Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


ФИЗИКА ТАЪЛИМИДА ДАСТУРИЙ ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ



Yüklə 11,09 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə7/63
tarix18.05.2020
ölçüsü11,09 Mb.
#31289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   63
Конференция - физика-PDFга


ФИЗИКА ТАЪЛИМИДА ДАСТУРИЙ ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ 

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯГА ОИД КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ  

 

проф. Қаҳҳоров С.Қ., докторант (PhD)Жамилов Ю.Ю. 

Бухоро давлат университети “Физика” кафедраси 

 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2013  йил  1  мартдаги  “Муқобил  энергия 

манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4512 сонли фармони, 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “2017-2021  йилларда  қайта  тикланувчи 

энергетикани  янада  ривожлантириш,  иқтисодиёт  тармоқлари  ва  ижтимоий  соҳада  энергия 

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари  дастури тўғрисида”ги  қарори ҳамда 2019 йил 21 

майдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-539 сонли 

Ўзбекистон Республикасининг қонуни мамлакатимизда муқобил энергия манбаларини тадқиқ 

қилиш, халқ хўжалигида фойдаланиш ва ривожлантириш борасидаги ишларнинг ҳуқуқий асоси 

бўлиб хизмат қилмоқда [1, 2, 3]. 

Мамлакатимиз  таълим  тизимида  халқаро  таълим  стандартларига  мувофиқ  мутахассис 

кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, замонавий мутахассис кадрлар  бозори талабларига жавоб 

берадиган юқори малакали, рақобатбардош, юксак касбий ва интеллектуал, танлаган таълим 

йўналиши бўйича инновацион технологияларни татбиқ эта оладиган кадрлар тайёрлаш устувор 

йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Таълим муассасаларида таълим жараёнини 

ташкил этишда инновацион техника ва технологияларни қўллаш, таълим жараёнига миллий ва 

жаҳон  таълим  тажрибасида  мавжуд  ёндашувларга  асосланган  ташкилий-педагогик 

механизмларни  тадбиқ  этиш  ҳамда  такомиллаштириш  орқали  мамлакатимиз  интеллектуал 

ресурслари потенциали улушини ошириш алоҳида аҳамият касб этади [4].  

Жумладан  физика  таълимида  муқобил  энергия,  муқобил  энергия  манбалари  ва 

қурилмалари, улардан халқ хўжалигида фойдаланишнинг қонуний асослари, муқобил энергия 

манбаларидан фойдаланишнинг экология ва атроф муҳит софлигини сақлашдаги аҳамиятига 

оид  компетенцияларни  шакллантиришда  дастурий  таълим  воситалари  яъни  электрон 

дарсликлар,  электрон  масалалар  тўплами,  электрон  ўқув-услубий  мажмуалар,  виртуал 

лаборатория стендлари, мултимедиа воситалари, электрон ўқув тренажорлари ва билимларни 

назорат  қилишнинг  компьютерли  тизимиларидан  фойдаланиш  таълим  олувчиларнинг 

мотивацияси ҳамда таълим сифати самарадорлигини оширишга хизмат қилади [5, 6]. Мисол 

тариқасида 

физика 

фанидан 


“Яримўтказгичлар. 

Яримўтказгичларда 

аралашмали 

ўтказувчанлик” мавзусини ўқитишда назарий маълумотлар билан биргаликда яримўтказгичли 

қурилмаларнинг волть-амперь характеристикасини аниқлашда виртуал лаборатория стендлари, 

яримўтказгичларнинг  амалиётда  қўлланилиши  мисолида  фотобатарейкалар,  уларнинг 

тузилиши ва ишлаш принципи акс этган анимациялардан фойдаланиш таълим олувчиларнинг 

мавзу юзасидан чуқур билим олишини таъминлайди (1-расм). 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

42 


 

 

1-расм. Фотобатарейка тузилиши ва ишлаш принципининг анимацион намойиш этилиши.  



