Ni2+ ion Dimetilglioksim (Chugaev reaktivi) Ni2+ ion bilan ammiakli muhitda xarakterli lola rang qizil cho’kma ichki kompleks tuzni hosil qiladi. Reaksiya tenglamasi yuqorida keltirilgan.
Reaksiyani qilib ko’rish uchun nikel tuzi eritmasining bir tomchisiga dimetilglioksim eritmasidan bir toimchi va suyultirilgan ammiak eritmasidan ham bir tomchi ta’sir ettirib, hosil bo’lgan nikel dimetilglioksim cho’kmasi kuzatiladi.
Ni2+ ionning bu muhim reaktsiyasini qilib ko’rishda eng avval eritmaning pH iga e’tibor berish kerak.
Xiyla kuchli kislotali eritmalarda reaksiya chiqmaydi. Chunki dimetilglioksim kuchsiz kislota va u bilan hosil bo’ladigan kompleks H+ ionlar ta’sirida buziladi. SHuningdek, ammiak ham ortiqcha bo’lmasligi kerak, aks holda nikelning ammiakli kompleksi hosil bo’lib qolishi mumkin. Umuman Ni2+ni dimetilglioksim bilan to’la cho’ktirish uchun pH 5 bilan 10 o’rtasida bo’lishi kerak. Reaktsiyani atsetatli bufer aralashma (CH3COOH bilan mo’l CH3COONa aralashmasi) ishtirokida pH ≈ 5 bo’lganda olib borish mumkin.
Мис Токсикологик ахамияти. Мис бирикмалари бўёқ тайёрлаш саноатида, чинни ишлаб чиқаришда, қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши курашда қўлланилади. CиО, CиSO3. Cи(OH)2 (малахит), CиSO4, CиCl2 мато босишда, гальванопластикада ишлатилади.
ТХФМ (трихлор фенолят Си) чигитни дорилашда,
Cи(СН3СOO)2. 3Cи(ASО2)2 (Швейнфурт яшили) ва Cи2AS2O3 (Париж яшили) қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, безгак қўзғатувчи чивинларга қарши курашда ишлатилади.
Мис бирикмаларини ошқозондан қонга ўтиши секин боради ва қусуқ массаси билан чиқарилиб юборилади. Шимилиш хисобига ич кетади. Қон томирларида гемолиз, содир бўлади. Мис иони организмдан асосан ичак ва буйрак орқали чиқарилади.
Сифат тахлили
Минерализатдан мис катионини аниқлаш мақсадида уни диэ-тилдитиокарбамат мис холида хлороформ билан экстракциялаб ажратилгач, симоб хлорид (HgCl2) билан парчаланади, буни натижасида диэтилдитиокарбамат симоб хосил бўлиб,мис иони сувли қатламга ўтади.
Минерализатга 2- 3 томчи 2,4 - динитрофенол (индикатор) қўшиб, сариқ ранг ( рН=3 ) хосил бўлгунча 25% аммиак эритмаси томчилаб қўшилади. Аралашма ажратгич воронкада 5 мл қўрғошин диэтилдитиокарбоматининг хлороформли эритмаси билан чайқатилади. Хлороформ қавати сариқ қўнғир рангга кирса, уни ажратиб олингангач 6н HСl билан чайқатилади (ортиқча (ДДТК)2Рв ни эритиб юбориш учун) ва сув билан ювилгач олинган хлороформли эритма устига ранг йўқолгунча томчилаб 1% HgCl2 эритмаси қўшилади, 1-2 мл сув қўшиб чайқатилгач сувли қатлам ажратилиб, мис учун текширилади.
ортиқча
хлороформли қатлам
Тетрородан меркуриат аммоний билан реакцияси.
Сувли эритмага (NH4)2Hg(CNS)4 қўшилса, Cи++ бўлган холда сариқ яшил Cи(Hg(CNS)4 чўкмаси хосил бўлади. Буни устига Zn+2 иони қўшилса қизил пушти нилуфар рангли чўкма хосил бўлади.
Cи(Hg(CNS)4. Zn[Hg(CNS)4]
Темир, кобальт, никеллар хам шундай рангли чўкма хосил
қилади.
Сариқ қон тузи билан реакцияси. Сувли эритма устига
К4[Fe(CN)6] эритмаси қўшилса, қизил-қўнғир рангли Си2[Fe(CN)6] чўкмаcи хосил бўлади, унга Cd++ қўшилиши натижасида CиCd[Fe(CN)6] нилуфар рангга ўтади.
Пиридин родан реактиви билан реакцияси. Мис катиони пиридин родан реактиви билан чўкма хосил қилади, хлороформ қўшилса чўкма эриб, хлороформ қатлам яшил-зумрад рангга бўялади.