Назорат саволлари.
1. Товар ва транспорт воситаларини олиб кириш тартиби қандай тартибда амалага
оширилади.
2. Божхона режимлари ва уларнинг моҳиятини тушунтириб беринг.
3. Импорт ва реимпорт божхона режимлари қандай тартида бўлади.
4. Экспорт ва реэкспорт божхона режимлари қандай тартида бўлади.
5. Транзит ва вақтинча олиб кириш, вақтинча сақлаш божхона режимларини
моҳиятини тушунтиринг.
6. Божхона омбори эркин божхона зонаси божхона режимлари.
7. Эркин омбор ва бошқа божхона режимлари.
15
А д а б и ѐ т л а р :
1 Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси».
Т.: 1998 й
2 Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар –1. New documents and provisions in
the customs law-1. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси». Т.: 2004 й
3 Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил.
4 Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й.
5 Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.:
2002 й.
6 Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г.
7 "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари
8 www.customs.uz.
9 www.soliq.uz.
3-мавзу:
БОЖ. БОЖХОНА БАҲОСИ. БОЖХОНА БАҲОСИНИ АНИҚЛАШ
УСУЛЛАРИ.
Режа
1. Бож. Бож ставкалариниг турлари.
2. Божхона баҳоси ва уни аниқлаш усуллари.
3. Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш.
4. Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш.
5. қийматларни чегириб ташлаш асосидабаҳолаш.
6. қийматларни қўшиш асосида баҳолаш.
7. Резерв усул.
Таянч иборалар
Бож, бож тарифи, импорт божи, экспорт божи, мавсумий бож, божхона қиймати,
божхона баҳоси, адвалор ставка,катъий ставка, демпинг, компенсация.
1. Бож. Бож ставкалариниг турлари
1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифи тўғрисида»ги
қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун 35- моддадан иборат бўлиб,бож тарифини
шакллантириш ва қўлланиш тартибини, шунингдек республикамиз божхона чегараси
орқали олиб ўтилаѐтган товарлардан бож ундириш қоидаларини белгилайди.
Бож тарифи – божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, Ўзбекистон Республикаси
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) принциплари ва
қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган
бож ставкаларининг тўпламидир. Бож - Ўзбекистон Республикасининг божхона
чегарасидан товарлар олиб ўтилаѐтганда божхона органлари томонидан ундириладиган
тўлов. Ўзбекистон Республикасида импорт божи, экспорт божи, мавсумий ва алохида
(махсус, демпингга қарши, компенсация) бож қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасида бож ставкаларининг қуйидаги турлари қўлланилади:
бож ундириладиган товарларнинг божхона қийматига нисбатан фоизларда
ҳисобланадиган адвалор ставкалар;
16
бож ундириладиган товарлар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланадиган
хос ставкалар;
божнинг адвалор ва хос турларини ўз ичига оладиган аралаш ставкалар.
Экспорт ва импорт божи
Импорт божи ҳалқаро шартномаларга мувофиқ белгиланади. Ўзбекистон
Республикаси савдо- иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартибини
қуллаѐтган мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар учун ундириладиган импорт божи
ставкаларининг энг кам ѐки энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгилаб қуйилади.
Савдо - иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартиби назарда
тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ѐки қайси мамлакатда ишлаб
чиқарилганлиги аниқланмаган товарлар учун ундириладиган импорт божининг
ставкалари икки барвар оширилади. Импорт ва Экспорт божининг ставкалари Вазирлар
Маҳкамаси томонидан жорий этилади.
Мавсумий божлар
Мавсумий божлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиб, товарлар олиб
кириш ва олиб чиқишни тезкор тартибга солиш учун қўлланилади. Бунда бож тарифида
назарда тутилган бож ставкалари қўлланилмайди. Мавсумий божлар улар белгиланган
вақтдан эътиборан олти ойдан ошмаслиги керак.
Демпингга қарши божлар
Демпингга қарши божлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
товарлар божхона ҳудудига уларнинг олиб чиқилган айни вақтда амалда бўлган реал
қийматидан паст нархда олиб кирилса, агар бундай олиб кириш республикамизда шунга
ўхшаш товарларни ишлаб чиқарувчиларга моддий зиѐн етказса ѐки етказиш хавфини
тугдирса ,ѐхуд шундай товарлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ѐки кенгайтиришга
тускинлик килса ;
товарлар божхона ҳудудидан унинг республикамизда айни вақтда амалда бўлган реал
қийматидан паст нархда олиб чиқлаѐтган бўлса, агар бундай олиб чиқиш
республикамизда шунга ўхшаш товарларни ишлаб чиқарувчиларга моддий зиѐн
етказса ѐки етказиш хавфини тугдирса ,ѐхуд шундай товарлар ишлаб чиқарувчилари
уртасида нормал ракобат урнатилишига тус кинлик килса.
Компенсация божлари
Республикамизнинг божхона ҳудудига ишлаб чиқариш ѐки олиб чиқиш пайтида
бевосита ѐки билвосита субсидиялардан фойдаланилган товарлар олиб кирилса, агар
бундай олиб кириш республикамизнинг ўхшаш товар ишлаб чиқарувчиларига моддий
зиѐн етказса ѐки етказиш хавфини тугдирса, ѐхуд шундай товарлар ишлаб чиқаришни
ташкил қилиш ѐки кенгайтиришга тускинлик килса ;
божхона ҳудудидан ишлаб чиқариш ѐки олиб чиқиш пайтида бевосита ѐки
билвосита субсидиялардан фойдаланилган товарлар олиб чикилса, агар бундай олиб
чиқиш республикамиз манфаатларига моддий зиѐн етказса ѐкиетказиш хавфи бўлса
компенсация божлари қўлланилади.
17
2. Божхона баҳоси ва уни аниқлаш усуллари.
Божхона қиймати - божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш мақсадида
фойдаланиладиган товар қийматидир. Божхона қиймати ўтказиладиган божхона
расмийлаштируви вақтида божхона органига декларант томонидан белгиланган
тартибда декларацияга киритилади. Божхона қийматини аниқлаш тўғри ва ҳужжатлар
билан ттасдиқланган маълумотларга асосланиши лозим. Божхона қийматини
белгилашда декларант қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
божхона органига тақдим этилган, божхона қийматини белгиловчи ҳужжатлар
тўғрилигини исботлаш;
эълон қилинган божхона қийматига аниқлик киритиш зарурияти вужудга
келганида, божхона органининг рухсати билан узи декларация берган товардан гаров
куйиб ѐки вакил банкнинг кафолати остида ѐки божхона органининг чиқарган товарнинг
божхона баҳосига мувофиқ божхона тўловларини тўлаб фойдаланиш
божхона қийматини аниқлаш хусусида божхона органи чиқарган қарор устидан
белгиланган тартибда шикоят қилиш;
Декларант қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
божхона органи божхона қийматини эълон қилиш;
божхона органининг талабига биноан божхона қийматини белгилашга доир
маълумотларни тақдим қилиш.
Декларант томонидан эълон қилинган товарнинг божхона қийматига аниқлик
киритилиши ѐки божхона органига қўшимча ахборот берилиши муносабати билан
юзага келган ҳаражатларни декларант тўлайди. Товарнинг божхона баҳосини аниқлаш
муносабати билан уни божхонада расмийлаштириш муддатининг узайишидан
декларант божни тўлаш муддатини амалда кечиктириш учун фойдаланиш мумкин эмас.
Ўз навбатида товарнинг божхона баҳоси устидан назоратни амалга оширишда
божхона органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
декларант эълон қилган товарнинг божхона қиймати тўғри ѐки нотўғрилиги
ҳақида қарор қабул қилиш;
башарти декларант ўзи фойдаланган маълумотлари тўғрилигини тасдиқловчи
далилларни тақдим этмаса, товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант
фойдаланган усулни қуллаш мумкин эмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш;
декларант эълон қилган товарнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини
тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаса ѐки декларант тақдим этган маълумотларни
нотўғри ва тўлиқ эмас деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса, ўзида бор
маълумотларга асосланиб, тузатишлар киритиб божхона қийматини аниқлаш
усулларини қўллаган ҳолда божхона қийматини аниқлаш;
Божхона органи декларантнинг ѐзма сўровига биноан, у эълон қилган товарнинг
божхона қиймати божхона органи томонидан қабул қилинмаганлигининг сабаблари
кўрсатилган тушунтириш хатини декларантга тақдим қилиши шарт. Товар учун божни
ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва ундириш унинг божхона қиймати асосида амалга
оширилади. Бож республика давлат бюджетига ўтказилади.
Божхона баҳоси - Республикамиз божхона ҳудудига олиб кирилаѐтган товарлар
қийматини божхонада аниқлашнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланиладиган
18
усуллари тизимидир. Республикамиз божхона ҳудудидан олиб чиқлаѐтган товарларнинг
божхона қиймати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Божхона баҳосини чиқариш усуллари.
Олиб кирилаѐтган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш
товарнинг божхона баҳосини чиқаришнинг асосий усулидир.Агар асосий усулдан
фойдаланиб бўлмаса, божхона баҳосини чиқаришнинг қуйидаги усуллари бирин кетин
қўлланилади:
Айнан бир хил товаралр юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш.
қийматларни чегириб ташлаш асосида баҳолаш.
қийматларни қўшиш асосида баҳолаш.
Резерв усул.
қийматларни чегириб ташлаш ва қийматларни қўшиш асосидаги усуллар
исталган кетма-кетликда қўлланиши мумкин.
Олиб кирилаѐтган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб божхона
баҳосини чиқаришнинг усули.
Республикамиз божхона ҳудудига олиб кирилаѐтган товарнинг божхона қиймати -
битим қийматидан, яъни олиб кирилаѐтган товар учун республикамиз божхона
чегарасидан ўтиш вақтида амалда тўланган ѐки тўланиши лозим бўлган баҳодан
иборатдир,
башарти:
божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар
ҳужжатлар билан тасдиқланган ва тўғри бўлса;
ҳаридорнинг товарлари тасарруф этиши ѐки улардан фойдаланишига таалукли
чекловлар бўлмаса ;
товарнинг сотилиши ѐки нархи баҳоланаѐтган товарларнинг божхона қиймати
аниқлаб булмайдиган ҳолга олиб келадиган кандайдир шартлар ѐки фикрларгасабаб
бўлмаса;
ҳаридор товарни кейинчалик қайта сотиши, тасарруф этиши ѐки уни
фойдаланишидан келган тушумнинг бирон-бир қисми бевосита ѐки билвосита
сотувчига утмаса, фақат агар ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ
тегишли тузатишлар киритиш мумкин бўлмаса ;
ҳаридор ва сотувчи бир-бирига боғлиқ шахслар бўлмаса, бундай ўзаро боғлиқлик
битим қийматига таъсир этмаганлиги декларант томонидан исбот қилинган ҳоллар
бундан мустасно.
Божхона қийматини аниқлашда олиб кирилаѐтган товар учун амалда тўланган ѐки
тўланиши лозим бўлган баҳога қуйидаги ҳаражатлар кушилади, башарти улар мазкур
баҳога киритилмаган бўлса:
1. Товарни божхона ҳудудига олиб кириладиган етказиб келтиргунга қадар
қилинган ҳаражатлар:ташиш қиймати, юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга
тукиш билан боғлиқ ҳаражатлар, суғурта суммаси.
2. Харидор томонидан қилинган ҳаражатлар: воситачилик ва брокерлик ҳақлари,
товарни сотиб олиш чоғидаги воситачилик ҳаражатлари бундан мустасно, контейнерлар
ва кўп марта ишлатиладиган бошқа идишлар қиймати, агар улар баҳоланаѐтган товар
19
билан бир бутун деб ҳисобланса, ўраш қиймати, бунга ўраш материаллари қиймати ва
ўраш ҳақи киради;
3. Хизматларнинг ҳамда сотувчи ҳаридорга текинга ѐки арзон нархда бевосита ѐхуд
билвосита берадиган бошқа товарларнинг қиймати;
4. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун ҳаридор баҳоланаѐтган
товарларни сотиш шарти сифатида бевосита ѐки билвосита тўлаши шарт бўлган
лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар;
5. Олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, тасарруф этиш ѐки уни
фойдаланишдан келган тушумнинг бевосита ѐки билвосита сотувчига тегиши керак
бўлган исталган қисмининг қиймати.
Товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун олиб кирилаѐтган товар юзасидан
тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш усулидан фойдаланиш
мумкин эмас, башарти:
ҳаридорнинг баҳоланаѐтган товарга бўлган ҳуқуқлари чекланган бўлса;
товарни сотиш ва битим қиймати таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган
шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса;
божхона қийматини элон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар
ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса ѐки улар нотўғри бўлса ;
битим қатнашчилари бир-бирига боғлиқ шахслар бўлса, уларнинг ўзаро
боғлиқлиги битим баҳосига таъсир этмаган ва бу нарса декларант томонидан исбот
қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Бир-бирига боғлиқ шахслар дейилганида қуйида келтирилган белгиларнинг ақалли
биттасига мос келадиган белгилар тушунилади:
битим қатнашчиларидан биттаси ѐки битим қатнашчиларидан бирининг
мансабдор шахси айни бир вақтда битимда қатнашаѐтган бошқа шахснинг мансабдор
шахси бўлса;
битим қатнашчилари корхонага биргаликда эгалик қилувчи шахслар бўлса;
битим қатнашчилари меҳнат муносабатлари орқали ўзаро боғлиқ бўлса;
битим қатнашчиларидан бири битимда қатнашаѐтган бошқа шахс устав
капиталининг овоз ҳуқуқини берувчи камида беш фоизига тенг бўлган улуш ѐки акция
эгаси бўлса;
битимнинг ҳар иккала қатнашчиси бевосита ѐки билвосита учинчи шахс назорати
остида бўлса;
битим қатнашчилари биргаликда бевосита ѐки билвосита учинчи шахсни назорт
килсалар ;
битим қатнашчиларидан бири битимда қатнашаѐтган бошқа шахснинг бевосита
ѐки билвосита назорати остида бўлса;
битим қатнашчилари ѐки уларнинг мансабдор шахслари қариндош бўлсалар.
20
3. Айнан бир хил товарлар юзасидан тузилган битим
қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш.
Айнан бир хил товарлар дейилагнида ҳар жиҳатдан, шу жумладан: физик
хусусиятлари, сифати ва бозордаги қадри, қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги,
ишлаб чиқарувчиси каби белгилари жиҳатидан баҳоланаѐтган товар билан бир хил
бўлган товар тушунилади. Товарнинг ташқи кўринишидаги жузъий фарқлар, агар у
бошқа жиҳатлари билан юқоридагиларга мос бўлса, уни айнан бир хил эмас, деб
ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қиймати бож қийматини белгилаш
учун асос қилиб олинади, агар бу товар:
баҳоланаѐтган товар олиб кирилгунга қадар кўпи билан 90 кун олдин
республикамиз божхона ҳудудига олиб кириш учун сотилган бўлса;
тахминан ўшанча миқдорда ва ўшандай тижорат шартларида олиб кирилган
бўлса. Агар айнан бир ҳил товар кўп ѐки кам миқдорда ва бошқа тижорат шартларида
олиб кирилган бўлса, баҳоланаѐтган товарнинг божхона қийматига ана шу фарқларни
ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади, агарда бу тузатишларнинг асосли
эканлигини божхона органига ҳужжатлар билан тасдиқлаб бериш мумкин бўлса.
Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб аниқланадиган
божхона қийматига юқоридаги усулда курсатилаган ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда
тузатишлар киритилиши лозим.
Тузатишлар декларант томонидан тўғри ва ҳужжат билан тасдиқланган
маълумотлар асосида киритилиши лозим. Агар ушбу усулни қўллаш вақтида айнан бир
ҳил товар юзасидан тузилган битимнинг икки ва ундан ортиқ нархи мавжудлиги
аниқланса, олиб кирилаѐтган товарнинг божхона қийматини белгилаш учун уларнинг
энг паст нархи қўлланилади.
3. Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига
қараб божхона баҳосини чиқариш.
Ўхшаш товар дейилганида ҳар жиҳатдан бир хил бўлмасада, ўхшаш хусусиятларга
эга булганлиги ва таркибий жиҳатдан ўхшашлиги туфайли баҳоланаѐтган товар
биланбир хил вазифаларни бажара оладиган ва тижорат нуқтаи назаридан унинг ўрнини
боса оладиган товар тушунилади.
Товарнинг ўхшашлигини аниқлашда унинг қуйидаги белгилари: сифати, товар
белгисининг мавжудлиги ва бозордаги қадри, қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги,
ишлаб чиқарувчиси ҳисобга олинади.
Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини
чиқариш усулидан фойдаланганда Бож тарифи тўғрисидаги қонуни 19 моддаси 3, 4, 5 ва
6 қисмларининг қоидалари қўлланилади.
3 Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қиймати бож қийматини белгилаш
учун асос қилиб олинади, агар бу товар:
баҳоланаѐтган товар олиб кирилгунга қадар кўпи билан 90 кун олдин
республикамиз божхона ҳудудига олиб кириш учун сотилган бўлса;
тахминан ўшанча миқдорда ва ўшандай тижорат шартларида олиб кирилган
бўлса. Агар айнан бир хил товар кўп ѐки кам миқдорда ва бошқа тижорат шартларида
олиб кирилган бўлса, баҳоланаѐтган товарнинг божхона қийматига ана шу фарқларни
21
ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади, агарда бу тузатишларнинг асосли
эканлигини божхона органига ҳужжатлар билан тасдиқлаб бериш мумкин бўлса.
4. Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб аниқланадиган
божхона қийматига юқоридаги усулда кўрсатилган ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда
тузатишлар киритилиши лозим.
5. Тузатишлар декларант томонидан тўғри ва ҳужжат билан тасдиқланган
маълумотлар асосида киритилиши лозим.
6. Агар ушбу усулни қўллаш вақтида айнан бир хил товар юзасидан тузилган
битимнинг икки ва ундан ортиқ нархи мавжудлиги аниқланса, олиб кирилаѐтган
товарнинг божхона қийматини белгилаш учун уларнинг энг паст нархи қўлланилади.
Ушбу кўрсатилган қоидалар асосида божхона баҳосини чиқариш усулларидан
фойдаланилганида:
агар баҳоланаѐтган товар, товар ишлаб чиқарилган мамлакатда ишлаб
чиқарилмаган бўлса, у баҳоланаѐтган товар билан айнан бир хил ѐки ўхшаш
ҳисобланмайди;
баҳоланаѐтган товарнинг ишлаб чиқарувчиси томонидан эмас, балки бошқа шахс
томонидан ишлаб чиқарилган товар, баҳоланаѐтган товарни ишлаб чиқарган шахс
томонидан ишлаб чиқарилган бир хил товар ҳам, ўхшаш товар ҳам бўлмаган
тақдирдагина эътибога олинади;
агар товарни лойиҳалаш, унинг устидаги тажриба -конструкторлик ишлари,
унинг бадиий безаги, дизайни, эскизи, чизмалари ва бошқа шунга ўхшаш ишлар
Республикамизда амалга оширилган бўлса, бундай товар айнан ѐки бир хил ўхшаш товар
ҳисобланмайди.
4.қийматларни чегириб ташлаш асосида божхона
баҳосини чиқариш.
Агар баҳоланаѐтган, айнан бир хил ѐки ўхшаш товарлар ўзининг дастлабки ҳолати
ўзгармаган ҳолда Республикамиз ҳудудида сотилса, қийматларни чегириб ташлаш
асосида божхона баҳосини чиқариш амалга оширилади.
қийматларни чегириб ташлаш асосида божхона баҳосини чиқариш усулидан
божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида фойдаланилганда товар бирлигининг
баҳоланаѐтган, айнан ѐки бир хил ўхшаш товарлар олиб келинган вақтдан бошлаб
камида 90 кундан кейин Республикамиз ҳудудида катта туркумларда битимнинг сотувчи
билан ўзаро боғлиқ бўлмаган иштирокчисига сотилган баҳоси қўлланилади.
Товар бирлигининг баҳосидан қуйидаги ҳаражатлар чегириб ташланади:
воситачилик ҳақи тўлашга қилинган ҳаражатлар, фойдага қўйиладиган одатдаги
устамалар ва олиб келинадиган бир хил классдаги ва турдаги товарларни
республикамизда сотиш билан боғлиқ умумий ҳаражатлар;
товарлар олиб кириш ѐки сотиш муносабати билан республикамизга тўланиши
лозим бўлган импорт божлари, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар суммаси;
Республикамизда транспортда ташиш, суғурталаш, юклаш ва тушириш учун
қилинган ҳаражатлар.
Олиб кирилаѐтган вақтда қандай ҳолатда бўлса, шу ҳолатда баҳоланган, айнан бир
хил бўлган ѐки ўхшаш товарлар сотилган ҳоллар мавжуд бўлмаса, декларантнинг
илтимосига биноан ушбу усулнинг иккинчи ва учинчи қисмлари қоидаларига риоя этган
22
ҳолда ҳамда кушилган қийматга тузатишлар киритилиб, қайта ишланган товар
бирлигининг баҳосиданфойдаланиш мумкин.
Dostları ilə paylaş: |