www. kokanduni.uz Тил фақатгина сўзлар таркиби эмас, балки илм конидур. Тил ўрганиш жараёнида
инсон нафақат грамматика, балки кўплаб бошқа соҳаларни ҳам ўрганади. Яна қўшимча
тарзида шуни айтиш лозимки, тил ўрганиш нутқни ўстиради, равон сўзлашда, нотиқ
бўлишда ва сўз бойлигини оширишда катта ёрдам беради.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек алломалари
-
ю, буюк шоир
мутафаккирларимиз азалдан тил ўрганишга катта эътибор берганлар ва камида икки
тилни мукаммал эгаллаганлар. Мисол қилиб келтирадиган буюк шоиримиз Алишер
Навоий ўз ижодини бир неча тилларда олиб борган. Ўз тилидан ташқари форс, тожик,
туркий тилларда ҳам кўплаб асарлар яратган. Навоийнинг сўз бойлиги жуда кенг
бўлган. Буни унинг машҳур “Хамса” достонларида ҳам кўришимиз мумкин. Бу асарда
Навоий туркий,
форсий, арабий сўзлардан ташқари юнон, ҳинд ва бошқа тилларга хос
номлар ва атамалардан кенг фойдаланган. Яна бир “Девони Фоний” асари ҳам форс
тилида битилган бўлиб, Навоий кўплаб ўз ижодларида Фоний, яъни форсча “ўткинчи”
тахаллусидан фойдаланган.
Навоий нафақат хорижий сўзларни билган, балки уларни
шеърий шаклда ва вазнларда, ғазал коринишларида мукаммал тарзда қўллай олган.
Бунга мисол қилиб “ширу шакар” асарларини келтиришимиз мумкун. Дастлаб “ширу
шакар” ҳақида тушунчага эга бўлиш лозим. “Шир”
бу тожикча сўз бўлиб “сут” деган
маънони беради бу “ширу шакар” икки унсурдан, яъни икки хил тил ёрдамида
яратилган асарга нисбатан айтилади. Ширу шакар мумтоз адабиётимизда кўпроқ
тожик ва ўзбек тилида битилган асарлардир. Баъзида ширу шакарлар уч хил тил,
масалан, тожик,араб,ўзбек тилларидан фойдаланиб яратилган асарларга “шаҳди ширу
шака” номи берилган.
Бундай асарларда фақатгина хорижий сўзлар эмас, балки мазкур тиллардагина
қўлланиладиган ибора ва тўлиқ
гаплардан ҳам фойдаланилган холлар ҳам учрайди.
Бундай
асар турларини ўрганишдан мақсад хорижий тил билиш шеъриятда ҳам катта
имконятлар эшигини очиши мумкин.
Тарихдан узоқлашамаган ҳолда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1913
-
йилда ёзган
“Икки эмас, тўрт тил керак” номли мақоласи ҳақида сўзлаб ўтсак. Бу мақолада
ҳам тил
ўрганишнинг аҳамияти, катта фойдаси, шу жумладан қайси тил нима учун даркорлиги
айтиб отилган. Мақола Туркистон мавжудлиги даврида ёзилганлиги сабабли унда
асосан туркий, форсий, арабий ва рус тилларига урғу берилган. Масалан, туркий, яъни
ўзбек тилини билиш зарур дейилган, чунки алоқа воситаси сифатида Туркистонда
аҳоли асосан шу тилдан фойдаланга.
Арабий тилни билишнинг сабаби ва зарурати динга бориб тақалади. Диний
таълимот, мадрасалардаги дарслар, суралар ва бошқалар араб тилида ўқитилганлиги
сабаб, бу тилни ҳам билиш зарурлиги таъкидланади. Русий тилга келсак, арабий тил
дин учун қанчалик аҳамиятга эга бўлса, русий тил ҳам дунёвий илмларда шунчалик
катта аҳамиятга эга ҳисобланган. Мазкур даврнинг мактаб, мадрасаларида ўқув
дарсликлари форс тилида бўлганлиги сабаб, бу тил ҳам муҳим ўрин тутган.
Бу фақатгина ўша даврга ҳос эмас балки бугунги кунимизнинг ҳам долзарб
масаласидир. Солиштирадиган бўлсак, ҳудди ўша пайтдагидек хозир ҳам диний таълим
олиш учун араб тилини ўрганиш талаб этилади. Халқаро алоқалар олиб бориш,
компютер технологияларидан фойдаланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан
эркин фойдаланиш учун рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш хозирги замон
талабидир.
Аваз Ўтарнинг тил билишга бағишланган “Тил” шеърига ҳам тўхталсак:
Ҳат тилни билув эмди бани одама жондур, Тил воситаи робитаи оламиёндур.