Moliya va soliqlar


-мавзу. Молия бозори ва инструментлари



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə199/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   214
Moliya va soliqlar

4-мавзу. Молия бозори ва инструментлари
Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, моҳияти, вазифалари ва
функциялари. Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари. Молия бозорининг иқтисодиётдаги роли ва ўрни. Молия
бозори таснифи ва турлари тавсифи. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар мазмуни ва турлари. Молия бозори инструментлари ва улар асосидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар. Молия бозорининг иқтисодий модели.
5-мавзу. Молиявий бошқарув
Молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти. Таърифи, мақсади ва вазифалари. Молиявий бошқарувнинг бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимлар ягоналигидан иборатлиги. Молиявий
бошқарувнинг асосий методологик принциплари, конкрет методлари ва шакллари. Молиявий режалаштириш; башоратлаш (прогнозлаштириш);
дастурлаштириш; молиявий тартибга солиш; молиявий назорат; молиявий
қонунларни (қонунчиликни) қабул қилиш; молиявий ресурсларни жалб
қилиш. Молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. Молия
тизимини умумий бошқариш ва уни амалга оширувчи органлар.
6-мавзу. Молиявий режалаштириш ва прогнозлаштириш
Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштириш эканлиги. Унинг истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилиниши. Молиявий режалаштиришнинг таърифи. Молиявий режалаштириш ва молиявий режа. Молиявий режалаштиришнинг ҳаракат
этиш доираси. Унинг асосий вазифалари. Молиявий режалаштириш амалиётида қўлланиладиган асосий методлар. Молиявий режалаштириш
жараёнининг асосий босқичлари. Молиявий режалаштириш турлари: стратегик молиявий режалаштириш; жорий молиявий режалаштириш, уларнинг функциялари ва ўзига хос хусусиятлари.
7-мавзу. Молиявий назорат
Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими,
вазифалари, принциплари. Молиявий назоратнинг икки йўналишда қаралиши ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Молиявий назоратнинг предметини ифодаловчи молиявий кўрсаткичлар. Молиявий назорат молия функцияларининг амалга оширилиш шакли эканлиги.
Молиявий назорат соҳалари: давлат молиявий назорати; нодавлат молиявий назорати. Молиявий назорат ўз ичига олувчи текширувлар. Молиявий назорат тизимининг бир типлилиги ва унинг элементлари. Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар. Молиявий назоратни ташкил этишнинг асосий принциплари: мустақиллик; объективлик; компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик); ошкоралик. Молиявий назоратнинг амалий характер касб этувчи принциплари: натижалилик; назоратчилар томонидан талаб қилинадиган талабларнинг аниқлиги ва мантиқийлиги; назорат субъектларининг сотиб олувчанмаслиги; текшириш ва тафтиш актларида келтирилган маълумотларнинг асосланганлиги ва исботланганлиги; превентивлик (молиявий бузилмалар эҳтимолининг огоҳлантирилувчанлиги); молиявий
жиноятлар бўйича шубҳаланилаётган шахсларнинг айбсизлик (судгача) презумпцияси; турли назорат органлари фаолиятларининг мувофиқлаштирувчанлиги; ва б.

Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin