Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази



Yüklə 4,48 Mb.
səhifə1/4
tarix29.07.2020
ölçüsü4,48 Mb.
#32356
  1   2   3   4
ТАЛАБАЛАРНИНГ МАСОФАВИЙ КУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил
___ мартдаги _____-сонли буйруғига 3-илова


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАРКАЗИ
ТАЛАБАЛАРНИНГ МАСОФАВИЙ КУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(Талабалар учун)

Тошкент -2020



Кириш

Масофавий таълим платформаси талабаларга Интернет орқали таълим олишга имконият беради. Бундай ёндашув мулоқотнинг бир неча воситаларини биргаликда ишлатилиши туфайли анъанавий усулларнинг самарадорлиги ошади. Ахборот ресурсларидан ўқув жараёнида фойдаланиши ихтиёрий масофавий ўқитиш тизимининг асосий компонентларидан бири саналади. Мазмун ва шакл жиҳатдан юқори даражали ўқув материаллар мустақил таълим жараёнини рағбатлантириш ҳисобига ўқув жараёни самарадорлигини оширади. Ўқитишнинг масофавий шакли, биринчи навбатда, ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро алоқага таянади.

Ушбу методик қўлланма барча ОТМ талабалар учун мўлжалланган бўлиб, Масофавий таълим платформаси билан таништирилади. Шу билан бир қаторда, айнан масофадан ўқиш учун мазкур платформанинг барча имкониятлари ва курс элементларидан қандай тўғри фойдаланиш мумкинлиги ҳақида батафсил баён этилади.

Муаллифлар:

Абсоатов Юсуф – Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Ботиров Олим – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази директори.

Сайидов Фарух – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси.

Каримов Шерзод – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази Кадрлар малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси.

Масофавий таълим тизими ҳақида умумий йўриқнома

Ушбу методик қўлланма барча ОТМ талабалари учун мўлжалланган бўлиб масофавий таълим тизимидан фойдаланиш бўйича таништирилади. Шу билан бир қаторда, айнан масофадан ўқиш учун мазкур платформанинг барча имкониятлари ва курс элементларидан қандай тўғри фойдаланиш мумкинлиги ҳақида батафсил баён этилади. (1-расм)





1-расм. Масофавий таълим платформа интерфейси

Ушбу платформанинг ўнг томонида жойлашган блокда фойдаланувчининг “Логин” ва “Пароль” киритилиб курсга кирилади. (2-расм)

2 – расм. Фойдаланувчининг Логин ва Паролини киритиш интерфейси

Мазкур платформада Логин ва Пароль киритилгандан сўнг қуйида келтирилган ойнада билим олувчининг шахсий саҳифаси намоён бўлади. “Курслар” тугмаси босилганда талаба томонидан рўйхатдан ўтилган курслар рўйхати тўғрисида маълумот берилади. (3-расм)

Yüklə 4,48 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin