўтказиш учун хизмат қилувчи аралаштиргич (14) маҳкамланган.

Энг юқоридаги қасқонга иккита қолганларига эса биттадан аралашгич ўрнатилган.

6, 7 – қасқонларда очиқ буғ ичи бўш вал ва аралашгич орқали, 5 – қасқонда эса ишлов берилаётган материал тепасига ўрнатилган пургагич (15) орқали берилади.

5, 6, 7 – қасқон тагликларида ўз буғларини ўтиши учун панжара мавжуд, қолган қасқон тагликларида эса панжара йўқ. Юқоридаги учта (5, 6, 7) қасқонларда материал автоматик равишда клапан (13) ёрдамида тешик орқали ўтади. Шротни эритувчини ҳайдаш зонасидан қуритиш зонасига ўтказиш учун газ ўтказмайдиган мослама (17) мавжуд бўлиб, у ўзаро шлюзли тўсиқ билан бириктирилган чиқарувчи ва киритувчи шнеклардан ташкил топган. Тайёр шротни тостердан чиқариш конуссимон шлюзли тўсиқ орқали амалга оширилади.

Материални кириши учун патрубка (9), ўз буғларини тозалашга чиқариб юбориш учун патрубка (10) ҳамда ҳўл шрот ушлагичдан қайтаётган шрот заррачалари ва эритувчи учун патрубка(11)лар хизмат қилади.

Қалпоқ (8), ҳамда қуритиш ва совитиш зоналарида кўриш ойналари мавжуд. Ҳар бир қасқонга люк-лаз (16), ҳамда ҳарорат ва босимни ўлчаш асбоблари ўрнатилган.

Қуритиш ва совитиш зоналарининг тагликлари ҳаво кирадиган штуцерларга эга.

Ишлатилган ҳавони тозалашга патрубка (18) орқали чиқариб борилади.

Материал патрубка орқали эритувчини ҳайдаш зонасига тушади, бу ерда кетма-кет тўртта қасқон орқали ўтади. Бу ерда очиқ ва ёпиқ буғлар таъсирида у исийди ва ундаги эритувчи буғланади. Эритувчи буғлари тагликдаги панжарадан ўтиб қалпоққа ўтади ва тозалашга чиқариб юборилади. Ҳўл шрот тутқичда ушлаб қолинган шрот заррачалари эритувчи билан бирга қайта ишлов бериш учун тостернинг юқоридаги қасқонига қайтарилади.

Таркибида бироз миқдорда эритувчи бўлган шрот герметик транспортёр ёрдамида қуритиш зонасига узатилади. Бу ерда у иккита қасқондан кетма-кет ўтиб, панжара остидан ҳайдалаётган иссиқ ҳаво билан продувка қилинади. Натижада ундаги эритувчи буғларининг тугал ҳайдалиши юз беради.

Шрот қуритиш зонасидан совутиш зонасига келиб тушади. Бу ерда у тагликдаги панжара остидан берилаётган атмосфера ҳавоси билан продувка қилинади ва атроф муҳит ҳароратидан 100С юқори бўлмаган ҳароратгача совутилади. Кейин таркибида 0,05%дан ошмаган миқдорида эритувчи ва 9% намлик билан шлюзли тўсиқ орқали аппаратдан чиқиб кетади. Тўғридан-тўғри экстракциялашда тостернинг пахта чигити бўйича унумдорлиги 1200 т/кун га тенг.



Қуритиш ва совутиш зоналаридаги ишлатилган иссиқ ва совуқ ҳаволар алоҳида – алоҳида циклонларга юборилади. Бу ерда илашиб чиққан шрот заррачалари ушлаб қолинади ва шнеклар ёрдамида тостердан чиқаётган шротга қўшиб юборилади.

15.3.-расмда “Экстехник” фирмасининг беш қасқонли тостерида маҳсулот, ҳаво, эритувчи ва сув буғлари ҳаракатининг принципиал схемаси тасвирланган. Бу тостернинг ишлаш принципи ва технологик кўрсаткичлари юқорида баён этилганлар билан бир хилда юз беради.



Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin