БОСҚИЧ
1991-1995 йиллар
БОСҚИЧ
1996-1999 йиллар
БОСҚИЧ
1999 йилдан – ҳ.қ.
Собиқ Иттифоқ даврида ноқонуний тарзда “яширин” фаолият кўрсатиб келган хусусий корхоналар қонуний субъектларга айлантирилди
Давлат инвестиция фаоллигини ўсиши молиявий ресурсларнинг далат сектори фойдасига қайта тақсимланишига олиб келди
Ушбу босқич Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишининг янги йўналишини очиб берди
Хусусийлаштириш дастурининг амалга оширилиши натижасида кўплаб кичик корхонлар хусусий тадбиркорлик субъектларига айлантирилди
Фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишда давлат турли хил имтиёзларни яратиш орқали алоҳида тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб- қувватлай бошлади
Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни илгари сурилиб, кичик бизнесни ривожлантириш муҳим ва устувор йўналиш сифатида эътироф этилди
Ички истеъмол товарлари ва хизматлар бозорининг тўйинмаганлиги натижасида импорт соҳасидаги кичик тадбиркорлик ривожланди
Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган импорт фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими кучайтирилди
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига ҳалақит берувчи маъмурий тўсиқларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратила бошланди
“Уйғониш” даври
“ Тикланиш (оёққа туриш) даври
“ Барқарор ривожланиш ва юксалиш” даври
1.3.1-расм. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиш босқичлари16
Биринчи босқич (1991-1995 йиллар). Юқорида айтиб ўтганимиздек, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратила бошланди. Ушбу босқич кичик ва
16Отажонов Ш.И. Совершенствование управления инновационной деятельностью малых предприятий в Узбекистане: проблемы формирование управленческие инноваций. // Ж. «Экономики и финансы». №1, Москва, 2010, стр. 35-39.
хусусий тадбиркорлик субъектларининг шаклланиши ва улар миқдорининг кескин суръатларда ўсиши даври ҳисобланади. Бу даврда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Мулкчилик», «Корхоналар»,
«Тадбиркорлик», «Монополистик фаолиятни чеклаш», «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш» тўғрисидаги қатор қонун ва фармонлар қабул қилиниб, уларда халқимиз онгида бозор муносабатларини шакллантириш ҳамда хусусий мулкчиликка эга бўлиш ҳис туйғусини уйғотиш асосий вазифа сифатида белгиланди.
Шунингдек, ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларнинг барча йўналишларида самарали институционал ўзгаришлар амалга оширилиб, бу ўзгаришларнинг асоси мулкка, ишлаб чиқариш воситаларига, ерга, кўчмас мулкка, тармоқларни бошқаришда давлат монополиясини бартараф этиш, мол-мулкдан самарали фойдаланишга ҳамда миллий бойликнинг ўсиш суръатларини барқарор таъминлашга эришилди.
Иккинчи босқич (1996-1999 йиллар). Ушбу фаолият юритаётган КБХТ субъектларини ривожланишига эришиш борасида янада кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга нисбатан белгиланган имтиёзлар таркиби янада кенгайтирилди. КБХТ фаолиятини ҳудудларда янада такомиллаштиришга оид ҳуқуқий кафолатланган база яратилди ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган мулкни, объектларни танлов асосида сотиб олиш имконияти юзага келди. Ушбу босқичда тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи ва мувофиқлаштириб турувчи “Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палата”си ташкил этилиши тадбиркорликни ривожланишига бевосита ижобий таъсир кўрсатди.
Учинчи босқич (1999 йилдан ҳозирга қадар). Ушбу босқич Ўзбекистонда кичик бизнес ривожланишининг янги йўналишини очиб берди. ва республика ҳукумати томонидан бошқа кўплаб меъёрий ҳужжатларининг қабўл қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Кичик бизнес субьектлари фаолиятини ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш иқтисодиётни
ривожлантиришнинг устувор вазифаси сифатида белгиланди, уларнинг фаолиятини айнан солиқлар орқали рағбатлантириш юзасидан қатор чора- тадбирлар амалга оширилди, мажбурий ажратмалар ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилди, ҳисоботлар топшириш тартиби соддалаштирилди, янги корхоналарни расмийлаштириш муддати қисқартирилди. Энг асосийси, Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майда “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» йили деб эълон қилиниб, Давлат дастури ҳамда жаҳонда молиявий - иқтисодий инқирози давом этаётган пайтда, ўз вақтида шаклланган шарт - шароитни тўғри таҳлил этган ҳолда, мамлакатимизда 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб “Инқирoзгa қaрши чoрaлaр” дaстурининг қaбул қилиниши ҳукуматимиз томонидан амалга оширилган асосий стратегик тадбирлар бўлди.
Бугунги кунга келиб бундай чора-тадбирларнинг барчаси ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади. Шундай қилиб, 2000 йилдан бошлаб мамлакатимизда кичик бизнес ривожланишининг ўзига хос янги даври бошланди.
Ҳозирги кунга қадар, иқтисодиётнинг ушбу секторини ривожланишини белгилаб берувчи мазкур босқичлар мамлакатимизда бозор муносабатларининг аста-секинлик билан босқичма-босқич асосда шаклланиб боришининг таъсири билан характерланади.
Бизнинг фикримизча, кичик ва хусусий корхоналарнинг афзаллик томонларидан бири шуки, улар ишланмаларни тадқиқотнинг биринчи босқичида олиб боради. Бунда кўп моддий, ақлий ва молиявий ҳаракатлар талаб этилмайди. Натижада, уларда инновация жараёни билан боғлиқ харажатлар йирик корхоналарникига нисбатан кам бўлади.
Президентимиз И.Каримов томонидан республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг зарурий асослари қуйидаги омиллар орқали ёритиб берилган:
республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлар билан бойитади;
аҳолининг (айниқса, ортиқча меҳнат заҳиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойларда) иш билан бандлилигини таъминлайди;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фақат ички бозорни истеъмол товарлари билан таъминлаш билан бирга ташқи бозорларга ҳам рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришга қодир;
кичик бизнесда бозор конъюктурасининг ўзгаришига тезда мослаша олиш имконияти ҳам мавжуд;
унинг фан ва техниканинг янги ютуқларини тез ўзлаштириш қобилияти ҳам бор17.
Кичик бизнес фаолияти хўжалик юритишнинг шахсий манфаатдорлик ва ташаббускорлик тамойилларига, ишлаб чиқарган махсулоти, мол-мулки молиявий ва моддий ресурсларни мустақил тасарруф этишга асосланади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида рақобатбардош товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда, аҳоли бандлигини таъминлашда ва янги иш жойларининг яратилишида кичик бизнес субъектларининг ўрни йилдан- йилга ортиб бормоқда.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМ даги улуши 2000 йилда 31 фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йилда 54,6 фоизга етган. Бу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 0,6 фоизга кўп, демакдир.
Кичик корхона ва микрофирмаларнинг ЯИМ ишлаб чиқаришдаги улуши 33,9 фоизни ташкил этган.
2012 йилда кичик бизнес субъектларида банд бўлганларнинг сони иқтисодиётда банд бўлганларининг 75,5 фоизига тўғри келди ва 9253 минг
17Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: «Ўзбекистон», 1999. – 574-б.
кишига етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик орқали барпо этилган янги иш жойлари 2000 йилга нисбатан қарийб 1,9 баробарга кўпайган.
2000-2012 йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари динамик ўзгаришининг аҳволи 1.3.2-жадвалда берилган.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида кичик бизнес ишлаб чиқаришининг асосий тузилмаси сифатида фермер хўжаликлари самарали фаолият кўрсатмоқда,
уларнинг ривожланиши учун кенг кўламли имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда касаначилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқаларни ривожлантириш масалаларига ҳукумат томонидан алоҳида қаратилмоқда, уларга доир қатор қарорлар қабул қилинган.
Хусусий мулкни мустаҳкамлаш, кичик корхоналар, микрофирмалар ва фермер хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳисобга мамлакатимизда демократик жамиятнинг асоси ва таянчи сифатида ўрта синф реал шаклланмоқда.
Албатта, юқорида қайд этилган кўрсаткичлар ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида нисбатан юқоридир. Масалан, ҳозир Европа ҳамкорлиги мамлакатларида кичик корхоналарнинг сони 15,8 миллионта бўлиб, уларда барча иш билан банд бўлганларнинг 72 фоизи ёки 68 миллион киши хизмат қилади. Бу корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар қиймати ЯИМ нинг 65 фоизини ташкил этади.
АҚШ иқтисодиётида барча иш билан банд бўлган аҳолининг 54 фоизи, яъни 70,2 миллион киши фаолият кўрсатадиган кичик ва ўрта бизнес субъектларини сони 19,3 миллионтага етади. Мамлакат ЯИМ нинг ярмидан кўпроғи кичик ва ўрта корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Японияда эса 6,5 миллион бундай корхоналарда меҳнат қилаётган аҳолининг 78 фоизини ёки 39,5 миллион кишини иш билан таъминлашга эришилган. Ушбу секторнинг ЯИМ даги улуши 50 фоиздан ортиқдир.
1.3.2-жадал
Dostları ilə paylaş: |