This article investigated the level of security of the enterprise and human resources present a proposal for the improvement of their economic analysis.
Калитли сўзлар: меҳнат ресурслари, меҳнат ресурсларининг сиғими, соф фойданинг меҳнатлилиги, меҳнат ресурслари рентабеллиги.
Корхоналарда меҳнат ресурсларини ифодаловчи кўрсаткичлар хусусида иқтисодий таҳлилга оид адабиётларда турфа фикрлар билдирилган. Булар жумласига Абдукаримов И.Т., Пардаев М.Қ, Шоалимов А.Х., Пардаев И.Р., Исроилов Ж.И.,Исроилов Б.И. кабиларни[1] киритиш мумкин. Сўнгра мазкур масала бўйича Исаев Р.А., Ҳасанов Б.А., Алиқулов А.И.лар пахта тозалаш корхоналари хусусиятларини инобатга олган ҳолдатадқиқот олиб борилган ва ушбу соҳанинг хўжалик фаолияти таҳлили номли ўқув қўлланмада шу кўрсаткичларни қўллаш мумкинлигини таъкидлаган[2]. Юқорида келтирилган олимлар асарларида кўрсатилишича, меҳнат ресурсларини ифодаловчи барча кўрсаткичлар уч гуруҳга бўлинади. Буларга:
-меҳнат ресурслари ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар;
-меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар; -меҳнат ресурслари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.
Биз ҳам тадқиқотларимиз учун ушбу гуруҳ кўрсаткичлар таснифини назарий ва методологик асос сифатида қабул қиламиз. Чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, бир қанча кўрсаткичларни ўз ичига олади. Бу кўрсаткичларнинг сони, таркиби ва мазмуни соҳа ва тармоқларга қараб бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Юқоридаги кўрсаткичлардан, бири меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлардир.
Ушбу кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш учун
унинг назарий масалаларига, хусусан таърифига аҳамият бериш лозим.
Бу масалани ёритишда
шуни инобатга олиш лозимки, барча таҳлилга оид адабиётларда турли кўрсаткичлар таҳлил қилинган, аммо уларнинг таърифи ҳаммасида ҳам берилмаган. Бу борадаги фикрни М.Қ.Пардаевнинг тадқиқотларида учратдик. Унда иқтисодий кўрсаткичларга таъриф қуйидагича берилган.
“Иқтисодий кўрсаткич деганда, жамиятда ва унинг ҳар бир бўғинида (хўжалик юритувчи субъектда) содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни рақамларда ифода этувчи маълум категориянинг номи билан аталувчи тушунчага айтилади”[3], деб
1