барака ҳам, ризқ-рўз ҳам насия бўлиб қоларкан!”
səhifə 4/7 tarix 14.12.2019 ölçüsü 1,89 Mb. #29927
ozbekistonning halqaro terrorizmga qarshi kurashda tutgan orni
барака ҳам, ризқ-рўз ҳам насия бўлиб қоларкан!” 56 .
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бугунги кунгача
Афғонистонда қолаверса бутун минтақада тинчлик йўлида тинимсиз
харакатлар амалга ошириб келмокда. 2010 йилниг 10 декабрида Москва
шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)
Коллектив хавфсизлик кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқида Марказий
Осиѐдаги барқарорлик, хусусан Афғонистон ва Қирғизситондаги тинчлик ва
56 Ислом Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2011. – Б-20–21
34
барқарорликни таъминлаш юзасидан уз фикрлари ва таклифларини
билдирди 57 .
Афғонистондаги мураккаб вазиятни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон энг
нуфузли халқаро минбарлардан мухим амалий ташаббусларни доимий
равишда баѐн қилиб келмокда. Айниқса, HATO/SEAP ташкилотининг 2008
йил апрель ойида бўлиб ўтган Бухарест саммитида Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан афғон муаммосини фақат ҳарбий йўл билан ечиб
бўлмаслиги ҳақидаги фикр биринчи бўлиб ўртага қўйилган ва бу можарони
сиѐсий йўл билан ҳал этиш мақсадида 6+2 мулоқот гуруҳини 6+3
гуруҳига айлантириш ҳақидаги таклиф илгари сурилган эди. Бу гуруҳга
Афғонистон билан қўшни давлатлар, АҚШ ва Россия ҳамда НАТО
ташкилотининг ваколатли вакиллари кириши назарда тутилган 58 .
Ўзбекистон бу ташаббуслар амалга ошиши учун ўзининг ички
сиѐсатида ҳам тегишли чора-тадбирларни амалга оширди. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ҳамда 1998 йили 1 май ойида тасдиқланган
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўрисида ги янги таҳрирдаги
Қонунда мазкур йўналишдаги фаолиятнинг ҳуқуқий асослари мужассам
этилган.
Республикамиз экстремизм ва терроризм билан бирга уни
молиялаштириш билан узвий боғлиқ бўлган наркобизнес ва наркотрафикка
қарши курашда ҳам қатъий сиѐсат олиб бормоқда. 1999 йилда Гиѐҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида ги, 2000 йилда Терроризмга
қарши кураш тўғрисида ги Қонунларнинг қабул қилингани ҳамда Экспорт
назорати тўғрисида ги Қонун лойиҳалари тайѐрлангани фикримизни
тасдиқлайди. Бир сўз билан айтганда , мамлакатимиз диний экстремизм ва
терроризмга қарши тизимли ва тадрижий кураш олиб бормоқда. Бу кураш
мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуриш ва инсон ҳуқуқларини
таъминлаш учун хизмат қилади.
57 Тошкент окшоми. 2010 йил 14 декабрь.
58 Халк сўзи газетаси. 2010 йил 9 январь.
35
2.2. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашда ҳалқаро ва
минтақавий ташкилотларда тутган ўрни
Ўзбекистон Респубикаси ўзининг геосиѐсий ҳолати, Марказий
Осиѐдаги роли ва ўрнини эътиборга олган ҳолда бу ерда тинч-тотувликни
сақлаш тамойилларини сақлаш тўғрисида қайғурмоқда ва халқаро
терроризмга қарши курашдаги иштироки минтақавий ташкилотлардаги
фаолиятида ҳам ѐрқин номоѐн бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ЕХҲТ,
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти
(ШҲТ) 59 , Марказий Осиѐ Ҳамкорлиги (МОҲ) ташкилоти каби бир қатор
минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва
терроризмга қарши қаратилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб
келмоқда 60 . Зеро, Ўзбекистон Республикасининг ушбу шартномаларда
қатнашиши унинг ички ва ташқи сиѐсатининг мантиқий давомидир
1993 йилнинг 4 мартида Ўзбекистон раҳбари МДҲ ва хорижий
муҳбирлар халқаро уюшмаси аъзолари билан бўлиб ўтган анжуманда
Афғонистонда террорчилар тайѐрланаѐтгани, улар жойларда қўпорувчилик
олиб бориши нотинчлик келтириб чиқаришига урғу бериб журналистларга
"Навбатдаги вахшийликка карши жамоатчилик фикрини вужудга
келтиринг!" 61 - деб даъват этди.
1993 йилнинг июлида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган
давлатлар раҳбарларининг олий даражадаги иккинчи учрашувида Президент
Ислом Каримов ўз нутқида иқтисодий хамкорликка тўсиқ ва ғов бўлиб турган
асосий масала–Афғонистондаги нотинч ва беқарор вазиятга эътиборни
қаратиб, мухолиф кучларни яраштиришга, афғон халқини тезроқ тинч
меҳнатга жалб этишда биргаликда ҳаракат қилишга, шу мақсадда
59 ―Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида‖ги Шанхай Конвенсияси. 2001 йил 15-
июн.
60 Покистон Ислом Республикаси-1996 йил 19-октябр, БАА-2008й 17-март ва бошқ.
61 Қаранг: Халк сўзи. Бош мақола. 1993 йил 29 сентябр сони.
36
Афғонистондаги мухолиф кучлар, манфаатдор халқаро ташкилотлар , БМТ
вакилларини Тошкент шаҳрида йиғилишга таклиф этди.
Таъкидлаш жизки, халқаро муносабатлар тизимида рўй берган глобал
геосиѐсий ўзгаришлар натижасида жахондаги вазият барқарорлпшиб
қолмади, аксинча халқаро ҳамжамият олдида адекват хавфсизлик тизимини
яратишни талаб қилади. Буни эса жаҳон интеграциясининг ҳар бир соҳасида
кўришимиз мумкин.
Президент И.Каримов 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош
Ассамблеясининг 48-сессиясидаги ўз мавзусида: "Тожик-Афғон чегарасидаги
танглик ва наркобизес муаммосида тўхталиб мазкур можаро потециали унинг
бутун дунѐда хавф солаѐтгани келтириб чиқарадиган оқибатлари хали англаб
етилмаганини қайд этди. БМТнинг ўзининг тинчликпарвозлик фаолияти,
айниқса можаролар чиқадиган жойларда тинчлик ўрнатиш фаолиятини янада
кучайтиришга чақирди.
1995 йилнинг 12 мартида Копенгагенда ўтган халқаро конференцияда
Президент И.Каримов Афғонистон ва Тожикистондаги вазиятга жаҳон
хамжамияти эътиборини яна бир марта қаратиб, "Бу мамлакатларда ўн
миллионлаб одамлар очлик, қашшоқлик, вайронгарчилик шароитида
яшаѐтганлиги таъкидлаган бўлса, 1995 йил 15 сентябрдаги Тошкентда ўтган
Марказий Осиѐда хавфсизлик ва хамкорлик масалаларига дойр семинар
кенгашида И.Каримов "Афгонистон ва Тожикистондаги нотинчлик олтмиш
миллион киши такдирига салбий таъсир курсатаѐтганини уқтирди, мазкур
мамлакатларда
қадамма-қадам
тинчликка
эришишнинг
амалий
тамойилларини таклиф этди 62 . 1995 йилнинг 24 октябрида БМТ нинг Бош
Ассамблеясининг махсус тантанали йиғилишида Афғонистондаги уруш
афғон халқи бошига мислсиз кулфатлар солганини, мамлакат халқаро
терроризм ва наркобизес манбаи бўлиб қолганини яна бир марта эслатиб
ўтди. "Ўзбекистон кўпгина халқаро тузилма ва компаниялар қўллаб-
қувватлаѐтган, Афғонистон худуди орқали Ҳинд океани бандаргоҳларида
62 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-34.
37
чиқадиган темир йўл, автомобил қуриш бўйича яхши-яхши лойиҳаларни
амалга оширишдан манфаатдор, - дея таъкидлади Ўзбекистон раҳбари. Бу
миллионлаб афғонларнинг тинч меҳнат билан банд этиш янги, нисбатан
қисқа савдо ва иқтисодий алоқаларни шакллантириш, дунѐдаги энг
зиддиятли минтақада жўғрофий сиѐсий вазиятни тубдан яхшлаш имконини
беради" 63 .
Президент И.Каримов 1996 йилнинг 5 июнида дипломатик корпус
рахбарлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий журналистлар билан
учрашувда Афғонистонда тинчликни қарор топтириш бўйича Ўзбекистон
илгари сураѐтган ташаббуслар БМТ нинг хавфсизлик кенгаши, Эрон ва
Покистон раҳюарияти томонидан қўллаб қувватланаѐтганини, айни пайтида
Афғонистон худудидан ўтадиган нефт-газ қуврлари ва бошқалар бўйича кўп
тармоқли лойихалар мухокама этилаѐтганини маълум қилди 64 .
1996 йилнинг 1 октябрида Президент И.Каримов раислигида Миллий
хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Унда
қўшни Афғонистонда беқарорлик "Толибон" ҳаракати келтириб чиқараѐтган
ташвишли вазият ва унинг оқибатлари билан боғлиқ муаммолар мухокама
этилди. 1996 йилнинг 4 октябрида Алматида Марказий Осиѐ давлатлари ва
Россия Федерацияси делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда
Ўзбекистон раҳбари "Афғонистон бутун дунѐдаги ўта хавфли қарама-
қаршилик ва портлаш манбаига айланаѐтганига эътиборни қаратди.
Афғонистондаги кескин вазият, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш
билан боғлиқ масалалар олий даражада мухокама қилинди 65 .
1996 йилнинг 2-3 декабрида Лиссабонда Президент Ислом Каримов
ЕХҲТга аъзо давлат ва ҳукумат бошлиқлари олдида нутқ сўзлаб, 54 мамлакат
раҳбарлари эътиборини Ер юзидаги хавфсизликнинг Афғонистон
можаросини бартараф этиш билан боғлиқ жиҳатларига қаратди 66 .
63 Қаранг: // Халк сўзи. 1996 йил 6 июль.
64 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-36.
65 Каримов И.А. Ўша китоб. Б-37.
66 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-39.
38
1998 йилнинг майида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўт очишни
тўхташиш ва ички можароларни томонлар ўртасида тинч музокаралар
воситасида хал этиш хақида таклиф киритишди. 1997 йилнинг 27 декабрида
Тошкентда фаолият кўрсатаѐтган дипломатик корпус раҳбарлари, халқаро
ташкилотлар вакиллари , хорижий ҳамда республика журналистлари билан
бўлган учрашувда Ўзбекистон раҳбари Афғонистонда қурол-яроғ етказиб
беришни тақиқлаш ҳақидаги ташаббусни БМТ хавфсизлик кенгаши, ЕХҲТ,
Европа парламенти қўллаб-қувватлаганини, бу уларнинг кейинги
қарорларига ўз ифодасини топганини қайд этди.
1998 йилнинг 28 августида "Афғонистондаги воқеалар муносабати билан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Баѐноти" қабул қилинди.
Шунингдек 1998 йилнинг 28 августида БМТ хавфсизлик кенгаши афғон
можаросини янги сиѐсий ҳал этиш тамоилларини белгиловчи резолюция
қабул қилинди 67 .
1998 йилнинг 21 сентябрида БМТ котибияти биносида Президент
И.Каримов ташаббуси билан ташкил топган "6+2" гуруҳи - Ҳитой,
Ўзбекистон, Покистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда АҚШ ва
Россия Федерациясининг ташки ишлар вазирлари олий даражадаги биринчи
учрашувда бўлиб ўтди. Унда "Толибон" ҳаракатида жангу-жадал ва
хунрезликларни тўхтатиш, томонлар ўртасида ўзаро музокараларни бошлаш
талаб этилди.
1998 йилнинг 19-20 июлида Тошкентда БМТ ташрифида 6+2
гуруҳининг Афғонистонда тинчликни қарор топтириш вазиятни
барқарорлаштириш масалаларига қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб
ўтди. Унда гуруҳга аъзо мамлакатлар делегациялари, БМТ бош котибининг
Афғонистон бўйича махсус элчиси иштирок этди 68 . Тошкент учрашувининг
очилиш маросимида Президент И. Каримов катнашди ва нутқ сўзлаб:
"Бугунги Афғонистон ва унинг атрофида юз бераѐтган халқаро терроризм
67 Халк сўзи. 1998 йил 29 август.
68 Сашми Али. Конференция 6+2 в Ташкенте. Амударья. 1999 №3 стр-147
39
муаммолари ҳам, наркотик моддаларни тарқатиш ва қурол-яроғ савдоси
муаммолари ҳам тобаро таҳдидли тус олаѐтгани исломни радикаллаштириш
муаммолари ҳам жаҳон жамоатчилигини ташвишга солмай қолмайди" – деди.
Шунингдек, у Афгонистон жамиятининг тинч хаѐт йўлига қайтариш жараѐни
шошилмашошарликсиз босқичма-босқич амалга оширилиши мамлакат
тараққиѐтининг қайси йўлидан боришини халқнинг ўзи белгилаши
Афғонистонга кенг кўламли ѐрдам кўрсатиш бўйича дастур ишлаб чиқариши
лозим эканини алохида таъкидлади.
2000 йил 8 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг ―Мингйиллик
саммити‖да Президент Ислом Каримов нутқ сўзлаб жаҳон ҳамжамияти
эътиборини яна бир бор Афғонистон боғлиқ муаммоларга, бу ҳудуд халқаро
терроризм ва наркобизнес манбаига айланиб бораѐтганига қаратди.
―Афғонистон билан чегарадош ҳудудлар, биринчи навбатда, Марказий
Осиѐ давлатлари юзлаб тонна опиум ва героинни, асосан Европа ва Шимолий
Америка мамлакатларига олиб чиқиш учун энг қисқа ва қулай йўлларга –
коридорларга айланмоқда, –деди у –Шу биргина мисолда замонамиз
воқелигининг икки мудхиш ҳодисаси – халқаро террорчилик ва наркобизнес
ўзаро чирмашиб бораѐтганини кўришимиз мумкин‖.
Ушбу маърузасида Ўзбекистон раҳбари жаҳон ҳамжамитятини XXI аср
вабосига қарши ҳамкорликда курашишга ундади 69 .
2001 йилнинг 14 июлида Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар
рахбарларининг саммитида сўзлаган нутқида Президент И.Каримов
Афғонистондаги нотинчлик ва беқарорликни бартараф этишга қаратилган
қатор ташаббуслар илгари сурилганига қарамай, бу борада бошлаган ишлар
боши берк кўчага кириб қолганини, афсус билан таъкидлади, бу нохуш
оқибатларни келтириб чиқариши муқаррар - деди Ўзбекистон раҳбари
бунинг олдини олиш учун минтакавий хавфсизлик тизимини
такомиллаштиришни таклиф этди.
69 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-39.
40
БМТ маълумотларида қайд этилишича бугунги кунда дунѐда
етиштирилаѐтган 90% га яқин наркотик моддалар Афғонистон ҳиссасига
тўғри келмокда. Бу эса иккита йирик муаммони келтириб чиқармокда.
Биринчидан, наркотик моддаларни ноқонуний етиштириш ва сотиш авж
олдириб миллионлаб одамлар умрига завол бўлаѐтган бўлса, иккинчидан,
халқаро терроризм ва диний экстримизмни молиявий аҳволи яхшиланмоқда.
Президент Ислом Каримовнинг сўзлари билан айтганда: Агар диний
экстримизм ва ақидапарастлик ишлари халқаро террорниг ғоявий ниқоби
бўлса, наркобизнес наркотраффик, ҳеч шубхасиз, халқаро террорнинг
молиявий таянчидир. Шу боис ўтган қишлоқ хўжалигини тубдан ислох
қилиш, ерларни минерал холатини яхшилаш, сугориш тизимини йўлга
қўйиш, деҳқончилик маданиятини ошириш ва энг муҳими галла, пахта, мева
ва сабзавот етиштириш орқали ҳам тиркчилик қилиб рўшнолик кўриш
мумкинлигини амалда исботлаш зарур. Токи бу юртда ишлаѐтган ҳар бир
инсон бу ўзгаришларнинг таъсирини ўзининг оиласининг хаѐти мисолида
кўрсин 70 . Афғонистонда аксилтеррор харакатлари билан бирга мамлакатни
тиклаш бўйича халқаро миқѐсда ҳаракатлар ҳам бошланган эди. Орадан
маълум вақт ўтиб бу борасда сезиларли ўзгаришлар сезиляпти.
Ўзбекистон хукумати 2002 йил декабр ойида икки мамлакат ўртасида
чегарада жойлашган кўприкни очиш тўғрисида қарор қабул қилди. 2003
йилнинг декабр ойида Термиз шаҳрида Айритош божхона мажмуаси ишга
туширилди. 2007 йил якунига кўра "Айритош" назорат пости орқали
Афғонистонга юборилган гуманитар юкларнинг миқдори ошган.
Шу ўринда, Афғонистонга хорижий давлатлардан берилаѐтган гуманитар
ѐрдам ва ушбу мамлакатлардаги кучларни наҳарбий маҳсулотлар билан
таъминлашда Ўзбекистон беқиѐс ўрин тутаѐтганлигини алохида таъкидлаб
ўтиш даркор. Юклар кайси мамлакат худудидан ўтиб келмасин, охир-оқибат
70 Прзидент И.Каримовнинг БМТ саммити минг йиллик ривожланиш масалаларига бағишланган ялпи
мажлисидаги нутрқ. Халқ сўзи. 2010 йил 22 сентябрь.
41
Ўзбекистонга келиши аниқдир. Чунки фақат Ўзбекистон Афғонистон билан
темир йўл орқали боғланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош котиби
Пан Ги Муннинг таклифига кўра, 2010 йил 20-21 сентябр кунлари Нью-Иорк
шахрига БМТ бош ассомблеясининг минг йиллик ривожланиш мақсадларига
бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ
сўзлади. Президент И.Каримовнинг нутқи дунѐ жамоатчилигида улкан
қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида жаҳоннинг турли нуқталарида хамон
давом этаѐтган урушлар ва қарама қаршиликлар сақланиб қолаѐтган
давлатлараро, миллатлараро, динлараро зиддиятлар, қашшоқлик, очлик,
оналар ва балалар ўлими ва бошқа муаммолар исониятнинг умумий
тараққиѐт йўлида энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолаѐтганини алоҳида
таъкидлаб ўтди 71 .
Бугунги кунда афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб
бўлмаслигини кўриш мумкин. Халқаро террористлар томонидан 2001 йил 11
сентябрда АҚШ худудида содир этилган жиноий харакатлар муносабати
билан халқаро полиция (НАТО) қўшинларининг Афгонистонга киритилиши
ва у ерда тинчлик ўрнатиш бўйича танланган стратегия кўпгина натижаларни
бермади, бермайди ҳам. Ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва
барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топиш ғоят муҳим ахамият
касб этади. Ушбу йўллардан бири бизнинг фикримизча, Ўзбекистон
томонидан 6+3 мулоқот гуруҳини ташкил қилиш мухим роль ўйнаган
бўлар эди.
Умуман Афғонистонда давом этаѐтган ҳарбий можароларни сиѐсий йўл
билан хал қилиш ғояси Марказий Осиѐ минтақасида хавфсизликни
таъминлашга қаратилган. Албатта бошланган ана шу ижобий харакатни
71 Прзидент И.Каримовнинг БМТ саммити минг йиллик ривожланиш масалаларига бағишланган ялпи
мажлисидаги нутрқ. Халқ сўзи. 2010 йил 22 сентябрь.
42
давом эттириш, унда манфаатдор булга давлатларни фаоллаштириш бугунги
куннинг шу соҳадаги долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда.
Хуллас бугунги кунда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган
муаммоларни хал этиш минтақадаги барча мамлакатларнинг истиқболини ҳам
бир қадар белгилаб беради. Шунинг билан бирга бу минтақада яшаѐтган
халқларнинг азалий қон-қариндошлиги, хамкорлиги ва маънавий-руҳий
яқинлигини мустахкамлашда ҳам ўта мухим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон МДҲдаги аксилтеррор маркази ишида ҳам фаол
қатнашмоқда. ШҲТ доирасидаги Аксилтеррор марказининг Тошкент
шаҳрида жойлаштирилиши эса республикамизнинг экстремизм ва
терроризмга қарши курашдаги фаоллигини эътироф сифатида қараш
мумкин. МОҲ ташкилоти иш режаларида хавфсизликнинг умумий
муҳитини мустаҳкамлаш, шу жумладан, диний экстремизм ва терроризига
қарши кураш кураш чора-тадбирлари ҳам акс этган.
2004 йил 17-18 октябрда Душанбеда МОҲ ташкилотига аъзо
давлатларнинг раҳбарлари кенгашида, Ўзбекистон Президенти ташаббуси
билан, Россия Федерацияси ушбу ташкилот таъсисчилари сафига
қўшилди. Ушбу анжуманда Марказий Осиѐда сув-энергетика, озиқ-овқат
ва троанспорт консорциумларини ташкил қилиш ва умумий бозорни
шакллантириш, Афғонистонни тиклаш ишларида МОҲ ташкилотига аъзо
давлатларининг ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан экстремистик ва террористик
ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари ва аъзоларининг рўйҳатини тузиш
МОҲ ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳуқуқни мухофаза қилувчи
идоралари ва махсус хизматларига топширилди.
Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати халқаро терроризмга қарши
курашнинг муҳим йўл ва воситаларидан фойдаланишга интилиб жаҳон
ҳамжамияти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо
бўлган давлатлар раҳбарларининг эътиборини халқаро терроризмга қарши
кураш бўйича аниқ мақсадларни кўзловчи дастурларни илгари суриб
43
келмоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасининг олдинга
турган ташаббусларини ягона халқаро хавфсизлик тизимининг ажралмас
қисми сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг юқорида қайд этиб ўтилган
минтақавий ташкилотларнинг ишида фаол иштироки , ташаббуслари ва
таклифлари глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда
Ўзбекистоннинг тутуган ўрни муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди.
44
Dostları ilə paylaş: