Collection b



Yüklə 2,36 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə62/126
tarix15.08.2023
ölçüsü2,36 Mb.
#139448
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   126
VOL 2.5 2023 B

MAY 
2023
ISSN: 2181-3558
 
64 
INTEGRATSIYALASHGAN TA’LIM VA TADQIQOTLAR JURNALI 
JOURNAL OF INTEGRATED EDUCATION AND RESEARCH
асарнинг ўзига хос хазил-мутойибасини кўрсатмайди. Бобурнинг енгилмас 
афғон жангчилари томонидан мағлубиятга учраши, уни оғзини тишлагани
халқ орасида бу холатни хазил-мутойиба билан хикоя қилиниши, 
аскарларнинг бир бирини қоронғуда танимай тўсганлиги бир зумга бўлса хам 
ўқувчини зериктириб қўймайди[6.30]. 
Инсон руҳий ҳолатини акс эттириш мураккаб жараён. Инсон руҳиятида 
ҳали шаклланиб улгурмаган туғёнлар, исмсиз туйғулар, номсиз ҳиссиётлар 
яширин. Бобур ўз асарида ана шундай мураккабликдаги жараённи нутқда 
ифодалашга интилган. Бобурнинг Ҳиндистонда ёзган шеърларини ўз ичига 
олган, Рампур шаҳридаги Ризо кутубхонасида сақланаётган, Ҳамид 
Сулаймон туфайли ватанимизга етиб келган қўлёзма нусхаси сўнгида 
Бобурнинг ўз қўли билан битилган шундай байти бор:
Ҳар вақтки кўргайсен менинг сўзумни,
Сўзумни ўқуб ёд қилгайсен ўзумни.
«Бобурнома»да, аввало, жангу жадаллардан ҳориган, осойишталик 
билмаган, саргашталикда умр кечирган оддий инсон руҳияти ўз аксини 
топган. Шу билан бирга, воқеликни теран ҳис қилгувчи, ҳиссиётларга бой, 
таъсирчан шоир ички кечинмалари, атрофини одамлар ўраб тургани ҳолда, 
ёлғизликда яшаган шахс, сиёсий бўҳронларда эврилган шоҳ руҳияти акс 
этган. Бобур бутун руҳиятини имкон қадар сўзга кўчирган.
«Бобурнома»нинг ифода тили инсон тафаккури, руҳий олами 
хусусиятларини имкон қадар тўлиқ акс эттирган. Асарда муаллиф куч-
қудрати ва ожизлиги, ғалаба ва мағлубиятлари, ижобий фазилат ва 
нуқсонлари, қувонч-изтироблари, жўшқин ва тушкун кайфияти билан намоён 
бўлади. «Бобурнома»даги шахс руҳияти мустаҳкам эътиқодга эга, ўз 
қарашларини ҳурмат қиладиган, қадр-қимматини биладиган шахс 
кечинмаларидир. Бобур ҳар бир ҳаракатини Аллоҳ иродасидан деб билади, 
ҳар бир муваффақиятини «тенгри таоло инояти»га боғлайди, барча воқеалар 
моҳиятида Аллоҳни кўради. Тангрининг ҳукмига, тақдирга ишонади: Неким 
азалда тенгри тақдир қилибтур, андин ўзга бўлмас. Ғалабасини, 
муваффаққиятларини Тангрининг ҳукмидан деб билади: Бу давлатни 
ўзумизнинг зўр ва қувватидин кўрмасбиз, балки Тенгрининг маҳзи лутф ва 
шавкатидиндур ва бу саодатни ўзумузнинг саъй ва ҳимматидин билмасбиз, 
балки Тенгрининг айни карам ва иноятидиндур. Бутун ҳаракатларини 
Тангрининг инояти билан боғлайди: Ҳеч нима тенгрининг хостидин ўзга 
бўлмас. Асарда муаллиф руҳияти даражама-даража ифодаланган. Шу 
жиҳатдан «Бобурнома»ни руҳият солномаси дейиш мумкин.[6,9]. Даставвал 
оламга меҳр-муҳаббат, ўзгача қизиқиш билан боққан ўспирин кейинги умри 
давомида аёвсиз жангу жадаллар, инсонлар ўртасидаги кўнгилни хира 
қилувчи муносабатлар, тож-тахт, давлат, мулк талашлари, саргардон кезиш 
оқибати ўлароқ жонға етади, жонидан тўяди: Ахир мундоқ саргардонлиқтин 
ва бу навъ бехонумонлиқтин жонга еттим. Бу ўринда саргардонлик ва 



Yüklə 2,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   126




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin