Шарх: Бошловчи хар бир иштирокчининг интервьюси 5 дацицадан ошмаслиги, хар бир жавоб аниц ва равшан булиши ва шу сухбатда хамма цатнашишини кузатиб бориши керак. Шу билан бирга интервью берувчи узига тегишли булмаган деб хисобланган саволга жавоб бермаслиги мумкин. Агар интервью вацти чегараланган булса, у гурух аъзоларидан узи танлаган кишининг саволига жавоб беришини айтади. «Телефон» машFулоти .Сиз мени танидингизми?
Баъзида тамомила нотаниш одам учрашувга таклиф этиб цолади. Сиз телефон орцали учрашув куни, вацти, жойини ва бир-бирларингизни таниб олиш учун бирор-бир “парол”ни айтасиз. Бу ё цизил шарф ёки бошца нарса булиши мумкин. Одатда одамлар шундай цилишади. Келинг бу эски усулни цуйиб турайлик. Сиз билан учрашаётган кишига, узингизни шундай тавсифланки, сизни дархол танисин. Шундай белгиларни топинг! Булар сизнинг баъзи бир одатларингиз, яъни, унг цул билан цулоцни ушлаш, баъзи Fайри оддий деталлар ва бошцалар. Бу ишларга 3-5 дацица вацт берилган. Сунгра гурух аъзолари кенг доира олиб, ёзилганларни навбат билан уцийдилар. Шарх:Гурухнинг хар бир аъзосига бошловчи узи тасвирлаган “портретини” беради. Иштирокчилар тасвирлаш орцали бу кимнинг портерти эканлигини топишлари керак. Гурух аъзолари навбат билан телефонда узи танлаган абонент билан 30 секунд мобайнида узи хохлаган мавзуда гаплашади. Кузатувчилар унинг узини тутиши, мижози билан муомаласи, нариги тарафдаги шахс билан гаплашувчи уртасидаги яцинликнинг юзага келиши, узаро муносабатларини тахлил циладилар ва керакли маслахатлар берадилар. LABORATORIYA ISHI№ 25 Мавзу : Тафаккурни урганишда назарий-ахборотли ёндашув. MASALA YECHISH USULIGA TAJRIBANING TA’SIRINI O’RGANISH (LACHINS METODIKASI). Maqsad: Tafakkur rigidligini aniqlash. Jihoz:Arifmetikaga oid topshiriqlar to’plami. A.S. Lachins tomonidan ishlab chiqilgan metodika yordamida bir xil tipdagi vazifani yechish jarayonidagi ikki guruh tekshiriluvchilar natijalarini solishtirish orqali fikrlash jarayonidagi rigidlikni aniqlash mumkin. Vazifa shunday tanlanishi kerakki, ularning bir qismi bir usul bilan, qolganlari ikki usul bilan yechiladi. Tajriba boshlangunga qadar har biri 10 tadan arifmetik vazifadan iborat 2 ta varaqa tayyorlanadi. 1-guruh tajriba, ikkinchisi nazorat guruhi deb qaralib, ularga alohida-alohida vazifalar beriladi. Har ikki guruhdagi tekshiriluvchilar bir-birlariga bog’liq bo’lmagan holda vazifalarni yechishlari kerak bo’ladi. 1-5 vazifalar bittadan yechimga ega, 6-10 vazifalarning esa minimal bitta yechimi bor yoki ratsional yechimga ega emas. Natijalarni tahlil qilish uchun nechta tekshiriluvchi 6-10 vazifalarni ratsional usul bilan yechganligini hisoblab, foizga aylantirish kerak. Ko’p hollarda tekshiriluvchi 1-5 vazifalarni bir xil usul bilan yechgandan so’ng 6-10 vazifalarni ham shunday usul bilan yechishga harakat qiladilar, sharoit o’zgarganligini sezmaydilar. Bunda fikrlash jarayonida bilish rigidligi vujudga kelganligini aniqlash mumkin.