“ PEDAGOGS ” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-27, Issue-1, February - 2023 60 қарор[
6:139
] қабул қилди. Унга кўра, Мирзачўлда сув хўжалиги қурилиши
ишларини бажаришни бошқариш ва ЎзССР ҳудудида Мирзачўлдаги қўриқ
ерларни ўзлаштиришда иштирок этаётган турли вазирлик ва идоралар
фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ЎзССР Министрлар Совети ҳузурида
“Главголодностепстрой” Бош бошқармаси ташкил қилинди. Мирзачўл ерларини
ўзлаштиришнинг биринчи босқичида (1956
-
1961), асосан, магистрал
каналлари, коллектор
-
дренажлар ҳамда йирик сув хўжалиги объектлари
қуришга, шунингдек, бинокорлик материаллари саноат базаларини барпо
этишга катта эътибор қаратилди.
Мирзачўл
1948-
1950 йилларда
шаҳар типидаги қўрғон мақомини олиб,
1952 йилга келиб шаҳар мақомига эга бўлди. 1959
йили собиқ Мирзачўл шаҳрига
Гулистон номи берилди. Мазкур жараён амалга оширилганидан сўнг жойли
ҳамда кўчирма қилинган ахоли ўртасида ижтимоий
-
маданий жихатлари
ривожлана бошлади. Шаҳарда асосан рус архитектурасига тақлид қилинди ва
кинотеатрлар,
типовой уйлар қад кўтара бошлади
[7:31].
1956 йил 23 октябрида Тошкент комсомолларининг биринчи групаси
Мирзачўлдаги доимий ишларга юборилган. Улар орасида токарь Рая Сичева,
ҳайдовчи Йўлдош Ғозиев, фрезерчи Акилометрал Тўқоев, Ким Темашев,
Паша Афарина сингари ўнларча илғор тошкентлик ёшлар бор эди. Бу ёшлар
Мирзачўлга келиши биланоқ “Главголодностепстрой”га қарашли 1
-
қурилиш
монтаж бошқармасининг объектларига ишга жойлаштирилади.
1956 йил 14 ноябрида Тошкент комсомолларининг иккинчи группаси
Мирзачўлга жўнаб кетди. Булар орасида рус, ўзбек, украин, татар, арман ва
бошқа миллатларнинг турли касбдаги йигит
-
қизлари бор эди. Юқоридаги миллат
вакиллари томонидан амалга оширилган ишлангар ҳеч кимга аён бўлмаган янги
бир маданиятни яралишига асос бўлган десак муболаға бўлмайди. 1963 йил 16
февралда Сирдарё вилояти таркибига Қозоғистоннинг Киров, Пахтаарал
туманлари, Тошкент вилоятидан Гулистон, Сирдарё, Янгиер туманлари,
Самарқанд вилоятидан Жиззах туманлари берилди Сирдарё вилояти ташкил
қилингач
,
унинг маркази
этиб Янгиер шаҳри белгиланди. Кейинчалик Сирдарё
вилояти маркази Гулистон шаҳрига кўчирилади
.[8]
Мирзачўлда ўнлаб янги муҳандислик ишлари устида иш олиб борилган
бўлиб, оч даштда ҳаётни ривожланишига сабаб бўлган. Бу ерда биринчи мартта
муҳандислик суғориш тизими қурилган. Синовдан ўтказилган биринчи
экспериментал ёпиқ горизонтал дренаж, вертикал дренажлар синовдан
ўтказилган ва иш жараёнига тадбиқ қилинган. Шунингдек, горизонтал
дренажнинг турли хил дизайнлари устида иш олиб борилган. Ерларни суғориш
ва ўзлаштиришнинг комплекс усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди, бунинг
учун истеъдодли коммунист
-
ташкилотчи Aкоп Aбрамович Саркисов