Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда кичик бизнеснинг ривожланиши ва инновацион



Yüklə 288,78 Kb.
səhifə4/13
tarix06.06.2020
ölçüsü288,78 Kb.
#31567
növüДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Xojimurotova mag uz 314a9

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда кичик бизнеснинг ривожланиши ва инновацион


фаолиятининг аҳволи
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтиришда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда иқтисодий барқарорлик қарор топмоқда, йилдан-йилга иқтисодий ўсиш таъминланмоқда. Хусусан, 2012 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 8,2 фоизга

ўсганлиги, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга ўсганлиги бунинг яққол далилидир.

Шу ўринда, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олинганлигини, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантирилганлигини ва уларни изчил амалга оширилаётганлигини кўрсатиб ўтишни зарур деб ҳисоблаймиз. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентимиз И.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарида кенг ва батафсил баён қилиб берилган. Асарда жаҳон молиявий – иқтисодий инқирозининг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари, келиб чиқиш сабаблари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, мазкур инқироз оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар чуқур ва атрофлича таҳлил қилиб берилган.

Жаҳон молиявий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири муқаррарлигини инобатга олган ҳолда, Президентимизнинг «тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслик керак. Масалани бундай тушуниш ўта соддалик, айтиш мумкинки, кечириб бўлмас хато бўлур эди. Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим — Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади»14 деган сўзларини яна бир бор эсга олиш муҳимдир. Шунингдек, Ўзбекистоннинг глобаллашув жараёнларидаги иштироки ҳам ушбу инқироз оқибатларининг маълум даражада иқтисодиётимизга ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлигидан дарак беради.

Президентимиз ўз асарида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсирини бартараф этишга қаратилган кoмплeкс чoрa-

14Каримов И.А.. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни баратараф этишнинг йўллари ва чоралари. Ўзбекистон.- Т.2009. -56б.

тaдбирлaр ҳaқидa тўxтaлиб ўтиб, мазкур чoрa-тaдбирлaр орқали ҳaл этилиши лозим бўлгaн aсoсий вaзифaлaрни белгилаб бердилар.

Белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда 2009-1012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари аниқлаб олинди. Мазкур йўналишлардан бири сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи қўйилди.

Ўтган даврда айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Натижада Ўзбекистонда изчиллик билан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар жарёнида кичик бизнес субъектлари миллий иқтисодиётнинг асосий таркибий қисми сифатида ўзини кўрсатмоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг миллий иқтисодиётга таъсири даражасини камайтириш ва иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қатор давлат дастурларининг бажарилишида кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлик муҳим рол ўйнамоқда.

Ўзбекистонда кичик бизнесни таснифлашда ҳуқуқий, назарий-услубий ёндашув айниқса жаҳон молиявий инқирози шароитида мамлакатимиз тегишли Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида белгилаб берилди ҳамда республикамизнинг қатор етакчи олимлари ишларида маълум даражада такомиллаштириб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ- 4232-сонли “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ кичик бизнес субъектларини тармоқлар бўйича аниқлаш мезонларига ўзгартиришлар киритилди. Фармонга мувофиқ кичик бизнес субъектлари тоифалари белгилаб берилди (1.3.1-жадвал).



1.3.1-жадвал

Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини тансифлаш мезонлари15


(банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик максимал сонига кўра)

Фаолият тури коди


Тармоқлар

Ходимлар сони

Микро-

фирмалар

Кичик

корхоналар

10000

САНОАТ

1-24

25-60

11100

Электроэнергетика

1-24

25-60

01220

Нефт қазиб олиш саноати

1-24

25-60

11230

Газ саноати

1-24

25-60

11300

Кўмир саноати

1-24

25-60

14340

Автомобил саноати

1-24

25-120

16100

Қурилиш материаллари саноати

1-24

25-120

17000

Енгил саноат

1-24

25-60

17200

Тўқимачилик саноати

1-24

25-120

18000

Озиқ-овқат саноати

1-24

25-120

20000

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

1-24

25-60

21110

Дон ишлаб чиқариш

1-24

25-60

21150

Пахтачилик

1-24

25-60

22000

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш

1-24

25-60

50000

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

1-12

11-25

51110

Темир йўл транспорти

1-12

13-30

51200

Сув транспорти

1-12

13-30

52000

Алоқа

1-12

13-30

60000

ҚУРИЛИШ

1-24

25-60

61110

Умумқурилиш ташкилотлари

1-24

25-60

61135

Бошқа ихтисослашган қурилиш ташкилотлари

1-24

25-60

70000

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

1-6

7-25

71100

Улгуржи савдо

1-6

7-25

71200

Чакана савдо

1-6

7-25

71300

Умумий овқатланиш

1-6

7-25

80000

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТ ВА СОТИШ

1-24

25-60

80100

Моддий-техник таъминот

1-24

25-60

80200

Сотиш

1-24

25-60

81000

Тайёрлов

1-24

25-60

90000

УЙ ЖОЙ – КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ

1-12

13-30

90100

Уй жой хўжалиги

1-12

13-30

90213

Коммунал ва маиший сув таъминоати

1-12

13-30

91500

Соғлиқни сақлаш

1-12

13-30

91620

Туризм

1-12

13-30

95000

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш

1-12

13-30

96100

Банк фаолияти

1-12

13-30

Корхоналарни туркумлаштиришда қўлланиладиган ушбу мезонлар турли тармоқлардаги фаолият соҳаларида ҳам фарқланиши мумкин.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила




15Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сонли “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.



бошлади. Буни Ўзбекистонда кичик бизнеснинг ривожланиш даврини қуйидаги 3 та босқичга ажратиш орқали кўриш мумкин (1.3.1-расм).


Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш босқичлари


Yüklə 288,78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin