110
«Ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиклаш» ва бошқа тармоқ дастурлари
рўёбга чиқарилмоқда. Республика умумтаълим мактабларида 435 мингдан ортиқ
ўқитувчи ишламоқда, уларнинг 73 фоизи олий маълумотлидир.
Меҳнат бозорини, энг аввало қишлоқ жойларда меҳнат бозорини
шакллантиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳунар-техника
таълимини қайта ташкил этишга киришилди. Ҳозирги кунда бу тизимда жами 221
минг кишини таълим билан қамраб олган 442 ўқув юрти, шу жумладан, 209 касб-
ҳунар мактаби, 180 касб-ҳунар лицейи ва 53 бизнес-мактаб ишлаб турибди. Бугунги
кунда бошланғич касб-ҳунар таълими ўқув юртларида қарийб 20 минг ўқитувчи ва
малакали мутахассислар ишламоқда.
Республикада жами 197 минг киши таълим олаётган 258 ўрта касб-ҳунар
таълими ўқув юрти ишлаб турибди. Уларда қарийб 16 минг ўқитувчи ва муҳандис-
педагог ходимлар меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон олий мактаби тизими 58 олий ўқув юртини, шу жумладан 16
университет ва 42 институтни ўз
ичига олади, уларда 164 минг талаба таълим
олмоқда; 16 университетнинг ўн иккитаси Ўзбекистон мустақилликка эришган
дастлабки икки йилда ташкил топди. Олий ўқув юртларида ишлаётган 18,5 минг
ўқитувчининг 52 фоизи фан доктори ва фан номзодларидир. Олий таълимда кадрлар
тайёрлашни марказлаштиришдан ҳуқуқий йўналишга ўтказиш
иши олиб
борилмоқда, ўқув юртларининг тармоғи кенгаймоқда, университет таълими
ривожланмоқда. Билимларнинг янги тармоқлари бўйича кадрлар тайёрлаш бошлаб
юборилди, олий мактабни кўп босқичли тизимга ўтказиш амалга оширилмоқда.
Абитуриентлар ва талабаларнинг билим даражасини
тест ва рейтинг асосида
баҳолашнинг илғор усуллари жорий этилмоқда.
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар сифатига ошган талабларга
мувофиқ аспирантура ва докторантурада кадрлар тайёрлаш иши кенгаймоқда. Олий
аттестация комиссияси ташкил этилди. Республикада қарийб 4 минг аспирант бўлиб,
улардан 69 фоизи олий таълим тизимида ва 31 фоизи илмий-тадқиқот
институтларида таълим олмоқда. Жами илмий ва илмий-педагог кадрларнинг 8
фоизини фан докторлари ва 37 фоизини фан номзодлари ташкил этади.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида 23
институт, 16 факультет, 4 марказ ва 14 малака ошириш курслари ишлаб турибди.
Иқтидорли болалар ва ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича
давлат
сиёсати собитқадамлик билан олиб борилмоқда. Истеъдодли ўсмир ва қизларни
излаб топиш, уларга кўмаклашиш, уларнинг қобилияти ва истеъдодини ўстириш
бўйича махсус фондлар ташкил этилди, қобилиятли ёшларни чет эллардаги етакчи
ўқув юртлари ва илмий марказларда ўқитиш ва стажировкадан ўтказиш йўлга
қўйилди.
Фан ва таълим соҳасида халқаро алоқалар кенгайиб бормоқда.
Шунга қарамай, содир этилган ўзгартиришлар кадрлар тайёрлаш сифатини
ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш талабларига мувофиқ
бўлишини таъминлай олмади.
Dostları ilə paylaş: