ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ТАЪЛИМГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВИ
Тошпўлатов Ч.Х., Қоржовов М.Ж. (Қарши МИИ)
Таълим тизимида физика ва астрономия таълим йўналишида бакалавр ўқитувчиларини
тайёрлашда замонавий билимлар билан қуролланган амалий малака ва кўникмага эга
мутахассислар тайёрлашда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаган ҳолда уларда
инновацион таълим технологияларини сингдириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ўқитиш тизимида қўлланаётган турли технологиялар билан бир вақтда миллий қадриятларга
асосланган “Миллий модел”ни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг замирида узоқ
йиллик тарихий–илмий, педагогик тажрибага эга бўлган шаклланиб келган таълим
технологиясидан фойдаланиш бизнинг фикримизча, ўзининг истиқболини таъминлашига
шубҳа йўқ. Шу асосда бўлажак бакалавр ўқитувчиларини тайёрлаш замон талабларига жавоб
бера оладиган касбий маҳорат, изланувчанлик ҳамда ташаббускорлик каби хислатларга эга
бўлишни тақозо этади. Шу билан бирга ўз фанини чуқур билиши, бу фаннинг ривожланиш
истиқболини таҳлил қила олиши ҳамда ўз билимларини инновацион таълим технологиялари
асосида ўргатиш кўникмаларига эга бўлиши, ҳар доим мустақил ишлаб билим ва малакасини
замон талаби асосида ошириб бориши зарур. Юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда
физика дарсларида фан ўқитувчисининг ўз машғулотларини педагогик анъанавий усулларда,
интерфаол методларда мақсадли равишда олиб бориш таълимнинг самарадорлигини оширади.
Ноанъанавий машғулотлардан мақсад–бўлажак физика ўқитувчисининг ўзлаштириш
кўрсаткичини кўтариш учун физика фанини ўқитишда, лаборатория ёки семинар
машғулотларини янада мазмунли, қизиқарли ва тушунарли ўтказишда педагог ва бўлажак
физика ўқитувчиси фаолиятига янгилик киритиб, интерфаол методлардан фойдаланиш ҳамда
уларни тез ва самарали баҳолашга эришишдир. Шу билан бирга ноанъанавий машғулотлар ўқув
жараёнида бўлажак физика ўқитувчисини мустақил фикрлай олишга, ўзлари хулоса қилиб, ўз–
ўзини ҳамда гуруҳни баҳолай олишга ўргатади. Ўқитувчи томонидан ҳар бир машғулотни
яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун машғулот жараёнини лойиҳалаштириб
бориши керак. Қуйида биз касб–ҳунар коллежи ўқувчилари учун физика фанидан “Газларда
электр токи” мавзуси бўйича ўтказиладиган дарснинг олдиндан тахминий лойиҳалаштирилган
технологик харитасини тавсия этамиз.
Технологик харита: Мавзу: “Газларда электр токи”.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
50
Мақсад: газларда электр токи, унинг моҳияти, аҳамияти, газ разрядларининг турларини
тушунтириш.
Вазифалар: ўқувчиларда мавзуга нисбатан қизиқиш уйғотиш, уларда мавзу асосида
билим ва кўникмаларини шакллантириш.
Ўқув жараёнини
ташкил этиш
Мавзуга оид тарқатма материаллар тайёрлаш, гуруҳларга бўлиш,
ўзлаштирилганлигини назорат қилиш, уларнинг билимини баҳолаш
Ўқув жараёнининг
мазмуни
Газларда электр токининг табиати, уларнинг мазмуни ва моҳияти, табиатда
ва техникадаги амалий аҳамияти ҳамда қўлланилиш соҳалари
Ўқув жараёнини
амалга ошириш
технологияси
Услуб: оғзаки баён қилиш, ФСМУ технологияси.
Шакл: Суҳбат, мунозара, кўргазмавийлик ҳамда кичик гурҳлар ва жамоада
ишлаш.
Восита: Тарқатма материаллар, матнлар, анкета бланкалари.
Усул: Тайёр ёзма материаллар ва чизмалар асосида.
Назорат: оғзаки назорат, савол–жавоблар, кузатиш, ўз–ўзини назорат қилиш.
Баҳолаш: рағбатлантириш, балли тизим асосида баҳолаш.
Кутиладиган
натижалар
Ўқитувчи: мавзуни қисқа вақт ичида барча ўқувчилар томонидан
ўзлаштирилишига эришади, уларнинг фаоллигини оширади, дарсга нисбатан
қизиқишини уйғотади. Бир машғулот жараёнида барчани баҳолайди. Ўз
олдига қўйган мақсадларига эришади. Ўқувчилар томонидан тайёрланган
мустақил ишларни қабул қилиш, ўрганиш ва баҳолаш. Жамоа ўртасида ўзаро
ҳамкорликни савол–жавоб орқали амалга оширади.
Ўқувчи: Янги билимларни эгаллайди, эслаб қолиш қобилияти кучаяди, ўз–
ўзини назорат қилишга ўрганади, нутқи ривожланади ва энг асосийси қисқа
вақт ичида кўп маълумотга эга бўлади.
Технологик хариталар ўқув жараёнида инновацион таълим технологияси ва замонавий
методларнинг қўлланилиши физика фанининг ҳар бир мавзуси, ҳар бир машғулот бўйича
тузилган бўлиб, фанни яхлит ҳолда тасаввур этишга ёндашади. Бугунги кунда таълим
жараёнида илгор педагогик техналогияларни жалб этиш натижасида физикани ўқитиш
методларидаги ранг–баранглик унинг динамик ривожланишини таьминламоқда. Унинг
самарасида таьлим самарадорлиги ошиб, сифат кўрсаткичи яхшиланмоқда. Таълимни
инновацион ривожлантиришда бугунги таълим тизимида индивидуал ёндашув муҳим
аҳамиятга эга. Физика фанини ўқитишда таълим узвийлигини таъминлаган ҳолда гуруҳларга
бўлиб ўқитиш маълум маънода сифат кўрсаткичини оширади. Гуруҳларга бўлишда тенг
тақсимот бўлиши шарт, яъни ҳар бир гуруҳда фаол талабалар тенг бўлиниши керак. Бу
усулнинг афзаллиги шундаки, гуруҳлар орасида рақобат шаклланади ва жараён фаоллашади,
бунда кам ўзлаштирадиган талабалар ҳам фаол талабалар ёрдамида гуруҳ мавқеини ҳимоя
қилиш учун актив ҳаракатга киришади. Натижада, биринчидан гуруҳлар орасида соғлом муҳит
яратилади, рақобат вужудга келади, мавзуни ўзлаштириш сифати ортади.
Таълимнинг самарадорлигини ошириш билан биргаликда физика ўқитувчиларини
изланишга, ҳар бир мавзуга ижодий ёндашишга, масъулиятни ҳис қилишга, илмий
адабиётлардан унумли фойдаланишга, шу билан биргаликда илмий–тадқиқот ва педагогик
изланишларни олиб боришга ундайди. Энг асосийси, бўлажак физика фани ўқитувчиси фанни
ўқитишда фанлараро интеграцияни қўллай олиши, такомиллаштириб бориши, уни ўқув
жараёнига тадбиқ этиб боришда касбий маҳоратини ривожлантириши лозим.
ЎҚИТИШНИНГ КРЕДИТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Имамов Эркин Зуннунович, Холмедов Хамид Махкамович,
Каримов Хасан Нарзуллаевич. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ)
Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида кенг фойдаланиб келинаётган ўқитишнинг
кредит тизимини, Ўзбекистон шароитига назарий ва амалий жиҳатидан мослаштириш масаласи
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
51
жуда муҳум ҳисобланади. Ҳукуматнинг қатор қарорларига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий
номидаги ТАТУ ўқитишнинг кредит тизимига муқаррар ўтишига ва уни таълим тизимига
жорий этишига олиб келди. Бу тизим чет элда катта тажрибага эга бўлиб ишлашига қарамай
уни Ўзбекистон таълим тизимига мослаштириш методини ишлаб чиқишимиз керак. Бу методни
ишлаб чиқиш учун консепсия яратиб олишимиз муҳум. Кредит тушунчаси кўп қиррали
тушунча бўлиб ўтган асрнинг охирларида замоновий педагогикада кенг қўлланила бошланган.
Дастлабки пайтларда кредит тушунчаси ўқув материаллар таркибининг бир қисмини ўз ичига
оладиган ахборот сифатида қўлланилган бўлса, бугунги кунда ўқитишнинг кредит тизими кенг
тушунчага айланиб бўлган. Ўқитишнинг кредит тизими талабаларга ўз олдига қўйган шахсий
дастури билан мустақил ишлаши, жумладан мақсадли ҳаракат ва дидактик мақсадларга
эришиш режасини тузиши, ахборотлар манбаларини эркин излаб топиши, билим олишнинг
эркинлиги моҳиятини тушуниши каби имкониятларини беради. Шу билан бирга ўқитишнинг
кредит тизими талабаларнинг ўқув-билим фаоллигини рағбатлантиради, илмий дунёқарашини
шакллантиради, кўникмаларни эгаллаш бўйича билим фаолиятини ташкил этишга ёрдам
беради.
Ўқитишнинг кредит тизимида талабалар берилган индивидуал дастурлар билан мустақил
ишлаши, аниқ мақсадли ҳаракат режасини тузиши, керакли маълумотлар базасини тўплаши ва
дидактик мақсадларга эришиш учун керакли билимларни олиши мумкин. Ўқитишнинг кредит
тизими талабалар ўқув фаоллигини рағбатлантиради, илмий билим, кўникма ва малакаларни
эгаллаш учун шахсий мотиватсион фаолиятини ташкил этишга ёрдам беради. Бундан ташқари,
талабалар учун ўқитишнинг кредит тизими доимий равишда ўз-ўзини баҳолашни ва юқори
сифатли ва ритмик ишларни рағбатлантиришни, ўқитувчи учун эса узлуксизликни
таъминлайди. Ўқитувчининг вазифалари талабаларга ахборот бериш, назорат қилиш, маслаҳат
бериш ва қилинган ишларни мувофиқлаштириш, ўқув жараёнини назорат қилиш, рейтинг
баҳолаш балларидан фойдаланган ҳолда талабанинг жорий ҳолати таҳлил қилишдан
иборатдир. Дарҳақиқат, ўқитишнинг кредит тизими билан ўқитувчининг ахборот функсиялари
маслаҳат ва менежмент билан алмаштирилади, шу билан бирга педагогик жараёнда субъектив
муносабатлар доирасида этакчи ролини сақлайди. Ўқитувчи учун кредит тизимининг ўқув
жараёнида талабалар мустақил фаолияти кўникмаларини шакллантириш, билим олиш
қобилиятини такомуллаштириш, талабаларнинг ўқув фаолиятини рағбатлантириш
муаммоларини ҳал қилишда янги услубий ёндашувларни амалга оширишни талаб қилади.
Ўқитишнинг кредит тизимининг ўзгармас элементлари: талабалар, ўқитиш ва тарбиялаш
мақсадлари, ўқитиш мазмуни, ўқитувчилар, дидактик жараёнлар, ўқитишнинг ташкилий
шакллари.
Университетимизнинг биринчи курсларида физикани ўқитиш жараёнида ўқитишнинг
кредит тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Кафедрани етакчи профессор ўқитувчилари
чет эл адабиётлари ва интернет сайтлари ёрдамида ўз фанларини кредит тизимида ўқитиш
услубини янгидан яратди, фан дастурини (“силлабусини”) тузди ва уни ўқув жараёнига жорий
этишга тайёргарлик олиб борди. Бунда талабалар тўрт йил давомида ҳар бир талаба 240 та
кредитни ўзлаштириши лозим (кредит - қайта-қайта топшириш ман этилган, ягона бир марта
ўқитиладиган ва баҳоланадиган фаннинг 30÷40 соатли бир қисми). Олий таълим Давлат таълим
стандартларида белгиланган 168 хафта мобайнида талаба 9072 соатли (168 хафта * 54 соатга)
240 кредитли ўқув материалларини ўзлаштиради (қолган 36 хафта – таътил ва ўқиш йўқ
кунлар). Мазмун жиҳатдан, 240 та кредит 144 академик кредит (37 соатли) ва 96 та амалий (39
соатли) кредитларга бўлинган. Кредитга ажратилган соатларни тенг ярми мустақил
ўзлаштиришга қаратилганлиги учун услубий таъминотини тубдан ўзгартирилишини тақоза
этади. Айнан шу томони янги тизимнинг асосий қийинчилигидир. Муҳаммад ал-Хоразмий
номидаги ТАТУ нинг ҳамма йўналишларига физика фани учун 240 соат яъни 8 та кредит
ажратилган. Кредит тизимида мажбурий фанлар билан биргаликда қаъриб 40% танлов фанлар
мавжуд бўлади ва қайси бирини ўқишни талаба ўзи танлайди. Фанни танлаш билан биргаликда
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
52
уни ўқитадиган педагог хам талабага танланиш ҳуқуқи белгиланган. Бундай вазият университет
профессор ўқитувчилари ўзларини касбий, методик, илмий савияларини ошириш билан
астойдил шуғулланишини талаб этади. Олиб борилган изланишлар яъни адабиётлар таҳлили
шуни кўрсатдики ўқитишнинг кредит тизимининг афзалликлари мавжуд экан. Шунинг учун
ўқитишнинг кредит тизими Ўзбекистоннинг таълим тизимига мослаштирилади ва ягона таълим
тизими каби шакллантирилади.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ГРАФ НАЗАРИЯСИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБИНИ
ШАКИЛЛАНТИРИШГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР
1
О.Қ.Қувандиқов,
2
А.С. Курбаниязов
1
Самарқанд давлат университети,
2
ТАТУ Самарқанд филиали
Олий ўқув юртларида учунчи авлод таълим стандартларининг киритилиши, профессор-
ўқитувчилар олдига ўқув дастурларини янги талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта ишлаб
чиқиш вазифасини қўяди. Бу эса ўз навбатида нафақат фаннинг мазмунини мукаммал таҳлил
қилишни балки фанни ўқитишнинг янги усулларини ишлаб чиқишни тақоза этади.
Шуни қайд қилиш керакки “Информатика ва ҳисоблаш техникаси”, “Дастурлаш
инженерияси” йўналишларида бакалаврлар таёрлаш дастурига “Дискрет математика” фани
билан бир қаторда йўналишлар заруриятидан келиб чиқиб, математик кибернетика, фунционал
тизмлар назарияси, умумий алгебра, автоматлар назарияси ва граф назарияси ҳам киритилган.
Юқорида қайд қилинган йўналишлар учун граф назарияси муҳим амалий аҳамиятга эга. Чунки
граф назариясининг алгоритими етарлича содда ва жуда кўп масалаларни ечишда қулай
назариядир [2]. Шунинг учун бу назария ишлаб чиқариш бошқарувини автоматлаштириш,
иқтисодни, логистика, маълумотларни қайта ишлаш ва бошқа жараёнларни дастурлаш
имконини беради.
Граф назариясини ўргтиш услубини шакиллантириш учун ўқитишнинг анъанавий
усулларидан ва муаммоли ўқитиш ҳамда изланувчанлик усулларидан файдоланиш мақсадга
мувофиқ бўлади [3]. Бизга маълумки анъанавий ўқитишда аудитория юкламаси маъруза ва
амалий дарсларга бўлинади. Биринчи маъруза дарсларидан бошлаб ностандарт масалаларини
ечишга йўналтирилган ноанъанавий ўқитишнинг муаммоли ўқитиш элеменларини қўллаш
мумкин [3]. Ҳақиқатан ҳам талабаларга мустақил ишлаш учун граф назариясининг классик
масаларидан бирини беиш зарур. Бу эса ўз навбатида талабаларда мустақил фикирлаш ва
фикрларини баён қилиш кўникмаларини шакилланишига омил бўлади. Лекин бизнинг
фикримизча кириш, умумлаштирувчи ва жорий маърузаларни ўқишда анъанавий ўқитиш
усулларидан бутунлай воз кечмаслигимиз керак. Таълим сифатини яхшилаш омилларидан бири
бу талабаларнинг фаоллигини оширишдан иборатдир. Талабаларни фаоллигини ошириш учун
қуйидагиларга эътибор бериш керак:
-
Олдиндан тайёрланган саволлар юзасидан маъруза-кносультация;
-
Маъруза-диолог, мавзунинг моҳиятини қамраб олган бир нечта саволларга маъруза
жарёнида талабалар жавоб берадилар;
-
Маъруза-конференция, бунда талабалар маълум бир мавзу юзасидан маъруза қилади;
-
Талаба дарс жараёнида мустақил ишлайди ва ўз фикрини баён этади.
Дарсини ўтказиш режасини ва матнини тайёрлашда “маъруза талабанинг мустақил
ишлаши учун шакиланганлигига” эътибор қаратиш зарур [1].
“Дискрет математика ” фанини ўқитишда амалий машғулотларнинг роли жуда ҳам муҳимдир.
Айнан амалий машғулотлар талабаларнинг олган назарий билимларини амалда қўллаш
кўникмаларини шакиллантиради. Амалий дарсларни ўтказиш услуби ҳар хил бўлиши мумкин.
Биз граф назариясини ўрганишда масалалар ечиш дарсларини ташкил этишни қуйидаги
усулларини таклиф этамиз.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
53
Биринчидан, граф назарияси алгоритмларини ўрганишда талабаларга уй вазифаси
сифатида маъруза дарсларида кўриб чиқиладиган алгоритмларни юқори даражадаги дастур
тилида кодлаш ва олинган натижанинг мураккаблик даражасини аниқлаш вазифасини таклиф
қилиш. Масалан, графнинг метрик характеристикаларини (диаметр, радиус, эксцентриситет,
марказий чўққилар) аниқлаш, адабиётларда чўққилар орасидаги масофа (граф диаметри)ни
аўлчаш учун чўққилар орасидаги кўп сондаги қийматларни тўплаш усулидан фойдаланилади.
Биз таклиф қилаётган усулда эса, талабаларга амалий машғултларда чўққилар орасидаги
масофани R(G) аниқлаш учун алгоритм таклиф қилинади ва унда квадрат матрицалар
файдоланилади. Бунда масала оддий ечимга эга бўлади:
-R(G) да аниқланган максимум, граф диометрига мос келади;
-R(G) нинг ҳар бир қаторидаги максимуми, граф чўққисининг эксцентриситетига мос
келади. Бунда қаторлар максимумлари эксцентриситетлар устунлари (бир ўлчамли массив)
EC(G)ни ҳосил қилади;
- EC(G) устундаги минимал қиймат, граф радиуси r(G)га мос келади;
Бу алгоритм бундай масалаларни ечишда жуда қулай экан
Иккинчидан, энг содда масалаларни ечишда ҳам графнинг икки томонлама алгоритмини
қўллаш мумкин.
Учунчидан,
талабаларда
граф
алгоритмларини
дастурлаш
кўникмаларини
шакиллантириш учун ўқув режаларига ва дастурларига лаборатория машғулотларини ҳам
киритиш керак.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, граф назариясини ўқитишда юқорида қайд қилинган
ёндашувлар, талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожланишига, интелектуал
потенциалларини ортишига, фанни сифатли ўзлаштиришларига ва масалалар ечиш
кўникмаларини шакилланишида муҳим омил бўлади.
Адабиётлар:
1. Веников В.А.Мировоззренчиские воспитательные аспекты преподавания технических
дисциплин (на примере электротехники и электроэенергетики)/В.А. Веников, Я.А.Шнейберг.-
М.: Высшая школа,1989.-175с.
2. Мельников О.С. Занимательные задачи по теории графов: учеб.-метод. Пособие/
О.С.Мельников.-Мн.: «Тетра Системс»,2001.-144с.
3. Авдеюк О.А. Общие подходы к формированию методики преподавания теории графов в
вузе:Педагогика. «Молодой учёный». Том II.№5, 2011г.
ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА НОАНЪАНАВИЙ ДАРСЛАРНИНГ
АФЗАЛЛИКЛАРИ
1
Курбаниязов А.С.,
2
Курбаниязов С.Х.,
2
Турниязов Р.Қ.
1
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарканд филиали,
2
Самарканд давлат
университети.
Олий таълим ўқув жараёнини жадаллаштиришнинг муҳим йўналиши –бу ўқитишни
индивидуаллаштириш
ва
бўлажак
мутахассисларнинг
ижодий
қобилиятларини
ривожлантириш ҳисобланади. Бунга эришиш эса ўқитишнинг фаол шакллари ва усулларини
жорий қилиш, ўқув-тарбиявий жараённи илмий-ишлаб чиқариш билан узвий интеграциясини
ташкил этиш ҳамда талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг янги ва самарали
шаклларини яратишни тақозо этади.
Бугунги кунда таълим муассасаларининг замонавий техник воситалар, ахборот-
коммуникацион технологиялар ва ўқув лаборатория жиҳозлари билан қайтадан таъминланиши
талабаларнинг билим самарадорлигини оширишга муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Бу эса
ўз навбатида педагог–ўқитувчилар зиммасига яна бир қўшимча маъсулият юклайди. Бугунги
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
54
кун ўқитувчиси энди нафақат ўз фанини мукаммал билиши, балки замонавий техник воситалар
бўйича ҳам зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари зарурдир.
Шунингдек бугунги кун ўқитувчиси анъанавий ўқитиш усулларини янада
такомиллаштириб, физика фанини ўргатишда янги педагогик инновацион технологияларни
ўқув жараёнига изчил қўллаши ва жадал ривожланиб, шаклланиб бораётган ўқитиш
усулларидан мунтазам хабардор бўлиб туриш муҳимдир.
Аксарият ҳолларда физика фанини ўқитишда маъруза усули қўлланилади. Бу усул айрим
талабаларнинг дарсда фаоллигини сусайтиради ва тингловчининг диккатини шу мавзуга ва у
билан боглик бўлган физик жараёнларни тушунишга жалб қилиш қийин эканлиги маълум.
Эндиликда бизнинг назаримизда мавзуни баён қилишда ва ёритиб беришда кўпроқ ахборот-
коммуникацион технологиялардан фойдаланиш ўқитиш самарадорлигини янада яхшилайди ва
оширади.
Шундай экан физика ва техника фанларини ўқитишга эътиборни жалб қиладиган айрим
хулосалар тўғрисида фикр юритамиз.
Ўрганилаётган мавзуларга доир материалларнинг электрон вариантларини интернетга
жойлаштириш ҳам ўқитиш сифат ва самарадорлигини ошириш омилларидан биридир. Талаба
мустақил ўрганиш жараёнида интернетдан фойдаланиб берилган топшириқларни бажариш
учун изланиш олиб боради, ёки маълум узрли бир сабабларга кўра, дарсга қатнаша олмаган
талаба электрон манбалардан керакли маълумотларни олиш имконига эга бўлади. Бу талабага
қулайлик яратиш билан бирга ундаги бўшлиқни тўлдириш имконини беради.
Анъанавий дарсда аксарият ҳолларда ўқитувчи гапиради. Бу эса талабаларнинг
фаоллигини маълум даражада сусайтиради. Ноанъанавий дарс эса асосан талабани дарсда
мустақил фаол ишлашга, эркин фикрлашга ва мулоқотда бўлишга имкон беради. Техник
воситалар ёрдамида дарс ўтиш берилган қисқа вақтдан унумли фойдаланишга шароит яратиб
беради.
Анъанавий дарсларда кўргазмали восита сифатида плакатлардан фойдаланиб келинган
бўлса, ҳозирги пайтда компьютер, слайд, мультимедиа воситалар каби замонавий ахборот–
коммуникацион технологиялари кенг тадбиқ этилмоқда. Ноанъанавий дарсларда анъанавий
дарсдан фарқли равишда тасвир ва товуш уйғунлиги талабанинг фаоллигини ва уларнинг
ўтилаётган мавзуга қизиқишини оширади ҳамда берилаётган маълумотларнинг узоқ муддатга
хотираларида сақланиб қолишига ҳизмат қилади. Энг муҳими ҳар бир талабани мустақил
ишлашга ва фикрлашга ундайди.
Физика ва техник фанларни ўқитишда ахборот – коммуникацион воситалардан унумли
фойдаланиш ва уни дарс жараёнида қўллаш учун энг биринчи ўринда педогог– ўқитучиларнинг
ўзлари техник воситалар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши зарур. Бир сўз билан
айтганда ўқитувчи мунтазам илмий, илмий – ижодий изланишда бўлиши керак. Акс ҳолда
ўқитувчининг мехнат самараси талабга жавоб бермай қолади.
Ахборот – коммуникацион воситаларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда
фақатгина дарс жараёнида эмас, балки дарсга таёргарлик жараёнида ҳам ўқитувчининг энг яқин
ва қулай кўмакчисидир. Бу жиҳатлари билан ушбу техник воситалар ўқитувчи фаолияти
самарадорлигини оширишга хиссаси беқиёс каттадир.
Хулоса ўрнида шуни қайд қилиш керакки, дарсда техник воситалардан фойдаланиш
талабанинг ўзлаштириш коэффицентини бир неча баробар оширади. Илмий асосларга кўра
инсон тахминан 70 фоиз маълумотларни кўриш ва кузатиш орқали олади. Хусусан, физика ва
техника фанларини ўргатишда ноананавий усулларни ва ахборот – коммуникацион
воситаларни кенг жорий этиш ҳар бир ўқитувчининг кундалик услубига айланиши зарур деб
ҳисоблаймиз. Шундагина биз тайёрлаб жамиятга етказиб бераётган кадрларимиз бугунги кун
талабига жавоб бера оладиган ракобатбардош мутахасислар бўлиб шаклланади деб ўйлаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Подласый И.П. Педагогика. Общие основы. Процесс обучения. М., 2005 г.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
55
2. Подласый И.П. Педагогика. Новый курс. Учеб. для студ. высш. учеб. заведений: в 2 книгах.
М.,2002 г.
3. Топилдиев В.Р. Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари.
Т.: 2015 й.
Dostları ilə paylaş: |