8-мавзу. Хўжалик юритувчи субъектлар молияси Давлатнинг молиявий салоҳияти ва унинг хўжалик юритувчи субъектлар молияси билан ўзаро боғлиқлиги.
ХЮСларни ислоҳ қилиш ва улар молиявий хўжалигини қайта қуришнинг зарурлиги. ХЮСларнинг фаолиятида сифат ўзгаришларни амалга ошириш. ХЮСларни молиявий ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари. ХЮСлар, фирмалар ва корпорацияларни молиявий ислоҳ қилишда капитализация жараёни. Соф фойдани ва активларни капиталлаштириш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш харажатлари, фойдаси ва рентабеллиги. Хўжалик юритувчи субъектларнинг баҳо сиёсати ва баҳоларни шакллантириш асослари.
9-мавзу. Давлат молияси Давлат молиясининг мазмуни ва бўғинлари. Ялпи ички маҳсулот қиймати ва миллий даромадининг тақсимланиши ҳамда қайта тақсимланишида давлат молиясининг аҳамияти. Давлат молиясининг назарий асослари. Марказлаштирилган пул фондлар ва уларни шакллантириш хусусиятлари. Иқтисодиётдаги рақобат муҳитини шакллантиришда давлат молиясининг аҳамияти.
Иқтисодиётдаги жами фискал юк тушунчаси ва уни камайтириш бўйича ислоҳотлар. Жами фискал юкни ташкил қилувчи таркибий элементлари. Давлат молиясининг бўғинлари: давлат бюджети; бюджетдан ташқари фондлар; давлат корхоналари молияси; давлат кредити. Бозор иқтисодиёти шароитида ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад қийматини давлат молияси бўғинлари ўртасида тақсимланиш нисбатларининг ўзгариши. Давлат бюджети - давлат молиясининг марказий бўғини сифатида.
Давлат даромадларининг шаклланиш манбалари: даромадларнинг ички ва ташқи манбалари. Мамлакат миллий даромади ва миллий бойликнинг бир қисми - давлат даромадларининг асосий манбаи сифатида.
Давлат даромадларини жалб қилиш усуллари: солиқлар; заём чиқариш;
эмиссия; давлат мулкини эксплуатация қилиш ва сотишдан келган даромадлар.
Давлат буюртмалари. Давлат хариди тушунчасининг мазмуни ва бозор иқтисодиёти шароитидаги хусусиятлари. Давлат харажатлари, уларнинг таркиби. Давлат харажатларини амалга ошириш тамойиллари.
10-мавзу. Давлат бюджети Давлат бюджети тузилмаси ва бюджет тизими. Давлат бюджетининг
иқтисодий категория сифатидаги хусусиятлари. Бюджет муносабатларини
ўзига хос жиҳатлари. Давлат бюджетининг функциялари.
Давлат бюджети даромадлари ва бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар таркибидаги ўзгаришлар. Давлат бюджети даромадларида тўғри солиқларнинг тутган ўрни. Давлат бюджети даромадларида эгри солиқларнинг тутган ўрни. Давлат бюджетининг бошқа даромадлари. Давлат бюджети харажатлари ва иқтисодий ислоҳотлар шароитида бюджет харажатлари таркибидаги ўзгаришлар. Давлат бюджети харажатларининг туркумланиши. Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳа харажатлари, иқтисодиёт харажатлари ва бошқа харажатларнинг тутган ўрни.
Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати ва унинг иқтисодиётни модернизациялаш шароитидаги устувор йўналишлари. Бюджет тақчиллиги ва уни ижтимоий иқтисодий оқибатлари. Бюджет тақчиллигини молиялаштириш усуллари. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ноинфляцион усуллари. Бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш ҳақидаги иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида маҳаллий бюджетларнинг тутган ўрни. Маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шаклланиш манбалари ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Солиқларнинг бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимланиш тизими. Давлат бюджети харажатларини бюджет тизимининг бўғинлари ўртасида тақсимланиши.
Маҳаллий бюджетлар харажатлари ва уларнинг асосий йўналишлари. Маҳаллий бюджетларга молиявий тенглаштириш сиёсати бўйича бериладиган молиявий ёрдам шакллари. Дотациялар. Субвенциялар. Бюджет ссудалари. Ўзаро ҳисоб-китоблар.
Бюджет жараёни ва унинг босқичлари. Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш.
Давлат бюджети ижроси тизимида ғазначилик тизимининг аҳамияти.
Ғазначиликнинг функциялари. Ғазначиликнининг ташкилий элементлари.
Ғазначилик тизими шароитида пул оқимларини бошқариш самарадорлиги.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ва унинг хусусИятлари. Давлат бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этишнинг объектив зарурлиги ва шарт-шароитлари. Давлат бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этишга таъсир этувчи асосий омиллар. Давлат бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш тартиби ва уларни шакллантириш усуллари. Давлат бюджетдан ташқари жамғармаларининг молиявий муносабатлари. Давлат бюджетдан ташқари жамғармаларининг вазифалари.