7. «Солиқ текширувлари ҳисобини юритиш», «Маъмурий амалиѐтни ҳисобга олиш» ААТлардан фойдаланиш. Маъмурий амалиѐтни ҳисобга олиш», «Молиявий санкцияларни суд тартибида қўллаш тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг мурожаатлари ва уларнинг натижалари ҳисобини юритиш», «Қуйи давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини масофадан туриб назорат қилиш тизими», “Мажбурий аудиторлик текширувлари ҳисобини юритиш”, «Солиқ низоларининг судгача кўриб чиқилишини назорат қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимлари.
8. Солиқ назоратига оид амалиётга жорий этилган дастурий маҳсулотлар, автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш.“Tўловлар мониторинги”, “Экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш”, “Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳақлар ва ижара тўловлари ҳисобини юритиш ва назорат қилиш”, “Солиқ тўловчилар эгалигидаги ер фонди”, “Кичик бизнес субектларини мониторинг қилиш” дастурий маҳсулотлари. Дастурий маҳсулотларни жорий қилиш мақсадлари. Дастурий маҳсулотларда маълумотлар базасининг шаклланиши. Дастурий маҳсулотларнинг ишлаш
босқичлари, олинадиган асосий ҳисобот шакллари, фойдаланиш технологияси. Солиқ назоратига оид амалиѐтга жорий этилган автоматлаштирилган ахборот тизимлари. “Фаолият кўрсатмаѐтган корхоналарнинг тугатилишини назорат қилиш”, «Давлат божи», "Йирик солиқ тўловчилар мониторинги”, автоматлаштирилган ахборот тизимлари. Автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий қилиш мақсадлари. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотлар базасининг шаклланиши. Ишлаш босқичлари, олинадиган асосий ҳисобот шакллари. Автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш технологияси.
Nazorat savollari:
1. Davlat soliq qo‘mitasining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasining maqsadi nima?
2.Davlat soliq xizmati idoralarida aхborot-kommunikatsiya teхnologiyalarini joriy etishning maqsadi va vazifalarini ayting?.
3.Aхborot-kommunikatsiya teхnologiyalarini rivojlantirish yo’nalishlari nimalardan iborat?
4. Davlat soliq xizmati idoralarida qo’llanilayotgan dasturiy mahsullar i haqida tushuncha bering.
Мустақил таълим бўйича тавсия этиладиган мавзулар.
Молиянинг моҳияти ва функциялари
Молия ва давлатнинг вужудга келиши, унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши
Мулкчиликнинг турли шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар молияси
Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланиши.
Молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланиши
Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги шароитида молия тизимининг трансформаллашуви жараёни.
Молия тизими ва уни иқтисодий ислоҳотларнинг миллий модели билан уйғунлашуви.
Молия бозори инструментлари ва улар асосидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар.
Давлат бюджети даромадлари ва бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар таркибидаги ўзгаришлар
Халқаро молиянинг асослари ва ривожланиш тенденциялари.
Кредит тизими ва унинг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар
Кредитнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли
Давлат бюджети
Уй хўжаликлари молияси
Халқаро молия
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва принциплари
Солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқлари ва солиқ мажбуриятларининг бажарилиши
Давлат солиқ хизмати органларида иш фаолиятини ташкил этиш
Солиқ назорати ва унинг шакллари
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик турлари ва жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар
Давлат солиқ хизмати органларида қўлланилаётган дастурий маҳсуллар ва солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган интерактив хизматлар
Glossariy
Asosiy ish joyi - ish beruvchi mehnat to‘g‘risidagi qonun hujjatlariga muvofiq xodimning mehnat daftarchasini yuritishi shart bo‘lgan ish joyi;
Asosiy faoliyat turi - yuridik shaxsning hisobot davri yakunlari bo‘yicha umumiy realizatsiya qilish hajmidagi tushum ulushi ustunlik qiladigan faoliyati;
Birgalikda ishlab chiqarilgan mahsulot - birgalikdagi faoliyat natijasi bo‘lgan tovarlar (ishlar, xizmatlar);
Budjetdan ajratiladigan subsidiya - davlat tomonidan muayyan maqsadlar uchun budjet hisobidan beriladigan pul mablag‘lari; soliq to‘lovchiga muayyan maqsadlarga yo‘naltirish sharti bilan soliqlar va boshqa majburiy to‘lovlar bo‘yicha berilgan imtiyozlar hisobiga bo‘shaydigan mablag‘lar;
Grant - davlatlar, davlatlarning hukumatlari, xalqaro va chet el hukumatga qarashli tashkilotlar tomonidan, shuningdek O‘zbekiston Respublikasi Hukumati belgilaydigan ro‘yxatga kiritilgan xalqaro va chet el nohukumat tashkilotlari tomonidan O‘zbekiston Respublikasiga, O‘zbekiston Respublikasi Hukumatiga, fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlariga, yuridik va jismoniy shaxslarga beg‘araz asosda beriladigan mol-mulk, shuningdek chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslar tomonidan O‘zbekiston Respublikasiga hamda O‘zbekiston Respublikasi Hukumatiga beg‘araz asosda beriladigan mol-mulk;
Dividendlar- aksiyalar bo‘yicha to‘lanishi lozim bo‘lgan daromad; yuridik shaxs tomonidan uning muassislari o‘rtasida (ishtirokchilari, a’zolari o‘rtasida ularning ulushlari, paylari, hissalari bo‘yicha) taqsimlanadigan sof foydaning va (yoki) o‘tgan yillardagi taqsimlanmagan foydaning bir qismi; yuridik shaxs tugatilganda mol-mulkni taqsimlashdan olingan, shuningdek muassis (ishtirokchi, a’zo) tomonidan yuridik shaxsda ishtirok etish ulushini (payini, hissasini) olgandagi daromadlar, bundan muassis (ishtirokchi, a’zo) ustav fondiga (ustav kapitaliga) hissa sifatida kiritgan mol-mulkning qiymati chegiriladi, taqsimlanmagan foyda ustav fondini (ustav kapitalini) ko‘paytirish uchun yo‘naltirilgan taqdirda, yuridik shaxs aksiyadorining, muassisining (ishtirokchisining, a’zosining) qo‘shimcha aksiyalar qiymati, aksiyalar nominal qiymatining oshishi, ulush (pay, hissa) qiymatining oshishi tarzida olingan daromadlari;
Ijara (lizing) to‘lovi - ijarachi (lizing oluvchi) tuzilgan ijara (lizing) shartnomasi asosida ijaraga beruvchiga (lizing beruvchiga) to‘laydigan summa;