Moliya va soliqlar



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə197/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   214
Moliya va soliqlar

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TERMIZ DAVLAT UNIVERSITETI



Royxatga olindi
______________________
2020 yil “___”_____________

«TASDIQLAYMAN»
O‘quv ishlari bo
yicha prorektor
__________________ O.Axmedov
____” _____________ 2020 yil



MOLIYA VA SOLIQLAR
fanidan
ISHCHI O‘QUV DASTURI
(kunduzgi ta’lim shakli 4- kurs talabalari uchun)
Bilim sohasi 200 000 - Ijtimoiy soha, iqtisod va huquq
Ta’lim sohasi 230 000 - Iqtisod
Ta’lim yo‘nalishi 5230100 - Iqtisodiyot
5231700 - Menejment





























Soatlar taqsimoti

Umumiy o‘quv soati 226

Auditoriya soati 130

Ma’ruza 60

Amaliy 70

Seminar

Mustaqil ta’lim 96

Тermiz – 2020


Fanning ishchi o‘quv dasturi O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 20____ yil “___”-___________dagi _____ – sonli buyrug‘i bilan tasdiqlangan Moliya va soliqlar fani dasturi asosida tayyorlangan.


Tuzuvchi i.f.n. dots. v.b. Qodirov B.Q


Taqrizchi i.f.n. dots. Avazov E.X.
Katta o’q. Shodiyev A
Ishchi o‘quv dasturi Moliya kafedrasining
20___ yil “____”-____________dagi “___”-son yig‘ilishida muhokama qilingan va fakultet Kengashiga tavsiya etilgan.


Kafedra mudiri ___________________ i.f.n. dots. Avazov E.X.
Ishchi o‘quv dasturi Iqtisodiyot va turizm fakulteti Кengashining 2020 yil “___”-____________dagi “___”-son yig‘ilishida ko’rib chiqilgan va Termiz davlat universiteti o‘quv-uslubiy Kengashida tavsiya etilgan.


Fakulteti dekani ___________________ Samatov Z.O.
Ishchi o‘quv dasturi universitet o‘quv-uslubiy Kengashining 2020 yil “___”-____________dagi “___”-son yig`ilishida tasdiqlangan.


O‘quv-uslubiy boshqarma boshligi ____________ К.Yаdgarov
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан молия ва давлатнинг вужудга келиши, унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши, молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланиши, молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланиши, иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги шароитида молия тизимининг трансформаллашуви жараёни, молия тизими ва уни иқтисодий ислоҳотларнинг миллий модели билан уйғунлашуви, молия бозори инструментлари ва улар асосидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар, давлат бюджети даромадлари ва бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар таркибидаги ўзгаришлар, халқаро молиянинг асослари ва ривожланиш тенденциялари, солиқлар ва солиқ муносабатларининг вужудга келиши, солиқ сиёсатининг мамлакатдаги ялпи талабга, ялпи таклифга, инвестицион муҳитга, истеъмолга, жамғармага ва иқтисодий барқарорликка таъсири, солиқ сиёсатининг концепцияси, стратегияси ва тактикаси, кредит тизими ва унинг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар, кредитнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Молия ва солиқлар” фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига ҳам кириб, барча иқтисодий ва ноиқтисодий бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади. Шу билан бир қаторда “Молия ва солиқлар” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, иқтисодий таълим йўналишининг 3- ва 4-курсларида ўқитилиши режалаштирилган. Мазкур фан бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга молиявий муносабатларнинг назарий асосларини, молия тизими ҳақида тушунча ва унинг функциялари, солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти, кредитнинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш шаклларини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба:
– молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва назарий-услубий асослари;
– молиянинг вужудга келишини объектив шарт шароитлар; Давлат
молияси ва унинг бўғинлари;
– солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги тутган ўрни ҳамда солиқ сиёсатининг концепцияси, стратегияси ва тактикаси;
- солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва хусусиятлари;
- кредитнинг зарурлиги ва моҳияти;
- кредит қонунлари ва функциялари;
- кредитнинг турлари ва шакллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш бўйича ислоҳотларда молия тизимининг ўрни ва аҳамияти билиш;
- иқтисодиётни тартибга солиш ва рағбатлантиришда молиядан фойдаланиш;
- кредитнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини билиши ва улардан фойдалана олиши;
– молия-давлатнинг иқтисодий рағбатлантирувчи инструменти
сифатидалигини;
– молия сиёсатининг мазмуни ва аҳамияти билиш;
– кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда назоратнинг бевосита
зарурлиги;
– солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларни
гуруҳлай олиш: иқтисодий моҳиятига кўра;
– давлат бюджетига тушишига кўра;
– тўловчилар турига кўра;
– солиқ тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлларини
аниқлай олиш ва солиқлар бўйича турли хил дастурий маҳсуллар;
– кредит тизимининг турлари: марказлашган кредит тизими, бозор
кредит тизими, ўтиш даври кредит тизимини қўллай олиш кўникмаларига
эга бўлиши керак.
III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)

Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin