kristallidan olingan natijalar
№
,
mTl
B ,
A
I ,
V
U ,
mm
d ,
6
10
min
mm
mTl
V
1
4
425
1,2
5,9
1,59
0,355
2
6
500
1,41
7
0,452
3
8
572
1,62
8,1
0.527
4
9
630
1,8
9
0,539
5
10
703
2
10,1
0,536
6
12
764
2,2
11
0,592
7
14
833
2,4
12,1
0,634
8
16
903
2,61
13,2
0,668
9
18
961
2,80
14,2
0,706
10
20
1014
3
15,2
0,744
11
22
1069
3,2
16,3
0,776
12
24
1120
3,41
17,3
0,808
13
25
1155
3,6
18,4
0,816
14
27
1192
3,81
19,51
0,854
15
30
1223
4
20,5
0,925
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
395
Har bir jismning aylantirish yo‘nalishi magnit maydonining yunalishiga bog‘liq bo‘lib
yorug‘likning tarqalish yo‘nalishiga bog‘liq bo‘lmaydi. Qutblanish tekisligining tabiiy aylanishida esa
bizning yorug‘lik dastasi bo‘ylab yoki unga qarshi qarashimizga bog‘liq ravishda aylantirish yo‘nalishi
har xil bo‘lar edi. Tabiiy aylantirishda hodisani yuzaga keltiradigan asosiy sabab yorug‘lik to‘lqini
maydonining ta’siri edi, shuning uchun manzaraning simmetriyasi uning E va N vektorlarining
joylashishiga, ya’ni yorug‘lik yo‘nalishiga bog‘liq. Qutblanish tekisligi magnit maydoni ta’sirida
aylanishiga asosiy sabab, tashqi magnit maydonining ta’siri bo‘ladi, shuning uchun aylantirish
yo‘nalishi tashqi magnit maydonining yo‘nalishi bilan aniqlanib, yorug‘likning yo‘nalishiga bog‘liq
bo‘lmaydi.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. E.V.Shpolskiy Atom fizikasi, T.: “ O’qituvchi”., 1970. 582 s.
2. I.V.Savelyev Umumiy fizika kursi, T.3., T.: “O’qituvchi”., 1976. 452 s.
3. R.Bekjonov, B.Axmadxo‘jayev Atom fizikasi, T.: “O‘qituvchi”., 1979. 410s.
4. G.Axmedova, O.B.Mamatqulov, I.Xolboyev Atom fizikasi, T.: “Istiqlol”., 2013. 416 s.
МУТАХАССИС КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ
ИШЛАРИГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ЎРНИ
А.У.Тўхтамушова, Б.С.Мамарасулов, Н.А.Улашова
(Тошкент кимё технология институти)
Республикамиз том маънода ёшлар мамлакати, мамлакат аҳолисининг асосий қисмини
ўттиз ёшдан ошмаган ёшлар ташкил этади. Шу маънода Ўзбекистонни хақли равишда катта
имкониятлар мамлакати деб аташимиз мумкин. Ёшлар келажак бунёдкорларидир. Юксак
маънавиятли, етук ва юқори салоҳиятли интеллектуал, ҳар томонлама камол топган авлодни
тарбиялаш - мамлакат тараққиётининг кафолати, дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонни ўрнини
юксалтиришга хизмат қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида бозор муносабатларининг жадал
суратлар билан ривожланиши, касбий фаолиятнинг турли соҳаларида мутахассислар
ўртасидаги рақобатнинг кучайиши, битирувчи талабаларнинг ишга жойлашишларида янгича
талабларни қўймоқда.
Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши
натижасида олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга жалб этиш,
эришган ютуқларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш, турли Давлат стипендияларини
тайинлаш, ёш кадрларга малакали профессор-ўқитувчиларни бириктириш орқали "Устоз-
шогирд" анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб
борилмоқда. Сўнгги пайтларда давлатимиз раҳбарияти томонидан таълим ва ёшлар сиёсатига
оид қабул қилинган қатор Фармон ва қарорларда ёшларни етук мутахассис бўлиб
шаклланишлари учун таълим тизимини ислоҳ қилиш, ёшларни ҳар томонлама билим
олишлари, қобилиятларини намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилиши назарда
тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада
ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли ҳамда ПҚ-
3151-сонли қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш
тизимини янада такомиллаштириш, иқсодиёт ва ижтимоий соха тармоқларини юқори малакали
мутахассислар билан таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг
жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари
уйғунлигига эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан фойдаланишни
яхшилашга қаратилган. 2019 йил 29 мартда “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва илмий-
ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” Id-2805 сонли Ўзбекистон республикаси Президентининг қарори ҳам ёшларга
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
396
эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини тасдиқлайди. Сўнгги йилларда
Республикамизда иқтидорли ёшларни нуфузли миллий ва халқаро мусобақаларда ҳамда
танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга
алоҳида эътибор қаратилганлиги ўз натижасини бермоқда. Ёшларнинг турли соҳаларда
эришаётган ютуқлари ушбу сиёсат самарасидир. Ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни
илмий-ижодий фаоллиятга институт давридаёқ жалб этиш, уларга нисбатан мотивацион
рағбатни кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мақсадли чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш, иқтидорли талаба ёшларни республика ва халқаро фан
олимпиадаларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танловларида,
бакалавриат босқич талабалари орасида Беруний, Навоий, Улуғбек, Ибн Сино, Имом ал-
Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендияларига танловларида, шунингдек 30
ёшдан ошмаган ёрқин истеъдод соҳибалари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига
танловларда иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Иқтидорли талабаларни
излаш, аниқлаш ва мақсадли тайёрлашдан кўзда тутилган асосий мақсад - республиканинг
илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантирувчи интеллектуал элитани тайёрлаш ва бу борада
юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари
бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб
истеъдодни рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратишдир.
Иқтидорли ёшлар - Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти
ҳамда унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи муҳим омил ва
миллат зийнати ҳисобланади. Уларга интеллектуал салоҳиятини ошириш, қобилиятларини
ривожлантириш ва илм-фан тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича “Устоз-шогирд”
тизимида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратиб
бериш, талабаларнинг ҳар бирига илмий даражали ҳамда илмий-тадқиқот ишлари бўйича
етарли билимга ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни илмий раҳбар этиб
бириктириш зарур.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш, талабаликнинг илк давриданоқ уларни келгуси касбий
фаолиятга тайёрлаш, танлаган соҳалари бўйича илмий –тадқиқот ишларига йўналтириш ва
олган назарий ва амалий билимларини илмий муаммони ҳал этишга қаратилган тегишли
кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш зарур. Бунда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш
ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарорида назарда
тутилган «устоз — шогирд» тизимини жорий этилиши, ушбу йўналишдаги фаолиятни олий
таълим муассаларида тизимли равишда мақсадли ташкил этиш имкониятини яратади. Талабага
устоз раҳбарлиги ва назорати остида олий таълим муассасасида ўқиётган даврданоқ илмий
адабиётлар таҳлили билан шуғулланишни, келгуси касбий фаолиятига оид материалларни
манбалардан излай билиш ва зарур холатларда улардан фойдалана олишни, муаммоларни
аниқлай олиш ва уларни ечимини излаб топишда муқобил вариантлар ичидан мақбулини
танлай билиш кўникмаларини шакллантириш зарур. Илм-фан, техника ва технологиялар
шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда, бўлажак мутахассис мунтазам ўз билимини
янгилаб боришини, ўз устида тинимсиз изланиши заруриятини тақозо этади. Илмий-тадқиқот
ишлари билан шуғулланган талаба танланган мавзу доирасида илмий изланиш олиб бориш
кўникмасига эгалиги боис, фаолиятини тўғри ташкил эта олади, шунинг билан биргаликда
илмий-тадқиқот олиб бориш методикаси ва таҳлил методларидан хабардорлиги сабабли
келгуси касбий фаолиятида илмий жиҳатдан асосланган қарорлар қабул қила олади. Олий
таълим муассасаларида “Устоз – шогирд” фаолиятини етук ва салоҳиятли профессор-
ўқитувчиларнинг билим ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда тизимли ташкил этиш, режа
асосида талабалар билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий фаолият натижаларини
талабалар томонидан “Талабалар Форуми”, илмий семинарларда, илмий-техникавий
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
397
анжуманларда маъруза қилиниши, тўпламларда ва илмий нашрларда ёритилиши ҳам ўз
навбатида талабанинг тўлақонли мутахассис бўлиб шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ёшларни талабалик давридаёқ илмий фаолиятга
йўналтириш, уларни келгуси касбий фаолиятига оид бўлган назарий ва амалий билим ва
кўникмаларини эгаллаш ва шакллантиришда “Устоз-шогирд” тизимини самарали ташкил этиш
зарур. Бугунги тезкор давр талабига жавоб берадиган мутахассис маълумотларни излаб
топувчи, уларни таҳлил этувчи, мақбулларини ўз фаолияти давомида қўллай билиши зарур.
БЎЛАЖАК МУХАНДИСЛАРНИ КАСБИЙ МАЛАКАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
ВА ПРОФЕССИОНАЛ МАҲОРАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Атаметова Нигора Абдумаликовна
ТошДШИ қошидаги Хорижий Тиллар академик лицейи, ўқитувчи
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўрсатиб ўтилганидек, “таьлим жараёни барча
даражада компьютерлаштирилади ва ахборотлаштирилади, шунингдек, замонавий ахборот
технологиялари базасида таьлим жараёнинг ахборот таьминоти ривожлантирилади”.
XXI аср – ахборот технологиялари асридир. Замонавий таьлим тизимида педагогик
технологияларни қўллаш, техник воситалар ва интернет тармоқларидан фойдаланиш
ўқувчиларда билимни оширилишида, билим малакаларини шакллантиришда катта аҳамиятга
эга. Ахборот технологияларни тадқиқот этиш, уларни ўрганиб ўқувчиларнинг савиясига қараб
етказиб бериш вазифаси ҳозирги вақтда жуда долзарб масалага айланди. Ҳозирги даврда
техника соҳасидаги ўзгаришлар шунчалик тезки, фаннинг ривожланиш темплари ортиб
кетяпти ва аввалги маьлумотлар эскириб, уларнинг ўрнига янги ўқув фанлари ва ишлаб
чиқариш технолагиялари пайдо бўляпти, янги фан кашфиётларини ҳаётга татбиқ этиш
ортаяпти.
Шунинг учун техник коллеж ва лицейларнинг асосий вазифаси – бу юқори малакали
мутаҳассисларни тайёрлашдир. Нафақат билимга эга, балки шу билимни амалиётда
қўллайдиган, уларни мустақил равишда янгилай оладиган мутаҳассислардир. Ижодий
потенциал, махсус сифатларга эга бўлиш замонамиз шахсларининг муҳим қадр – қимматларига
айланяпти.
Бугунги кунда техник касб талабларни тайёрлаш даражасига, уларнинг касбий ва амалий
малакаларига янги талаб қўйиляпти. Асосий урғу фан соҳасидаги ахборот технологиялари
билим сифатида қўйилади.
Махсус берилган дастурларнинг пакетларида таьлим сифатининг тизими асосий иккита
компонентга боғлиқ:
Олийгоҳда ўқув жараёнини ташкил қилиниши;
Касбий аҳамиятга эга дастурлар қайдномасини танлаш.
Ўқув режаларнинг мазмуни нуқтаи назаридан битирувчи аниқ мантиқан тугалланган
билимлар ҳажмига эга бўлиши керак. Бу амалий иш учун зарур. Бу эса ўз навбатида компьютер
мутахассислиги фанлари ва касбга йўналтирувчи аудитер машғулотларнинг сонини
кўпайтириш ҳисобига эришилади. Мутахассисликнинг компьютер фанларнинг умумий
ҳажмидан 50% ни ташкил этади.
Олийгоҳлардаги техник йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш улардаги юқори
даражали ахборот маданиятининг янги “информацион” асрда юқори касбий билимларсиз
мутахассис бўлишига йўл қўймайди. Юқори даражага эришиш учун амалий дастурли
маҳсулотларни эффектив ишлатилиши зарур. AutoCAD, MathCAD технологиялари
мухандислик соҳасига тез кириб келмоқда. Дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар
мухандисларини
AutoCAD,
MathCAD
фойдаланишнинг
тажрибалари
уларнинг
қўлланилишининг юқори эффективлигини кўрсатади. Шубҳасиз, яқин келажакда Россия
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
398
AutoCAD, MathCAD нинг мухандислик вазифаларни ечиш учун кенг фойдаланишига келади.
AutoCAD, MathCAD бу дастурли таьминотнинг алоҳида синфи, у компьютер
технологияларнинг турли “бурчакларида” кўримли ўринга эга. AutoCAD, MathCAD тизимлари
билан ишлаш тажрибалари шундай хулосага келтирадики унда талабаларнинг,
аспирантларнинг, мухандис ва олимларнинг кундалик ишлари учун ажойиб асбоблар деб
тушуниш керак.
Олийгоҳдаги ўқув жараёнини ташкил этиш, махсус берилган дастурларнинг амалий
пакетларни таьлим мазмунининг сифат тизимининг компонентлари ва касбга тааллуқли
дастурларни қайдномасини танлаш қуйидагича:
Ўқитувчининг малакаси (квалификация);
Ўқув режаларнинг мазмуни;
Туркумли ва базали дастурларниг мазмуни;
Таьлимда қўлланиладиган усуллар;
Иш берган фирмалар томонидан ўқув масканларига бериладиган чегирмалар
(имкониятлар);
Текин демонстрацион (кўрсатув) версияларнинг мавжудлиги;
Амалий дастур (АД) нинг тўлиқ методик кузатилишининг мавжудлиги.
АДП таьлимининг сифат тизимининг компонентлари тизим ривожланишининг замонавий
босқичида олға бошловчи роли сифатида, мутахассисларни тайёрлаш билан бирга шахснинг
шаклланиш мақсадини олға суради. Бунда шахс профессионал касбий фаолияти жараёнида
ўзини ривожлантиришга ва такомиллаштиришга тайёр бўлиши керак. Шахснинг аҳамиятга эга
характеристикаси бу фаолиятдир, у биринчи навбатда унинг ривожланишини детерминаллайди
ва шунда шахс ўзини англаган ҳолда йўналтиради.
Касбий малакаларнинг ривожланиши асосида чуқур назарий билимларга эга бўлиш
принциплари ётади, улар ҳосил бўлган масалаларни мумкин бўлган ечимларнинг турли
вариантларини англаш имкониятини беради. Шу билан бирга оптимал ечимлар, қидируви
амалиёт билан боғлиқ амалий ечимлар катта аҳамиятга эгадир.
Ўқув жараёнининг ҳамма босқичларида ўқитувчилар чуқур билимларни шакллантириш
учун ҳамма усул ва воситаларни амалий кўникма ва малакаларни рационал қўллашга ҳаракат
қиладилар, чунки уларни асосида муҳандис касбий мутахассисларини тайёрлайдилар.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
399
М У Н Д А Р И Ж А.
№
1-ШЎЪБА. ФИЗИКА ВА АСТРОНОМИЯНИ ЎҚИТИШДА ЭНГ ЯНГИ
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ.
3
G. A. Eshqulova. Navoiy viloyati, Karmana tumani 8–umumiy o‘rta ta’lim maktabi.
Tabiiy va aniq fanlarni o‘qitishda interaktiv elektron doska(ied)dan foydalanish.
3
J. M. Abdullayev. Navoiy davlat pedagogika instituti.
Pedagogika oliy o‘quv yurtlarida “statistik fizika va termodinamika” kursini izchillik
tamoyili asosida o‘qitish.
4
E. A Qudratov, S. N. Hamroyeva Navoiy davlat pedagogika instituti.
Fizikaviy hodisalarni integrtsaion tushunchalar asosida o‘rganish.
5
Э. А. Қудратов. Навоий давлат педагогика институти.
Физикадан лаборатория машғулотларига инновацион ёндашиш.
7
A. A. Berkinov, D. Toshpo‘latova, A. Jonzoqov, J. Q. Ergashev. JDPI.
Uzluksiz ta’lim tizimida molekulyar fizika bo‘limini kompyuter texnologiyalardan
foydalanib o‘qitish metodikasining o‘rni.
9
D. X. Imamnazarov
1
, A. Z. Quvondiqov
2
. SamDU, SKFU
Oliy o‘quv yurtlarida “eleкtromagnetizm” kursini o‘tishda keys metodining qo‘llanilishi.
9
B. B. Qobilov. BuxDU.
“An’anaviy va noan’anaviy energiya resurslari” mavzusini o‘qitishda ta’limning keys
texnologiyasidan foydalanish.
11
B. Mislidinov Namangan muhandislik qurilish instituti.
Fizika o‘qitishda zamonaviy o‘zbek milliy modeli “dastpanja” usulidan foydalanish.
13
А.К. Кутбеддинов
1
, А.М. Музафаров
2
, М.Т. Турсунов
1
. НДПИ
1
, НДКИ
2
.
Ядро емирилиш конуниятларини ўқитишда умумлаштириш методидан
фойдаланиш.
15
S.S.Xalilov
1
, G.R.Xasanova
2
, R.I.Boltaboyeva
3
. Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU,
O‘zbekiston Respublikasi Milliy Gvardiyasiga qarashli Toshkent “Temurbeklar maktabi”.
Fizika va astranomiyani o‘qitishda zamonaviy innovatsion texnologiya “phet simulations”
dasturidan foydalanib virtual laboratoriyalar yaratish.
16
Б. Н. Хушвақтов. НавДПИ.
Физика таълими мазмунини ноанъанавий такомиллаштиришнинг дидактик
омиллари.
19
Б. Н. Хушвақтов. НавДПИ.
Дисперсия мавзусини ноанъанавий таълим методларидан фойдаланиб ўқитиш.
21
M. O‘rinboyev, B. Ergashev, N. Yunusaliyev, A. Tojimuhammadov, T. Xolmatov. M. Zulunova.
Andijon davlat universiteti.
O‘qitishda axborot texnologiyalari muhitini tashkil etish.
23
T.A.Cho‘liev., X.O.Babamuratov. Guliston davlat universiteti.
Fizika va astranomiyani o‘qitishda mnemonikadan foydalanish.
24
E. Sh. Qarshiboyev
1
, N. G. Hayitova
2
, Z. M. Hazratqulova
3
, Z. T. Asqarov
4
.
1
Samarqand Davlat
Unverisiteti,
2
Samarqand Shahar 22- maktab,
3
Jomboy tumani 46- maktab,
4
Jomboy tumani 31-
maktab.
Maktablarda fizika fanidan masalalar yechish bo‘yicha uslubiy ko‘rsatmalar.
26
I. I. Rahmatov, Sh. I. Rahmatova Shohinur Ilhomovna - BuxDU.
Fizika darslarida elektron lug’atlardan foydalanish metodikasi.
28
J. T. Ruzimurodov, Q.T. Xoliqov, J. Safarov, J. Jalilov, R.Hamroyev. SamDU, Samarqand
shahridagi kasb-hunarga o‘qitish markazi.
Fizika va elektronika fanlari bo‘yicha interfaol o‘quv qo‘llanmalarini yaratish va
ulardan foydalanish istiqbollari.
29
I. T. Ergashev, J. T. Ruzimurodov, SamDU, Samarqand shahridagi kasb-hunarga o‘qitish
markazi.
Texnik fanlarni o‘qitishda “learning by doing-bajarib o‘rganaman” konsepsiyasidan
foydalanish istiqbollari.
30
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
400
B. F. Izbasarov,T. Soliyev,. NavDPI.
Havodagi tovush tezligining haroratga bog'liqligini innovatsion CASSY Lab 2 ilovasi
yordamida o‘rganish.
32
G. Utebaev
1
, M. Arzibekov
2
.
1
To`rtko`l tumani № 46 umum ta`lim o`rta,
2
Ajiniyoz nomidagi
Nukus DPI 4 –kurs talabasi.
Dostları ilə paylaş: |