Kursloyihas I



Yüklə 334,61 Kb.
səhifə2/7
tarix16.05.2023
ölçüsü334,61 Kb.
#113853
1   2   3   4   5   6   7
beton to\'ldiruvchilar texnalogiyasi kurs ishi0305

K I R I SH
Gil tuproq asosida olinadigan materiallar tabiat va odam sog’ligi uchun zarasiz deb hisoblanadi.O’zidan gaz va boshqa zararli moddalar ishlab va mutlaqo zararsiz hisoblanadi.Quyrilish sohasida ishlatish uchun ham qulay hisoblanadi.Xom ashyo ba’zalari ommalashgan. Beton to’ldiruvchilar olish uchun qo’llemiz, beton to’ldiruvchilardan keramporit, keramzit , algaporit va boshqa to’ldiruvchilar olishimiz mumkin. Ishlab chiqarilish texnologiyasi oson va kam harajat hisoblanadi. Bu to’ldiruvchilarni olishda ko’plab chiqindilardan foydalanamiz : Sanoat chiqindilari, maishiy chiqindilardan. Bu maxsulot tannarxini pasayishiga olib keladi.Hozir kunda bu maxsulotishlab chiqarish uchun judda yaxshi yecimdir. Bu to’ldiruvchilarni ishlab chiqarish uchun qancha oddiy va oson texnologiyadan foydalansak bu biz biznesimiz uchun ham foydali hisoblanadi.Hozirgi kunda gaz va elektr taminoti uzulusharini hisibga oladigan bo’sa bizga kam sarf qiladigan texnologiya kerak. Prezidentimiz ham ko’plab imkoniyatlar bermoqda hattoki tashqaridan invistitsiya va tasischi kiritishimiz uchun ham ruxsat berib , famoish va qarorlar chiqarmoqda. Bunga 2018 yil 2 apreldagi PF – 5392 sonli qarori “ Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirib chora-tatbirlar to’g’risida” farmoni va 2018 yil 2 apreldagi PQ-3646-sonli qaroriO’zbekiston respublikasi Qurilish vazirligi faoliyatini tashkil etish to’g’risidagi “ farmoishi namuna bo’la oladi.
Hozirgi kunda yer yuzida insoniyatnmg taraqqiy etib borishi, fan va texnikaning rivojlanishi, moddiy turmushning yaxshilanishi parallel ravishda o‘ziga xos bir qator qiyinchiliklarni ham keltirib chiqaradi. Insoniyat doimo yaxshi yashashga harakat qilib kelgan, lekin shu yashash tarzi hozirgi kunda m a’lum m uam m olarni vujudga keltirayotganligi hech kimga sir emas. Insonning hayotiga texnika vositalarini borgan sari chuqurroq kirib borishi uning o‘ziga ham qator qiyinchiliklarni tug‘dirishini ko‘pchilik tan olmaydi. Bu fikiga kimlardir qo‘shilmasligi mumkin, lekin bu fakt. O‘zingizga ma’lum, texnikaning rivojlanishi va insonning kundalik hayotiga kirib borishi shu insonning o‘zini kam harakat qilib qo'yadi. Faraz qiling, ertalab turdingiz va hech qiynalmay elektr choynakda yoki gaz plitada choyni qaynatdingiz, mikroto‘lqinli pechda yoki tosterda o‘zingizga biror bir egulik tayyorladingiz. Nonushtadan keyin liftda pastga tushib, shaxsiy mashinangizda ishga kelib, kun bo‘yi komputer yonida va telefon yordamida ishlaringizni bitirdingiz, umuman olganda deyarli faol harakat qilmadingiz. Bu kabi ish faoliyatini yoki butunlay boshqa soha ish faoliyatini ham misol tariqasida keltirishimiz mumkin. Lekin bu bizning asosiy maqsadimiz emas. Bizning maqsad hozirgi kunda insonning hayotiy eh tiy o jlari k u ndan kunga keskin oshib borayotganligini ko‘rsatish va uning ehtiyojlarini qondirish uchun esa ishlab chiqarish va texnikani kundan kunga rivojlanib, ko‘proq mahsulotlar ishlab chiqarayotganligini bildirishdir.Hozirgi kunda ishlab chiqarishning, fan va texnikaning rivojlanishi o‘z yo‘lida atrof-muhitga ko‘plab turli chiqindilarni tashlanishiga sababchi boMishi hech kimga sir emas. Shu o‘rinda o‘quvchida savol tug‘ilishi mumkin, xo‘sh nima qilmoq kerak, qanday yo‘l tutish lozim? Albatta, har bir insonda bu kabi savollar tug‘ilishi tabiiydir. Awalo inson o‘zining «aql» ko‘zi bilan tabiatga chuqurroq nazar solishi va u yerda mavjud barcha mavjudotlami, o‘simliklami, yer usti va yer osti tabiiy resurslarini uning o‘zi uchun yaratilganligi va ulaming barchasi unga xizmat qilmoqligini, undan keyin ham bu yerda — ona zaminimizda qolganlar ham yashashi lozimligini anglab yetmog‘i kerak. Yer barcha tirik mavjudotlar va o‘simliklar uchun yashash maskani, u bizni boqadi, kiyintiradi. Yer va uni o‘rab turganhavo, suv va tuproq qatlami bizni doimo yashashimizga qulay sharoit yaratadi. Yerdagi barcha ma’danlar, suvlar va ularda yashab turgan jonzotlar barcha-barchasi inson uchun, uning shu dunyoda yashashi uchun xizmat qiladi. Buni anglab yetgan insonlar tabiatga bo'lgan o ‘z mehrini oshirishga, uni asrab-avaylashga va tabiat qonunlari bilan kelishilgan holda yashashga harakat qilishi lozim. Lekin, ming afsuski bunga javoban ko‘pchilik tabiatni qadrlamaydi, uni asrab-avaylamaydi. Yer ularning barcha «nomaqbulchiligini», «erkaligini» ko‘taradi, deb fikr yuritadilar.
Tarkibida gill tuproq bor maxsulotlarga to’xtaladigan bo’lsak.
Korboporit – olish uchun asosiy xomashyo to’g’ yon bag’rilarida tuf va datsit poriflari qo’llaniladi.Karboporit su’niy g’ovak to’ldiruvchining asosiy xomashyosi ohaktosh chiqindilari 60 % ,
Darvoza konidagi betonit gilli 40% ni tashkil qiladi.Ular aralashmasidan tarelkali donalagichlar yordamida donnalar tayyorlanib , aylanma pechlarda 1180-1220 gradus selsiyda 30-35 minut davomida kuydiriladi. So’ngra tayyor maxsulot bunkerga uzatiladi. Uning fixik- mexanik xossalari : zichligi 650-735 kg/m3 , donalararo bo’shliqligi 42-46 , mustahkamligi 5.1-6.7 kg/m3 , suv shimuvchanligi 15.9-17.4 % , Vazn kamayishi 01.-1.2 % ko’rsatkichlarni ko’rsatadi.

Керамзит бетон асосан девор материаллар учун ишлатилади. Девор панеллари учун энг самаралиси бу уйма зичлиги бўйича маркаси М300, М400, М500 бўлган енгил керамзит шағалидир. Бир қатламли девор панеллари учун ишлатиладиган конструкциониссиқликдан ҳимояловчи керамзитбетоннинг зичлиги 900-1100 кг/м3 ни, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 5-7,5 МПа ни ташкил этади. Конструкцияда бетон бир вақтнинг ўзида ҳам юк кўтарувчи ва иссиқликдан ҳимояловчи функцияларни бажаради. Икки ёки уч қатламли девор панелларида юк кўтариш қобилиятини бир ва баъзан икки қатламли конструкцион-керамзитбетон таъминлайди, иссиқликдан ҳимоялаш зичлиги 500-600 кг/м3 бўлган йирик ғовакли иссиқликдан ҳимояловчи керамзит бетон қатлами таъминлайди. Изланишлар шуни кўрсатадики, бир қатламли панел конструкциясидан икки ёки уч қатламлига ўтиш ва девор панеллари юк кўтариш ва иссиқликдан ҳимоялаш функцияларини бажарувчи конструкцион ва иссиқликдан ҳимояловчи керамзит бетон асосида ишлаб чиқарилган панелларнинг сифатини ва чидамлилигини оширади, материал сарфини камайтиради. Иссиқликдан ҳимояловчи йирик ғовакли керамзит бетон бу ўта енгил бетон ҳисобланади. Цементни энг кам сарфида унинг зичлиги керамзит шағали уйма зичлигидан камроқ ошади. Керамзит шағали маркаси М700 ва М800 ни қўллаб сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 20, 30, 40 МПа бўлган конструкцион енгил бетон олиш мумкин, ундан асосан том ёпма, ора ёпма панелларидан қурилишда кенг фойдаланилади, бу ўз навбатида конструкцияни енгиллаштиради.
Керамзит олишнинг кенг тарқалган усули бу пластик усулидир. Юмшоқ гилли хомашё бу усулда нам ҳолатда вальцларда, гил аралаштиргичларда ва бошқа агрегатларда қайта ишланади (ғишт ишлаб чиқариш каби). Пластик гилли массадан лентали шнекли прессда ёки тешикли вальцларда цилиндр шаклидаги хом гранулалар тайёрланади, бу гранулалар кейинги транспортёрда узатишда ва қайта ишлов беришда юмалоқ шаклга эга бўлади. Хом гранулаларнинг сифати тайёр керамзит шағалининг сифатини белгилайди. Шу сабабли гилли хомашёни етарлича қайта ишлаш, бир хил ўлчамли зич гранулаларни олиш зарур. Гранулаларнинг ўлчами берилган хомашёнинг кўпчиш коэффициенти ва Керамзит ишлаб чиқариш Хомашё материалларга қўйиладиган талаблар Керамзит ишлаб чиқариш усуллари гилнинг кўпчиши осон эрувчанлик кўпчиш интервали қуруқ усул пластик усули порошок (кукун) – пластик усули ҳўл (шликер) усули керамзит шағалининг талаб этилган йириклиги бўйича ўрнатилади. Гилнинг физико-механик намлиги ва диспреслиги хусусиятларидан келиб чиқиб қайта ишловчи ускуналар танланади. Хомашёни қайта ишлашдаги энергия сарфи унинг диспреслигини ортиши ва намлигининг камайтиришга қараб ошади. Асосан гилни ишлов беришда намлиги 18-28% ни ташкил этади. Намлиги 20% бўлган гранулалар тўғри айланма печга юборилиши мумкин ёки айланма печдан чиқадиган иссиқ газларни қабул қилувчи иссиқлик алмашуви агрегатларда ва қуритиш барабанида дастлабки қуритилади. Печнинг ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги гранулаларни олдиндан қуритиш натижасида ошади. Пластик усулда керамзит ишлаб чиқариш қуруқ усулга нисбатан кўпроқ сармояни ва энергия сарфини талаб этади. Бироқ гилли хомашёнинг табиий структурасининг бузилиши, гомогенизацияси ва қўшимчалар киритилиши унинг кўпчиш коэффициентини ошишига олиб келади.

Бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришда асосий йўлланмалар қўйидагилар бўлиши керак: тўлдирувчилар сифат даражаси ва самарасини ошириш; ишлаб чиқаришда меҳнат сарфини камайтириш, юқори сифатли тўлдирувчиларни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқариш технологиясини тубдан яхшилаш учун энг замонавий технологик жараёнларни кенг кўламда тадбиқ қилиш; юқори унумдор автоматик ускуналарни ишлатиш; тўлдирувчилар ҳоссаларини аниқлашда хомашё маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назорат системасини энг сифатлисини қўллаш; ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш; чиқиндига чиқармайдиган ва ресурсларни тежамлаш технологиясини қўллаш; саноат чиқиндилари ва иккиламчи маҳсулотларни кенг кўламда қўллаш; ишчи, энергия ва материал ресурсларини тежамкорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш резервларидан фойдаланиш даркор. Бетон тўлдирувчилари асосий қурилиш материаллари ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш кун сайин ўсиб бормоқда. Капитал ва умуман қурилишдаги асосий масала, бу тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашни такомиллаштириш, сифатини яхшилаш ҳамда илмий-техник ютуқларни қурилишда қўллаш. А) Керамзит Республикамизда табиий ғовак тўлдирувчилар заҳираси етарли бўлмаганлиги сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар олишга эҳтиёж сезилади. Шу сабабли Ўзбекистоннинг турли районларида сунъий ғовак (керамзит, аглопорит ва бошқада) тўлдирувчилар ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилган.Иссиқликни изоляция қилуш, деворбоп панеллар, монолит деворлар ва ҳар хил юк кўтарувчи конструкциялар тайёрлашда енгил ғовак тўлдирувчиларни ишлатиб, самарали енгил бетонлар олиш имконини беради. Оғир тўлдирувчиларни енгил тўлдирувчиларга алмаштириш натижасида бетоннинг хусусиятларини керакли даражада ўзгартириш, зичлигини камайтириш, иссиқлик ўтказувчанлиги ва бошқаларни яхшилаш мумкин. Шунингдек айрим ғовак тўлдирувчиларни етарли мустаҳкамлиги асосида юқори мустаҳкамликдаги конструкцион енгил бетонлар тайёрланади. Сунъий ғовак тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш корхоналари хомашё (маҳаллий хомашёдан фойдаланиш) бор жойларда ва унга талаб бўлган районларда қурилади. Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг тан нархи табиий тўлдирувчиларга нисбатан юқори, лекин четдан келтириладиган тўлдирувчиларга нисбатан арзонроқдир. Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг юқори сифати ва самарадорлиги сабабли бетонлар олишда кенг қўлланилади.Б) Хомашё материаллар ва қўшимчалар Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг энг кўп тарқалган тури бу керамзитдир. Гилтупроқнинг баъзи турлари куйдиришда кўпчийди ва бундай гиллар асосида керамзит олинади. Саноатда керамзит шағали ва керамзит қуми олинади, кам миқдорда керамзит чақиқ тоши ишлаб чиқарилади. Керамзит шағали донаси юмалоқ шаклда, структураси ғовак ва ячейкасимон бўлади. Керамзит донасининг юза қисми зич қатлам билан қопланган, ранги қўнғир қора, бўлинганда қорамтир бўлади. Гилнинг кўпчиши 2 та жараёнга боғлиқ: газ ажралиши ва гилнинг пиропластик ҳолатга ўтишидир. Газ ажралиши –бу темир оксидларининг органик моддалар билан бирикишидан кейинги қайтарилиш реакцияси, бу бирикмаларнинг оксидланиши, гидрослюда ва бошқа сувли бирикмаларни дегидротацияси, карбонатларнинг диссоциациясига боғлиқ. Гилнинг пиропластик ҳолатга ўтиши, гилда юқори ҳароратда суюқ фазанинг (эритма) ҳосил бўлишидир. Натижада гил юмшаяди, пластик деформация қобилияти юзага келади, ажралаётган газлар асосида кўпчийди ва натижада газ ўтказмайдиган материалга айланади. Керамзит ишлаб чиқаришда хомашё сифатида чўкинди жинсларга кирувчи гил жинслар ишлатилади. Хомашё материал сифатида метаморфик тоғ жинсларига мансуб тошсимон гилли жинслар – гил сланслари ва аргиллитлар ишлатилади. Гил жинслар мураккаб минералогик таркиб билан фарқланади ва уларда гил минераллар (каолинит, монтмориллонит, гидрослюдалар) дан ташқари кварц, дала шпати, карбонатлар, темир, органик қўшимчалардан иборат бўлади. Гил минераллар гил моддалардан иборат бўлади. Гил деб, таркибида 30% дан кўп гил моддалар бўлган гил жинсларга айтилади. Керамзит ишлаб чиқариш учун монтмориллонит ва гидрослюдали гиллар ишлатилади, уларнинг таркибида 30% гача кварц мавжуддир. Гилнинг умумий таркибида SiO2-70% гача, Al2O3 -12% кам эмас(20% гача), Fe2O3 + FeO- 10%гача, органик қўшимчалар 1-2% мавжуд бўлиши керак. Керамзит ишлаб чиқаришда у ёки бу гил хом ашёсининг яроқли эканлиги хомашё хусусиятларини махсус текшириш орқали белгиланади. Гил хом ашёсига қуйидаги асосий талаблар қўйилади.
Karboporit ishlab chiqarish texnologiyasi keramzit ishlab chiqarish texnologiyasidan deyarli faqt qilmaydi.Karboporit faqatgina respublikamizda ishlab chiqarilganligi uchun , uskuna ,asboblari kam hisoblanadi. Men xitoy respublikasidan keramzit uskunalarini olib kelib karboporitga moslashtirishni o’z hisob ishimga kiritmoqdaman.


Yüklə 334,61 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin