Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


  Биоценознинг тузилмаси:  а)



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə18/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43

1.  Биоценознинг тузилмаси: 
а) Фитоценоз, биотоп 
б) Зооценоз, фитоценоз 
в) Микоценоз, зооценоз 
г) Фазовий, экологик  
д) Турлар таркиби, фазовий, экологик 
2. Экотизимнинг асосий таркиби: 
е)
 
Тупроқ, хаво, сув, ўсимлик  
ж)
 
Абиотик мухит, продуцент, консумент , редуцент 
з)
 
Продуцент сув, хаво, климатоп 
и)
 
Абиотик мухит, консументлар, хайвонлар 
к)
 
Редуцентлар, экотоп, климатоп  
3. Трофик даражаларда энергия қандай миқдорда сарфланади? 
е)
 
1%                 
ж)
 
5%            
з)
 
10%           
и)
 
25%          
к)
 
30% 
4. Биологик махсулдорлик: 
е)
 
Тирик организмлар тўплаган органик моддалар  
ж)
 
Продуцент тўплаган органик моддалар 
з)
 
Хемосинтез натижасида тўпланган моддалар  
и)
 
Консументлар тўплаган моддалар  
к)
 
Юқоридаги жавобларни барчаси тўғри 
5. Қуйидаги экотизимларнинг қайси бири махсулдор? 
е)
 
Ёнғоқзор ўрмони 
ж)
 
Қамишзор 
з)
 
Тўқайзор 
и)
 
Ўтлоқзор 
к)
 
Яйлов 
6. Қайси экотизимда биомасса захираси биологик махсулдорликка тенг: 
е)
 
Ўрмон 
ж)
 
Ўтлоқ 
з)
 
Яйлов.Тўқай  
и)
 
Бир йиллик ўт экилган 
к)
 
Икки йиллик ўт экилган  
7. Моддаларнинг биологик доирада айланиши?  
е)
 
Хайвон- тупроқ-сув 
ж)
 
Ўсимлик-сув-тупроқ 
з)
 
Хаво-сув-хайвон 
и)
 
Тупроқ-ўсимлик - хаво  

 
173 
к)
 
Ҳаво-сув-тупроқ 
8. Экотизимлардаги ўзгаришларнинг тури? 
е)
 
Мавсумий, суткалик. 
ж)
 
Циклик, аста-секин. 
з)
 
Суткалик, йиллик 
и)
 
Кўп йиллик, аста-секин. 
к)
 
Юқоридагиларни барчаси тўғри 
9. Биосферанинг экологияда тушунилиши: 
е)
 
Тирик организмлар тарқалган қобиқ  
ж)
 
Тирик организм ва ўлик табиат мажмуи  
з)
 
Экотизимлар йиғиндиси  
и)
 
Биогеоценозлар йиғиндиси  
к)
 
Юқоридаги жавобларни барчаси тўғри 
10. Биосферанинг асосий таркибий қисмлари: 
е)
 
Литосфера, гидросфера, атмосфера, стратосфера  
ж)
 
Тирик модда, ўлик, оралиқ ва биоген моддалар 
з)
 
Тирик модда, гидросфера, эдафосфера  
и)
 
Ўлик модда, биоген моддалар, литосфера  
к)
 
Фитосфера , биосфера, апобиосфера  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
174 
Vеrtushka mеtodi 
 
Bu trеningda 3 ta yoki 5 ta guruhga matеrial tarqatiladi va har bir guruh yakka holda bеlgilaydi. 
Kеyin  bu matеrial  guruhlarga qaytadan aralashtirib bеriladigan va  yana bеlgilanadi.  Matеrial  3  yoki  5 
marta aylangandan so’ng o’qituvchi va talabalar o’rtasida muhokama qilinadi. 
 
 
№ 
Jarayonlar 
Moddaning kichik 
doirada (biologik) 
aylanishi 
Moddaning katta 
doirada (gеologik) 
aylanishi 

 

 
 

 
 

 
 

 
 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 

 
 
 
Organizmlar o’rtasida. 
 
Quruqlik  muhitida  tuproq  bilan  organizm 
o’rtasida. 
 
Gidrosfеrada organizm bilan suv o’rtasida.  
 
Quruqlik bilan dunyo okеanlari o’rtasida.  
 
Quruqlikdagi 
o’simliklarning 
gazsimon 
moddalar  va  suvda  erigan  minеral  tuzlarning 
yutilishi va organik modda hosil bo’lishi. 
 
