Монтёрнинг сақлагич камари (пояс)ни синовдан ўтказиш.
Сақлагич камарларини синовдан ўтказишдан олдлин, камарнинг ташқи юзаси қўздан кечирилганда ва мустаҳкамлигига таъсир қилувчи майда камчиликлар бартараф қилингандан сўнг, камар статик юклама билан синалади. Бунинг учун камар диаметри 300 мм бўлган қаттиқ таянчга маҳкамланиб, камарни биринчи синовида 300 кг, даврий ишлатиш синовларида эса 225 кг оғирликдаги юк 5 минут мобайнида осиб қўйиб синалади.
Сақлагич камари бир йилда бир маротаба синовдан ўтказилади.
Нарвонни мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш.
Нарвонни мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш учун нарвонни вертикал ҳолатда таянчга тиралиб, пастки қисми ер билан бурчак ҳосил қилинади. Нарвоннинг ўрта зинасига 125 кг оғирликдаги юк 5 минут мобайнида осиб қўйиб синалади. Синовдан кейин нарвонда ёриқ(трещин) излари бўлмаслиги керак.
Нарвон ҳар 6 (олти) ойда механик синовдан ўтказилади.
Монтёрлар тирноғи (монтёрский когти)ни синовдан ўтказиш.
Монтёрлар тирноғи синовдан ўтказишдан олдлин, тирноғди ташқи юзаси қўздан кечирилганда ва мустаҳкамлигига таъсир қилувчи майда камчиликлар бартараф қилингандан сўнг, тирноқ статик юклама билан синалади. Бунинг учун тирноқ вертикал таянчга маҳкамланиб 125 кг оғирликдаги юк 5 минут мобайнида осиб қўйилади.
Монтёрлар тирноғи бир йилда бир маротаба синовдан дтказилади.
Монтёр ҳимоя камари (предохранительные монтёрские пояс)ни синовдан ўтказиш.
Ҳимоя камарларини синовдан ўтказишдан олдин, камарнинг ташқи юзаси кўздан кечирилганда ва мустаҳкамлигига таъсир қилувчи майда камчиликлар бартараф қилингандан сўнг, камар статик юклама билан синалади. Бунинг учун камар диаметри 300 мм бўлган қаттиқ таянчга маҳкамланиб, камарни биринчи синовида 300 кг, даврий ишлатиш синовларида эса 225 кг оғирликдаги юк 5 минут мобайнида осиб қўйиб синалади.
Ҳимоя камари бир йилда бир маротаба синовдан ўтказилади.
НБТ-311
баландликда ва юқоридаги ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунавий йўриқнома
НБТ-312
«ўзбекистон темир йўллари» аж корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни синаб кўришни ташкил этиш тўғрисидаги низом
НБТ-313
«ўзбекистон темир йўллари» АЖ меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низом
286-қарор
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил
зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низом
ПТЭ ва ПТБ
истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари
Э-3
Контакт тармоғи электрмонтерлари учун техника хавфсизлиги йуриқномаси.
501-Н
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида меҳнат хавфсизлигига
риоя этилиши назоратининг талон тизими тўғрисидаги низом
Ишловчиларга бериладиган йўл-йўриқлар:кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқлардан иборат. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида бирламчи, даврий, жорий ва навбатдан ташқари йўл-йўриқларга бўлинади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни синаш турларибирламчи, даврий ва навбатдан ташқари турларига бўлинади.