Moliya va soliqlar


-мавзу. Уй хўжаликлари молияси



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə201/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   214
Moliya va soliqlar

11-мавзу. Уй хўжаликлари молияси
Молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси. Уй хўжалигининг таърифи. Уй хўжалигига тегишли бўлган характерли хусусиятлар. Уй хўжаликлари молиясининг ҳар бир давлат молия тизимининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши ва унинг молиявий аҳамияти.
12-мавзу. Халқаро молия
Халқаро молиянинг асослари ва ривожланиш тенденциялари. Халқаро молия билан боғлиқ муносабатлар. Жаҳон иқтисодий ва молиявий
муҳитининг шаклланишига таъсир этган сезиларли ўзгаришлар. ХХИ аср
бўсағасида жаҳон иқтисодиётидаги асосий таркибий тендентсиялар. Жаҳон
банки ва Халқаро валюта фонди. ХТТБнинг Келишувлар моддаларининг 1-
моддасига мувофиқ мақсадлари ва вазифалари. Валюта курси ва валюта
бозорлари. Валюта курсининг инфляцияни ҳисобга олишга кўра алмашув
курслари.
2-Модул. Солиққа тортишнинг назарий жиҳатлари
13-мавзу. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва принциплари
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги. Солиқларнинг тавсифи ва умумий белгилари. Солиқларнинг функциялари ва уларга доир иқтисодчи олимларнинг қарашлари. Бошқа мажбурий тўловлар тушунчаси.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушунчаларининг ўзаро бир-биридан фарқланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари. Солиқ, йиғим, бож ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловлар, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари. Жаҳон мамлакатларида амал қиладиган солиқ турлари, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари.
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Солиққа тортиш
тамойиллари ва уларга доир иқтисодчи олимларнинг қарашлари. Адам
Смитнинг солиққа тортиш тамойилларига доир қарашлари. Ўзбекистон
Республикаси солиқ қонунчилиги тамойиллари. Солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ва уларнинг вақт бўйича амал қилиши. Солиққа тортишнинг
умумий ва хусусий тамойиллари.
14-мавзу. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими
Солиқ тизими ва унинг моҳияти. Солиқ тизимининг таркиби ва элементлари. Солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби. Солиқларнинг классификацияси. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар. Тўғри (бевосита) ва эгри (билвосита) солиқлар. Ресурс солиқлари. Умумдавлат ва маҳаллий солиқлар. Солиқ солиш режими. Солиққа тортишнинг умумбелгиланган тартиби. Соддалаштирилган солиқ солиш тизими. Юридик ҳамда жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
Солиқ қонунчилиги иборасининг назарий таърифи. Солиқ қонунчилигининг таркибий қисмлари. Солиқ қонунчилигининг таркибий
қисмларини ташкил қилувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг солиқлар ва солиққа тортиш муносабатларига дахлдорлигининг назарий асослари. Ўзбекистон Республикасида солиқ органлари тизимини ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг асосий йўналишлари.

Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin