109
2-илова
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларига риоя
этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор
иқтисодиётини
шакллантиришни,
жаҳон
ҳамжамиятига
қўшилишни
таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурмоқда.
Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс
манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини
яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш
республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва
ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий
қадриятлар асосида,
замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва
технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг
мукаммал тизимини
шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий
тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида
тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий
фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир
кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, ҳар
томонлама
камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар
дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун
ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни
яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган
фуқароларни тарбиялашни назарда тутади.
Dostları ilə paylaş: