Етим болалар, кам таъминланган ва тўлиқсиз оилаларнинг болалари, ногирон болалар билан олиб бориладиган ишнинг инновацион технологияларини кўриб чиқишда Американинг “катта биродарлар/ катта опа-сингиллар” дастури асосида ишлаб чиқилган “Индивидуалликлар диалоги” дастури – ДИМСИ ката қизиқиш уйғотади. Дастурнинг вазифаси – бола ижтимоий муҳитини уйғунлаштириш; оилавий тарбияга кўмаклашиш; бир-бирларини ижтимоий ходим ёрдамида топган бола ва катталарнинг ўзаро фаолиятини ташкил қилиш; ижтимоий муаммоларни ечиш, ижтимоий ва фуқаролик фаоллигини ривожлантириш. Дастур тўрт томонлама намунавий шартнома тузилишини тақозо қилади, у ижтимоий ходим (кичик ва катта акалар ва опалар биргаликдаги фаолиятини назорат қилувчи ва маслаҳатчи), боланинг ота-оналари (восийлар), бола (кичик ука/сингил) ва волонтёр (катта ака/опа) иштирокида тузилади. Кўп ҳолларда волонтёрлар – олий ўқув юртларининг (18 ёшдан кам бўлмаган) талабалари, педагоглари, ўз боласи бўлмаган 35 ёшгача бўлган ёшлар. Кичик-катталар ўзаро мулоқот қилишади, муаммоларни биргаликда ҳал қилишади, уй вазифаларини бирга бажаришади, концертлар, кўргазмалар. бошқа томошаларга бирга боришади, спорт билан шуғулланишади, бошқа шаҳарларга экскурсиялар уюштиришади. Бу ишдаги Россияга хос бўлган хусусиятлардан яна бири ана шундай бир неча жуфтликнинг биргаликдаги ижодий ишлари, тадқиқот услубиятларини биргаликда қўллаши, ижтимоий-педагогик кундаликларда олиб борилаётган ишларни қайд этиш ва албатта умумлаштириш ҳамда таҳлил қилишдир.
qilish-taqsimlash xonalarida bolalarning bo‘lish muddati sabablariga qarab turlicha bo‘lishi, biroq 60 sutkadan oshmasligi lozim. Afsuski, ma’lumotsiz, kasbiy tayyorgarliksiz, boshpanasiz qolgan bolalar qabul qilish-taqsimlash muassasalaridan chiqqach, tergov izolyatori va qamoqxonaga tushib qolmoqdalar
Rossiyada o‘nlab jamoat tashkilotlari va jamg‘armalar faoliyat yuritmoqdaki,
ularning faoliyati bolalar qarovsizligi oldini olishga qaratilgan. Maxsus Ijtimoiy xizmat lar, ijtimoiy tez yordam xizmati, boshpanalar (bir yilgacha muddatda yashaganidan keyin oilasiga qaytaradigan boshpana – pansionlar va oilasida yashashi mumkin bo‘lmagan bolalar uzoq muddat yashashi uchun mo‘ljallangan boshpana - jamoalar) faoliyat yuritmoqda.
Ijtimoiy xodimning bosh vazifasi - oilaning muammolariga kirib borish, bola qarovsiz bo‘lib qolguniga qadar unga yordam ko‘rsatish; bolani oilada ushlab turish, uning ketib qolishiga yo‘l qo‘ymaslik, chunki bu narsa bola ko‘chaga ketib qolgandan keyin uni izlash, davolash, reabilitatsiya qilish va qayta tarbiyalashga sarf qilinadigan xarajatlarga nisbatan minglab marta arzonroqdir.
Dostları ilə paylaş: |