Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə809/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   805   806   807   808   809   810   811   812   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
Ушбу сатрларда ҳар бир инсон тил ўрганиши лозимлиги, шунингдек тил оламни 
билиш воситаси, яъни илмлар калити сифатида таърифланган.
Қайри тилни саъй қилинг биргали, ёшлар,
 
 
 
Ким илму ҳунарлар билонки андин аёндур.
 
Ёшларга ғайри, яъни хориж тилини ўганишга даъват сифатида битилган бу 
сатрларда тил билган киши ҳар қандай касб
-
ҳунарнинг сир
-
синоатидан воқиф бўлиши 
айтилган.
Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек,
 
 
 
Билмакка они ғайрат этинг, фоида
 
кондур.
 
Яъни ҳар тилни она тилидек мукаммал эгаллаш кони
-
фойда эканидир.
Зор ўлмасун онлар доғи тил билмай Аваздек
 
 
 
Тил билмаганидин они бағри тўла қондур. 
 
Муаллиф тил ўрганмаган ҳар бир дақиқасига ачинган холда хар дақиқа онини 
илм ўрганишга даъвад этган.
Хорижий тил билиш –
омадли инсонларнинг маълумотининг ажралмас қисмидир. 
Бу хозирги замонда деярли барча кадрлар бўлими анкеталарида мавжуд талабдир. Она 
тилидан ташқари бирор тил билган кишилар атрофдагиларда яхшироқ
таасурот 
қолдира оладилар.
Бугун кунда тил билиш –
яхши ишга жойлашишда хам асосий сабаблардан 
хисобланади. Шу боис катта ютуқларга эришишни истаган инсон, бир неча тилни 
эгаллашни ўз олдига мақсад қилади.
Ҳозирги замон илм
-
фанига келсак, бизнинг мутахассислар, биринчидан, дунё илм
-
фани ривожидан беҳабар қолмасликлари ва бошқа давлатларда аллақачон яратилган 
кашфиётларга ортиқча куч сарфламасликлари, иккинчидан, бизнинг иқтисодий 
ривожланишимиз йўлида энг тежамли ва энг мақбул дунё миқиёсидаги 
технологиялардан фойдаланишлари лозим. Бундай дунё янгиликлари ва 
маълумотларидан хабардор бўлиш учун эса асл холдаги мақолаларни ўқиш, интернет 
тармоғидаги янгиликларни билиш талаб этилади. Яъни хар томонлама кўриб 
чиқилганда хам тил билиш зарур эканини гувоҳи бўламиз. 
Булардан ташқари тил билишимиз исталган давлатга хизмат сафари ёки саёҳат 
юзасидан боришимизда бир қанча енгилликлар бериши мумкин.
Илм ўрганган киши ўз хақ
-
хуқуқларини, мажбуриятларини, қобилиятларини ва 
чегара доирасини яхши билади. 
Хозирги тинч ва барқарор замонда халқаро ҳамдўстликни янада мустахкамлаш 
ишлари жадал суратда олиб борилмоқда. Бу мақсад йўлида қанчадан
-
қанча халқаро 
ташкилотлар тузилган бўлиб, улар турли миллатлар ва халқларни урф
-
одатларини, 
анъаналарини, мумтоз адабиётларини, миллий санъатини ўрганиш ва улаб
билан 
тинишиш мақсадида турли тадбирлар ва фетиваллар халқаро миқиёсда ўтказилади. 
Бунга мисол қилиб хар йили мунтазам ўтказиб келинаётган “Шарқ
Тароналари” 
халқаро фестивалини келтиришимиз мумкин. Унда барча халқлар ўз миллатига хос 
миллий қўшиқлари билан қатнашадилар. Бундай байрамлар халқлар орасидаги 
бирдамликни, миллатлараро тотувликни мустахкамлайди. Бу орқали миллат ва 
элатлар бир
-
бирларининг анъаналари, одатлари, миллий санъат турлари, ҳамда тили 
билан яқиндан танишадилар. Бундай халқаро миқиёсдаги
фестиваллардан яна бири 
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида биринчи бора 2019 йилда ўтказилган “Халқаро 
хунармандчилик фестивали”
дир. Бу фестивалдан жуда кўплаб мамлакатлардан 
минглаб меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, саёҳатчилар ташриф 
буюрадилар. Биз уларни мамлакатимиз, шаҳарларимиз тарихи, анъаналаримиз, 
қадриятларимиз ва миллий хунармандчилигимиз билан яқиндан таништиришимиз 


738

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   805   806   807   808   809   810   811   812   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin