Moliya va soliqlar


-Модуль. Молиянинг назарий асослари



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə198/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   214
Moliya va soliqlar

1-Модуль. Молиянинг назарий асослари
1-мавзу.Молиянинг моҳияти ва функциялари
Молия ва давлатнинг вужудга келиши, унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши. Товар -пул, тақсимлаш, қайта тақсимлаш муносабатлари ва молия. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланиши. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ифодаловчи таъриф. Молия ва молиявий муносабатларнинг характерли белгилари. Молия ёрдамида ифодаланадиган пул муносабатлари. Молия ва ЯИМ ҳамда МДни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш. Замонавий иқтисодиёт ва давлат молияси. Молия ва ишлаб чиқариш кучлари тараққиётининг даражаси. Мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ва молия. Молиянинг моддий мазмуни. Молия иқтисодий категория сифатида. Молия ва баҳо. Молия ва кредит. Молия ва иш ҳақи. Молия ва солиқ. Уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари. Молиянинг тақсимлаш ва назорат функциялари. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
2-мавзу. Молиявий сиёсат
Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принциплари. Молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланиши.
Молиявий сиёсатнинг молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланиши. Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолияти эканлиги. Унинг давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилганлиги. Молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари. Бюджет сиёсати, солиқ сиёсати, пул сиёсати, кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион сиёсат, социал молиявий сиёсат, бож сиёсати. Бюджет сиёсатини белгиловчи омиллар, унинг фақат бюджет жараёнига тегишли эмаслиги.
3-мавзу. Молия тизими ва унинг бўғинлари
Молия тизими ҳақида тушунча ва унинг функциялари. Молия тизимининг бўғинлари. Давлат молияси ва унинг бўғинлари. Хўжалик юритувчи субектлар молияси. Уй хўжаликлари молияси. Молиявий воситачи муассасалар ва уларни молия тизимидаги тутган ўрни. Ўзбекистон Республикаси кредит тизими. Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими. Маҳаллий молия ва унинг бўғинлари. Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги шароитида молия тизимининг трансформаллашуви жараёни.
Молиявий бозорлар ва уларнинг молия тизимидаги тутган ўрни. Молия тизими ва уни иқтисодий ислоҳотларнинг миллий модели билан
уйғунлашуви.
Иқтисодий ривожланишнининг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашда молиянинг ўрни.
Суғурта, унинг иқтисодий моҳияти ва функциялари. Суғурта ўзига хос пул муносабатларининг йиғиндиси. Суғуртанинг иқтисодий категория сифатида асосланиш принциплари. Суғурта шакллари. Суғурта тизими ва унинг алоҳида элементларининг тавсифи. Суғурта бозори ва унинг элементлари.

Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin