Шарқ анъанасида ҳам, қадимги Юнонистонда ҳам
диалектика категорияларининг жуфтли хусусияти ва уларнинг
зиддиятли муносабатларини ҳал қилишга эҳтиёж англанади.
Диалектика категорияларига хос бўлган қарама-қаршиликлар
бирлигини тушунтиришга уринишлар жараёнида фикрлаш ва
борлиқнинг қарама-қаршиликларини бирлаштирувчи ягона
асосни топиш йўлида изланишлар олиб борилган. Мазкур
ёндашув натижасида диалектика категориялари умумий ва фундаментал хусусият касб этиб борган.