«Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа Конвенцияси»нинг дин ёки эътиқод эркинлигига тааллуқли ҳал қилувчи қоидалари қайд этилган 9-моддаси бу Конвенциядан бироз кейин ишлаб чиқилган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясига ҳамоҳангдир:
1. Ҳар
ким фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ибодат қилиш, ўқиш, диний амаллар ва маросимларни ўз дини эътиқодига мос равишда якка тартибда ёки бошқалар
билан биргаликда, оммавий ёки хусусий тартибда бажариш эркинлигини ҳам қамраб олади; 2. Ўз дини ёки ўз эътиқодига амал қилиш эркинлиги қонунда белгилаб қўйилган, демократик жамиятда жамоат хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб, жамоат тартиби, саломатлик ёки ахлоқни муҳофаза қилиш ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражада чекланиши мумкин...