Organik  moddalarning  konsumеntlar  va 
rеdutsеntlar  tanasidan  o’tib,  qayta  ishlanib, 
parchalanadi va minеrallashadi. 
  
Quruqlikdagi  moddalarning  daryo  va  havo 
oqimlari bilan okеanga kеlib tushishi. 
 
Dеngiz  yotqiziqlarining  quruqlikka  qayta 
chiqishi. 
 
Okеan tubining ko’tarilishi va natijada kuruqlik 
ayrim joylarining cho’qishi. 
 
 
 
 
 

 
175 
 
 
 
 
 
 
Биосфера  
 
Организмлар 
тарқалган 
қаватлари 
Қадимги 
даврларда 
организмлар 
иштирокида 
ҳосил бўлган 
қисмлари 
 
 
Аэробиосфера  
 
 
Гидробиосфера  
 
 
Террабиосфера  
 
 
Литобиосфера  
 
 
Необиосфера  
 
 
Полеобиосфера  

 
176 
 
 
 
 
 
 
Биосфера  
 
Организмлар 
тарқалган 
қаватлари 
Қадимги 
даврларда 
организмлар 
иштирокида 
ҳосил бўлган 
қисмлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
178 
Мавзу: Биосфера ва унинг тузилмалари ҳақида тушунча 
(ўқув-услубий қўлланма) 
1.
 
Дарснинг мақсади. 
Дарс  довомида  биосферанинг  асосий  таркибий  қисмлари;  В.И.Вернадский  бўйича 
тирик  модда  ва  унинг  хусусиятлари;  биосферанинг  энг  юқори    ва  энг  қуйи  чегараси; 
биосферанинг  космик  роли;  биосферада  модданинг  катта  ва  кичик  доирада  айланиши; 
сувнинг  табиатда  айланиши;  углерод  элементининг  табиатда  айланиши;  азот 
элементининг  табиатда  айланиши;  минтақа  биосферасига  бўлган  антропоген  таъсир 
динамикаси ва бошқалар ҳақида тушунча ҳосил қилишдир.  
 
2. Дарснинг вазифаси. 
Биосфера  ҳақида  тушунча  ҳосил  қилиш;  Биосферада  инсон  тобора  эҳтиѐж  қўлами 
ортиб бораѐтгани сари ―иккинчи табиат‖, яъни инсониятнинг яшаш муҳити яратилмоқда. 
Инсоннинг  энергетик  материаллардан  фойдаланиши  оқибатида  биосферага  таъсири; 
биосфера, атмосфера, гидросфералар углероднинг асосий манбаи сифатида унинг динамик 
мувозанатини  бузилиши.  
Атом энергияси ва саноатнинг ривожланиши билан бирга радиоактив чиқиндиларнинг 
тўпланиши  жиддий    муаммолардан  биридир.  Радиоактив  моддалар  ҳавони,  ичимлик 
сувларни,  тупроқни  зарарлаши  билан  бирга  табиий  радиоактив  фон  таъсирини  ошиб 
кетиши ўрганилади.  
 
3.
 
Ўқув жараѐнининг мазмуни
1.
 
В.И.Вернадский бўйича биосфера тушунчаси. 
2.
 
Необиосфера ва палеобиосфера каби таркибий қисмлар. 
3.
 
Аэробиосфера, гидробиосфера, террабиосфера ва литобиосфера каби қатламлар. 
4.
 
Ҳақиқий биосфера (эубиосфера) тирик организмлар тасодфий учрайдиган пара ва 
метабиосфера,  тирик  организмлар  деярли  учрамайдиган  апо  ва  абисфера 
қатламлари. 
5.
 
Биосфера  ер  шаридаги  энг  йирик  экотизим  бўлиб,  қуруқлик  ва  сув  ҳавзалари, 
океанлар,  литосферанинг  юқори  даражадаги  кенжа  тизимларига    бўлиниб 
кетиши. 
6.
 
Эволюцион  тарихий  тизимлар  сифатида  биогеографик  минтақалар,  табиий 
пояслар, биомлар, ландшафт зоналарга бўлиниши. 
7.
 
Биосферанинг тирик моддаси ва унинг функциялари.  
8.
 
Табиатда 
моддаларнинг 
айланишида 
продуцентлар, 
консументлар 
ва 
редуцентларнинг қанашиши. 
9.
 
Моддаларнинг кичик доира ва катта доирада айланиши.  
10.
 
Биосфера ва инсон фаолияти. 
 
4. Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси - метод, форма(шакл), восита, 
усул, назорат, баҳолаш. 
а) Дарснинг тури-суҳбат. 
б) Метод: Бумеранг; Вертушка; ФСМУ. 
в) Форма (шакл)-гуруҳ. 
г) Восита – доска, тарқатма материал, жадвал, тайѐр препарат, гербарий.  
д) усул – нутқли.  
е) Назорат – кузатиш (кўриниш). 
ж) Баҳолаш ўз –ўзини ва умумий баҳолаш  
  
 
 
 

 
179 
 
5. Метод – Бумеранг, Вертушка, ФСМУ. 
5.1 Бумеранг тренинги. 
Талабалар кичик гуруҳларга бўлинади ва вазифа ѐзилган матриал тарқатилади. Ҳар 
битта гуруҳ ўз фикрларини баѐн қилади ва гуруҳлар орасида савол-жавоб кетади.  
 
1-гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.
 
В.И.Вернадский бўйича биосферанинг таърифи. 
2.
 
Биосфаранинг необиосфера ва палеобиосфера каби таркибий қисмлари.  
3.
 
Аэробиосфера, гидробиосфера, террабиосфера ва литобиосферани таърифланг. 
 
2- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.
 
―Тирик  организмларнинг  фаолияти  асосий  геокимѐвий  омил  сифатида‖,  -
тушунчаси. 
2.
 
―Тирик организимлар фаолияти муҳит ҳосил қилувчи омил сифатида‖,- тушунчаси. 
3.
 
Биосферада тирик организмларни  хилма-хил муносабатлари. 
   
3- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.
 
Биосфера  мураккаб  ҳаракатдаги  тизим  экан,  унда  моддалар  алмашинуви 
натижасида қандай жараѐнлар боради? 
2.
 
Биосфера функционал нуқтаи-назардан қандай қатламлардан ташкил топган? 
3.
 
Эубиосферанинг умумий қалинлиги неча км  ни ташкил этади? 
 
 4- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.Биосфера Ер шаридаги энг йирик экотизим ҳисобланиб, қандай кенжа тизимларга 
бўлинади? 
2.Биосферанинг умумий вазни қанча? 
3. ―Биосфера‖ тушунчаси фанга қачон ва ким орқали киритилган? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
180 
 
5.2. Вертушка методи 
 
Бу  тренингда  3  та  ѐки  5  та  гуруҳга  материал  тарқатилади  ва  ҳар  бир  гуруҳ  якка 
ҳолда белгилайди. Кейин бу  материал гуруҳларга қайтадан аралаштириб бериладиган ва 
яна  белгиланади.  Материал  3  ѐки  5  марта  айлангандан  сўнг  ўқитувчи  ва  талабалар 
ўртасида муҳокама қилинади. 
 
№ 
Жараѐнлар 
Модданинг кичик 
доирада (биологик) 
айланиши 
Модданинг катта 
доирада (геологик) 
айланиши 


 

 

 

 
 
 

 
 
 

 
 

 

 
 
 
Организмлар ўртасида. 
Қуруқлик  муҳитида  тупроқ  билан 
организм ўртасида. 
Гидросферада  организм  билан  сув 
ўртасида.  
Қуруқлик  билан  дунѐ  океанлари 
ўртасида.  
Қуруқликдаги 
ўсимликларнинг 
газсимон  моддалар  ва  сувда  эриган 
минерал  тузларнинг  ютилиши  ва 
органик модда ҳосил бўлиши. 
Органик  моддаларнинг  консументлар 
ва  редуцентлар  танасидан  ўтиб,  қайта 
ишланиб, 
парчаланади 
ва 
минераллашади.  
Қуруқликдаги  моддаларнинг  дарѐ  ва 
ҳаво  оқимлари  билан  океанга  келиб 
тушиши. 
Денгиз  ѐтқизиқларининг  қуруқликка 
қайта чиқиши. 
Океан 
тубининг 
кўтарилиши 
ва 
натижада 
куруқлик 
айрим 
жойларининг чўқиши. 
 
 
 
 
5.2. ФСМУ-технологияси 
 
Мавзу: Кимѐ саноати биосферани ифлослантирувчи манба сифатида. 
 
Ф- фикрингизни баѐн этинг. 
С- фикрингиз баѐнига сабаб кўрсатинг. 
М- кўрсатган сабабингизга исботловчи далил кўрсатинг. 
У-фикрингизни умумлаштиринг. 
 
 
 
 
 
 
 

 
181 
Умумий вазифа. 
 
Кичик  гуруҳларга  бўламиз  ва  ҳар  битта  гуруҳ  фикр  ва  далилларини  4та  босқич 
билан  ѐзишади,  кичик  гуруҳлар  ѐзган  фикрларини  ҳимоя  қилади.  Тренинг  –ўқитувчи 
томонидан фикрлар умумлаштирилади. 
          Масалан, 1 та гуруҳ жавоби: 
Ф-Инсоннинг  биосферага  кучли  таъсирларидан  бири  кимѐвий  ўғитлардан 
фойдаланиши;  ўсимликлар  касалликлари,  зараркунанда  ҳашаротлар  ва  бегона  ўтларга 
қарши курашда фойдаланиладиган кимѐвий кураш воситалари. 
С-Ўғитлардан  фойдаланиш  ичимлик  сувлари  сифатининг  ѐмонлашишига 
автрофикация  жараѐнининг  сусайишига,  нитрит  ва  нитратларнинг  сувда  тўпланиши, 
ҳавфли  канцероген  модда  -  нитрозаминлар  ҳосил  бўлишига  сабаб  бўлмоқда;  ДДТ  ва 
бошқа нисектицидлар, гербицидлар, хлор- ва фосфорорганик бирикмалар ҳайвон ва инсон  
организми учун ҳавфли. 
М-Синтетик  ўғитлар,  ДДТ  ва  бошқа  заҳарли  кимѐвий  препартлар  барқарор  ва 
таъсирчан  модда  ҳисобланиб,  у  биогеоценозларда  узоқ  вақт  сақланиб  қолади  ва 
тўпланади.  Уларни  турли  ҳайвонларнинг  жигарида  ва  бошқа  органларида  миқдорлари 
аниқланган. 
У-умумлаштирилади. 
 
6. Мустақил бажариш учун вазифалар 
 
Объектларни ўрганиш: Биосфера тузилмаси. Биосфера ва инсон фаолияти. 
 
 
Ерда  ҳаѐт  пайдо  бўлгандан  бошлаб  узоқ  тарихий  даврлар  давомида  у  ривожланиб 
келмоқда. Ернинг тирик организмлар ва биоген чўкинди тоғ жинслари тарқалган қисмини 
рус  олими  академик  В.И.  Вернадский  биосфера  (юнонча  ―биос‖-ҳаѐт,  ―сфера‖-шар)  деб 
номлаган.  Биосфера  сайѐрамиздаги  ―ҳаѐт  қобиғи‖  ҳисобланиб,  тирик  организмларнинг 
ўзаро  чамбарчас  алоқа,  муносабатларидан  иборат  мураккаб  экотизимлар  мажмуини 
ташкил  этади.  В.И.Вернадский  тушунчасига  кўра,  биосферага  ҳозирги  вақтда  фақатгина 
ернинг қобиғида тарқалган тирик организмларгина кириб қолмай, балки унинг таркибига 
қадимги  даврдаги  организмлар  иштирокида  ҳосил  бўлган  ветбиосферанинг  қисми  ҳам 
киради.  Шунинг  учун  ҳам  биосферанинг  ниобиосфера  ва  палеобиосфера  каби  таркибий 
қисмлари ажратилади. 
  
Биосфера  атбиосферанинг  қуйи  қисми  (аэробиосфера),  гидбиосфера  (гидросфера), 
қуруқлик юзаси (терракбиосфера) ва литосфера (литосфера)нинг юқори қатламларини ўз 
ичига  олган  ҳозирги  даврда  яшаѐтган  ва  фаолият  кўрсатаѐтган  тирик  организмлар 
тарқалган қобиқдир. Биосфера Ер фаол қобиғи бўлиб, ундаги тирик организмлар фаолияти 
асосий  геокимѐвий  омил  сифатида  ҳамда  мухит  хосил  қилувчи  омил  сифатида  хизмат 
қилади.  Биосфера  таркибига  тирик  организмлар  ва  уларнинг  яшаш  жойлари  киради. 
Бундай  организмлар  ўртасида  мураккаб  ўзаро  алоқа,  боғланишлар  мавжуд  бўлиб,  бир 
бутун органик харакатдаги тизимни ташкил этади. 
 
Биосфера  мураккаб  ҳаракатдаги  тизим  экан,  унда  моддалар  алмашинуви  натижасида 
энергияни  қабул  қилиш,  тўплаш  ва  ўтказилиши  каби  жараѐнлар  боради.  Биосфера 
функционал  нуқтаи  назардан  бир  неча  қатламлардан  ташкил  топган:    булар  ҳақиқий 
биосфера (эубосфера), тирик организмлар тасодифий учрайдиган пара- ва метабиосфера,  
тирик  организмлар  деярли  учрамайдиган  апо-  ва  абиосфераларни  ажратиш  мумкин. 
Эубосферанинг умумий қалинлиги оҳирги маълумотларга кўра 12-17 км ни ташкил этади. 
 
Литосферанинг  5-6  кмгача  дунѐ  океанларининг  тубигача  ва  ер  юзасида  6-7  кмгача 
бўлган жойлари ҳисобга олинади.  
     Биосфера  ер  шаридаги  энг  йирик  экотизим  деб  қаралиб,  у  қуйи  даражадаги  кенжа 
тизимларга  бўлиниб  кетади.  Улар  қуруқлик  ва  сув  хавзалари,  океанлар,  литосферанинг 

 
182 
юқори  қатламлари,  атмосферанинг  қуйи  қатламлари  кабилар  бўлса,  бундан  ташқари 
қуруқликда  тарихий  тизимлар  сифатида  биогеографик  минтақалар,  табиий  пояслар, 
биомлар, ландшафт зоналар, айрим ландшафтлар ва ҳоказоларга ажратиб юборилади.  
 
Биосферада катта доирадаги биотик моддалар айланиши характерлидир. Биосферанинг 
умумий вазни 3*10
24
 г, шунда тирик модда 1.8-2.5* 10
18
 г (қуруқ вазни) га тенг бўлади. 
 
Биосфера  тушунчаси  фанга  австралиялик  зоолог  Э.Зюсс  томонидан  1875  йилда 
киритилган. Биосфера ҳақидаги таълимот эса акад. В.И.Вернадский томонидан яратилган. 
Сайѐрамиздаги  барча  тирик  организмлар  йиғиндисини  В.И.Вернадский  тирик  модда  деб 
атади.  Тирик  модданинг  энг  муҳим  хусусиялари  унинг  умумий  вазни,  таркибий  қисми 
ўлик  модда  ҳисобланиб,  В.И.Вернадский  бўйича  унинг  ҳосил  бўлишида  тирик 
организмлар қатнашадиган биосферадаги моддалар йиғиндиси киради. Биосферада оралиқ 
моддалар  ҳам  ажратилиб,  улар  ўлик  ва  тирик  моддаларнинг  биргаликдаги  фаолиятидан 
ҳосил  бўлади.  Тирик  организмлар  оралиқ  моддалар  ҳосил  бўлишида  етакчи  ўрнини 
эгаллайди.  Оралиқ  моддалар  -  Ердаги  тирик  модданинг  фаолияти  билан  боғлиқ  бўлган 
тупроқ,  емирилган  тоғ  жинслари  ва  барча  табиий  сувлардир.  Булардан  ташқари,  биоген 
моддалар ҳам ажратилади. Улар тирик организмларнинг ҳаѐти давомида ҳосил бўлади ва 
ўзгаришларга  учрайди.  Улар  ниҳоятда  катта  потенциал  энергияга  эга  бўлган  тошкўмир, 
битум, нефть, оҳактош ва бошқалар. Шундай қилиб, биосфера тирик модда таъсиридаги 
Ернинг  қобиғи  ҳисобланади.  Ҳозирги  вақтда  биосферани  сайѐрамиздаги  энг  йирик 
экотизим деб қаралиб, унда катта доирада моддалар айланиши амалга ошади. 
 
Маълумки,  табиатдаги  моддаларнинг  айланиши  учун  уч  гуруҳдаги  организмлар 
қатнашиши  шарт.  Продуцентларсиз  ҳаѐтни  тасаввур  қилиб  бўлмайди.  Улар  бирламчи 
маҳсулдорликни келтириб чиқаради. Консументларнинг турли даражалардаги тартиблари 
бирламчи  ва  иккиламчи  маҳсулотни  истеъмол  қилган  ҳолда  органик  моддаларни  бир 
ҳолатдан  иккинчи  ҳолатга  ўтказади.  Улар  шу  билан  Ерда  ҳаѐтнинг  хилма-хиллигини 
келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, турларнинг эволюциясига олиб келади. Редуцентлар 
эса  органик  моддаларни  минерал  моддаларга  парчалаб,  сайѐрада  ўлик  қолдиқлардан 
иборат бўлган катта ―мозор‖нинг келиб чиқишига имкон бермайди. 
 
Ерда  борадиган  хар  қандай  жараѐнларнинг  манбаи  ва  бошланиши  Қуѐш  нури 
энергияси ҳисобланади.  Ёруғлик  таъсирида  борадиган  яшил  ўсимликлардаги  фотосинтез 
жараѐни  натижасида  органик  модда  тўпланади.  Фотосинтезнинг  фойдали  иш 
коэффициенти  ниҳоятда  паст.  Ер  юзига  тушаѐтган  Қуѐш  нурининг  атиги  1%  дан 
фойдаланилади.  Фойдали  қазилмаларда  (тошкўмир,  нефть,  торф  ва  бошқалар)  Қуѐш 
энергияси консерваланган ҳолда узоқ вақтлар сақланиб келмоқда. Баъзи бир организмлар 
органик  модда  ҳосил  қилиши  учун  моддаларнинг  оксидланиши  натижасида  ажралиб 
чиқадиган энергиядан фойдаланилади. Бу жараѐн хемосинтез деб аталади. 
 
Энергиянинг  айланиши  моддаларнинг  айланиши  билан  чамбарчас  боғлиқ.  Моддалар 
кичик  доирада  (биологик)  ва  катта  (геологик)  доирада  айланишларга  ажратилади. 
Биологик  доирада  айланиш  организмлар  ўртасида  қуруқликда  тупроқ  билан  организм 
ўртасида,  гидросферада  эса  организм  билан  сув  ўртасида  содир  бўлади.  Моддаларнинг 
катта доирада айланиши қуруқлик билан дунѐ океанлари ўртасида борадиган жараѐндир.  
 
Кичик доирада модда айланиши қуруқликдаги ўсимликлар газсимон моддалар ва сувда 
эриган  минерал  тузларнинг  ютилишидан  иборат.  Бунда,  биринчи  навбатда,  карбонат 
ангидриддан органик моддаларнинг ҳосил бўлиши тушунилади. Нафас олиш натижасида 
эса  карбонат  ангидриднинг  бир  қисми  тропосферага  қайтарилиб  чиқарилади.  Органик 
моддаларнинг  кўпчилик  қисми  ҳар  хил  даражадаги  консументлар  ва  редуцентлар 
танасидан  ўтиб,  қайта  ишланиб  парчаланади  ва  минераллашади.  Улар  қайта  тупроқ,  сув 
ѐки ҳовога қўшилади. Гидросферанинг ўзида ҳам моддаларнинг кичик доирада айланиши 
кузатилади.  Бунда  сувда  эриган  тузлар  ва  газлар  қатнашади.  Сув  муҳитидаги 
моддаларнинг  айланишида  автотроф  ҳисобланган  сув  ўтлари  муҳим  роль  ўйнайди. 
Океандаги  биологик  моддалар  айланишида  ўсимлик  ва  ҳайвонлар  қолдиқлари 

 
183 
(парчаланган  ва  минераллашган  қисми)  сувда  эриган  холда  захира  моддалар  сифатида 
қанашади, уларнинг бир қисми океан тубида ѐтқизиқлар ҳосил қилади. 
 
Ер  шарининг  ҳар  қандай  нуқталарида  кичик  доирада  моддалар  айланиши  бири 
иккинчиси  билан  алмашиниб  туради.  Кичик  доирадаги  айланишлар  бир-бирлари  билан 
чамбарчас  боғлиқ  ва  катта  доиранинг  таъсирида  бўлади.  Катта  доирадаги  моддаларнинг 
айланиши  қуруқликдан    моддаларнинг  дарѐ  ва  ҳаво  оқимлари  билан  океанга  келиб 
тушишидан иборат бўлиб, денгиз ѐтқизиқларининг  қуруқликка қайтиб чиқиши эса океан  
тубининг кўтарилиши ва унинг натижасида қуруқлик айрим жойларининг чўкиши билан 
содир  бўлади.  Ерда  моддалар  айланиши  айрим  кимѐвий  моддаларнинг  айланишидан 
ташкил топади.  
 
 
 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin