Мавзу: Янги ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари. Янги ўзбек адабиёти тараққиётининг асосий босқичлари Режа



Yüklə 469,72 Kb.
səhifə10/55
tarix12.06.2023
ölçüsü469,72 Kb.
#129098
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55
Мавзу Янги ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари. Янги ўзбек а

Дастлабки реалистик асарлар. Асос эътибори билан ҳақиқий реализм йўлидан борганлиги сабабли янги ўзбек адабиёти ўтган асрнинг 20-йилларида жиддий бадиий кашфиётлар билан бойиди. Улар жумласига Чўлпоннинг “Уйғониш” (1922), “Булоқлар” (1924), “Тонг сирлари” (1926), “Соз” (1930) номли шеърий тўпламлари, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи (1925), Фитратнинг “Абулфайзхон” (1924), Ҳамзанинг “Паранжи сирларидан бир лавҳа” (1928) сингари драмалари киради.
Албатта, булар билан бир қаторда янги замонни қуруқ мадҳ этувчи, ночор асарлар ҳам яратилган эди. Қуруқ шиорлардан, хитоблардан иборат риторик шеърлар ўша даврда жуда кўп бўлганлигини қайд қилган ҳолда, уларнинг энг машҳур намуналари сифатида Ҳамзанинг “Яша, Шўро!”, “Ҳой ишчилар!” сингари қўшиқларини эсга олиш кифоя қилса керак:
Яша шўро, яша шўро, сен яшайдурган замон,
Ишчи ўғли меҳнатингдан балқисин рўйи жаҳон...
Ҳой ишчилар, эзилган меҳнатчилар,
Битсин золим бойлар, яша хизматчилар.
Оддий мадҳиябозлик билан бир қаторда бундай шеърларда очиқдан-очиқ ёвузликка, одам ўлдиришга, душманни қиришга чақирилгани ўзини дунёдаги энг инсонпарвар ва гуманистик адабиёт деб эълон қилган совет сўз санъати табиатига мутлоқо мос келмаслигини ўша даврларда ҳеч ким пайқамаган эди. Аксинча, у даврларда Ҳамзанинг худди шундай ногуманистик шеърлари кўкларга кўтарилиб, байроқ қилинган эди. Ўшандай шеърларнинг намуналари сифатида Ҳамзанинг “Ҳой, ҳой отамиз” ва “Берма эркингни қўлдан” сингари шеърларидан қуйидаги икки парчани хотирлаш етарли бўлади:
Ҳой, ҳой отамиз,
Тошни кесар болтамиз.
Бизга кимлар қарши турса,
Шарта-шарта отамиз!.........
Папоқ кийган қаҳрамон,
Гавдали қоплон,
Темир панжанг билан тўк
Душманингдан қон!
Ўзбек адабиёти тарихининг ҳеч бир даврида шеърият бу қадар ёвузлашиб, инсон қонини тўкишга чақирганини топиб бўлмаса керак. Худди шундай шеърларни эслар эканмиз, кейинчалик собиқ иттифоқ халқлари адабиётида “Инсон қони сув эмас”, - деган қанотли ибора бекорга юзага келмаганлигига иқрор бўламиз. Шундай бўлса–да, улар адабиётимиз тараққиётининг бундан кейинги босқичида ёзилган ўта номукаммал машқларга нисбатан бирмунча кам эди. Мазкур босқич тажрибаси реализмнинг ҳаётбахш принсплари асосида ёзилган асарларгина адабиёт тарихининг ва халқнинг чинакам мулки, бойлиги бўлиб қолишини яна бир карра тасдиқлади.

Yüklə 469,72 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin