Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


«Экстехник» экстракция линиясининг технологик схемаси



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə17/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
ўсимлик

«Экстехник» экстракция линиясининг технологик схемаси баёни (20.1-расм). Экстракция қилинадиган мойли маҳсулот кондиционер – агломератордан редлер ёрдамида 3-экстракторнинг 1-юкловчи бункерига берилади. Маҳсулот 1-бункердан 3-экстракторга 2-шнеклар блоки орқали бир маромда берилиб турилади.

Тугал экстракцияланиб бўлган, мойсизланган маҳсулот – шрот 3-экстрактордан чиқиб 4-шнек ва 5-редлер орқали 46-комбинацияланган агрегат – тостерга узатилади. Шрот таркибидаги эритувчи агрегатда буғлатилади ва қуритилиб совитилади. Агрегатнинг юқориги учта секциясида технологик буғ ёрдамида шротдаги эритувчи ҳайдалади. Очиқ буғ тостерга аралаштиргичлар устига ўрнатилган перфорацияланган трубка орқали берилади. Эритувчиси учирилган шрот бўшатиш ва юклаш шнеклари бўлган 47-шлюзли тўсқич орқали тостернинг қуритиш блокига ўзатилади. Куритиш блоки иккита секциядан ташкил топган. Бу ердан шрот совутиш учун тостернинг охирги секциясига туширилади. Қуритиш 6-калориферда иситилган илиқ ҳаво ёки буғ ёрдамида амалга оширилади. Буғнинг босими 1 МПа тенг бўлади. Совитиш эса атмосфера ҳавоси билан амалга оширилади. Совитилган шрот 47-шлюзли тўсқич орқали 44-шнекка тушади ва ундан омборга жўнатилади.

Агрегатнинг ҳайдаш секциясидан ажралиб чиққан эритувчи ва сув буғлари 45-циклон – шрот туткичга ўтади, бу ерда шрот чангларидан тозаланади ва ундан иссиқлик агенти сифатида дистилляция жараёнининг биринчи босқич 8-дистилляторига берилади.

Тостер агрегатининг совутиш камерасидан чиққан чангли ҳаво 41 ва 43-циклонлар ёрдамида тозаланади ва 40 ва 42-вентиляторлар ёрдамида атмосферага чиқариб юборилади.

Экстрактордан мисцелла 51-насос ёрдамида 50-мисцелла йиғгичга берилади ва 49-фильтрдан ўтиб, фильтрланган мисцелла учун 48-йиғгичга тушади. У ердан мисцелла 7-насос ёрдамида уч босқичли дистилляция қурилмасининг биринчи босқичига берилади.

Биринчи босқичда мисцелланинг концентрацияси 24дан 65% гача кўтарилади. Кейин у 9-насос орқали иккинчи босқич дистилляторига берилади ва мисцелланинг концентрацияси 95% га етказилади.

Мисцелла иккинчи босқич дистилляторидан 11-мисцелла насоси ёрдамида учинчи босқич дистилляция қурилмаси (стриппинг-колонна)га берилади. Бу босқичда очиқ буғ ёрдамида мойда қолган эритувчи қолдиқлари ҳайдалади. Тайёр бўлган мой 13-насос ёрдамида мой совиткич орқали рафинация ёки бак хўжалигига узатилади.

Тостердан чиқиб келаётган эритувчи буғлари 45-циклонда тозалангандан сўнг биринчи босқич дистилляторида иситиш агенти сифатида ишлатилади ва бир қисми шу ерда конденсацияланади, конденсат йиғгичга тушади. Конденсацияланмаган буғлар биринчи босқич дистилляторидан чиқиб, ҳаво ёрдамида совитиладиган 33-конденсаторга боради. Ундан конденсат ва буғ аралашмаси 32-ажратувчи идишга тушади ва конденсат ҳамда сув 16-ажратгичдан ўтиб 18-эритувчи йиғгичга тушади. Буғ ва ҳаво аралашмаси эса 32-ажратувчи идишдан 30-вакуум насос ва 31-вакуум форляга орқали абсорбциялаш-рекуперациялаш системасига берилади. Бирламчи дистилляторда мисцелладан ажралиб чиқаётган эритувчи буғлари дистилляторнинг остки кенгайтирилган қисмидан чиқиб, ҳаво ёрдамида совитиладиган 39-конденсаторга боради. Ундан конденсат ва буғ аралашмаси 38-ажратувчи идишга тушади ва конденсат ҳамда сув 16-ажратгичдан ўтиб 18-эритувчи йиғгичга тушади. Буғ ва ҳаво аралашмаси эса 38-ажратувчи идишдан абсорбциялаш-рекуперациялаш системасига берилади.

Иккинчи ва учинчи босқич дистилляторларидан эритувчи буғлари 37-ҳаво конденсаторига боради. Конденсат 36-ажратувчи идиш орқали 16-асосий сув ажраткичга оқиб тушади. Конденсатланмаган ҳаво-газ аралашмаси эса сув ҳалқали 34-вакуум насос ва 35-форляга орқали абсорбциялаш-рекуперациялаш системасига берилади. Вакуум-насослар дистилляция системада 0,06-0,07 МПа қолдиқ босим ҳосил қилиб беради.

Мисцелла дистилляцияси иккинчи ва учинчи босқичларда сийраклаштирилган ҳаво муҳитида ва вакуумда олиб борилганлиги учун мойнинг ҳарорати 88-900С дан ошиқ бўлмайди. Бундай ҳолат юқори сифатли мой олиш учун имконият яратади.

Асосий 16-сув ажраткичда йиғилган эритувчининг сувли қисми 14-назорат сув ажратгичда қўшимча равишда бензин ва сув қатламларига ажралади. Ажралган бензин 15-насос ёрдамида умумий эритувчи йиғгичга берилади. Остки сув қисми оқава сув сифатида цех ташқарисидаги тозалаш ва нейтраллаш қурилмаларига туширилади.

Конденсатланишга улгурмаган эритувчи буғлари ҳаво-буғ аралашмаси кўринишида 32, 36 ва 38-ажратгичлардан 29-конденсаторга берилади ва ундан кейин 28-абсорбцион колонкага берилади. Бу ерда ҳаво-газ аралашмаси насадкалар орасидан ўтиб эритувчи буғлари абсорбентда тутиб қолинади. Ҳаво эса эритувчи буғи қолдиқлари билан бирга 26-совитгич орқали 27-вентилятор ёрдамида атмосферага чиқарилиб юборилади. Абсорберда 27-вентилятор ёрдамида ҳар доим сийраклаштирилган муҳит ушлаб турилади (20-50 Па). Бу эса эритувчи буғларини экстракция цехига тарқаб кетишига йўл қўймайди. Атмосферага чиқарилиб юборилаётган эритувчи буғларининг миқдори 20 мг/м3 дан кўп бўлмаслиги керак.



Эритувчи буғлари билан тўйинган абсорбент 28-абсорбцион колоннадан 20-насос ёрдамида 25 ва 24-иситгичлар орқали 23-десорберга берилади. Тўйинган минерал мой таркибидан учирилаётган эритувчи буғлари 39-ҳаво конденсаторига йўналтирилади. Эритувчи ва сув буғларидан ҳалос бўлган минерал мой десорбердан 22-оралиқ идишга оқиб тушади ва 21-насос таъсирида 25-иситгич ва 26-совуткич орқали ҳайдалиб, абсорберга қайтарилади.

20.1-расм. “Экстехник” фирмаси экстракция линиясининг технологик схемаси



«Таянч» сўз ва иборалар

Регенерация – эритувчи буғларини совитиб суюқ ҳолга келтириш. Рекуперация – регенерация жараёнинин хусусий кўриниши бўлиб, бу ҳолда эритувчи буғлари ҳаво-газ аралашмасидан қайтарилиб суюқ ҳолга келтирилади.. Эритувчи буғларини конденсациялаш. Абсорбент. Адсорбент. Сув ажратгич. Мой-абсорбция қурилмаси. Абсорбер. Десорбер. Рашиг ҳалқалари.


Такрорлаш учун саволлар

  1. “Экстехник” линияси технологик схемасини тушинтиринг.

  2. Эритувчи буғларини регенерация ва рекуперация қилишдан мақсад нима?

  3. Эритувчи буғларини регенерация қилишнинг технологик параметрлари.

  4. Эритувчи ва сув буғларининг аралашмасини конденсациялаш.

  5. Эритувчи буғларининг рекуперацияси қандай қурилмаларда бажарилади?

  6. Ҳаво – буғ аралашмасидаги эритувчи буғлари қандай абсорбент ёрдамида рекуперация қилинади ва унинг технологик баёни.

  7. Эритувчи ва сувнинг аралаш конденсати қандай ажратилади?

  8. Экстракцион линияни бир маромда ишлашини таъминлаш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш лозим?

  9. Кўп марта пуркаш усулида ишлайдиган экстракторларни чўктириш усулида ишлайдиган экстракторлардан фарқи, афзалликлари ва камчиликлари.

  10. “Экстехник” экстракторида экстракциялаш жараёнини қандай жадаллаштириш мумкин?


25-МАВЗУ

ЎСИМЛИК МОЙЛАРИНИ БИРЛАМЧИ ТОЗАЛАШ

Режа:

  1. Мойларга эргашиб юрувчи аралашмалар ва моддалар.

  2. Мойлардаги чиқиндиларнинг миқдор ва сифат таркиби.

  3. Механик чиқиндиларнинг мой товар хоссаларига, сақлаш пайтида унинг сифатига ва кейинги қайта ишлашга таъсири.

  4. Мойларни механик чиқиндилардан тозалаш усуллари: тиндириш, центрифугалаш, фильтрлаш.

  5. Ўсимлик мойларини бирламчи тозалаш технологияси ва техникаси.

Экстракциялаш ёки преслаш усули билан олинган мойлар кўп компонентли мураккаб системалардир. Уларнинг таркибига глицеридлардан ташқари механиқ аралашмалар ва бир қатор ҳамроҳ моддалар киради.

Механиқ аралашмалар мойга уни олиш жараёнида қўшилади. Улар қаттиқ ва таркибида мой бўлган заррачалардир. Улар мойнинг сифатини бузади, биологик қийматини пасайтиради, органолептик хусусиятларини ёмонлаштиради ва кейинги қайта ишлашларда қийинчилик туғдиради.

Юқори сифатли мой олиш учун уларни яхшилаб тозалаш лозим. Мойларни бирламчи ва чуқур тозалаш – рафинациялаш жараёнлари мавжуд. Бирламчи тозалаш жараёни мойларни механиқ аралашмалардан тозалашдан иборат бўлиб, ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади ва мой олиниши билан дарҳол амалга оширилади. Юқори сифатли мойларни олиш учун уларни яхшилаб тозалаш, яъни бирламчи тозалаш ва чуқур тозалаш – рафинациялаш керак.



Механик аралашмаларнинг мойларда бўлиши қовурма ва кунжарани майда заррачаларини бўлиши билан боғлиқ. Қовурманинг майда заррачалари пресс зеер тирқишларидан ёғ оқими билан бирга чиқади, йириклари эса прессланаётган материалнинг зеердаги ҳаракати давомида сиқиб чиқарилади. Буларнинг барчаси юқори дисперсли мой суспензиясини ҳосил қилади, бу ерда мой дисперсион муҳит, кунжара ва қовурма заррачалари эса дисперсион фаза ҳисобланади. Дисперс фаза таркибининг сифати ва миқдори мой турига, уруғ сифатига, мойни олиш режими ва услубига, мойли маҳсулотнинг структура ва механик хоссаларига ва бошқаларга боғлиқ.

Заррачалар катталиги кенг кўламда бўлиб, бир неча миллиметрдан 2-4мкм гача бўлади. Уларнинг мойдаги миқдори 2-10%гача бўлиши мумкин. Қаттиқ фаза заррачаларининг зичлиги 1100-1400 кг/м3 атрофида бўлади.

Мойда оз миқдорда намлик ҳам мавжуд бўлади, у материалга намлик-иссиқлик ишлови бериш натижасида юзага келади. Мойда қаттиқ аралашмаларнинг бўлиши уни оксидланишига, ферментатив гидролизига ва бошқаларга олиб келади. Бу жараёнларнинг барчаси қаттиқ фаза заррачаларининг юзаларида намлик мавжудлиги ҳисобига боради, ҳаво мавжудлигидан эса ферментлар активлиги ва оксидланиш жараёнининг интенсивлиги ошади.

Ўсимлик мойларини бирламчи тозалаш технологияси ва техникаси

Мойларни механиқ қўшимчалардан тозалаш, суспензияларни ажратиш муаммолардан биридир. Ўсимлик мойларини тозалаш учун қўлланиладиган схема ва ускуналарни танлашдан ажратилаётган суспензиянинг хусусият-ларини хисобга олиш керак. Шунинг учун тозалаш кетма-кет икки босқичда олиб борилади: биринчи-дастлабки тозалаш, бунда йирик заррачалар ажратилади,иккинчи-нафис тозалаш, бунда майда заррачалар ажратилади.

Суспензияни ажратиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: тиндириш, центрифугалаш ва фильтрлаш. Дастлабки иккита усулда дисперс фаза заррачалари дисперсион муҳитда ҳаракатланади. Шу сабабли чўкиш натижасида суспензиянинг ажралиши гравитацион ва марказдан қочма куч майдонида, электростатик ва магнит майдонида бориши мумкин.

Фильтрлашда дисперсион муҳит ҳаракатланади, дисперсион фаза заррачалари эса қўзғалмас бўлади.



Тиндириш. Тозалашнинг дастлабки босқичи ҳисобланиб, мойдан йирик заррачаларни йўқотиш учун қўлланилади. Мой ҳароратини ошириш ҳисобига унинг қовушқоқлигини камайтириб, тиндириш жараёнини тезлатиш мумкин. Лекин ҳароратнинг ошиб кетиши мойдаги айрим ҳамроҳ моддаларнинг қайтадан эришига олиб келади. Натижада эриган ҳамроҳ моддаларни совутиш орқали мойдан ажратиб олиш керак бўлади. Шунинг учун ҳарорат чегараланган бўлади.

Дағал, қаттиқ аралашмаларни ажратиш учун бир секцияли ёки икки секцияли қуйқа тутқич қўлланилади. Икки секцияли механизациялашган қуйқа тутқич 21.1-расмда кўрсатилган. Биринчи секция дастлабки тиндириш учун, иккинчи секция эса тугал тиндириш учун хизмат қилади. Қуйқа тутқич қуйидагича ишлайди.

Таркибида дағал механик аралашмалар мавжуд бўлган мой 1-чўнтак орқали биринчи секцияга тушади ва 2-тўсиқ уни қуйқа тутқичнинг қуйи қисмига йўналтиради, шу сабабли мойдаги қаттиқ заррачаларнинг тарқалиши бўлмайди ва заррачаларни тўлиқ тиндириш учун шароит юзага келади.

Механик аралашмалар дастлаб тутқич тубига чўкади, кейин узлуксиз ҳаракатланувчи 5-занжирга маҳкамланган 4-қирғич билан 6-тўрли юзага берилади. Бу ерда заррачалар мойдан ажратилади ва бирмунча мойсизланган ҳолда 3-шнекка ташланади. Биринчи секциядаги 7-тўсқич вертикал йўналишда ҳаракатланаётган қирғич устида чўкмани ушлаб туриш учун хизмат қилади. Мой 15-тирқиш орқали иккинчи секцияга ўтади, 14-соябон, тушаётган мойни 13-тўрли юзада ажратилган лойқа мой билан аралашиб кетишидан ҳимоялайди. Мой 16-нов бўйлаб секциянинг пастки қисмига йўналтирилади. Йиғилган чўкма, 11-ҳаракатланувчи занжирга маҳкамланган 10-қирғичлар ёрдамида секция остидан олиб чиқиб кетилади ва 13-тўрли юзага, кейин 9-шнекка тушириш учун 12-текис металл юзага йўналтирилади. Чўкмани вертикал йўналишда қирғичлар устида ушлаб туриш учун 17-тўсиқ ўрнатилган. Тозаланган мой 8- ва 18-патрубкалар орқали қуйқа тутқичдан чиқариб турилади. Аппаратнинг унумдорлиги соатига 8-10т мой, биринчи ва иккинчи секциялар ҳар бирининг ишчи сиғими 2м3. Мойнинг аппаратда бўлиш вақти 15-20мин. Мой бўлмаган аралашмалар миқдори: тозалашдан олдин 10%гача, тозалашдан кейин – 0,3-0,5%.



21.1 – расм. Икки секцияли қуйқа тутқич: а-биринчи секция; б-иккинчи секция. 1-чўнтак; 2-, 7-, 17-тўсиқ; 3-, 9-шнек; 4-, 10-қирғич; 5-, 11-занжир; 6-, 13-тўрли юза; 8-, 18-патрубка; 12-текис металл юза; 14-соябон; 15-тирқиш; 16-нов.


Мойдаги механик аралашмаларни чўктириш жараёнининг такомиллашуви янги конструкцияли – вибрацион қуйқа ажраткич яратилишига олиб келди (21.2-расм). Унинг ўзига хос фарқли жиҳати шундаки, унда мой оқими ячейкалар ўлчами 0,24 х 0,24 мм бўлган горизонтал жойлашган 6-металл тўр – элакка берилади. Элак гравитацион куч таъсирига перпендикуляр йўналишда тебранади. Тебраниш 3-электромеханик вибратор ёрдамида ҳосил қилинади. Тебранма элак тозаланадиган мой муҳитига бевосита жойлашади. Шу сабабли тебранма элак остида жойлашган дағал аралашмалар юқори концентрацияли суспензия қатламини ҳосил қилади ва улар янги тушаётган аралашмалар учун тутиб қолувчи хоссасини намоён этади.

,

Мой 1-патрубка орқали қуйқа ажраткичнинг остки қисмига келиб тушади, тозаланган мой эса 8-каналлар орқали чиқиб кетади. Қуйқа ажраткич тубида йиғилган чўкма узлуксиз ҳаракатланувчи занжирга маҳкамланган 7-куракчалар ёрдамида 5-тўрли юзага берилади. Бу ерда чўкма мойдан ажратилади ва 2-шнекка тушади. Чўкмадан ажралган мой эса 4-поддон орқали қуйқа ажратгичнинг пастки қисмига оқиб тушади.



Фильтрловчи юза майдони – 1м2, тебраниш частотаси – 50 Гц , мой бўлмаган аралашмалар миқдори: тозалашгача – 2,0-2,5% , тозалашдан кейин 0,6-0,9%.

Фильтрлаш – майда дисперс заррачаларни мойдан ажратишда кенг қўлланиладиган усулдир. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, тозаланаётган мой майда ғоввакли тўсиқдан ўтказилади. Тўсиқда ушланиб қолинган заррачалар ҳам фильтрловчи юза сифатида хизмат қилади. Ажратиб олинган механиқ заррачалар таркибида фосфатидлар, оқсиллар ва бошқа моддалар бўлади.

Фильтрловчи тўсиқ сифатида фильтмато – бельтинг, миткаль, синтетик толали газламалар (лавсан, капрон) ишлатилади.

Фильтрлаш жараёнини доимий босим остида ёки ўзгармас тезликда олиб бориш мумкин. Одатда фильтрлаш ўзгармас тезликда ва ўзгарувчан босимда олиб борилади. Босимнинг катталиги фильтрланаётган мой таркибидаги чуўкма миқдорига, мойнинг ҳарорати ва фильтрловчи тўсиқнинг турига боғлиқ бўлади. Чўкма миқдори кўп, ҳарорат паст ва фильтрловчи тўсиқ зичлиги юқори бўлганда ҳам босим 0,15 – 0,2 МПа дан юқори бўлмаслиги керак.

Саноатда мойларни фильтрлаш учун горизонтал ёки вертикал тўсиқли, ҳосил бўлган чўкмани қўл кучи билан ёки механиқ усулда бўшатувчи фильтрлар ишлатилади.

Мойларни фильтрлаш учун кетма-кет жойлаштирилган бир қатор рама ва плиталардан иборат бўлган фильтр преслар кенг қўлланилади. Фильтр пересда иккита фильтрловчи газлама қопланган плита ва ичи бўш ром мустақил фильтрлайдиган ячейкани ташкил қилади. Плита ва ромлар йиғилганда фильтрланадиган мой кирадиган канал ҳосил бўлади. Бу канал орқали насос ёрдамида мой кириб, ромни тўлдиради ва фильтрлайдиган газлама орқали ўтиб, плитадан тарам-тарам ариқчалар орқали оқиб тушиб, ускунанинг пастки қисмидаги каналча орқали новга йиғилади. Фильтрлаш жараёнини бошланишида мой тиниқ бўлмайди. Бундай фильтрат махсус идишда йиғилиб, қайтадан фильтрлашга юборилади.

Ажратилган чўкмани қўлда тозаланиши ва ўрнатишда кўп юзани эгаллаши фильтрпрессларнинг асосий камчиликлари ҳисобланади. Бу жиҳатдан чўкмани механик бушатувчи мосламага эга ФГДС русумли вертикал фильтр анча мукаммал яратилган.



Горизонтал дискли ўз-ўзини тозалайдиган ФГДС фильтри (21.3-расм). Дағал заррачалардан тозаланган мой 4-патрубка орқали фильтрнинг цилиндрик корпуси ичига тушади ва фильтровчи дисклар орасидаги бўшлиқни тўлдиради. Ҳаво 2-патрубка орқали чиқариб юборилади. Дискларни фильтровчи юзаларида ҳаракатланаётган мой ичи бўш 5-вал тешикларидан уни ичига тушади ва 9-чиқариш патрубкаси орқали чиқиб кетади. Аппарат ичидаги босим 0,12 МПа дан ошиб кетса, мой узатилиши тўхтатилади, фильтрдаги мой 11-патрубка орқали махсус сиғимга бўшатилади ва электродвигатель уланади. Марказдан қочма куч таъсири остида қуйқа дисклар юзасидан корпус деворига сочилади ва фильтрнинг қуйи конуссимон қисмига сирғалиб тушади. Фильтрнинг конуссимон қисмида йиғилган мойли қуйқани 1-бўшатиш люки орқали 10-пичоқли аралаштиргич ёрдамида чиқариб ташланади.

Фильтрнинг цилиндрик қисмига форсункали 7-труба ўрнатилган бўлиб, унга 8-патрубка орқали берилаётган, янги тозаланган мой билан (тахминан фильтр 200 соат ишлагандан кейин) фильтр мато ювиб турилади.

Дискдаги чўкмани мойсизлантириш учун фильтрга инерт газ ёки ҳаво бериб турилади.

Фильтрнинг унумдорлиги – 4-5т/соат, дисклар сони - 21та, фильтрлаш юзаси – 25м2, фильтрлаш ҳарорати – 60-900С. Мойдаги ёғ бўлмаган аралашмалар миқдори (%): фильтрлашгача 0,3-0,5 , фильтрлашдан кейин – 0,05.
Дискли фильтрнинг бошқа конструкциялари фильтрловчи тўсиқ сифатида тешиклари 0,20х0,20мм бўлган металл тўр ишлатилиши билан ажралиб туради. Тўрга аввало инерт материалдан дренаж қатлами ётқизилган. Агар дискда 20-25мм қалинликда чўкма ўтириб қолса, фильтрнинг унумдорлиги камайиб кетади. Шундай пайтда мой берилиши тўхтатилади, фильтрда қолган мой бўшатилади ва чўкма буғ билан ювилади. Кейин чўкмага қуритиш учун ҳаво берилади ва марказдан қочма куч ёрдамида фильтрнинг конуссимон қисмига тушириб юборилади. Бундай фильтрларнинг унумдорлиги 40-60 т/кун.


Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin