2-БОБ. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни
таъминлаш, ҳалқаро терроризмга қарши курашдаги ўрни ва роли
1.1. Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматининг халқаро
терроризмга қарши курашда ташаббуслари.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ
турли халқаро ташкилотлар минбарларидан халкаро ва минтакавий
хавфсизликни таъминлаш борасида қатор ташаббусларни илгари сурди.
Ушбу ташаббуслар нафақат Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига, балки
Марказий Осиѐ минтақаси, қолаверса бутун жаҳон ҳамжамияти
хавфсизлигига даҳлдордир.
Президент Ислом Каримов ўзининг 2000 йил 22 январ куни Олий
Мажлиснинг Иккинчи чақириғи биринчи сессиясида сўзлаган маърузасида
давлатимиз ташқи сиѐсати ва хавфсизлик стратегиясининг устиворликларини
таъкидлар экан, Бугунги кунда бизнинг барча ташаббус ва саъй-
ҳаракатларимиз минтақамизга тажовузкорона хатти-ҳаракатлар, диний
экстремизм, ақидапарастлик ва халқаро террорчиликнинг ѐйилиш хавфи
кучайиб
бораѐтганлигини
кенг
жамоатчиликка
тушунтиришга
қаратилмоқда -деган жиддий фикрни ўртага ташлади46.
Экстремизм ва халқаро терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши
кураш ҳақида гап кетар экан, Ўзбекистон Афғонистонда тинчликка
эришишда БМТнинг фаоллигини кучайтириш, Афғонистон ички ишларига
ташқи кучларнинг аралашувини бартараф этиш ва қурол-яроғ олиб киришни
тақиқлаш, экстремизм ва халқаро терроризмнинг молиявий манбаи бўлган
наркобизнес ва наркотрафикка қарши халқаро миқѐсда кураш каби
масалаларда ҳам эътиборга молик таклифларни илгари сурганини таъкидлаш
зарур.
46 Жўраев Т. Политология. ―Терроризм-инсоният ҳаѐтига таҳдид‖ Т.: 2000. Б-187.
27
Террорчилик жаҳондаги барча давлатларнинг, шу жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ҳам жиноят деб белгиланган.
БМТ томонидан давлатларнинг терроризмга қарши ўзаро ҳамкорликда
баҳамжихат, биргаликда қаътий курашни ташкил этишни кўзда тутган қатор
конвенциялар қабул қилинган. Айниқса, террорчи жиноятчилар молиявий
таъминланишининг пайини қирқишга бағишланган охирги хужжатлардан
бири- Терроризмни молиялаштиришги қарши кураш тўғрисида ги (1999)
Халқаро Конвенция муҳим аҳамиятга эга.
Президент И.Каримов томонидан жуда катта самарали ишлар амалга
оширилди. 1992 йил 13 октябрда Тошкентда Президент И.Каримов
Афғонистон Ислом давлати раҳбари Бурхониддин Раббоний томонидан икки
қўшни давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш хаво йўллари
очиш тўғрисида хужжатлар имзоланган47
Ўзбекистон Республикаси Президенти 1993 йил 28 сентябрида
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеяси 48-сессиясида сўзлаган
нутқида халқаро жиноятчилик, айниқса, унинг ўта хавфли кўриниши
ҳисобланган ҳалқаро терроризм ҳамда наркобизнесга қарши курашда
дунѐдаги тинчликсевар давлатлари кучларини бирлаштириш ва
мувофиқлаштириш ташаббуси билан чиққан эди. Президент Ислом Каримов
ўз маърузасида тожик-афғон чегарасидаги танглик ва наркобизнес
муаммосига тўхталиб, мазкур можаро миқѐслари ва потенциали, уеинг бутун
дунѐга хавф солаѐтгани, келтириб чиқарадиган оқибатлари ҳали тўла англаб
етилмагани қайд этилди48.
Халқаро ҳуқуқ муаммолари билан шуғулланувчи бир гуруҳ олимлар,
хусусан америкалик Р. Клайн ва Й. Александерлар халқаро террорчиликни
халқаро муносабатларни бузулишига олиб келувчи урушнинг бир тури
бўлгани учун ҳам унга қарши курашда қуролли кучлардан фойдаланиш
47 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-31
48 Каримов И.А. Ўша китоб. Б-33.
28
мумкин деган фикрни билдирганлар49. Аммо бу фикрга қўшилмаган ҳолда
шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, дунѐнинг ҳар бир соҳаларда жадал
интеграциялашаѐтган бугунги замонда ‖фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя,
жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим
аҳамият касб этмоқда‖50.
1998 йилнинг 28 августида Президент И.Каримов Олий Мажлис
сессиясида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ички можарони томонларнинг
ўзаро музокараси воситасида бартараф этиш юзасидан аниқ-равшан
таклифларини илгари сурди. Унда: биринчидан, ташқаридан таъсир
ўтказишга, Афғонистоннинг ички ишларига аралашишга барҳам бериш;
иккинчидан Афғонистон қурол-яроғ етказиб беришни катъиян таъқиқлаш;
учинчидан, мамлакатдаги барча миллий, этник ва харбий-сиѐсий гуруҳлар
вакилларидан иборат ҳукумат тузиш; тўртинчидан, тинчлик ўрнатиш
жараѐнида барча манфаатдор мамлакатлар, энг аввало Афғонистонга қўшни
давлатларнинг фаол иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президент И.А.Каримов Европа хавфсизлик
ва хамкорлик ташкилотининг 1999 йили 18 ноябрда Истамбулда бўлиб ўтган
анжуман минбаридан туриб, халқаро терроризм кутилмаган оқибатларга
олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтган сўзларини яна бир бор эслаш ўринли
эканлигига эътиборни қаратиб, халқаро терроризмга қарши кураш марказини
ташкил этиш масаласини кескин тарзда кун тартибига қўйди. Мазкур
марказнинг вазифаси–фақат терроризмнинг ўзи билан эмас, балки уни
қўллаб-қувватлаѐтган, қурол яроғ ва маблағ билан таъминлаѐтган, жойларга
жўнатаѐтган марказларга қарши курашни мувофиқлаштиришдан иборат
бўлиши даркор , –дея ўқтирди Ўзбекистон раҳбари51.
Минтақамизни оммавий қуроллардан ҳоли бўлишини таъминлаш
мамлакатимиз учун энг долзарб ва ўта муҳим масала бўлиб келган.
Мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик
49 Ляхов. Е.Г. Террроризм и межгосударственные отношения. М.: Международное отношения, 1991. Стр-17.
50 Каримов И.А. Юксак маънавият–енгилмас куч. Т.: ―Маънавият‖.-2008. С-119.
51 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. С-44.
29
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузасида "Марказий
Осиѐни ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида ҳуқуқий жиҳатдан
расмийлаштириш ва бу борадаги тегишли келишувларни кучга киритиш
минтақамиз давлатлари ташқи сиѐсатининг устувор вазифаларидан бири
бўлмоғи лозим"52, - деб таъкидлаган эди.
Хавфсизликни таъминлаш бугунги кунда блокли қарама-қаршилик
даврида бўлгани каби айрим "локомотив" давлатларнинг алоҳида ҳуқуқлари
бўла олмайди. Бунинг учун эса минтақага кирувчи барча давлатлар
ўзларининг худудий ўлчамлари, аҳолиси сони ҳамда иқтисодий
салохиятларидан қатъий назар биргаликда тинчликпарвар саъйи-
харакатларни амалга оширишлари лозим.
Дунѐнинг кўп қутблилиги янги халқаро тартибнинг янги шарт-
шароитларнинг вужудга келишига асос яратди. Бу биринчи навбатда
глобализация жараѐни билан боғлиқдир. Ҳозирги кунда нафақат ўзаро ишонч
кўп томонлама хамкорликка қаратилган коллектив саъй-харакатлар
хавфсизликни таъминлашнинг тўлиқ кафолати сифатида ҳизмат қилиши
мумкин. Бунда, бизнинг фикримизча қуйидаги жихатларга асосий эътибор
каратилиши лозим.
Биринчидан, даврлар орасида ўзаро боғлиқлик авваламбор минтақа
миқѐсида намоѐн бўлгани боис халқаро муносабатларни шакллантиришда
хавфсизликни минтақавий жиҳати устувор аҳамиятга эга. Шу сабабли
минтақавийлик ва глобализация жараѐнига бир-бирини ўзаро тўлдирувчи
компонентлар деб қараш мумкин.
Иккинчидан, халқаро муносабатлар субъектлари бўлган барча
давлатларнинг сиѐсий, иқтисодий ѐки ҳарбий салоҳиятидан қатъий назар
уларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши хавфизликни таъминлашнинг мажбурий
шарти ва асосий тамойили ҳисобланади.
52 И.А.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи. Халқ
сўзи газетаси. 2005 йил 29 январь.
30
Учинчидан,
халқаро хавфсизликни таъминлашда давлатлар
суверенитетини, уларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва
бошқаларнинг ички ишларига аралашмаслик устувор аҳамият касб этади.
Тўртичидан, давлатлар ўртасидаги юзага келадиган можароли
масалалар тинчлик йўли билан амалга оширилиши зарур. Қуролли кучлардан
фақатгина ҳимояланиш воситаси сифатида фойдаланиш лозим.
Бешинчидан, давлатлар ўртасида ўзаро ишончни кенгайтириш -
хавфсизликни таъминлашнинг зарур шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу
тамойил бугунги кунда айрим можароли минтақаларда кўзга ташланаѐтган
ҳарбий қарама-қаршилик тамойилига барҳам бериш ва унинг ўрнини эгаллаш
мақсадга мувофиқ бўларди.
Шу сабабли ҳам Марказий Осиѐ давлатлари ўзаро ишонч ва хамкорлик
натижаси сифатида минтақада ядро қуролидан холи ҳудудни яратиш
ташаббуси билан чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов БМТ бош Ассомблеясининг 48-сессияси минбаридан туриб
республикамиз ядро қуролини тўлиқ тугатиш тарафдори эканлигини ва
"Ўзбекистон Марказий Осиѐн минтақасини ядро қуролидан холи худуд деб
эълон қилиш ниятига содиқлигини баѐн қилди53.
Ўзбекистон Республикаси ядро куроли у билан боғлиқ бўлган
материаллар ва технологияларнинг тарқатилмаслиги учун барча чора-
тадбирларни амалга оширмокда.
1994 йилнинг 7 майида Ўзбекистон Марказий Осиѐ давлатлари орасида
биринчилардан бўлиб "Ядро қуролни тарқатмаслик тўғрисида"ги шартномага
қўшилди. 1994 йилнинг 8-октябрида республикамиз ва МАГАТЭ ўртасида
"Ядро қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага доир кафолатларни
қўллаш тўғрисида"ги Битим имзоланди. Унда мавжуд бўлган радиактив
материалларни қатъий азорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш
борасидаги мажбуриятлар республикамиз томонидан сўзсиз бажарилмоқда.
53 И..А.Каримов. БМТ БА нинг 48- сессияси материаллари. "Марказий Осиѐ—хавфсизлик ва хамкорлик
йўлида тўплами". 1995 -Б 11.
31
Ўзбекистон Республикасининг халқаро атом энергияси агентлиги
билан ушбу ташкилот томонидан кафолат берилши ва назорат масаласи
бўйича алоқасини Ўзбекистон Республикаси ташки ишлар вазири А.Камилов
қуйидагича таснифланган: "Халқаро атом энергияси агентлигининг кафолат
борасидаги фаолияти йилдан-йилга кучаймокда ва яхши баҳоланишига
лойиқ. Унинг томонидан назоратни кучайтириш борасида 1997 йилнинг май
ойида тасдиқланган табдирлар халкаро атом энергияси агентлигининг ўз
вазифасии қайта кўриб чиқишга ва версификациянинг янги йўлларини
аниқлашга мойиллигини кўрсатади. Назаримда, ушбу муаммонинг жавоби
халкаро атом энергияси агентлигининг ўз вазифасини қайта кўриб чиқишга
ва версификациянинг янги йўлларини аниқлашга мойиллигини кўрсатади,
ҳамда халқаро атом энергияси агентлиги томонидан амалга
оширилаѐтган
замонавийлаштиришга ҳам боғлиқдир. Ушбу халқаро ташкилот билан
хамкорлик хали шаклланиш босқичида. Ўзбекистон Республикаси Ташқи
ишлар вазирлиги делегацияси илк бор халқаро атом энергияси агентлиги
бошкарувчилари мажлисида иштирок этди. Биз буни амалиѐтга жорий этишни
ва агентлик билан алоқани мустаҳкамлашни мўлжалламоқдамиз"54.
1995 йилнинг 29 декабрида Тошкентдаги дипломатия корпуси
раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий журналистлар билан учрашувда
сўзлаган нутқида Президент Ислом Каримов асосий масала сифатида
Афғонистон муаммосини кун тартибига қўйди ва қўшни мамлакатларда
тинчлик ўрнатишнинг асосий тамойиллари сифатида:
— Можарони босқичма-босқич бартараф қилиш;
— Музокара жараѐнида барча манфаатдор томонларнинг иштирок
этиши;
— Ўзаро ѐн бериш ва оқилона ўзаро келишув асосида нуқтаи
назарларни бир-бирига яқинлаштириш;
54 Ядерный контроль. №32-33. 1997 год.
32
— Бу жараѐнда БМТ, ЕХҲТ, Ислом конференцияси ташкилоти ва
бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳомийлиги ва фаол иштирок
этиши;
— Мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиниши;
— Қандай шаклда бўлмасин, ташқаридан тазйиқ ѐки аралашувга йўл
қўйиб бўлмаслиги;
— Энг муҳими, Афғонистонга қурол-яроғ етказиб беришни қатъиян
тақиқлаш зарур эканини таъкидлади.
Ўзбекистон раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашига мазкур таклифни
киритганини таклиф қилди55.
1999 йил 19-20 июлда 6+2 мулоқот гуруҳининг навбатдаги Тошкент
анжуманида "Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этиш
тамойиллари тўғрисидаги Тошкент декларацияси, шунингдек, Афғонистон ва
минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича бошқа хужжатлар имзоланди.
Бу хужжатда Афғонистонда янги хукумат тузиш можарони тинч йўл
билан ҳал этиш, қочоқларни ўз яшаш жойларига қайтариш, мамлакат
худудини миналардан тозалаш, умумий битим имзолаш, молиявий ѐрдам
каби минтақавий долзарб масала кўтарилган эди. Лекин 2001 йил 11
сентябрдаги АҚШга террористик хужумдан сўнг НАТО блокига аъзо
давлатларнинг ҳарбий кучлари Афғонистонга киритилиб, Толибон
қўшинлари тор-мор этилгач 6+2 гуруҳи фаолияти ўз-ўзидан тўхтаб қолди.
Лекин 2005 йилдан кейинги даврда Толибон ҳаракати яширин фаолият
юритиб жонлана бошлади. Афғонистон яна ҳарбий тўқнашувлар гирдобида
қолди. Шу боисда ҳам Ўзбекистон Президенти Бухарестда НАТО\СЕАП
Евроатланта хамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиб, 30 йилдан буѐн
ҳозиргача бир қатор амалий таклифларини илгари сурди. Давлат
раҳбарининг 2008 йил августида ШХТ саммита доирасидаги маърузасида эса
бу масала яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Шунингдек 6+3 гуруҳини тузиш
ғояси Президент Ислом Каримов томонидан 2009 йил 15-16 июлда
55 Қаранг: Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-36.
33
Россиянинг Екатерингбург шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик
Ташкилоти анжуманида ҳам илгари сурилди. Президент И.Каримов 6+3
гуруҳи ғоясига 2010 йил 27 январда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва
сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида "Мамлакатимизни
модернизация килиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо қилиш устувор
вазифамиздир" маърузасида алоҳида тўхталиб ўтди.
Юқорида зикр этилганидек, дунѐдаги бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва
осойишталикни сақлаш, уни кўз қорачиғидек асраш масаласи мамлакатимиз
раҳбари Ислом Каримовнинг фаолиятида доимо энг муҳим, энг устувор
йўналиш бўлиб келмоқда. Буни ҳар хил бузғунчи кучлар, диний ва дунѐвий
ниқобдаги радикал оқимлар бош кўтарган ўша нотинч даврда, Ислом
Каримовнинг чуқур изтироб билан ўртаниб, 1992 йил 4 январь куни Олий
Кенгашнинг 9-сессияси минбаридан туриб халққа қилган мурожаатидаги
бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган ушбу сўзлар яққол тасдиқлайди:
“Азиз дўстлар! Нима керак бўлса, айтинг, ҳаммасини қилиб берамиз.
Лекин, азиз оналар, опа-сингиллар, отахонлар, дўстлар, укажонлар, мен
Президент бўлсам ҳам сиздан тиз чўкиб сўрайман, илтимос қиламан: шу
масалада ѐрдам қилинг!
Ахир, Қуръони Карим ҳам дўстликка, биродарликка чақиради, низо
чиқаришни қоралайди.
Жанжал чиққан юртнинг худоси ҳам ундан юз ўгирар экан. Шу сабаб
Dostları ilə paylaş: |