мумкин: ижтимоий, иқтисодий, молиявий, илмий-технологик ва ҳуқуқий- сиёсий соҳалар бўйича.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш нафақат давлат органлари томонидан, балки турли нодавлат ташкилотлар, тижорат банклари, миллий ва ҳорижий компаниялар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, кичик бизнес инновацион фаолиятини ривожланиши, муаммолари, омиллари, механизмлари, усуллари ва унсурларини ўрганиш, тадқиқ қилиш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилган бўлса-да, бироқ ҳали бу фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича мукаммал ва самарали механизм ишлаб чиқилгани йўқ. Бугунги кун талаби инновацион фаолиятни ривожлантириш масаласига бағишланган мустаҳкам қонунчилик асосини ишлаб чиқишни тақоза этади.
Давлат ўз ислоҳотлари воситасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш орқали рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришга, бозор муносабатларини янада ривожлантиришга кўмаклашиши лозим.
Жаҳон тажрибаси ва ўзимиз эришган тажрибамиз шуни кўрсатадики, кичик бизнес ўзига хос бўлган бир қатор хусусиятлар таъсирида давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг доимий эътиборида бўлиши ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини кўрсатмоқда19.
Бизнинг фикримизча, бугунги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш, унинг инновацион фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши лозим:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини янада такомиллаштириш;
19Ходиев Б.Ю., Самадов Ғ.А., Никола Мелони, Қабулов А.А., Юсупов М.С., Мелибоев Ш.А., Ишмуродов С.Т. “Кичик бизнес фаолияти асослари” (Ўқув-амалий қўлланма) – Т.: ЕҲ ТЕМПУС дастури “Матадор-2000” лойиҳаси, 2004 й, 49-б.
тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари ва шарт- шароитларини таъминлаш, уларнинг ишбилармонлик ва инновацион фаоллигини ошириш ҳамда қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини назорат органлари томонидан текширишларни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, асоссиз текширишларга чек қўйиш;
кичик корхоналарнинг инновация фаолиятини зарурий ҳолларда давлат томонидан молиялаштириш, шунингдек халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб этишда кўмаклашиш;
иқтисодиёт реал секторидаги кичик бизнес инновация фаолиятини рағбатлантирувчи солиқ ва божхона имтиёзларини ошириш ва бошқа преференцияларнинг самарали тизимини шакллантириш ва жорий қилиш;
молия-кредит тизимини такомиллаштириш ҳамда инновацион фаолият кўрсатадиган кичик бизнес субъектларининг кредит манбалари ва сармояларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш;
кичик бизнес корхоналарининг иқтисодий ресурслардан, ахборот ва инновация технологиялардан эркин ва тўсиқларсиз фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, улар томонидан яратилаётган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш тизимини такомиллаштириш;
инновация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширилишига маблағларини сарфлаётган маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг инновация фаолиятини амалга ошириш ва рағбатлантириш учун имтиёзли шароитларни яратиш;
кичик бизнес инновацион фаолияти кўрсаткичларининг бухгалтерлик ҳисоби ва таҳлили тизимини янада такомиллаштириш, улар учун давлат статистика, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботининг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;
инновацион фаолият билан шуғулланадиган кичик бизнес учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини кафолатлаш мақсадида суғурта тизимининг аҳамиятини ошириш.
2012 йилда тадбиркорлик субъектларининг эркинлигига оид навбатдаги зурурий ҳужжат – «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири тасдиқланди.
Мазкур қонуннинг янги таҳририда баъзи масалалар аввалги таҳрирга нисбатан кенгроқ ёритилди ва айрим янги нормалар киритилди.
Жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилди.
Қонуннинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни чеклаш бўйича қисмида назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни инновацион ривожлантиришга ва фаолиятини эркинлаштиришга қаратилган қатор меъёрий хужжатларни қабул қилиниши ҳамда корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштиришнинг
ҳуқуқий асосларини яратилиши натижасида кичик бизнес субъектлари инновацион фаолиятининг самарадорлиги ошиб бормоқда.
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш йўллари
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан молиявий кўмаклашиш борасида оқилона сиёсат олиб борилмоқда. Натижада бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшувчи муҳим тармоқларидан бирига айланди.
Ҳозирги даврда кичик корхоналарнинг инновацион фаолиятини ташкил этиш учун биринчи навбатда инновацион лойиҳаларни молиялаштириш масаласини ҳал этиш лозимдир. Корхоналарнинг инновацион фаолиятини тўғри молиялаштириш уларнинг самарали ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади.
Ҳар қандай корхонанинг инновацион фаолиятининг натижаси муваффақиятли ва самарали бўлиши кўп жиҳатдан уни молиялаштириш манбаларини ва усулларини аниқлашга боғлиқдир.
Турли корхоналар, молия-саноат гуруҳлари, кичик инновацион бизнес, инвестиция ва инновация жамғармалари, маҳаллий бошқарув органлари, хусусий шахслар ва бошқалар инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари ҳисобланади. Уларнинг барчаси хўжалик юритиш жараёнларида маълум даражада иштирок этиб, инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир кўрсатади.
Инновацион фаолиятни молиялаштириш давлат органлари билан бирга хусусий манбалар орқали ҳам амалга оширилади. Жумладан, кўплаб Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда илмий тадқиқот ва тажриба – конструкторлик ишларига ажратиладиган молиявий ресурслар давлат капитали ва хусусий капитал ўртасида деярли тенг миқдорда тақсимланади.
Инновацион фаолиятни молиялаштиришни ташкиллаштириш тамойиллари аввало уларни молиялаштириш манбаларнинг кўплигига ва турли туманлигига, тижоратлаштиришга жорий этишга йўналтириладиган ва молияий фойдаси ўсишини таъминлай оладиган инновацияларни молиялаштиришга асосланади.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини молиялаштириш манбалари мулкчилик шаклларига қараб икки гуруҳга ажралади:
-давлат молиявий ресурслари;
нодавлат молиявий ресурслари.
Давлат молиявий ресурсларга давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, давлат заёмлари, давлатга тегишли акция пакетлари ва давлат мулклари киради.
Нодавлат молиявий ресурслари эса турли хўжалик субъектлари, жамоат ташкилотлари ва хусусий шахсларнинг молиявий маблағларидан ташкил топади. Буларга турли инвестор жамоалар, шунингдек суғурта компаниялари, инвестиция жамғармалари ва компаниялари, корхоналарнинг, хусусий шахсларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва ҳакозалар киради.
Кўпчилик ҳолларда замонавий технологияларга асосланадиган, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган самарали инновацион лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилади. Шунингдек, хорижий компаниялар ва фирмаларнинг инвестиция маблағлари, грантлари ҳамда ҳомийлари орқали инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида уни молиявий рағбатлантириш механизми ва унинг таркибини шакллантириш муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам тадқиқот жараёнида кичик бизнес инновацион фаолиятини молиявий рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш тизими кўплаб манбалар ва уларнинг маблағлари орқали ташкил топади.
Бизнинг фикримизча, кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш механизми асосан қуйидаги 5 та таркибий қисмлардан ташкил топади (2.2.1-расм):
Бюджет маблағларини жалб этиш.
Солиқ имтиёзларини яратиш.
Кредит маблағлари ажратиш.
Суғурта кафолатлари бериш.
Ўзи ва бошқаларнинг маблағларидан фойдаланиш.
Бюджет маблағларини жалб этиш.
Давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим йўналишлари доирасида, давлат инновация сиёсатининг устуворликларига мос равишда, давлат инновация дастурлари, лойиҳалари ва илмий-техника ишларининг иштирокчилари сифатида кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан манфаатдор бўлган нодавлат ташкилотлар ва корхоналарнинг улушли молиявий ҳиссаси билан бир қаторда молиялаштиришда иштирок этади.
Давлат бюджетидан инновация дастурлари, лойиҳалар ва илмий- техник ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва техник воситаларни сотиб олишга ажратиладиган маблағлар инновация фаолияти субъектларига беғараз асосда, грантлар шаклида тақдим этилади.
Инновация дастурларининг қандай кўламда (республика ёки минтақавий дастурлар) эканлигига , кичик бизнес корхоналарининг уларнинг қайси бирида иштирок этишларига қараб мос равишда республика ва маҳаллий бюджетдан молиявий маблағлар ажратилади.
Инновация фаолияти соҳасидаги давлат грантлари белгиланган тартибда инновация дастурлари бўйича танловларнинг ғолиблари бўлган
|
|
|
|
|
|
Бюджет тизими
|
Солиқ тизими
|
Кредит тизими
|
|
Суғурта тизими
|
|
Ўзи ва бошқалар маблағлари
|
Республика бюджетидан молиялаш
Маҳаллий бюджетдан молиялаш
Республика ва ҳудудий дастурлар орқали молиялаш
Давлат тасарруфи-дан чиқариш ва хусусийлаштириш
Махсус солиқ тартиби
Солиқ имтиёзлари
Солиқлардан озод этиш
Солиқ ҳисоботларини соддалаштириш
Алоҳида солиқ ва бож йиғимлари бўйича деклорациялар
Имтиёзли кредитлаш
Давлат ва жамоат жамғармалари
Банк кредитлари
Тижорат кредитлари
Лизинг операциялари
Халқаро фондлар ва ҳорижий кредитлар
Давлат кафолатлари
Суғурта компаниялари кафолатлари
Бошқа ташкилотларни кафолатлари
Ўз-ўзини маблағлари
Ҳомийлик маблағлари
Ҳамкорлик маблағлари
Хайрия маблағлари
Венчур фондлари
Инновация фондлари
Dostları ilə paylaş: |