13
22
сарғайиб, тезда қуриб қолади.
Ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига қарши Топсин-М (0,7 кг/т сувга),
Сапрол (1 л/т сувга), Топаз (0,5 л/т сувга) препаратларини қўшиб пуркаш тавсия этилади.
Фузариоз сўлиш касаллиги ҳам помидор ва бодрингнинг тез қуриб қолишига олиб келади.
Бу касалликни фузариум оксепориум замбуруғлари қўзғатади. Улар ўсимликларни илдиз
бўғинида кўпайиб, зарар келтиради.
ҳУлоса
Сабзавот экинлари тупроқдаги озиқ моддаларга ва ўғитга
талабчанлиги билан
бошқа экинлардан фарқ қилади. Бунинг сабаби кўпчилик сабзавот экинлари тупроқдан
озиқ моддаларни жуда кўп ўзлаштиради, бунда кўпроқ калий, азот ва камроқ фосфор
ўзлаштирилади. Вегетация даври қисқа бўлган сабзавотлар минерал ўғитларни тезроқ, давр
узун бўлганлари эса секинроқ ўзлаштирадилар. Ўсимликда минерал озиқ элементларининг
етишмаслиги туфайли содир бўладиган аломатларга қурғоқчилик, ортиқча намиқиш, совуқ,
ўсимликларда бўйнинг ёппасига шикастланиши ёки уларни зараркунандалар таъсиридан
зарарланиши ва тупроқ типлари таъсир кўрсатиши мумкин. Минерал элементларнинг
етишмаётганлигини тўғри белгилаш ва ўсимликларни тегишли минерал элементлар билан
ўз вақтида озиқлантириш керак.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Бўриев Ҳ.Ч., Зуев В.И., Қодирхўжаев О.Қ., Мухамедов М.М. Очиқ жойда сабзавот
экинлари етиштиришнинг прогрессив технологиялари. Т., “ЎзМЕДИН” 2002.
2. Зокиров Х.Х., Нормуратов О.У. Помидордан экологик тоза маҳсулот етиштиришда
молдситим ва экоситим биопрепаратларининг самарадорлиги // Хоразм Маъмун академи-
яси ахборотномаси. Хива -2018 йил №1, 47-51 бетлар.