AДAБИЁТЛAР ТAҲЛИЛИ ВA МЕТОДОЛОГИЯСИ Бизга яхши маълумки, кейинги йилларда халқимизнинг ижтимоий
-
маданий тарихини ҳар томонлама ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича юртимизда
катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада илгари ёпиқ бўлган архив
ҳужжатлари
очилгани, собиқ Иттифоқ республикалари ва чет элдаги архив
ташкилотлари, музей ва фондлар, олим ва мутахассислар, кенг жамоатчилик
билан ҳамкорлик кучайгани муҳим аҳамийатга эга бўлмоқда.
Шунингдек мазкур масалада турли хил китоблар, рисолалар, мақолалар
ёзлиган бўлиб, шулардан
Мирзачўлнинг ўзлаштирилиш тарихи масалаларига
аҳамият қаратиб ўтган ва ундаги маданий жараёнларни ёритган
олимларимиздан.
Ш.Д.Асқаров
[2]
,
М.Қ.Аҳмедов,
В.В.
Бартольд
[3],
А.А.Зияев
[4]
, М.Е.Массон, А.А.Грицина, В.Ф. Караваев
[5]
, В.А.Нильсен,
Д.А.Нозилов, Г.А. Пугаченкова, Х.Ш.Пўлатов, Л.И.Ремпель, Э.В.Ртвеладзе,
О.М.Салимов, В.И. Сарианиди, Р.Х. Сулаймонов, А.С.Уралов,
Т.Ш. Ширинов,
Б.Ж.Эшов, М.А.Юсупова, Т.Ф.Қодирова, Т.А.Ҳидоятов,
Т.Ш. Маматмусаев,
Ш.З.Нурмуҳаммедова
ва бошқа олимлар томонидан яратилган асарларни мисол
келтиришимиз мумкин
.
ТAДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Мавзуни тадқиқ этиш жараёнида қиёслаш, тизимли таҳлил, тавсифийлик,
тарихийлик, тарихий
-
қиёсий таҳлил усуллари қўлланилган.
Республикамиз ўз мустақиллигига эришгач, рахбарият томонидан тарихни
ҳаққоний ва қайта ёритиш учун ўқув методологик консептуал ғоялар ишлаб
чиқилди. Бундан ташқари дунё мамлакатлари тарихини ўрганиш учун махсус
йўналишлар белгиланди. Мавзуни ёритишда ушбу методологик консептуал
ғоялар ва йўналишлар методологик асос қилиб олинди.
TAHLIL VA NATIJALAR 1956 йилдан бошлаб Мирзачўлдаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш
жараёни бошланди. Совет ҳукумати томонидан республикадаги янги ерларни
ўзлаштириш чора
-
тадбирлари ҳамда суғориш тизимини янада ривожлантириш
ва такомиллаштиришга доир кўплаб қарорлар, фармойишлар чиқарилди. Мазкур
чиқарилган қарорларнинг аҳамияти нафақат ижтимоий балки маданий
жараёнларни ривожи учун ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
КПСС МҚ ва СССР Министрлар Совети 1956 йил 6 августда “Пахта
етиштиришни янада кўпайтириш учун Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон
ССРдаги Мирзачўлнинг қўриқ ерларини суғориш ва ўзлаштириш тўғрисида”