Hisob-kitoblarning inkassatsiya shakli. Ёдда тутинг! Инкассо бўйича муносабатлар Халқаро савдо палатаси томонидан 1994 йил қабул қилинган ва 1995 йил 1 январда кучга кирган “Инкассо бўйича халқаро Қоидалар” асосида тартибга солинади. Ушбу қоидаларда асосан инкассо турларини, тўлов ва бажарилган тўловларга ҳужжатларни тақдим қилиш тартибини, акцепт ва тўлов бўлмаганлиги ҳақидаги ҳабарномаларни, томонларни мажбурятлари ва жавобгарлик доирасини белгилаб берилади.
Mayzkur qoidalarni amaliyotda qo‘llanilishi milliy qonun ijodkorlarini muayyan ma’noda chegaralab turadi. Shunday qilib, qoidalar barcha inkasso va tomonlar majburiyatlariga qo‘lanillinadi, lekin agar mahalliy davlat qonun ijodkorlari ichki qonunchilikda rad etib bo‘lmaydigan ommaviy tartib to‘g‘risidagi izohga zid keladigan hollarda qo‘llanilmaydi. Bu borada inkasso qo‘llanmasi va inkasso topshiriqnomasini bajarilishi banklarning majburiyati emas. Agar bank biror sababga ko‘ra inkasso topshiriqnomasini bajarmasa, bu haqida telekommunikatsiya aloqalari yoki boshqa usullar bilan tomonlarga habar berishi lozim.
Ёдда тутинг!
“Инкассо бўйича халқаро Қоидалар”ида инкассо қуйидагича тарифланади:
Инкассо– бу банк томонидан тўловларни, аксептларни қабул қилиш ва тўловларга ёки аксептларга қарши шунингдек, бошқа шартларга кўра ҳужжатларни етказишга асосланган, ҳужжатлар билан қабул қилинган йўриқномаларга кўра амалга ошириладиган хисоб-китоб тури.
Ҳужжатлар молиявий ёки тижорий бўлиши мумкин.
Молиявий ҳужжатлар – бу векселлар ўтказмаси, оддий векселлар, чеклар ва бошқа шу каби ҳужжатлар, пулларни тўловини қабул қилишда ишлатилади,
тижорий ҳужжатлар эса – бу молияга оид бўлмаган ҳужжатлар қайсики ҳисоблар, транспорт, товарларни тақсимлаш ҳақида ҳужжатлардир.