Юқоридаги  мулоҳазалардан  келиб  чиқиб  айтиш  мумкинки,  физика  таълимида  қайта 

тикланувчи  (муқобил)  энергия,  муқобил  энергия  манбалари,  муқобил  энергия  манбалари 

қурилмалари,  улардан  халқ  хўжалигида  фойдаланишнинг  ўрни  ва  муқобил  энергия 

манбаларидан фойдаланишнинг атроф-муҳит экологик софлигини сақлашдаги аҳамиятига оид 

компетенцияларни  шакллантириш  муҳум  аҳамиятга  эга  ҳисобланади.  Бу  борада  электрон 

дарсликлар, виртуал лаборатория стендлари, мултимедиа, электрон дидактик воситалар яъни 

дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш яхши самара бериши олиб борилган тадқиқотлар 

натижасида ўз исботини топди. 

Адабиётлар рўйхати: 

1.  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2013  йил  1  мартдаги  “Муқобил  энергия 

манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4512 сонли фармони. 

www. lex. uz. 

2.  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “2017-2021  йилларда  қайта  тикланувчи 

энергетикани  янада  ривожлантириш,  иқтисодиёт  тармоқлари  ва  ижтимоий  соҳада  энергия 

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори. www. lex. uz. 

3.  Ўзбекистон  Республикасининг  қонуни.  “Қайта  тикланувчи  энергия  манбаларидан 

фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-539 сон. 2019 йил 21 май. www. lex. uz. 

4.  С.Қ.Қаҳҳоров, Ҳ.О.Жўраев, “Физика таълимида гелиотехнология” – Тошкент.: “Фан” , 2009. 

5.  С.Қ.Қаҳҳоров,  Ҳ.О.Жўраев,  Н.М.Ҳамдамова.  Использование  учебных  материалов  по 

источникам  алтернативной  энергии  в  интеграции  на  уроках  физике.  Инновации  в  науки. 

Научный журнал. №5(93). Новосибирск. 2019. 

6.  H.O.Jurayev.  Ways  of  Using  Educational  Materials  on  Alternative  Energy  Sources  at  Physics 

Lessons. Eastern European Scientific Journal. –Düsseldorf, 2017. № 2. –P. 83-86. 

 

“АСТРОНОМИЯ” ФАНИНИ МИЛЛИЙ ТАМОЙИЛЛАР АСОСИДА ЎҚИТИШ 



 

Турсунов Қ.Ш., Имомов О.Э. 

(Қарши МИИ) 

 

Таълим соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида юртимизда яшаётган барча 



фуқаролар  учун  муносиб  турмуш  тарзини  яратиш  билан  бирга,  жисмоний  ва  маънавий 

жиҳатдан  мукаммал  ривожланган  инсонни  тарбиялаш,  таълимни  юксалтириш,  миллий 

мафкурани  яратиш  ва  уни  руёбга  чиқаришда  фаол  иштирок  эта  оладиган  рақобатбардош, 

баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдан иборатдир.  

Бундай  ўзгаришлар  ва  янгиланишлар  педагогика  ва  унинг  тармоғи  бўлган  физика  ва 

астрономияни  ўқитиш  методикаси  фанлари  олдига  ҳал  этилиши  лозим  бўлган  янги,  долзарб 

муаммоларни  қўяди.  Давлат  таълим  стандартларида  белгилаб  қуйилганидек,  умумтаълим 

фанларидан  (жумладан  астрономия  фанидан  ҳам)  таълим  мазмунининг  ўрнатилган 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

43 


 

минимумига  эришиш  барча  ўқувчилар  учун  мажбурийдир.  Ўқувчининг  умумтаълим 

фанларидан  олган  билимлари  амалий  фаолиятида  ҳамда  унинг  олий  таълим  муассасасида 

давом  эттирадиган  кейинги  ўқиш  фаолиятида  ҳам  ишончли  восита  бўлиб  хизмат  қилмоғи 

лозим.  Ушбу  талаблардан  келиб  чиққан  ҳолда  астрономия  ўқитиш  методикаси  фани  олдида 

қуйидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш вазифаси туради: 

№ 

Вазифалар 



Амалга ошириш 

1. 


Астрономия ўқитишнинг 

умумий масаларини таҳлил 

қилиш 

Ўқув фанини такомиллаштириш, астрономияни 



ўқитиш услубиётида муҳим жиҳат миллий 

қадриятларга суянган таълим билан ҳамоҳанг 

тарбияни шакиллантириш 

2. 


Илғор педагогик 

тажрибаларни ўрганиш 

Астрономия фанини ўқитишда илғор педагогик 

тажрибаларга таянган ҳолда умумлаштириш ҳамда 

ўқув жараёнига тадбиқ этиш 

3. 


Амалиётда қўллай олишни 

Астрономиядан эгалланган билим ва кўникмаларни 

амалиётда қўллай олишни ўргатиш 

4. 


Астрономия ўқитиш 

тарихини таҳлил этиш 

Миллий меросининг бой намуналаридан фойдаланиш 

асосида астрономия ўқитиш услубиёти 

ривожланишининг қонуниятларини аниқлаш 

5. 


Астрономия ўқитишнинг 

замонавий педагогик 

техналаогияларни тадбиқ 

этиш 


Миллийлик руҳи билан бойитилган, халқ 

ривоятларига асосланган, замонавий педагогик 

техналаогияларни қамраб олган ўқув қўлланмалар ва 

дарсликлар яратиш 

6. 

Астрономик ҳодисаларнинг 



физик асослари 

Мустақил билимлар олиш, кузатиш ва астрономиc 

ҳодисаларни физика қонунлари асосида тушунтириш 

қобилиятларини шакллантириш 

 

Ушбу  муаммоларни  ҳал  этиш  энг  аввало,  миллий  модел  талаблари  асосида  таълим 



тизимини  янгилаш  ва  янги  ижтимоий  муҳит  шароитида  уни  янада  ривожлантириш, 

такомиллаштириш  зарурлигини  кўрсатади.  Таълим  сохасида  юзага  келган  бундай  долзарб 

муаммоларни ҳал этиш асосан қуйидаги тамойилларга таянади:  

Биринчидан, ижтимоий–иқтисодий ислохатларни амалга оширишда ўтмишни теран ҳис 

этиб, халқимиз руҳиятини, унинг тарихий ва миллий ўзига хос жихатларини, анъана ва урф–

одатларини ҳисобга олиб, тарихий тараққиёт давомида тўпланган маънавий мероси ва миллий 

қадриятларидан  оқилона  фойдаланиш  орқали  амалга  оширилса,  иккинчидан,  жахон  илмий 

тафаккури ва ижтимоий фойдаланиш асосида руёбга чиқариш мумкин бўлади.  

Таълимда  миллий  тамойилларни  ўрганиш  ёш  авлодни  аждодларимизнинг  миллий 

минталитетини  ифодаловчи  қадриятлар  руҳида  тарбиялашга  хизмат  қилади.  Зеро  юртимиз, 

халқимиз  таянчи  аждодларимиз  қолдирган  маънавий  меъросининг  ўзи  бир  хазина.  Бу 

хазинадан оқилона фойдаланиш лозим.  Маълумки, осмон жисмларининг ҳолати ва ҳаракати 

фасллар алмашиниши, наботот ва ҳайвонот олами билан боғлиқ мифологик қарашлар, табиий 

астрономик  билим  ва  кўникмалар  анъанавий  халқ  тақвими  келиб  чиқишига  асос  бўлган. 

Масалан,  тақвимга  алоқадор  мақолларда  аждодларимизнинг  йил  фасллари  ҳақидаги 

кузатишлари, ташқи олам ҳақидаги тасаввурлари, табиат ўзгаришларига муносабати ва меҳнат 

фаолияти билан боғлиқ ҳаётий тажрибалар ҳам ўз аксини топган.  

“Тақвим”  сўзининг  лўғавий  маъноси  аслида  “тўғирлаш”,  “тиклаш”  бўлиб  тилимизда” 

планеталарнинг  ҳоли  ва  ҳаракатлкарини  кўрсатувчи  йиллик  жадвал,  календар,  тўплам 

маъносида қўлланилади. Ўзбек халқ тақвимининг қуйидаги турлари мавжуд. 

 

 

 



№ 

Тақвимнинг боғлиқлиги 

Тақвим турлари 

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

44 


 

1. 


Осмон ёритгишлари ҳаракати билан 

боғлиқ ҳолда келиб чиққан 

тақвимлар 

а) шамсий тақвим 

б) юлдуз ҳисоби 

c) мучал ҳисоби 

2. 

Деҳқончилик ва чорвачилк 



хўжалигини юритиш билан боғлиқ 

тақвимлар 

а) чорва ҳисоби 

б) юз ҳисоби 

c) тўқсон ҳисоби 

д) чилла ҳисоби 

э) деҳқон ҳисоби 

3. 


Фенологик тақвимлар 

а) қушқани ёки долға ҳисоби 

б) товуш ҳисоби 

 

Таълимни  ривожлантиришда  уни  замонавий  техналогиялар  билан  бойитиш  асосида 



тарихий  анъаналарни  сақлаган  ҳолда  миллй  моделга  ўтишдек  долзарб  масала  ҳал  эилмоғи 

лозим.  Астрономия  ўқитиш  услубиёда  айнан  халқ  ривоятларидан  фойдаланиш  ўқувчиларга 

миллий қадриятларни шакиллантириш билан бирга илмий, ахлоқий, меҳр–садоқат, ота–онага 

ҳурмат ғояларни сингдиради. 

Ўқув  жараёнида  бой  илмий–миллй  меросдан  ўқувчи  ва  талабаларни  баҳраманд  қилиш 

таълим ва тарбия уйғунлигига эришишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 

Биз  биламизки  ўқув  жараёнини  ажралмас  қисми  бўлган  тарбия  ҳам  ҳеч  кимни  бефарқ 

қолдирмайди. Ўқув машғулотларида халқ ривоятларидан мавзуларни мустаҳкамлашда ўқитиш 

сифати ва самарадорлигини оширишда дастури амал бўлиб хизмат қилади.  

 

ТАБИИЙ ФАН АСОСЛАРИНИ ЎҚИТИШДА 

МАЖБУРИЙЛИК ПРИНЦИПИ 

 

Турсунов Қ.Ш., Исмоилов Д.М. 



(Қарши МИИ) 

 

Физика фан–техника ва технология тараққиётида ўзининг мустаҳкам ўрнига ва жамият 



тараққиётида  муҳим  аҳамиятга  эга  эканлигини  ҳис  қилган  ҳолда  унинг  умуминсоний 

маданиятни  таркибий  қисми  илмий  фан  сифатида  физика  қонуниятларини  амалда 

қўлланилиши  табиий–илмий  билимлар  билан  ўқувчиларни  таништиради.  Бунда  биринчи 

навбатда  таълим  жараёнини  физик  ҳодисалар  ва  табиатнинг  ўрганишни  илмий  методлари 

ҳамда  оламнинг  физик  манзараси  ҳақидаги  тасаввурларни  шакллантиришга  йўналтирилган 

бўлиши керак. 

Ушбу  соҳада  иккинчи  муҳим  йўналиш–бу  ўқувчиларнинг  ақлий,  ижодий  билиш 

қобилиятларини  ривожлантириш,  янги  билимларни  мустақил  эгаллаш  малака  ва 

кўникмаларини  шакллантиришдан  иборат  бўлиши  зарур.  Физикани  ўқитиш  жараёнида 

ўқувчиларнинг  илмий  дунёқарашини,  мантиқий  тафаккур  қила  олиш  қобилияти,  табиат  ва 

жамиятдаги,  фан–техника  ҳамда  технологиянинг  ривожланиб  бориши  муаммоларни  ҳал 

этишда  ўз–ўзининг  англаш  салоҳиятини  шакллантириш  ҳамда  ривожлантириш  физика  фани 

ривожига  ўз  ҳиссаларини  қўшган  қомусий  ҳамда  ҳозирги  давр  физик  олимларининг 

фаолиятлари  билан  таништириш,  таълим  мазмунини  атрофдаги  маҳаллий  ва  тарихий 

материаллар билан боғлаш орқали миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш зарур бўлади. 

Бинобарин, бугунги кунда дарсда фақатгина ўқитувчи ёрдамида ҳал қилиниши мумкин 

бўлган мураккаб муаммонинг ечишни ўқувчиларга таклиф этишдан бошлаш лозим. Шундагина 

ўқувчилар бугунги кунда олдига қўйилган “мураккаб муаммоларни” эртага улар мустақил еча 

оладиган бўладилар. Бундай ёндашувда ҳар бир дарсда ўқувчилар олдига ақлий зўриқтириш 

“мураккаб  муаммоларни”  қўйиш  лозим  ҳисобланади.  Бугунги  кунда  ўқитувчи  дарсга 

тайёргарликни таълимнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадини аниқлашдан 

ва  ўқувчилар  дарс  давомида  эгаллашлари  лозим  бўлган  билим,  малака  ва  кўникмалар 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

45 


 

элементлари  рўйхатини  тузишдан  бошламаслиги  керак.  Дарс  жараёнига  бундай  принцип 

асосида ёндашиш нотўғри хато ҳолат ҳисобланади. Чунки ўқувчилар ўқитувчига ҳеч нарсадан 

қарздор эмаслар. Балки ўқитувчи ўқувчиларга мустақил билим эгаллашга ёрдам бериши керак. 

Чунки ўқитувчи ушбу касбни танлаганда, хусусан, ўқитувчи ишига кирган вақтидан бошлаб, 

жамият  билан  меҳнат  шартномаси  тузган.  Шунинг  учун  ўқитувчи  ўз  олдига  қўйган  асосий 

мақсадга  эришиш  турларини  аниқлаб  олиши  лозим.  Ўқитувчи  дарс  давомида  ўқувчилар 

бажарган  ишларнинг  натижаларини  баҳолаш  ва  назорат  қилиш  эмас,  балки  ўз  иш  фаолияти 

натижаларини назорат қилишда зарур ҳолатларда керакли тузатишларни киритиб олиши зарур. 

Физика бошқа ўқув фанларига нисбатан ўқувчиларнинг ҳар бир дарсда диққатини жалб 

қилиш учун жуда катта имкониятларга яъни, ҳар бир дарсда уларга маълум бўлмаган табиат 

ҳодисаларининг физик самарадорлигини янгидан намойиш этиш имкониятига эга. 

Бугунги кунда дарсга нисбатан ўқувчилар қизиқишини қандай қилиб ошириш мумкин? 

Ушбу  муаммони  ечишни  асосий  калити–таълим  жараёнига  фаолиятли  ёндашиш  зарур  деб 

ўйлаймиз.  Шахсни  билиш  қобилиятини  ривожлантириш  фақатгина  ўқувчиларнинг  мустақил 

фаол  билиш  қобилиятларини  ривожлантириш  жараёнида  содир  бўлади.  Шунинг  учун  барча 

содда  ва  хавфсиз  физик  тажрибаларни  кузатиш,  жисмларни  физик  хоссаларини  ўрганиш 

тажрибалари,  илмий  фаразларни  текширишда  ўқувчиларни  мустақил  бажаришга  ва  назарий 

хулосалар чиқаришга ўргатиш лозим. 

Натижада қуйидаги савол пайдо бўлади–мажбурий муваффақият принципи тест назорати 

синовларини  амалга  оширишда  турли  зиддият  ёки  қарама  –  қаршиликларни  келтириб 

чиқаришга сабаб бўлмайдими? 

Ушбу  зиддият  ва  қарама–қаршиликлар  фақатгина  расмий  жиҳатидан  кўринишдир. 

Биринчидан, агарда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга жуда паст баҳолар қўйиб, 

уларнинг  фанни  ўрганишга  бўлган  қизиқишларини  сўндириши,  унда  ушбу  ўқувчиларнинг 

академик  лицей  ва  касб–ҳунар  коллежлари  босқичларида  давр  талабларига  мувофиқ  билим, 

малака  ва  кўникмаларни  мувафақиятли  ўзлаштиришга  эришишларига  ишонч  қолмайди. 

Иккинчидан,  физика  таълими  стандарти  талабларини  идеал  даражада  бажариш  академик  ва 

касб–ҳунар  коллежлари  босқичлари  барча  битирувчиларига  талуқли  бўлмай,  балки  фақат 

келгусида  таълимни  давом  эттирадиган  ўкувчилар  учун  узлуксиз  таълимнинг  юқоридаги 

босқичлари  физика  таълими  стандарти  талабларини  эгаллашлари  лозим  бўлади.  Агарда 

ўқитувчи  муваффақиятли  таълим  принципларига  амал  қиладиган  бўлса,  келгусида  унинг 

бундай таълим йўналишини танлаган ўқувчилари сони кўп бўлади. Юқоридаги принципга яна 

битта принципнинг–яъни, шахсга йўналтирилган таълим принципини қўшиш физика таълими 

вазифаларини маълум даражада амалга оширишга эришиш мумкин. Ушбу принципга мувофиқ, 

таълим  мазмуни  ҳажмини,  унинг  мураккаблигини  маълум  меъёр  даражасида  оширишни 

ўқувчининг  ўзи  учун  ўзи  аниқлаши  зарур.  Афсуски,  амалиётда  таълим  жараёнида  мумкин 

бўлган  илғор  самарали  принцип  ва  ёндашувларни  амалга  ошириш  учун  бир  қатор  тўсиқлар 

мавжуд. Бундай тўсиқларни биринчиси сифатида анъанавий мажбурий таълим ўқув материали 

ҳажми  билан  унинг  ўрганишга  ажратилган  вақтнинг  мувофиқ  эмаслигидир.  Бунда  «Тингла–

ўқи–такрорла»  «эшит–ўқи–кўчириб  ол»  схемаси  остида  амалга  ошириладиган  анъанавий 

методикага  ёпишиб  олиш.  Иккинчи  тўсиқ–таълимда  фаолиятли  ёндашишга  ва  муаммоли 

методларни  қўллашга  йўналтирилган  ўқув  методик  материаллар  билан  таъминловчи 

дарсликларни мавжуд эмаслигидадир.  

 

 

 



 

 

 



ФИЗИКАНИ ЎҚИТИШДА ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВНИ ҚЎЛЛАШ УСЛУБИЯТИ 

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

46 


 

 

З.М.Шодиев. Самарқанд давлат университети, 

sh-zokir@samdu.uz

  

 



Тизим (юнонча σύστημα – қисмлардан иборат яхлит бирикма) – бир-бири билан боғланган 

ва ўзаро таъсирлашувчи элементларнинг яхлит тўпламидир. Кундалик ҳаётимизда система сўзи 

турли  хил  бошқача  атамалар  билан  ҳам  ишлатилади  [1].  Бугунги  кунда  тизимли  ўрганиш 

деярли ҳамма фан соҳаларида мавжуд, турли номлар билан аталади: тизим назарияси, тизимли 

тахлил, системология, кибернетика, тизимли инженерия, термодинамика, тизимли динамика ва 

ҳокозо. Тизим – атроф-муҳитдан изоляция қилинган ва 

у билан бутунлигича таъсирлашувчи ўзаро  боғланган 

элементлар мажмуасидир. 

Физик тизим – атроф муҳитдан ажралган, у билан 

яхлит таъсирлашувчи, бир-бири билан ўзаро боғланган 

элементлар  мажмуаси  бўлиб,  физик  тадқиқотлар 

объектидир.  Бунда  тизимнинг  элементи  сифатида 

физик  жисм  ёки  бошқа  физик  тизимлар  тушунилади. 

Физик  тизимнинг  атроф-муҳит  билан  таъсирлашуви, 

шунингдек,  физик  тизимнинг  алоҳида  ташкил 

этувчиларининг ўзаро боғланиши фундаментал физик 

таъсирлар орқали амалга оширилади (гравитация, электромагнит таъсир, кучли таъсир, кучсиз 

таъсир, ишқаланиш, эластиклик, оғирлик ва б.). Атроф-муҳитдан аниқ физик тизимни танлаш 

қаралаётган  масаланинг  мақсад  ва  вазифасига  боғлиқ  бўлади.  Физик  тизимларга  мисоллар: 

атом,  атом  ядроси,  галактика,  идеал  газ,  тебраниш  контури,  математик  маятник,  қуёш 

системаси, қаттиқ жисм ва шунга ўхшашлар. 

Галактика (қад. грекча γᾰλαξίας) – юлдуз ва юлдузлар тўдалари, юлдузлараро газ ва чанг 

ҳамда  қорамтир  материядан  иборат  бўлган  гравитацон  боғланган  тизимидир.  Тизимли 

таҳлилнинг энг асосий тушунчаларидан бири бу тизим тушунчасидир.  

Физик  тизимлар  физика  бўлимларига,  уларни  тавсифланишига  қараб:  механик, 

термодинамик, электрик, магнит, электромагнит, оптик, квант ва бошқа турларига бўлинади. 

Айрим физик мураккаб тизимлар физиканинг қонун ва усулларини қўллашни талаб этади. 

Атроф-муҳит билан таъсирлашувига кўра, физик тизимлар изоляцияланган (берк), ёпиқ 

ва очиқ тизимларга бўлинади. Атроф-муҳит билан на модда, на энергия алмашмайдиган тизим 

изоляцияланган тизим деб аталади. 

 

Физик тизимнинг атроф билан таъсирлашуви майдон кўринишида бўлади: элетр майдон, 



магнит майдон ва бошқалар.  

Физикада очиқ тизимлар – атрофдаги муҳитга нисбатан қайсидир маънода (информацион, 

энергетик,  моддийлик  ва  бошқалар)  ёпиқ  деб  ҳисоблаб  бўлмайдиган  физик  тизимдир.  Очиқ 

тизимлар  асосан,  синергетика,  номувозанат  термодинамика  ва  квант  механикасида  асосий 

тушунчалардан бири сифатида ҳисобланади. 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

47 


 

Очиқ тизимлар нафақат физика, балки биология, кибернетика, информатика, иқтисодиёт 

соҳаларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

 

Ёпиқ тизимлар – атроф-муҳит билан модда эмас, балки иссиқлик ва энергия алмашинувчи 

термодинамик тизимларга айтилади. Агар ёпиқ тизим оддий бўлса, яъни фақат ва фақат битта 

элемент (атом, молекула)га эга бўлса, бу элементлар миқдори доимий бўлади. Тизимдаги ҳар 

бир  элемент  учун  математик  нуқтаи  назардан 

0

1



i

m

j

j

ij

b

N

a



,  бу  ерда 



j

N

  -  j  типдаги 

молекулалар миқдори, 

ij

a

 - j молекуладаги i атомлар миқдори, 

0

i

b

 - тизимдаги барча атомлар 

миқдори. 

Механик  тизимлар  k-эркинлик  даражаси  билан  аниқланувчи  тизимлардир.  Уларнинг 

ҳолати умумлашган координата ва умумлашган импульслар билан аниқланади [2]. 

Динамик тизимлар – тизимнинг ҳар бир элементининг фазодаги ўрни ва вақт орасидаги 

функционал  боғлиқлик  билан  берилган  элементлар  тўпламидир.  Динамик  тизимнинг  ҳолати 

ихтиёрий  вақт  моментида  фазодаги  ҳолатини  аниқловчи  кўпчилик  моддий  сонлар  (ёки 

векторлар)  билан  тавсифланади.  Динамик  тизим  айрим  объект,  ҳодиса  ва  жараённинг 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

48 


 

математик  модели  ҳисобланади.  Масалан,  қуйидаги  тенгламалар  системаси  вақт  бўйича 

узлуксиз ўзгарувчи динамик тизим, гармоник осциллятор деб аталувчи тизимни ифодалайди: 







kx

dt

dv

v

dt

dx

 

Термодинамик  тизимлар  термодинамика,  статистик  физика  ва  узлуксиз  муҳитлар 



физикасини ўрганишда муҳим ҳисобланади [2]. 

Оптик  тизим  (инг.  optical  system)  –  ёруғлик  нури  оқимини,  радиотўлқин,  зарядланган 

зарралар оқимини ўзгартирувчи оптик элементлар мажмуидир. Тизимли таҳлил ўзида мураккаб 

муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш методологиясини касб этади.  



Тизимли  таҳлил  –  билиш  (ўрганиш)нинг  илмий  усули  бўлиб,  ўзгарувчилар  ёки  тадқиқ 

қилинаётган  тизим  элементлари  орасидаги  структуравий  муносабатларни  ўрнатиш  кетма-

кетлигидир.  У  умумилмий,  экспериментал,  табиий-илмий,  статистик,  математик  усуллар 

мажмуига таянади. 

 

Тизимли 


таҳлилнинг 

қўлланалиши 

кўп 

ҳолларда мураккаб муаммоларни (масалаларни) ҳал 



этишда 

информацион 

технологияларнинг 

имкониятлари  билан  белгиланади.  Н.Н.Моисеев 

тизимли  тахлилга  қуйидагича  таъриф  берган: 

Тизимли  тахлил  –  техник,  иқтисодий,  экологик  ва 

бошқа 

мураккаб 



тизимларни 

информацион 

технологияларни  қўллашага  асосланган  усуллар 

мажмуасидир. 

Барча  мавжуд  муаммолар  қуйидаги  учта  синфга 

бўлинади: яхши шаклланган (well-structured), ёки миқдорий жиҳатдан шаклланган муаммолар

кучсиз  шаклланган  (ill-structured),  ёки  аралаш  муаммолар,  сифатли  (яхши  ўрганилган) 

элементлари  билан  бирга  кам  ўрганилган,  ноаниқ  жиҳатдари  мавжуд  элементларга  эга 

муаммолар;  шаклланмаган  (unstructured),  муҳим  ресурслар,  белгилар  ва  характеристикалар, 

умуман номаълум бўлган жиҳатлари мавжуд муаммолар. 

 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

Энг  кенг  тарқалган  усуллар  қуйидаги  тамойилларга  асосланади:  белгиларни  аниқлаш, 

муаммонинг долзарблигини белгилаш, мақсадни аниқлаш, тизим тузилиши ва унинг нуқсонли 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

49 


 

элементларини аниқлаш, тузилма имкониятларини аниқлаш, муқобил вариантларни аниқлаш 

ва баҳолаш, муаммо ечимини тузиш, ечимнинг тан олиниши, амалий тадбиғини баҳолаш.  

Декомпозиция  (қисмларга  ажратиш).  Тизим  тўғрисидаги  умумий  тасаввурни 

таъминловчи  қисмларга  ажратиш  босқичида  қуйидагилар  амалга  оширилади:  тизимнинг 

ҳолати  ёки  йўл  қўйиладиган  вазиятлар  соҳасидаги  ҳолат  йўналишини  чеклаш  сифатида 

тадқиқотнинг  умумий  мақсадларини  ҳамда  тизимнинг  асосий  функцияларини  белгилаш  ва 

қисмларга  ажратиш;  муҳитдан  тизимни  ажратиб  олиш.  Тизимнинг  яқин  ва  узоқ  атрофини 

аниқлаш.  Таъсир  кўрсатувчи  омилларни  тасвирлаб  бериш;  турли  хилдаги  ноаниқликлар 

(чекланишлар,  таҳдидлар),  ривожланиш  тенденцияларини  тасвирлаб  бериш;  тизимни  “қора 

қути” сифатида тасвирлаш; тизимнинг салоҳиятли (унсурлар кўриниши бўйича) ва тузилмали 

(унсурлар ўртасидаги муносабатлар тури бўйича) қисмларга ажратишни амалга ошириш.  

Кўпинча  қисмларга  ажратиш  мақсадлар  шажараси  ва  функциялар  шажарасини  барпо 

этиш йўли билан амалга оширилади.  

Адабиётлар: 

1.  D.Imboden,  S.Pfenninger  Introduction  to  Systems  Analysis:  Mathematically  Modeling  Natural 

Systems, Springer: Heidelberg New York Dordrecht London, 2013, p.4. 

2. P.E.Wellstead Introduction to physical system modeling, Hamilton Institute, 2005, pp.25-47.  

 


Yüklə 11,09 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   63




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin