Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ВА БАРҚАРО АТРОФ МУҲИТ



Yüklə 11,09 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə6/63
tarix18.05.2020
ölçüsü11,09 Mb.
#31289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Конференция - физика-PDFга


“ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ВА БАРҚАРО АТРОФ МУҲИТ 

ФИЗИКАСИ” 5А140208 МАГИСТРАТУРА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ “НУРЛАНИШ 

БИЛАН ИСИТИШ ВА СОВИТИШ” ФАНИДАН ДАСТУР ТАЙЁРЛАШ 

 

Абдуллаев А., Ниязов Ш.К., Абдуллаев Б.А  



Гулистон давлат университети 

 

Қайта  тикланувчи  энергия  манбалари  ва  уларнинг  асосидаги  соҳаларда  кадрларни 



тайёрлашда  Еrasmus+RENES  халқаро  (европа)  лойиҳасида  Гулистон  давлат  университети 

ҳамкорликда иштирок этиб “Нурланиш билан иситиш ва совутиш” танлов фанидан магистрлар 

учун дастур тайёрлади. Ҳозирги вақтда “Нурланиш билан иситиш ва совутиш” танлов фанини 

амалиётда  синаш  ишлари  олиб  борилмоқда.  “Нурланиш  билан  иситиш  ва  совутиш”  фани 

бинолар  ва  иншоатларда  бўладиган  физик  жараёнларнинг  замонавий  назариясини  ва  ундаги 

асосий  параметрларни  ҳисоблашни  ўргатади.  “Нурланиш  билан  иситиш  ва  совутиш”  фани 

дастурда бугунги кундаги фан ютуқларидан фойдаланиш назарда тутилган бўлиб, Ўзбекистон 

Фанлар  академиясининг  Физика-Қуёш  Илмий  ишлаб  чиқариш  бирлашмасида  ва  бошқа  бир 

қатор  иниститутларда,  ҳамда  Олий  ўқув  юртларининг  кафедраларидаги  илмий  тадқиқот 

натижалари билан ўқув дастуридаги тегишли мавзулар бойитиб борилади. 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

35 


 

“Нурланиш билан иситиш ва совутиш” фанининг сўнги йиллардаги ривожланиши шуни 

кўрсатадики,  энергияга  иқтисодий  тежамкор  бўлган  бинолар  жамиятимиз  ҳаётида  катта 

ўзгаришларга  олиб  келади.  Юқори  инновацион  технологиялар  таъсирида  ишлаб  чиқариш 

иқтисодиёти  ва  ҳаётнинг  ўзи  ҳам  кескин  ўзгариб  кетмоқда,  бундай  шароитда  ишчилар, 

инженерлар ва менеджерларнинг янги авлодини тайёрлаш керак бўлади. Бу авлод нурланиш 

билан  иситиш  ва  совутиш  фанининг  фундаментал  билимлари  билан  қуролланган,  янги 

инновацион технологияларни яхши тушинадиган, уларни амалиётга тушуниб татбиқ қиладиган 

даражада таълим олган бўлиши керак. 

Ушбу  курсда  биноларни  “Нурланиш  билан  иситиш  ва  совутиш”да  энергетик  тежамкор 

бинолар  қуриш  ва  унда  айниқса  қуёш  энергияси  манбаларидан  фойдаланишнинг  ютуқлари, 

муоммолари, ечимлари ва келажаги, иқтисодий жиҳатлари тўғрисида маълумотлар беради. 

Бунда мутахассисликка мос билим, кўникма ва малакалари шакиллантирилади. 

Бинолар ва тўсиқли конструкцияларда иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнида ташқи 

иқлимий шароитнинг ўзгаришини, иситиш ва совитиш (кондиционерлаш) тизимини ишлатиш, 

ҳамда микро иқлим ҳосил қилишда ишлатиладиган қурилмалар билан таништиришдан иборат, 

шунингдек энергияга тежамкор иқтисодий биноларни амалда қўллашнинг физик асосларини 

ўрганиш вазифалари белгиланган. 

“Нурланиш  билан  иситиш  ва  совутиш”  ўқув  фанини  ўзлаштириш  жараёнида  амалга 

ошириладиган масалалар доирасида магистр: 

-  нурланишда  иссиқлик  ва  совуқлик  алмашинишининг  назарий  асослари,  нурланиш 

иситиш ва совитиш қурилмаларни ҳисоблаш, нурланиш иситиш ва совитиш тизимларида ҳосил 

қилинган  иссиқлик  сезгирлигини  назорат  қилиш,  саноатдаги  павилион  туридаги  ва  қишлоқ 

хўжалиги  биноларида  нурланиш  иситгич  ва  совитгичларини,  жамоат  биноларини  нурланиш 

билан иситиш ва совитиш тизимини ҳисоблаш, яшаш биноларини нурланиш билан иситиш ва 

совитиш тизимини ҳисоблаш, нурланиш иситиш ва совитиш тизимини бошқариш, нурланиш 

иситиш  ва  совитиш  тизимининг  иссиқлик  энергетик  самарадорлигини  аниқлаш.  Бу 

жараёнларда  қайта  тикланувчи  энергия  манбалари  ва  барқарор  атроф  муҳит  физикаси 

асосларини  ташкил  қилади.  Қайта  тикланувчи  энергия  манбалари  ва  барқарор  атроф 

муҳитфизикаси фанида ишлатиладиган катталикларнинг маъносини, бирликларини ва уларни 

таққослашни билиши керак. 

Нурланиш  билан  иситиш  ва  совутиш  фанининг  асослари  бўйича  чуқур  ва  мукаммал 

билимга,  долзарб  муаммоларни  таҳлил  этиши  ва  уларни  ечиш  ўқувчига  ҳамда  иситиш  ва 

совитиш қурилмаларини ишлата билиш, параметр ва  тавсифларни ўлчаш кўникмаларига эга 

бўлиши керак. 

Нурланиш  билан  иситиш  ва  совутиш  қурилмаларининг  асосий  блок  ва  модулларини, 

ўлчашларини  бажариш  ва  натижаларни  ҳисоблаш,  эксперимент  хатоликларни  ҳисоблаш  ва 

тажриба сифатини хулосалаш, тажрибаларда ишлатиладиган ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ 

фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак. 

Фаннинг  ўқув  режадаги  бошқа  фанлар  билан  ўзаро  боғлиқлиги  ва  услубий  жихатдан 

узвийлиги. 

Бу  фан  мутахассисликнинг  таянч  курси  ҳисобланиб,  2-семестрда  ўқитилади.  Дастурни 

амалга  оширишда  бакалаврият  (механика,  молекуляр  физика,  электр,  оптика, 

радиоэлектроника,  информатика),  умумметодологик  (ахборот  технологиялари)  фанларидан 

етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. 

Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни. Фан магистратура таълим босқичининг 

мутахассислик  фанлар  таркибига  тегишли  бўлиб,  нурланиш  билан  иситиш  ва  совитиш 

жараёнидаги физик ҳодисаларни таҳлил қилиш, бу қонуниятларни ишлаб чиқаришдаги ўрнини 

белгилаш имкониятларини беради. 

Фанни  ўқитишда  замонавий  ахборот  ва  педагогик  технологиялар.  Нурланиш  билан 

иситиш  ва  совутиш  фанини  ўзлаштириш  учун  ўқитишнинг  илғор  инновацион  ва  замонавий 

усулларидан  фойдаланиш,  янги  инфармацион  –  педагогик  технологияларни  тадбиқ  қилиш 

муҳим аҳамиятга эгадир. 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

36 


 

Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма 

материаллар,  электрон  материаллар,  виртуал  стендлар  ҳамда  қурилмалар  ва  асбобларнинг 

намуналари ва макетларидан, замонавий технологиялар ҳақидаги обзор мақолалардан, Фанлар 

академияси институтларининг лабораторияларига ташриф буюриш амалга оширилади. 

Маъруза  ва  лаборатория  дарсларида  мос  равишда  илғор  педагогик  технологиялардан 

фойдаланилади.  

Маъруза машғулотларининг мавзулари: 

1. Нурланиш билан иситиш ва совитишининг назарий асослари. 

2. Нурланиш билан иситиш ва совитиш қурилмаларни ҳисоблаш. 

3. Нурланиш иситиш тизимларида ҳосил қилинган иссиқлик сезгирлигини назорат қилиш. 

4. Нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимларини ҳисоблаш. 

5.  Саноатда  павилион  туридаги  ва  қишлоқ  хўжалигида  ишлатиладиган  биноларни  нурланиш 

билан иситиш ва совитиш. 

6. Жамоат биноларини нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимини ҳисоблаш. 

7. Яшаш биноларининг нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимини ҳисоблаш. 

8. Нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимини бошқариш. 

Лаборатория машғулотларининг мавзулари:   Семестр давомида қуйида мавзулар номи 

келтирилган компъютерли лаборатория ишларини бажарадилар: 

1. Бино деворининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини аниқлаш. 

2. Бино деворнинг иссиқлик берувчанлик коэффициентини топиш. 

3. Ҳавонинг иссиқик ўтказувчанлик коэффициентини топиш. 

4. Табиий конвекция шароитида иссиқлик бериш коэффициентини топиш. 

5. Иситиш экранларидан фойдаланишни ўрганиш. 

6. Нурланиш билан иситиш қурилмаларини тажрибада синаб кўриш ва асосий параметрларини 

ўлчаш. 


7. Совитиш қурилмаларини тажрибада синаб кўриш ва асосий параметрларини ўлчаш. 

8. Нурланиш билан сув иситиш қурилмаларини тажрибада синаб кўриш ва асосий 

параметрларини ўлчаш. 

9. Автоном кондиционерни синаб кўриш ва асосий параметрларини ўчаш. 

10. Инфрақизил нурлар ёрдамида иситишда иситгичнинг иқтисодий кўрсатгичини баҳолаш. 

Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни. “Нурланиш билан иситиш ва 

совутиш”  фанини  ўрганувчи  магистрлар  аудиторияда  олган  назарий  билимларини 

мустаҳкамлаш ва фандаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиши учун мустақил 

иш  бажарадилар.  Бунда  улар  қўшимча  адабиётлар  ҳамда  интернет  сайтларидан  фойдаланиб 

илмий докладлар тайёрлайдилар, лаборатория машғулотлари мавзусига доир уй вазифаларини 

бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар. 

 

АТОМ ФИЗИКАСИНИНГ “РЕЗЕРФОРД ТАЖРИБАЛАРИ ВА ФОРМУЛАСИ” 



МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА “АУКЦИОН” ДИДАКТИК ЎЙИНДАН ФОЙДАЛАНИШ 

МЕТОДИКАСИ 

 

А.А. Махмудов, Тошкент ТЙМИ ўқитувчиси 



А.М. Худайберганов, педагогика фанлари номзоди, доцент, Тошкент архитектура-қурилиш 

институти 

 

Физикадан маъруза дарсларида олинган билимларни мустаҳкамлаш, физикадан масалалар 



ечиш йўлларини яхши ўзлаштириш ва ҳоказоларни амалга ошириш учун ўқитиш инновацион 

усуллари  ва  дидактик  ўйинлардан  фойдаланиш  мақсадга  мувофиқ  ҳисобланади.  Айниқса 

дидактик ўйинлар юқорида қўйилган мақсадни амалга оширишда катта аҳамият касб этади.  

Ана шундай дидактик ўйинлар қаторига “Аукцион” дидактик ўйини киради. Ушбу ўйин 

қуйидагича ўйналади. Ўйиндан аввал профессор-ўқитувчи дидактик ўйин мавзусига оид бир 

неча катта карточкаларни тайёрлаб олади. Бу карточкаларда дидактик ўйин мавзусига оид 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

37 


 

физик  ҳодисаларнинг  расмлари,  ўтилган  мавзуни  асослаб  берувчи  тажрибалар 

тасвирланган.  Аввалдан  тайинланган  ўйинни  олиб  борувчи  шу  ўйинда  иштирок  қилувчи 

талабаларга карточкалардан бирини олишни таклиф қилади. Ушбу талаба карточкалардаги 

расмлар қандай физик ҳодиса ёки тажрибани акс эттиришини, бу ҳодиса ёки тажриба қандай 

физик асосланишини тушунтириб беради. Агар жавоб тўлиқ бўлса, ўйинни олиб борувчи бу 

талабага бошқа карточка таклиф қилади. Агар жавоб тўлиқ бўлмаса, шу талабанинг ўрнига 

бошқа  талаба  чақирилади.  У  биринчи  талабанинг  берган  чала  жавобини  тўлдиради  ва 

бунинг натижасида иккинчи карточкани олиб унга жавоб бериш ҳуқуқига эга бўлади. Ўйин 

шу  тартибда  давом  этади.  Унда  олган  ҳар  бир  карточкаси  учун  максимал  балл  тўплаб, 

жавобларга  етарлича  қўшимча  ҳамда  тузатишлар  киритган  талаба  ютади.  Ушбу  ўйинни 

ўтказишнинг қуйидаги вариантлари мавжуд. 

1-вариант.  Талаба  карточкадаги  расмларда  ифодаланган  ҳодиса  ёки  тажрибаларни 

тушунтириб бериши ва унга мос келувчи қонунни таърифлаши мумкин бўлган карточкани 

танлаб олиши мумкин. У тўғри жавоб берган вақтида ушбу карточкани ўзида олиб қолади 

ва  унинг  орқасида  ёзилган максимал  очкога  эга бўлади.  Агар жавоб нотўғри  бўлса,  ушбу 

карточка ўйин столида қолади. Демак, талаба шу ўйинда ютиши учун имкон қадар кўпроқ 

карточка  олиб,  унда  ифодаланган  ҳодиса  ёки  тажрибаларнинг  мазмунига  тўғри  жавоб 

бериши лозим бўлади. 

2-вариант.  Карточкалардаги  расмларда  ифодаланган  ҳодиса  ёки  тажрибаларнинг 

мазмунини  баён  этишда  шу  ҳодиса  ёки  тажрибанинг  кашфиётчиси,  у  ўтказилган  йиллар 

албатта кўрсатилиши лозим. 

3-вариант. Шу дидактик ўйинда иштирок этаётган талабалар расмларда ифодаланган 

ҳодиса  тушунтириладиган  қонун  асосида  тушунтириладиган  бошқа  бир  ҳодисани 

айтишлари  керак.  Шу  ҳолда  талаба  карточканинг  орқасида  ёзилган  максимал  очкога  эга 

бўлади. Агар талаба ўз жавобида иккиланса, ўша очконинг ярмини олади. Агар бошқа талаба 

тўғри  жавоб  берса,  ушбу  очкони  у  олади.  Агар  талаба  нотўғри  жавоб  берса,  шу  очкодан 

маҳрум бўлиши мумкин. 

Бу  ўйин  физикадан  маълум  бир  мавзуни  талаба  ўрганганидан  сўнг  шу  мавзу  бўйича 

олган  билимларини  умумлаштириш  ва  ушбу  мавзуни  ўзлаштиришини  назорат  қилиш 

мақсадида  бу  дидактик  ўйин  ўтказилади.  Карточкаларда  келтирилган  расмларни 

тушунтиришда  талабанинг  мантиқий  фикрлаш  қобилияти  ривожланади.  Илмий  тилда 

гапиришни машқ қилади ва ўрганади. Ўзлаштириши паст бўлган талабалар билан қўшимча 

дарсларда шу ўйинни ўтказиш мумкин. Бунинг натижасида ушбу талабалар дидактик ўйин 

мавзусини ўзлаштириш имконига эга бўладилар. 

Профессор-ўқитувчи  томонидан  “Резерфорд  тажрибалари  ва  формуласи”  мавзусига 

оид тайёрланадиган катта карточкаларда қуйидаги савол ва расмлар ҳамда формула бўлиши 

мумкин:  1)  Аристотелнинг  расми;  2)  Ж.  Томсоннинг  расми;  3)  Томсоннинг  атом  модели 

расми;  4)  Э.  Резерфорд  расми;  5)  альфа-зарраларнинг  моддаларда  сочилиш  ҳодисаси;  6) 

Резерфорд  тажрибасининг  схемаси;  7)  Резерфорд  формуласи;  8)  атомнинг  планетар,  яъни 

Резерфорд  моделининг  расми;  9)  Резерфорд  моделининг  камчилигини  кўрсатувчи  расм. 

Ушбу расм ва формула асосида тузилган катта карточкаларнинг орқасига тегишли баллар 

қўйилиши  керак.  Шу  балларнинг  максимали  қанча  бўлишини  профессор-ўқитувчи  ҳал 

қилади. 


Атом физикаси бўйича маъруза дарсларида ана шундай дидактик ўйинларни ташкил 

қилиш  аввало  талабаларда  атом  физикаси  бўйича  билим,  малака  ва  кўникмаларни  ҳосил 

бўлишига ёрдам беради. 

 

 



Фойдаланилган адабиётлар 

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

38 


 

1. Худайберганов А.М., Махмудов А.А.  Атом физикаси, асосий тушунча, қонун, тажриба ва 

формулалар. Тошкент. Наврўз. 2018. 

2.  Худайберганов  А.М.,  Махмудов  А.А.  Олий  ўқув  юртларида  умумий  физиканинг 

“Шредингер  тенгламаси”  мавзусини  ўқитиш  методикаси  бўйича  методик  қўлланма. 

Тошкент. Наврўз. 2019. 

3. Г. АхмедоваЎ.Б. МаматқуловИ. Холбоев. Атом физикаси. Истиқлол. Тошкент. 2013. 

4. Ewart P. Atomic physics. Atomic physics lecture notes final. 1990. 

 

ФИЗИКАДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШДА ПЕДАГОГИК 

ТЕХНОЛОГИЯ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 

 

Қобилов Б.Б., Аскаров М. А. (1-босқич магистранти) 



БухДУ физика кафедраси 

 

Дарс  жараёнига  технологик  жиҳатдан  ёндашиш  замонавий  физика  дарсларини 



лойиҳалаш, ташкил этиш ва бошқариш тизимини шакллантириш ва амалиётга киритишнинг 

методологик  асосига  айланмокда.  Ушбу  вазият,  ўз  навбатида,  ўқув  машғулоти  тури  ва 

мазмунига  мос  келадиган  педагогик  технологиялар  усулларини  мақсадли  танлаш  ва 

бевосита  дарс  жараёнида  синовдан  ўтказиш,  дарс  самарадорлигини  режалаштирилган 

дидактик  мақ-садларга  эришиш  даражаси  орқали  тахлил  этиш  асосида  самарали  таълим 

технологияларини  танлаш  ва  уларни  ўқувчи-талабалар  ижодий  салоҳияти-ни 

ривожлантириб бориш йўналишида қўллашни тақозо этади. 

Маълумки, 

физика 

фанларидан 



назарий 

билимларни 

мустаҳкамлаш 

ва 


чуқурлаштиришнинг асосий усули масалалар ечишдир. Масалалар ечиш жараёнида ўқувчи-

талабаларнинг  фикрлаш  ва  тафаккур  этиш  жараёнлари  фаоллашади,  фикрлаш  доираси  ва 

қамрови  кенгаяди,  ижодий  қобилиятлари  ривожланади,  физикавий  ходисалар  ва 

конунларнинг  мазмун-мохиятини,  уларни  амалга  ошириш  шарт-шароитларини  ва  амалий 

қўллаш имкониятларини янада чуқурроқ англаш мумкин бўлади.  

Физика  фанларини  ўқитиш  услубиётига  бағишланган  кўпгина  махсус  адабиётларда 

ўқувчи-талабаларни  масалалар  ечишга  ўргатиш  жараёни  амалий  машғулотларда  чуқур 

таҳлил  этилган  бўлсада,  масалаларни  алгорит-мик  ечиш  ва  ечимларни  текширишни 

оптималлаштириш  ва  вақт  тежамига  эришиш,  амалий  машғулотларда  янги  педагогик 

технология  элементларидан  самарали  фойдаланиш  жиҳатлари  етарли  даражада 

ёритилмаган. 

Физика  фанини ўқитиш  жараёнига  технологик  жиҳатдан  ёндашиш  йўналиши  бўйича 

илмий-услубий  адабиётлар  тахлили  ва  педагогик  тажриба-синовлар  натижаларига 

асосланган ҳолда амалий-семинар машғулотларда турли кўринишдаги масалаларни ечишда 

маълум  даражада  самара  берадиган  ва  масалалар  турига  мослаштирилган  педагогик 

технологиялар мажмуини қуйидаги ишчи жадвал кўринишида шакллантирдик.  

 

 

 



 

Физикавий масалалар ечишга технологик ёндашув жадвали 

№ 

Масалалар 



гуруҳлари 

ва турлари 

Машғулот вақти 

ўзлаштирилувчи ўқув 

элементлари 

Талаба ўкув ҳара-

катлари ва ишчи 

кўникмалари 

Тавсия эти-лувчи 

ЯПТ элементлари 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

39 


 

1. 


Физик катта-

ликларни 

ҳисоблаш 

Электр занжирида 

умумий қаршилик;  ток 

кучи; қисқа туташув 

токи қий-мати; 

кучланиш. 

Математик амаллар, 

Арифметик 

ҳисоблашлар 

Кичик гуруҳлар; 

5+лидер; 

2. 


Тажриба-вий 

масалалар 

Лаборатория 

тажрибалари 

натижаларини қайта 

ишлаш, статистик 

таҳлил; 


Математик амаллар, 

Математик -

статистик таҳлил; 

“Жуфтлик-да 

ишлаш”; 

“Кичик гурухлар” 



Назарий – 



амалий 

масалалар  

Физик қонун-ларни 

амалий қўллаш бўйича  

Интерполяция; 

Экстраполяция; 

Аналитик усул; 

5+лидер; 

Бумеранг; 

4. 


График  

кўринишли 

масалалар  

А) Ток кучининг 

кучланишга (I - V) 

боғлиқлиги;    Б) 

Фойдали қув-ват - ток 

кучига боғликлиги; 

(P,V; P,T; R-I,V,T) каби 

функционал 

боғликликларни 

графикда ифода-лаш ва 

қийматини топиш 

Эргашти-рувчи 

график 

элемент; 

Геометрик усул;  

5. 


Сифат 

масалалари 

Физик қонунлар 

амалга ошиш шарт- 

шароит- 


ларини аниклаш 

Абстракт мушоҳада ва  

сабаб - оқибатлар 

занжири таҳлили 



«Заковот»; 

 

“Кейс” усули 

6. 


Ижодий –

техникавий 

масалалар 

Амалий - техник 

муаммолар ечимларини 

топиш; 


Техник тафаккур; 

Конструктив фикрлаш 

ва таҳлиллар; 

Аклий хужум; 

ФСМУ усули; 

Дельфи усули; 

7. 


Интегра-тив 

масалалар 

Фанлараро боғликликни 

ифодаловчи 

қонуниятлар; 



Техник тафаккур; 

Сабаб - оқибат 

таҳлили; 

“6 х 6 х 6” усули; 

Кейс усули, 

Кластер усули, 

Веен диаграммаси 

 

Келтирилган жадвал маълумотларига педагогик тажриба - синов натижалари сифатида 



ёндашиш,  хамкасблар  томонидан  илмий-услубий  жиҳатларини  таҳлил  этиш  ва  янада 

такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. 

Фойдаланилган адабиётлар 

1. Беликов Б.С. Решение задач по физике. Общие методы. - М.: Высшая  

 школа, 1986. – 256 с. Учебное пособие для студентов вузов.  

2. 


Виды задач по физике и способы их решения

. Методические рекоменда- 

  ции по решение задач физики. // mirzadach.ru; 

fizmatbank.ru

; fiziks.org.ua;  

3. Игруполо В.С., Вязников Н.В. Физика: алгоритмы, задачи, решения. 

  – М.: Изд. Илекса, Ставрополь: Сервисшкола, 2002. – 592 с. 

 

АТОМ ФИЗИКАСИНИНГ “КОМПТОН ЭФФЕКТИ” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА 



ДИДАКТИК ЎЙИНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ 

 

А.А. Махмудов, Тошкент ТЙМИ ўқитувчиси 



 

Ўқиш  ва  ўргатиш  жараёнини  шундай  ташкил  қилиш  керакки,  физика  дарсларида 

қатнашаётган  талаба  ушбу  жараённинг  актив  иштирокчисига  ҳамда  профессор-ўқитувчи 

томонидан қўйиладиган мақсад ва вазифаларни амалга оширувчи асосий шаклга айлансин. Бу 

қўйилган мақсадни амалга оширишнинг эса турли усуллари мавжуд. Ана шундай усуллардан 

бири  физика  дарси  вақтида  талабаларнинг  ўйин  фаолиятларини  ривожлантиришдир.  Бунинг 

учун профессор-ўқитувчи физика дарси вақтида уларга ўтилаётган мавзуга оид бирор дидактик 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

40 


 

ўйинни  таклиф  қилади.  Бундай  ўйинлар  талабаларнинг  фикрлаш  қобилиятини  ва 

дунёқарашини кенгайтиради ҳамда уларнинг физика фанига бўлган қизиқишларини орттиради.  

Ўйин, билим олиш ва меҳнат инсоннинг асосий фаолият турлари ҳисобланади. Дидактик 

ўйиннинг  ўзи  талабани  меҳнат  қилишга  ҳамда  билим  олишга  ундайди.  Бундай  ўйинларни 

оламнинг саккизинчи мўъжизаси деб ҳисоблаш мумкин, чунки ҳар қандай дидактик ўйиннинг 

таркибига таълим ҳамда тарбиянинг жуда кўп элементлари кирган. Ҳар қандай дидактик ўйин 

жараёнида  талабалар  ўзлари  ишлатаётган  ва  уларни  ўраб  турган  буюмлар  ҳамда  ҳодисалар 

ҳақида  маълумотларга  эга  бўладилар.  Ушбу  жараён  эса  уларни  маълум  билимларга  эга 

бўлишларига олиб келади. Бундай ўйинлар талабаларнинг кузатувчанлигини ҳам орттиради. 

Алоҳида  олинган  баъзи  буюмларнинг  хоссаларини  англашга  олиб  келади.  Уларнинг  баъзи 

белгиларини яққол ажратиб беришни шакллантиради. Бу ўйинлар асосан талабанинг онгини 

ривожланишига катта ҳисса қўшади.  

Маъруза дарсида “Комптон эффекти” мавзусини ўтишда профессор-ўқитувчи “Кашфиёт” 

деб аталувчи дидактик ўйиндан фойдаланиши мумкин. Ушбу ўйинни қуйидагича ташкил қилса 

бўлади.  Бирор  илмий-текшириш  институтига  ёруғлик  квантларини  моддалар  билан  ўзаро 

таъсирлашувини  ўрганиш  буюртма  қилиб  берилган  бўлсин.  Шу  таъсирлашувни  батафсил 

ўрганиш  учун  илмий-текшириш  институти  раҳбари(профессор-ўқитувчи)  ёруғлик  квантлари 

модда  атомларидаги  электронларда  сочилиши  мумкин  деган  ғояни  илгари  суради.  Ана  шу 

институтнинг  илмий ходимлари(дидактик  ўйинда  иштирок  этаётган  талабалар)  эса  институт 

раҳбари таклиф қилган ғоянинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашлари зарур бўлади. Агар шу 

ғоя  тўғри  бўлса,  институт  раҳбарияти  ва  илмий  ходимлари  учун  бу  муҳим  кашфиёт 

ҳисобланади. Бунинг учун улар шу илмий тадқиқот (ёруғлик квантларини модда атомларидаги 

электронларда  сочилиши)нинг  режасини  ишлаб  чиқишлари,  бу  тадқиқотни  ўрганишлари  ва 

тегишли  илмий  натижалар  олишлари,  ушбу  натижаларни  таҳлил  қилишлари  ҳамда  ундан 

тегишли  хулосалар  чиқаришлари,  шунингдек  шу  хулосаларни  илмий-текшириш  институти 

раҳбарига етказишлари керак. 

Шундан  сўнг  илмий-текшириш  институтининг  лаборатория  раҳбари  институт  раҳбари 

томонидан  таклиф  этган  ғояни  ҳал  этиш  учун  керак  бўлган  топшириқ(савол)ларни  институт 

илмий ходим(талаба)ларига беради. Бу топшириқлар қуйидагича бўлиши мумкин: 1) турли хил 

энергияли ёруғлик квантлари билан қаттиқ жисм(бирор кристалл)ларни бомбардимон қилиш; 

2)  қандай  энергияли  ёруғлик  квантлари  кристаллда  сочилишини  аниқлаш;  3)  ёруғлик 

квантларининг сочилиши содир бўладиган тажрибанинг назарий асосини ишлаб чиқиш. 

Институтнинг  илмий  ходимлари,  яъни  ўйин  ўйнаётган  талабалар  берилган 

топшириқларни ҳал этиш учун илмий кузатувлар олиб боришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида 

уларнинг кузатув кундаликларини тутишларига ҳамда  унга илмий кузатувлар натижаларини 

ёзиб  боришларига  олиб  келади.  Талабаларнинг  кузатув  кундаликларида  қуйидаги  ёзувлар 

бўлиши  мумкин:  а)  Комптон  тажрибаси  ва  унинг  мазмуни;  б)  комптон  формуласи  ва  уни 

келтириб  чиқариш  йўли;  в)  комптон  формуласининг  таҳлили;  г)  Клейн-Нишина-Тамм 

формуласи ва унинг таҳлили; д) тескари комптон эффекти ва унинг татбиқи. Вақти-вақти билан 

улар ана шу натижаларни илмий-текшириш институтининг лаборатория раҳбарига кўрсатиб, 

уларни асослаб берадилар. У эса ана шу натижаларни умумлаштириб умумий хулоса қилади 

ҳамда бу хулосани илмий-текшириш институти раҳбарига беради. Илмий-текшириш институти 

раҳбари(профессор-ўқитувчи) эса тўғри хулосаларни чиқарган ходимларини тегишли мукофот, 

яъни баҳолар билан рағбатлантиради. 

Атом  физикаси  бўйича  маъруза  дарсларида  ана  шундай  дидактик  ўйинларни  ташкил 

қилиш  аввало  талабаларда  атом  физикаси  бўйича  билим  ва  кўникмаларни  ҳосил  бўлишига 

ёрдам беради. 

 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

41 


 

Фойдаланилган адабиётлар 

1.  Худайберганов  А.М.,  Махмудов  А.А.  Атом  физикаси,  асосий  тушунча,  қонун,  тажриба  ва 

формулалар. Тошкент. Наврўз. 2018. 

2. Худайберганов А.М., Махмудов А.А. Олий ўқув юртларида умумий физиканинг “Шредингер 

тенгламаси” мавзусини ўқитиш методикаси бўйича методик қўлланма. Тошкент. Наврўз. 2019. 

3. Г. АхмедоваЎ.Б. МаматқуловИ. Холбоев. Атом физикаси. Истиқлол. Тошкент. 2013. 

4. Ewart P. Atomic physics. Atomic physics lecture notes final. 1990. 

 


Yüklə 11,09 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin