113
Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда
тутади:
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим
тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва
кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим
тизимини ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил
ривожлантиришни таъминлаш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган
янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига
мослаш;
кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар
билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;
кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва
иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият,
техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта
қуриш;
таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий
ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш
ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш;
янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган
даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва
барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив,
моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш,
тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг
талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг
буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари
маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал
механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни
ривожлантириш.
Dostları ilə paylaş: