Mexanizatsiyalash muhandislari instituti


ДАСТУРНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə65/81
tarix05.12.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#173538
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   81
Uc6hstRPzyOQm9SEH7ZrJWAUtCqnrHfz58L5TfXe

2.2. ДАСТУРНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ 
Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич рўёбга 
чиқарилади. 
Биринчи босқич (1997 — 2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш 
тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш 
ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-
моддий шарт-шароитлар яратиш. 
Ушбу босқичда қуйидагиларни амалга ошириш зарур: 
«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ таълим тизими мазмунини 
таркибий қайта қуриш ва тубдан янгилаш; 
педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини 
оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этиш; 
таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлилик даражаси, малакаси, маданий 
ва маънавий-ахлоқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни 
белгилаб берувчи давлат таълим стандартларини яратиш ва жорий этиш; 


114 
ўқув-услубий мажмуаларнинг ҳамда таълим жараёни дидактик ва ахборот 
таъминотининг янги авлодини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун зарур моддий-техника, ўқув-услубий 
ва кадрлар базасини тайёрлаш; 
таълим ва кадрлар тайёрлашга бюджетдан ташқари маблағлар жалб 
этишнинг механизмларини такомиллаштириш, давлат таълим муассасалари билан 
бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришни ҳам назарда тутган 
ҳолда таълим хизмати кўрсатиш соҳасида рақобатга асосланган муҳитни вужудга 
келтириш; 
таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришнинг рейтинг тизимини, 
кадрлар тайёрлаш сифати ва уларга бўлган эҳтиёжнинг мониторингини олиб бориш 
тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва кучайтириш, кадрлар тайёрлашда 
халқаро донорлик ташкилотлари ва фондлари фаолиятига тегишли шароитлар 
яратиш, шунингдек республика таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб 
этиш бўйича реал чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингини 
олиб бориш. 
Ушбу босқичда болаларни олти-етти ёшдан мактабга қабул қилиш, уларнинг 
жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланганлигини эътиборга олган ҳолда амалга 
оширилади. Тақозо этилаётган ўқувчи ўринлари зарур моддий-техника шарт-
шароитлари ва педагог кадрлар билан таъминланган ҳолда изчил тайёрланади. 
Биринчи босқич бажарилишининг мониторинги асосида Миллий дастурни 
рўёбга чиқариш йўналишларига аниқликлар киритилади. 
Иккинчи босқич (2001 — 2005 йиллар) Миллий дастурни тўлиқ рўёбга 
чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий 
шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш. 
Мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига, шунингдек 
ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, табақалаштирилган 
таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилади. 
Таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар 
билан тўлдириш таъминланади, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳит 
вужудга келтирилади. 
Таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини 
мустаҳкамлаш давом эттирилади, ўқув-тарбия жараёни юқори сифатли ўқув 
адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминланади. Узлуксиз 
таълим тизимини ахборотлаштириш амалга оширилади. 
Таълим хизмат кўрсатиш бозорини шакллантириш механизмлари тўлиқ 
ишга солинади. 
Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил 
этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада 
ривожлантириш. 
Таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада 
мустаҳкамланади, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор 
педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади. 
Миллий (элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш ва 
ривожлантириш амалга оширилади. Касб-ҳунар таълими муассасаларининг 
мустақил фаолият юритиши ва ўзини ўзи бошқариши шакллари мустаҳкамланади. 


115 
Таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон 
ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб 
олинади. 

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   81




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin