Термиз давлат университети «Ижтимоий-иқтисодий» факультети


 қўшилган қиймат солиғи ва солиқ ставкалари



Yüklə 1,16 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə7/12
tarix04.04.2020
ölçüsü1,16 Mb.
#30764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
bozhxona ishi


3. қўшилган қиймат солиғи ва солиқ ставкалари 

Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудига  импорт  қилинадиган  товарларга  нисбатан 

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш  тартиби. 

Импорт    қилинадиган    товарлар    учун    қўшилган  қиймат  солиғини  тўловчилар  

бўлиб, ушбу товарларни импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланадилар. 

қўшилган    қиймат    солиғи    бевосита    декларант    томонидан,  ѐки  қонунда    бошқа  

тартиб    кўзда    тутилмаган  бўлса,  ҳар  қандай  манфаатдор  шахс  томонидан  тўланиши 

мумкин. 

Солиқ солинадиган объект ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби 

  Ўзбекистон   Республикаси   божхона   қонунларида  белгилаб қўйилган   божхона   

режимига   мувофиқ   республика  ҳудудига   импорт қилинадиган товарлар (жумладан,  

МДХ мамлакатларидан импорт  қилинадиган товарлар  ҳам   назарда   тутилган  ҳолда)   

қўшилган қиймат  солиғи солинадиган объект ҳисобланади. 

 

Юқорида    товар  деганда    истеъмол  аҳамиятига    (ишлар,  хизматлар  бундан 



мустасно)    ва  қийматига    (асбоб-ускуналар,    маҳсулотлар,  хом    ашѐ,    материаллар,  

электр,  иссиқлик  ва  бошқа  турдаги   энергия (қувват), транспорт  воситалари ва  товар 

моддий  бойликлар) эга  бўлган барча нарсалар тушунилади. 

  Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудига  импорт  қилинадиган    товарлар  бўйича  

қўшилган    қиймат    солиғини  ҳисоблаб    чиқариш    учун    асос  бўлиб,  божхона 

қонунчилигига   мувофиқ   белгиланадиган   божхона   қиймати ҳисобланади. 

Импорт  қилинадиган  товарлар  бўйича  солиқ  солинадиган    айланиш  (оборот)  

миқдорига  божхона  қиймати  билан  бир  қаторда  божхона божи (пошлинаси) ва акциз  

солиғи суммаси (акциз солиғи  солинадиган товарлар бўйича) қўшилади. 

Импорт   қилинадиган  товарларга   қўшилган  қиймат   солиғи қуйидаги формула 

ѐрдамида ҳисобланади: 

 

Сққcқ (С



т

 қ П


ип

 қ А


с

) х Н/100 

 

  бунда, 



  Сққс - қўшилган қиймат солиғи суммаси (миқдори); 

  С



т

 - импорт қилинаѐтган товарнинг божхона қиймати; 

  П

ип

 - божхона божи (пошлинаси) суммаси (миқдори); 

  А

с

 - акциз солиғи солинадиган товарлар бўйича акциз солиғи 

суммаси; 

  Н - қўшилган қиймат солиғининг ставкаси, фоизларда. 

 

қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиѐзлар 



 

45 


  Амалдаги  қонунчиликка  мувофиқ  қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод 

қилинади: 

  а)  хорижий  дитломатия  ваколатхоналари  ва  уларга    тенглаштирилган 

ваколатхоналар томонидан расмий фойдаланишга мўлжалланган товарлар; 

  б)      дипломатия      ваколатхоналари      ва      уларга    тенглаштирилган 

ваколатхоналарнинг  дипломатия  ходимлари,  шунингдек  улар билан  бирга яшайдиган, 

Ўзбекистон  Республикасининг    фуқароси  бўлмаган  оила    аъзолари томонидан  шахсий  

фойдаланиш  учун,  жумладан  дастлабки  жиҳозлаш учун олиб келинган товарлар

  в)  дипломатия    ваколатхоналарининг  маъмурий-техник    ходимлари  ва  уларга 

тенглаштирилган    ваколатхоналарнинг    ходимлари,    жумладан      улар  билан    бирга  

яшайдиган,  лекин   Ўзбекистон  Республикасининг фуқароси бўлмаган ѐки Ўзбекистон  

Республикасида  доимий  равишда    яшамайдиган  оила  аъзолари  томонидан  дастлабки 

жиҳозлаш учун олиб келинган товарлар;  

  г)    Ўзбекистон      Республикаси      Вазирлар      Маҳкамаси    томонидан  белгиланган 

тартибга мувофиқ инсонпарварлик ѐрдами сифатида келтириладиган товарлар; 

  д)      божхона      божисиз  (пошлинасиз)  олиб    кириш  нормалари  (меъѐрлари)  

чегарасида    жисмоний    шахслар    томонидан  импорт  қилинадиган  товарлар,  тижорат 

мақсадлари учун мўлжалланган товарлар бундан мустасно; 

  е)    табиий    офатлар,    қуролли    можаролар,    бахтсиз  ходисалар  ѐки  авариялар 

натижасида ѐрдам кўрсатиш учун олиб келинадиган мол-мулклар; 

  ж)    Ўзбекистон    Республикаси    ҳудудига  келтирилаѐтган  технологик  асбоб-

ускуналар (жиҳозлар): 

  инвестиция  дастурига киритилган устувор объектларни жиҳозлаш учун;   хукумат   

кафолати  остида      хорижий  кредитлар  ҳисобидан  молиялаштирилаѐтган  инвестиция 

лойихаларини амалга ошириш учун; янги   курилаѐтган   ва   қайта   қурилаѐтган   халқ   

истеъмоли  товарларини    ишлаб  чиқаришга  ихтисослашган  корхоналар  учун;  хорижий   

инвесторлар  хорижий      инвестициялар  иштирокидаги  корхоналарнинг      устав   

жамғармасига  улуш      сифатида  келтираѐтган  технология  ускуналари;  республиканинг 

нефт-газ  саноати  (тармоғи)    объектлари  учун  турли  нав    ва  хажмлардаги  қувурлар; 

белгиланган  тартибда  тасдиқланган  лойихаларга  мувофиқ   янги корхоналарни  барпо   

этишга,  шунингдек   ишлаб  турган корхоналарни янгилаш  ва   қайта  жиҳозлаш   учун  

республика   банкларнинг   тегишли тасдиғи бўлса; 

  з)    қуйидагилар    доирасида    етказиб    бериладиган  асбоб-ускуналар  (приборлар,  

материаллар,   ахборот  ва   ташкилий  техникатизимлари ва воситалари): 

  Ўзбекистон      Республикасида  халқаро      ташкилотлар,  хорижий  ташкилотлар      ва   

жамғармаларнинг   грантлари   бўйича бажарилаѐтган илмий-техникавий   ва инновация   

дастурлари ҳамда лойихаларини амалга ошириш; 

  ажратилган  грантларни    (воситаларни)  вазифалари    ва  мақсадларига  ушбу  

кўрсатилган    асбоб-ускуналарни    мувофиқлилиги    тўғрисида  ваколатли  органнинг  

хулосаси  асосида   илмий-техник  ҳамкорлик  бўйича   халқаро битимлар. 

  Хориждан    сотиб    олинган    ѐки    хориждан  келтирилаѐтган  ускуналар  (асбоблар,  

материаллар,    ахборот    ва    ташкилий    техника    тизимлари  ва  воситалари)  

бегоналаштирилган    тақдирда    барча    тўловлар    ва      солиқлар  белгиланган  тартибда 

тўланади; 

  и)  Ўзбекистон    Республикаси      томонидан    тузилган      шартномалар  (битимлар)  

бўйича    халқаро    ва    хорижий    молиявий    ва  иқтисодий  хукумат  ташкилотлари 



 

46 


томонидан  тақдим  қилинган    (берилган)  қарзлар    ва  грантлар  ҳисобидан  юридик 

шахслар,  жумладан  Ўзбекистон  Республикаси  норезидентлари  томонидан  материаллар, 

асбоб-ускуналар (жиҳозлар);  

  к)  ўз    ишлаб    чиқаришда    фойдаланиш    учун    болалар  оѐқ  кийимини  ишлаб  

чиқаришга    ихтисослашган,  хорижий      инвестицияли      корхоналар  томонидан 

Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудига  олиб  кирилаѐтган  хом-ашѐ,  материаллар  ва 

заготовкалар (ярим маҳсулотлар); 

  л)      бюджет      ташкилотларининг  буюртмалари      бўйича  бюджет  ажратмалари 

(ассигнованиялари,      маблағлари)    ҳисобидан      Ўзбекистон  Республикаси    ҳудудига   

келтирилаѐтган   асбоб-ускуналар   (жиҳозлар), товарлар; 

  м)    импорт    бўйича    келтирилаѐтган    дори-дармон    воситалари      ва  тиббий 

аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар. 

Солиқ ставкалари 

  Импорт    қилинаѐтган  товарлар    бўйича  қўшилган    қиймат  солиғи  20  (йигирма) 

фоизли ставка бўйича тўланади. 

  қўшилган    қиймат    солиғи    танлаб    олинган    божхона      режими  шартларига  

мувофиқ  равишда  тасдиқланган  ставкалар  бўйича  ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. 

  Ўзбекистон  Республикаси ҳудудига  товарларни импорт қилиш чоғида  қўшилган  

қиймат    солиғи    божхона  декларацияси  қабул  қилинишидан  олдин  ѐки  бир  вақтда 

тўланади. 

  Агар,    божхона    декларацияси    Ўзбекистон    Республикаси      Божхона  кодексида  

белгиланган    муддатда    топширилмаган    бўлса,    қўшилган  қиймат  солиғини    тўлаш  

муддатлари    божхона    солиғини    топширишнинг  белгиланган  муддати  тугаган  кундан 

ҳисобланади. 

 қўшилган қиймат солиғи миллий валюта - сўмда тўланади. 

  Жисмоний    шахслар    солиқни    белгиланган  тартибда  нақд  пулда  божхона 

органининг ѐки божхона постининг кассасига тўлашлари мумкин. 

  Божхона      органининг    қарорига      мувофиқ    солиқ      тўловчига  божхона  

тўловларини   тўлашни  кечиктириш   ва бўлиб   -бўлиб   тўлаш   имкониятини  бериш   

бўйича  Йўриқномага мувофиқ қўшилган  қиймат  солиғини  тўлашни  кечиктириш  ѐки   

бўлиб-бўлиб   тўлаш имкони берилиши мумкин.  

  қўшилган    қиймат    солиғини    (ққС)  ҳисоблаб    чиқариш  чоғида  божхона    юк   

декларациясининг    (БЮД)      47    устуни      қуйидаги      тартибда  тўлдирилади:      "Тур"  

устунида  (сатрида)  "29"  -  ққС коди (хос рақами кўрсатилади); 

  "Хисоблабчиқаришасоси"устунида      ҳисоблаб  чиқарилган    солиқ  солинадиган 

оборот (айланиш) суммасидаги миқдор киритилади;  

  "Ставка" устунида (сатрида) ққС ставкасининг миқдори кўрсатилади. 

  "Сумма"  устунида  (сатрида)  ққСни  тўлаш  учунҳисоблаб    чиқарилган  сумма 

кўрсатилади. 

  "ТУ"    устунида    (сатрида)    тўлов    усулининг  икки  белгили,  ҳарфли  коди  (хос 

рақами) кўрсатилади: 

  "НП" - банк орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб; 

  "БК" - божхона тўловларини суммасини нақд пулда тўлаш; 

  "ТК" - божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини бериш; 

  "БТ" - божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш

  "ОО" - тўлов тўланмайди. 



 

47 


  "Ҳисоблашнинг  мукаммаллиги"  номли  В  устунида      ққСни  тўланганлигини  

тасдиқловчи      тўлов  ҳужжатларини      тартиб    рақами  ва  тўланган    санаси  ҳамда  

тўловнинг  коди  умумий суммаси кўрсатилади. 

  қўшилган    қиймат    солиғи    бўйича    тўланган    суммалар  ҳудудий  божхона  

органларининг    депозит    счѐтларига    ўтказилиб,  кейинчалик    улар  Республика 

бюджетининг  даромади  ҳисобига  ўтказилади.  Бунда,  ҳисобланган    бўнак    тўловлари  

суммаси,  жумладан  қўшимча  қиймат    солиғи      бўйича    сумма      ҳудудий    божхона   

органларини  депозит счѐтларига   ўтказилади.   Кўрсатилган   суммаларга   юк   келиши  

билан  тузатишлар    киритилади    (тузатилади)    ва    кейинчалик    Республика  бюджети 

даромадига ўтказилади.  

  Божхона    органлари  уч    кун  мобайнида    қўшилган  қиймат  солиғи  бўйича 

ундирилган суммаларни Республика бюджети   даромадига ўтказадилар. 

  Ортиқча    тўланган    ѐки    ортиқча    ундириб    олинган      қўшилган  қиймат    солиғи  

ўттиз    кун    муддат    ичида    қайтариб  берилиши  ѐки  бўлажак  тўловлар  ҳисобига 

ўтказилиши лозим. 

  Солиқ    тўловчи    қўшилган    қиймат    солиғини  ортиқча  тўланган  суммасини  ѐки  

ортиқча ундирилган  суммани қайтариб  олиш бўйича   талаб билан уларни тўлаган ѐки 

ундирилган вақтдан эътиборан бир йил  мобайнида мурожаат этиши мумкин. 

  қўшилган    қиймат  солиғи    бўйича  ортиқча    тўланган  суммаларни  қайтариш,  

божхона    органларига    қуйидаги  ҳужжатларни    тақдим      этилган  ҳолларда  амалга 

оширилади: 

  солиқ  тўловчининг    ортиқча  солиқ    тўлаганлиги  ѐки    ундан  ортиқча 

ундирилганлиги  сабаби  кўрсатилган,  шунингдек  пул  маблағлари    қайтарилиши  керак 

бўлган  тўловчининг  банк  реквизитлари  кўрсатилган  ѐзма  аризаси;    қўшилган  қиймат  

солиғи ҳисобланган  ва ундирилган  БЮД (божхона юк декларацияси); 

  қўшилган  қиймат    солиғига  тегишли  бўлган  суммаларни    тўлашга  доир  тўлов 

ҳужжатлари, ваколатли банкнинг бажарилганлиги тўғрисидаги белгиси билан; 

  товарларни    чегарадан  хақиқатда      олиб    ўтилганлиги      тўғрисида  чегара  

божхонасининг   белгиси  бўлган   товарни  кузатувчи  ҳужжатлар (зарурат бўлганда). 

  Ортиқча  тўланган    қўшилган  қиймат  солиғи    суммасини  қайтариш  умумий 

тушумлар ҳисобидан амалга оширилади. 

  қўшилган    қиймат    солиғини    тўғри    ҳисоблаш    ва    ўз  вақтида  тўлаш    учун  

жавобгарлик  декларантнинг  (солиқ  тўловчининг)  зиммасига юклатилади. 

  қўшилган  қиймат  солиғи    белгиланган  тартибга  мувофиқ    тўланмаган  тақдирда, 

пеня билан сўзсиз тартибда ундирилади. 

4. Акциз солиғи ва унинг узига хос жиҳатлари  

  Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб 

кириладиган,  акциз  тўланадиган  товарларга  Ўзбекистон  республикаси  Вазирлар 

Маҳкамасининг  қарорларига  кўра  рўйхатлар  ва  ставкалар  бўйича  акйиз  солиғи 

солинади.  Акциз  тўланадиган  товарлар  бўйича  акциз  солиғи  божхона  хизматлари 

томонидан  сумларда  ундирилади  ва  ҳар  беш  кунда  Республика  бюджетига  кирим 

қилинади. Акциз тўланадиган товарларни олиб кирувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний 

шахс  ушбу  солиқни  тўловчи  бўлиб  ҳисобланади.  Солиқни  ҳисоблаб  чиқариш  учун 

объект  сифатида  божхона  юк  декларациясининг  45-устунида  кўрсатилган,  товарнинг 

божхона  расмийлаштируви  пайтида  амал  қилган  курс  бўйича  сумларда  қайта 

ҳисобланган товарнинг божхона қиймати ҳисобланади.  


 

48 


Акциз солиғи қуйидаги формула билан ҳисобланади. 

C*A:100 

бу ерда С - божхона қиймати, А-акциз солиғи ставкаси.  

 Алкоголли  ва  тамаки  маҳсулотларига  акциз  солиғини  ҳисоблаб  чиқариш  учун 

қуйидаги формуладан фойдаланилади.  



О*Сх100:(100-А) 

Бу  ерда    О-солиқ  солинадиган  оборот,  С-божхона  қиймати,  А-акциз  солиғи 

ставкаси. Бунда акциз солиғи суммаси қуйидагича аниқланади.   

О*А:100 

Олиб  кириладиган,  акциз  тўланадиган  алохида  турдаги  товарлар  бўйича  солиқ 

суммаси  божхона  қийматидан  фоизларда    ѐки  бирлик  улчов  учун  АКШ  долларида 

белгиланади.  

Акциз  солиғи  қуйидагиларга  тадбик  этилмайди.  а)  бюджет  ташкилотлари 

томонидан  Республикамизга  уз  эхтиѐжлари  учун  олиб  кириладиган  товарлар.  б) 

жисмоний  шахслар  томонидан  чекланган  меъѐрлар  бўйича  товарлардан  солиқ 

ундирилмайди.  

   

5. Божхона йиғимларини ҳисоблаш ва ундириш  

қуйидаги    ҳаракатлар    учун  Ўзбекистон    Республикаси      Вазирлар  Маҳкамаси 

белгилайдиган  миқдорларда  божхона  йиғимлари  ундирилади:  товарлар    ва    транспорт  

воситаларини,  шу жумладан кузатувчисиз багажда,  ҳалқаро   почта  жўнатмалари   ва  

юкларда      олиб      ўтилаетган  нотижорат      мақсадларидаги  товарларни      божхона 

расмийлаштирувидан  ўтказганлик  учун;    товарлар    ва      транспорт    воситаларини   

белгиланган      жойлардан  ташқарида    ва    божхона    органларининг    белгиланган    иш  

вақтидан  ташқари  вақтда  божхона расмийлаштирувидан  ўтказганлик учун; товарлар ва 

транспорт  воситаларини  божхона  органлари  эгалигидаги  божхона  омборлари  ва 

вақтинча  сақлаш  омборларида  сақлаганлик  учун;  товарларни  божхона  кузатувига 

олганлик учун. 

Божхона йиғимлари ставкалари. 

 

№ 

Божхона йиғими тури  



Йигим ставкаси 



1.  Товар  ва  транспорт  воситаларини  тегишли  божхона 

режимларида  (транзит,  вақтинча  сақлаш,  давлат 

фойдасига 

воз 

кечиш 


режимларидан 

ташқари)  

расмийлаштируви учун 

Божхона қийматидан 

0,2 %, лекин ЭКИХнинг бир 

бараваридан кам бўлмаган 

миқдорда 

2.  Транзит режимида божхона расмийлаштируви: 

  - БЮД нинг ҳар бир асосий вараги учун  

  - ҳар бир қўшимча варак учун 

10 евро миқдорида 

5 евро миқдорида 

3.  Товарларни божхона омборида сақлаганлик учун: 

  - дастлабки 10 сутка давомида 

  - ҳар бир кейинги суткалар учун 

Божхона қийматидан 0,1 

фоиз миқдорида 

Божхона қийматидан 0,2 

фоиз миқдорида 

4.  Дастлабки қарор қабул қилганлик учун 

50 евро миқдорида 

5.  Божхона 

ҳудудидан 

ташқарида 

божхона 

расмийлаштирувида  божхона  ходими  хизматидан 

фойдаланганлик: 

  - кундузи соат 9-00 дан 18-00 гача 

Соатига 5 евро миқдорида 


 

49 


 

  - дам олиш ва байрам кунлари, бошқа кунлари   

 соат 18-00 дан 9-00 гача 

Соатига 20 евро миқдорида 

 

Божхона тўловларини тўловчилар 



Божхона    тўловлари    декларант    томонидан    тўланади.    Xар    қандай  манфаатдор  

шахс,    агар    қонун      ҳужжатларида    бошқача    тартиб      назарда  тутилмаган  бўлса, 

тўловчининг  ўрнига  божхона  тўловларини  тўлашга  ҳақли.      Божхона  тўловлари  

божхона  декларацияси    қабул  қилингунга    қадар  ѐки    қабул    қилиниши    билан    бир  

вақтда    тўланади.      Товарлар  нотижорат  мақсадлари      учун      олиб      ўтилаетганда   

божхона   тўловлари  божхона декларациясини қабул қилиш билан бир вақтда тўланади. 

Божхона    тўловларинитўлаш   муддатинингўтишибожхона декларациясини топшириш 

муддати тугаганидан кейинги кундан бошланади.  

Божхона тўловлари божхона органига, ҳалқаро почта  жўнатмаларида юборилаетган 

товарларга  нисбатан    эса,  -  алоқа    корхоналарига  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар 

Маҳкамаси  белгилайдиган  тартибда  тўланади.      Божхона    тўловлари,    агар    қонун  

ҳужжатларида    бошқача  қоидалар  назарда  тутилган  бўлмаса,  Ўзбекистон 

Республикасининг миллий  валютасида тўланади.  

Тўловчига   божхона   органининг   қарорига   асосан  тўловларни кечиктириб  ѐки  

бўлиб      -бўлиб      тўлаш    имконияти,    божхона      тўловларининг  тўланишиКодекснинг   

111-моддасида  назарда  тутилган   тартибда таъминланган тақдирда, берилиши мумкин.  

Божхона    тўловларини    тўлашни    кечиктириш    ѐки  бўлиб      -бўлиб  тўлаш  божхона 

декларацияси  қабул  қилинган    кундан  бошлаб  икки  ойдан    ошмаслиги  лозим.  

Кечиктириш    ва    бўлиб      -бўлиб      тўлаш    имконияти    берилган  тақдирда  қонун 

ҳужжатларида  назарда  тутилган  тартибда  фоизлар  ундирилади.      Ишлаб    чиқарувчи  

корхоналарга  экспорт  маҳсулоти ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган импорт 

қилинаетган  моддий-техника    ресурслари  учун  қўшилган  қиймат  солиғи    бўйича  уни 

тўлашни фоиз  ундирилмаган ҳолда тўқсон  кунлик  муддатга  кечиктириш  имконияти  

берилади. 

Моддий      ишлаб      чиқаришва      хизмат      кўрсатишсоҳасидаги  микрофирмалар    ва  

кичик    корхоналарга,    фермер  хўжаликларига,  шунингдек  юридик  шахс    мақомидаги 

дехкон    хўжаликларига  ўз    эхтиѐжлари  учун  импорт  килаѐтган  ускуналар,  хом  ашѐ  ва 

моддий  ресурслар  учун  божхона    тўловлари    тўлашни    (божхона      расмийлаштируви  

учун   божхона  йиғимларибундан мустасно)  фоиз  ундирилмаган  ҳолда  тўқсон  кунлик 

муддатга кечиктириш имконияти берилади. 

Божхона  тўловларини  тўлаш  товарлар  ва транспорт воситаларини гаровга қўйиш, 

учинчи  шахснинг  кафолати  ѐхуд  тегишли  суммаларни    божхона  органининг  депозит 

ҳисобварагига ўтказиш йўли билан таъминланади. Гаровга қўювчи  божхона органининг  

розилигисиз гаров  нарсасини тасарруф этишга  ҳақли эмас. Гаровга кўйилган товарлар 

ва транспорт воситалари, агар  божхона органи  бошқача  қарор  қабул  килмаса,  гаровга  

қўювчининг      эгалигида    қолади.  Гаровни    расмийлаштириш    ва    ундирувни    гаров  

нарсасига қаратиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 

Божхона  тўловлари  тўланишини  таъминловчи  омил  сифатида    банкнинг  ѐки 

Ўзбекистон Республикасида  банк операцияларини ўтказиш  ҳуқуқига эга бўлган бошқа 

молия-кредит  муассасасининг  кафолатидан  фойдаланиш    мумкин.  Товарлар    эркин  

муомала    ѐки    экспорт    учун  божхонанинг  чиқариш  режимларига    мувофиқ 

чиқариладиган    ҳолларда  тўланиши  лозим   бўлган божхона тўловларининг суммаси  



 

50 


божхона органинг депозит  ҳисобварагига ўтказилади. Суммалар депозит  ҳисобварагида 

сақланган вақт  учун фоизлар қўшилмайди. Тегишли суммаларни  депозит ҳисобварагига 

ўтказиш  ва уларни қайтариш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. 

Божхона тўловларини ундириш ва жавобгарлик  чоралари 

Божхона      Кодексга    мувофиқ  тўланмаган    божхона    тўловлари    божхона  органи  

томонидан  сўзсиз  тартибда  ундирилади,  товарларни   нотижорат мақсадларида олиб  

ўтадиган  жисмоний    шахслардан  ундириладиган    тўловлар  бундан    мустасно    бўлиб    ,  

улар    қонун    ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  ундирилади.    Тўланмаган      божхона   

тўловлари,   тўламаганлик   факти   качон  аниқланганлигидан катъи назар, ундирилиши 

лозим.  Карздорлик  вақти  учун  бокимонда    суммасидан  қонун    ҳужжатларида 

белгиланган  миқдорда  сўзсиз  тартибда  пеня  ундирилади.  Божхона  тўловларини 

тўлашдан    бўйин  товланган  ѐки    тўловчида  пул  маблаглари    бўлмаган      тақдирда  

ундирув   қонун  ҳужжатларида   назарда тутилган тартибда амалга оширилади.  

Ортиқча      тўланган      ѐки      ундирилган      божхона      тўловларининг,  шунингдек 

божхона  режимларига    мувофиқ  қайтарилиши  лозим    бўлган  божхона  тўловларининг  

суммалари    қайтарилиши    ѐхуд    тўланган  пайтдан  бошлаб  ѐки  бундай  тўловлар 

ундирилган  пайтдан  бошлаб  бир  йил  мобайнида    тўловчининг  талабномаси  бўйича 

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда  бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши 

лозим.Божхона тўловлари қайтарилганда улар учун фоизлар тўланмайди.  

 

6.  Дастлабки қарорни қабул қилиш, уни узгартиришнинг айрим масалалари. 



 

Божхона  органлари  товарларнинг  таснифи,  уларнинг  божхона  қиймати  ва  қайси 

мамлакатда  тайѐрлангани,    божхона  тўловлари  миқдори  ва    божхона  ишининг  бошқа  

масалалари  юзасидан    дастлабки  тарзда    қарор  қабул  қилиши  мумкин.    Дастлабки  

қарорни  қабул  қилганлик    учун  уни  сўраетган    шахсдан  қонун  ҳужжатларида  

белгиланган миқдорларда  ҳақ ундирилади.   Дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ва 

шартлари  қонун  ҳужжатларида  белгиланади.  Дастлабки    қарор    божхона    органлари  

учун мажбурий бўлиб, қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида амал қилади. 

 

Дастлабки    қарорнинг    қабул    қилинишидан    манфаатдор  бўлган  шахс  божхона 



органларига  ѐзма  сўров  юборади.  Сўровда    дастлабки    қарорни    қабул      қилиш    учун  

зарур      бўлган  маълумотлар  бўлиши      керак.  Сўровга      товарларнинг  намуналари    ва 

нусхалари,    уларнинг      тавсифи,    фотосуратлари,  расмлари,  чизмалари,    тижорат  

ҳужжатлари    ва    бошқа    ҳужжатлар,   сўралаетган  дастлабки  қарор хусусиятига  қараб  

бошқа    ҳар    қандай    зарур  маълумотлар  илова  қилиниши  лозим.      Агар  дастлабки 

қарорни қабул қилишнинг иложи бўлмаса, сўров  рад  этилади. 

 

Божхона  органлари    ўзлари  қабул    қилган  дастлабки    қарорни  бекор  қилиши,  



ўзгартириши  ѐки  чақириб  олиши  мумкин.  Агар дастлабки қарор аризачи томонидан 

тақдим  этилган  чала  ѐки нотўгри ахборот асосида   қабул қилинган  бўлса,  шунингдек  

дастлабки    қарорга    дахлдор    бўлган  қонун  ҳужжатларига  ўзгартишлар    киритилган  

тақдирда,    дастлабки    қарор  бекор  қилинади ѐки  ўзгартирилади. Дастлабки   қарорнинг  

шартларига      риоя    этилмаган    тақдирда      у  чақириб  олиниши  мумкин.    Дастлабки  

қарорни    бекор    қилиш,    чақириб    олиш    ѐки  ўзгартириш  тўғрисидаги  қарор  қабул 

қилинган  кундан  эътиборан  кучга  киради.    Дастлабки      қарор      бекор      қилинган,   

чақириб   олинганѐки ўзгартирилган   тақдирда   уни   қабул   қилганлик   учун   олинган  

ҳақ қайтарилмайди. 

 


 

51 


Yüklə 1,16 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin