Термиз давлат университети «Ижтимоий-иқтисодий» факультети



Yüklə 1,16 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə5/12
tarix04.04.2020
ölçüsü1,16 Mb.
#30764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
bozhxona ishi


 

 

4.Товарлар ва транспорт воситаларини божхона    

назорати остида ташиш 

  Божхона    назорати    остида    турган,    шу    жумладан    божхона  ҳудуди  орқали  

транзит      режимида    олиб      ўтилаетган    товарлар      ва      транспорт  воситалари    юк  

жўнатувчи  божхона  органидан  юк  келиб тушувчи божхона органига  ушбу  товарлар  

ва  транспорт  воситаларини  ташиш  учун қабул қилган юк ташувчининг жавобгарлиги 

остида  ташилиши  мумкин.  Юк    келиб    тушувчи    божхона    органига    топширилиши  

лозим  бўлган  ҳужжатлар  қайси    товарлар  ва    транспорт  воситаларига    тегишли  бўлса, 

ўша товарлар ва транспорт воситалари билан бир хил тартибда етказилади.  

Ташувчи    қуйидаги    ҳолларда    товарлар    ва  транспорт  воситаларини  ташиш  учун 

қабул қилмасликка ҳақли:  божхона  ва  транспорт  ҳужжатлари  белгиланган  тартибни 

бузган  ҳолда расмийлаштирилган бўлса; 

божхона    томонидан    транспорт    воситасига    ва  товарлар  жойланган  ўров-

идишларга  қўйилган  таъминлов чоралари  ташилаѐтган товарларга ана шу  таъминлов  

чораларини  бузмасдан  тегиш  имкониятини истисно этмаса.  

Товарлар,  транспорт  воситалари    ва  уларга  оид    ҳужжатларни  ташиш  учун  қабул 

қилиб олган ташувчи: 

уларни  жўнатувчи  божхона  органи  томонидан  белгиланган    манзилга,  йўналишда  

ва    муддатда,    табиий    эскириш    ѐхуд    нормал    ташиш  ва  сақлаш  шароитларидаги  

камайиш   оқибатидаги  ўзгаришларни   истисно   этганда, уларнинг  ўров-идишлари  ѐки  

ҳолатини    ўзгартирмасдан,    элтиб    беришдан  бошқа мақсадда фойдаланмасдан етказиб 

бериши; 

  товарлар,    транспорт    воситалари    ва    уларга    оид  ҳужжатларни  юк  келиб  

тушадиган      божхона    органида      кўрсатиши,    бу      орган    мансабдор  шахсларининг 

талабига  биноан эса  - товарлар  ва транспорт воситаларини амалда тақдим этиши; 

  божхона  назорати  остида  турган    товарлар  билан  бир  вақтда    бошқа  товарларни 

ташимаслиги шарт. Юк  элтиб  бериладиган  жойига  етиб  келганидан  кейин  ташувчи 

божхона  органининг    рухсатисиз  товарлар    ва  транспорт    воситасини  тўхташ  жойида  

қаровсиз  колдириш,   тўхташ  жойини  ўзгартириш,   йўловчиларни тушириш,  товарлар   

билан    бирон-бир      ортиш-тушириш    ваўраш-жойлаш  операцияларини    ўтказиш,  

қиѐслаш    воситаларини    ўзгартириш,  олиб  ташлаш  ѐки  йўқ  қилиш  ҳуқуқига  эга  эмас. 

Агар  ташувчи,  йўловчиларнинг    ва  транспорт  воситаси    экипажининг  ҳаѐти    ҳамда  

соглиги    чинакам    хавф    остида    колганлигини,    товарлар  ва  транспорт  воситасининг 

йўққилиниши,  қайтариб  бўлмайдиган  тарзда    қўлдан  кетиши  ѐки    жиддий  бузилиши  

хавфи мавжуд  бўлганлигини исботласа, талабларни  бузганлик учун жавобгарлик  юзага  

келмайди.      Кўрсатилган    талаблар    бузилишига    сабаб  бўлган    ҳолатлар    тўғрисида  

ташувчи  дарҳол  божхона  органини хабардор қилиши шарт.Агар  ташувчи  ѐхуд  унинг  

транспорт    воситаси    Божхона  Кодексининг  талабларига  риоя  этилишини    кафолатлай 

олмаса,  божхона    органи  транспорт  воситаси    фақат    тегишлича    жиҳозланган    ѐки  

божхона  кузатувига  олинган  ѐки  товарлар  божхона  ташувчиси  томонидан  қонун 

ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  ташилган  тақдирдагина  товарларнинг  божхона  



 

30 


назорати   остида олиб  ўтилишига йўл қўйишга ҳақли. Айрим  тоифадаги  товарларни  

ташувчиларучун  қонун ҳужжатларида бошқача талаблар белгиланиши мумкин.  

  Ўзбекистон Республикаси ҳудуди  орқали олиб ўтилаетган  товарлар ва транспорт 

воситаларининг  бут  сақланиши  учун  ташувчи  жавобгар    бўлади.  Товарлар      божхона   

органининг      рухсатисиз      бериб    юборилган,  йўқотилган    ѐки    юк    келиб    тушадиган  

божхона  органига  элтиб  берилмаган  тақдирда,    ташувчи,    тегишли    равишда    эркин  

муомалага    ѐки      экспортга  чиқариш  режимларида  тўланиши  лозим    бўлган  бож 

тўловларини тўлаши  шарт, товарлар халоқат ѐки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида 

йўқ  бўлган    ѐхуд  қайтариб  бўлмайдиган  тарзда  қўлдан    кетган,  ѐхуд  камомад  табиий  

эскириш ѐки нормал ташиш ва сақлаш  шароитида камайиш туфайли юзага келган  ѐхуд 

органлар  ѐки  мансабдор  шахсларнинг  қонунга  хилоф  ҳатти-ҳаракатлари натижасида 

эгаликдан    чиқиб  кетган    ҳоллар  бундан    мустасно.    Ўзбекистон  Республикасидан   

ташқарида      рўй      берган      бундай  ҳоллар  Ўзбекистон  Республикасининг  дипломатия  

ваколатхоналари  ѐки    консуллик  муассасалари  томонидан  белгиланган  тартибда 

тасдиқланиши лозим.  

 

Фалокат  юз    берган  ѐки    енгиб  бўлмас    куч  таъсир    этган  тақдирда  ташилаетган 



товарлар  транспорт    воситасидан  туширилиши  мумкин.    Бу  ҳолда  ташувчи  

товарларнинг    бут    сақланишини    таъминлаш    ва  улардан  бирон-бир  тарзда  

фойдаланилишига    йўл    қўймаслик    учун    зарур    чораларни    кўриши,  ишнинг  

ҳолатларини,   товарлар  ва   транспорт  воситаларининг   каерда эканлигини энг якин 

божхона    органига  дарҳол  хабар  қилиши,    товарларнинг  энг  якин    божхона  органига  

ташиб келтирилишини  ѐки божхона  органининг мансабдор  шахслари  товарлар  турган  

жойга    олиб  келинишини  таъминлаши  шарт.    Божхона    органи    бундай    ҳолларда  

божхона    назоратини  таъминлаш  учун  кўриладиган  чора-тадбирларни  белгилайди.  

Юқорида      назарда      тутилган      чора-тадбирларкўрилиши  муносабати    билан   

ташувчининг    қилган      ҳаражатлари    божхонаоргани  томонидан  копланмайди.  Ушбу  

қоидалар  юқорида  кўрсатилган    денгиз,    дарѐ    ѐки    ҳаво    кемалари    Ўзбекистон 

Республикаси ҳудудида  ноилож  тўхташ   ѐки  кўнишга  мажбур   бўлган  ҳолларда   ҳам 

қўлланилади. 

 

Божхона    ташувчиси    божхона    органининг    лицензиясини    олган    ва  товарлар  



ташишни  божхона  назорати  остида  амалга  оширадиган  юридик шахсдир. Божхона   

ташувчисининг      товарларни      жўнатувчи      билан      ўзаро  муносабатлари  шартнома 

асосида  йўлга  қўйилади.    Божхона    ташувчиси    божхона  кодексида  назарда    тутилган  

талабларга    риоя    этиши,    шунингдек    божхона  назорати  остидаги    ташишларнинг  

ҳисоб-китобини    юритиши    ва    божхона  органларига  тегишли  ҳисоботларни  тақдим 

этиши шарт.  



 

5.Божхона органининг лицензияси 

Божхона      органининг  лицензияси  Ўзбекистон  Республикасининг  юридик    ѐки  

жисмоний    шахсига    божхона    омбори,  бож  олинмайдиган  савдо  дўконини  ва    эркин 

омборни  таъсис этиш, божхона ҳудудида  қайта ишлаш, божхона назорати остида қайта 

ишлаш,  божхона  ҳудудидан  ташқарида    қайта  ишлаш,  божхона  режимларидан  

фойдаланиш,    шунингдек    божхона    брокери,    божхона  ташувчиси    сифатидаги  

фаолиятни  амалга  ошириш учун берилади. Лицензия беш йил муддатга берилади. Агар 

божхона  омбори    божхона  органлари  томонидан    таъсис  этилса,  кўрсатиб  ўтилган 

лицензияни олиш талаб қилинмайди. 


 

31 


  Лицензия    божхона    органи    ѐхуд    суднинг    қарорига    кўра      бекор  қилиниш  ѐки 

унинг  амал  қилиши  тугатилиши  мумкин.  Божхона  омбори,  бож  олинмайдиган    савдо 

дўкони ва эркин  омборни таъсис   этиш,   шунингдек   божхона   брокери   ѐки  божхона  

ташувчиси сифатидаги  фаолиятни  амалга  ошириш  учун  берилган  лицензиянинг амал 

қилиши божхона органининг қарорига кўра тўхтатиб кўйилиши мумкин.   

Товарларни  қайта  ишлаш  учун  лицензия    бериш    шартлари  Товарларни  божхона  

ҳудудида қайта  ишлаш ва  товарларни божхона назорати  остида   қайта  ишлаш  учун  

лицензия  қуйидаги  шартлар  билан берилади: 

*  олиб    кирилган    товарларни    қайта    ишлаш    маҳсулотларида  қиѐслаш  мумкин  

бўлса,  қонун  ҳужжатларида  белгиланган ҳоллар бундан мустасно;  

*  қайта    ишлаш    Ўзбекистон    товарларини    қайта    ишлаш  маҳсулотлари 

кўринишида олиб  чиқишга ѐхуд  ишлаб чиқариш  қувватларидан фойдаланишга ѐрдам 

берса; 

*  божхона  иши  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларига  риоя   этилишини таъминлаш  



юзасидан  божхона  органлари  белгилаши  мумкин  бўлган бошқа талаблар бажарилган 

бўлса. 


*  Товарларни    божхона      ҳудудидан    ташқарида      қайта    ишлаш      учун  лицензия 

қуйидаги шартлар билан берилади: 

*  қонун    ҳужжатларида    ўзгача    тартиб    назарда  тутилмаган  ҳолларда  божхона 

органи  қайта ишлаш  маҳсулотлари олиб  чиқилган товарлар  қайта ишлаш натижасида 

вужудга келганини аниқлаш мумкин деб ҳисобласа; 

*  товарларни  божхона    ҳудудидан  ташқарида    қайта  ишлаш    Ўзбекистон 

Республикаси иқтисодиети манфаатларига зарар етказмаса. 

Юридик    шахс    божхона    брокери      сифатида    фаолият    олиб      бориш  ҳуқуқини 

берадиган лицензияни олиши учун қуйидагилар талаб этилади: 

*  штатда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга зга бўлиш; 

*  ўз фаолиятини суғурталаш шартномасини тузиш;  

*  бундай  фаолиятни  амалга    ошириш  учун  моддий-техника    жиҳозларига  эга 

бўлиш; 

*  божхона    назоратидан    ўтказилиши    лозим    бўлган    товарлар    билан  амалга 



ошириладиган    операцияларни  аниқ  ва  тўлиқ  акс  зттирувчи    ҳисоб-китоблар  ва 

ҳисоботлар  юритилишини таъминлайдиган шарт-шароитларга  эга бўлиш; 

*  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  бошқа  талабларга жавоб бериш. 

  Божхона    ташувчиси      сифатида    фаолият      олиб    бориш  ҳуқуқини  берадиган 

лицензияни  олиш  учун  қуйидагилар  талаб  этилади:  божхона  ташувчиси    рўйхатга 

олинган  божхона органининг  фаолият зонасидаги  божхона   расмийлаштируви  жойига   

жуда    бўлмаганда      битта  транспорт    воситаси    24    соат    ичида    етиб    келишини  

таъминлай оладиган махсус жиҳозланган транспорт воситаларига эга бўлиш; 

  ўз фаолиятини сурталаш ҳақида шартнома тузиш

қонун  ҳужжатларида  назарда  тутилган  бошқа  талабларга  жавоб бериш. 

   

Лицензияни бекор қилиш 



 

Агар  лицензия  белгиланган  тартибни  бузган ҳолда ѐки лицензия тўлиқ бўлмаган  

ѐхуд нотўгри  маълумотлар асосида  берилган бўлиб,  улар лицензия  бериш  тўғрисида  

қарор  қабул  қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлса,  лицензия бекор  қилинади. 

Бекор  қилиш тўғрисидаги  қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади. 


 

32 


 

Лицензиянинг  бекор  қилиниши тўғрисидаги қарор  мазкур қарорни қабул қилган  

божхона органи  томонидан лицензиатга  ѐзма шаклда,   қарор қабул  қилинган  кундан  

эътиборан    уч    кундан    кечиктирмай      асосланган  далиллар      билан      етказилади. 

Лицензиат   лицензияни   бекор   қилиш тўғрисидаги  қарорни  олган  кундан  эътиборан  

ўн  кун  ичида  лицензия божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. 

 

Лицензиянинг  амал  қилиши  қуйидаги  ҳолларда  тугатилади:  лицензиат   



лицензиянинг   амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат  қилганда: 

*юридик шахс  тугатилганда -  тугатилган   пайтдан эътиборан  ѐки унинг  фаолияти  

қайта    ташкил    этиш    натижасида    тугатилганида    -  қайтаташкил  этилган  пайтдан  

эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно; 

*якка  тартибдаги      тадбиркор      давлат      рўйхатидан      ўтганлиги  тўғрисидаги 

гувохноманинг амал қилиши тугатилганда; 

*якка    тартибдаги      тадбиркорнинг    муомала    лаѐқати      белгиланган  тартибда 

чекланганда ѐки у муомалага лаѐқатсиз деб топилганда; 

*лицензиат      лицензия    талаблари    ва    шартларини  мунтазам  равишда  ѐки  бир 

маротаба қўпол равишда бузганда; 

*лицензиат  лицензиянинг    амалқилишини  тўхтатиб    туришига  олиб  келган   

ҳолатларни   божхона   органи   белгилаган   муддатда  бартараф этмаганда

*божхона    органининг      лицензия    бериш      тўғрисидаги      қарорининг  қонунга 

хилофлиги аниқланганда; 

*лицензиянинг амал қилиш муддати  тугаганда. 

 

Лицензиянинг    амал    қилишини    тугатиш    тўғрисидаги    қарор  мазкур  қарорни 



қабул  қилган  божхона    органи  томонидан  лицензиатга  ѐзма    шаклда,  қарор  қабул 

қилинган  кундан    эътиборан  уч  кундан  кечиктирмай    асосланган  далиллар  билан 

етказилади. 

 

Лицензиат  лицензиянинг  амал  қилишини  тугатиш  тўғрисидаги  қарорни  олган 



кундан    эътиборан  ўн  кун    ичида  лицензия  божхона    органига  қайтарилиши  ва  йўқ 

қилиниши керак. Божхона  органининг   лицензиянинг  амал  қилишини   тугатиш 

тўғрисидаги  қарори  оммавий  ахборот  воситаларида  эълон  қилиниши  лозим.  Тугатиш   

тўғрисидаги    қарор    қабул    қилинган    санадан  эътиборан  лицензиянинг  амал  қилиши 

тугатилади.  Лицензия  амал  қилишининг  тугатилиши  суд  томонидан  асоссиз    деб 

топилган    ҳолларда    божхона    органи    лицензиат    олдида   у  кўрган  зарар миқдорида 

жавобгар бўлади. 

 

Лицензиянинг    амал      қилиши    божхона    органининг  қарорига  биноан  қуйидаги 



ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: 

 



лицензиат  лицензия  талаблари   ва  шартларини   бузганлиги аниқланганда; 

 



божхона  органининг  лицензиат  зиммасигааниқланган  қоида  бузарликларни   

бартараф      этиш      мажбуриятини      юкловчи    қарорлари  лицензиат  томонидан 

бажарилмаганда; 

 



юридик шахс қайта тузилганда - лицензияни қайта  расмийлаштириш муддатига. 

  Лицензиянинг    амал    қилишини    тўхатиб    туриш    тўғрисидаги    қарор  мазкур 

қарорни    қабул  қилган    божхона  органи    томонидан  лицензиатга  ѐзма  шаклда,    қарор  

қабул  қилинган  кундан  эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан 

етказилади.  Божхона  органи  лицензиат      томонидан  лицензиянинг  амал    қилишини 

тўхтатиб  туришга  олиб  келган  ҳолатларни  бартараф  этиши учун муддат белгилаши 

шарт.  Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.  Лицензиянинг   амал  


 

33 


қилиши  тўхтатиб  турилишига  олиб   келган  ҳолатларни  лицензиат  бартараф  этган   

тақдирда,    лицензиянинг  амал  қилишини  тўхтатиб  турган божхона органи кўрсатилган 

ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги  тасдиқномани олган  кундан эътиборан  ўн 

кунлик  муддат  ичида    лицензиянинг  амал    қилишини  тиклаш    тўғрисида  қарор    қабул 

қилиши шарт. 

Лицензия    бериш    тўғрисидаги    такрорий    ариза    лицензияни    бекор  қилиш    ѐки 

лицензияни  ама  қилишни  тугатиш      тўғрисида    қарор    чиқарилган  кундан  эътиборан  

икки    йил    ўтганидан    кейин    бунинг    учун    асос  бўлган  сабаблар  бартараф  этилган 

тақдирда кўриб чиқилиши мумкин. 

Малака    аттестатини    бериш    тартиби,    унинг    амал  қилиш  муддати,  шунингдек  

божхона    расмийлаштируви    бўйича    мутахассисларга  қўйиладиган  талаблар  қонун 

ҳужжатлари билан белгиланади.  Божхона   расмийлаштируви   бўйича   мутахассиснинг  

малака  аттестатини    божхона    органи    бекор    қилиши    ѐхуд    унинг    амал    қилишини 

тугатиши ѐки тўхтатиб туриши мумкин. 

Агар  малака   аттестати  белгиланган   тартибни  бузган   ҳолда берилган  бўлса  ѐки  

аттестат    тўлиқ  бўлмаган    ѐки  нотўгри  маълумотлар  асосида  берилган  бўлиб,  улар 

аттестат бериш тўғрисидаги қарорнинг  қабул қилинишида муҳим  аҳамият касб  этган 

бўлса,    у  бекор    қилинади.      Бекор  қилиш    тўғрисидаги    қарор    малака    аттестати  

берилган санадан эътиборан амал қилади. 

Агар    мутахассис    қуйидаги    ҳаракатларни    содир    этган      бўлса,  малака 

аттестатининг  амал  қилиши  тугатилиши  мумкин  ҳужжатларни  сохталаштиришда, 

ўгрилик содир этишда,  порахўрликда айбдор  деб  топилган,  шунингдек  божхона иши 

соҳасида  ҳуқуқбузарликлар  содир  этган  бўлса;  ўзини    вакил    қилган    шахсга    жиддий  

зарар    етказган    бўлса,  шу  жумладан  тижорат  сири  ѐки    махфий  ахборот  бўлган 

маълумотлардан    қонунга  хилоф    равишда    фойдаланиш    йўли    билан    зарар    етказган 

бўлса ва бу суд томонидан аниқланган бўлса;   солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 

бузган бўлса. 

Тугатиш      тўғрисида    қарор    қабул    қилинган    санадан    эътиборан  малака 

аттестатининг амал қилиши тугатилади. 

Божхона   расмийлаштируви   бўйича   мутахассиснинг  малака аттестати  суднинг  

қарорига    биноан    ҳам    бекор  қилиниши  ѐки  унинг  амал  қилиши  тугатилиши  мумкин. 

Божхона  расмийлаштируви    бўйича  мутахассиснинг    малака  аттестати  суднинг    ҳал  

қилув  қарорига  биноан  ҳам  бекор  қилиниши  ѐки чақириб олиниши мумкин. 

Малака  аттестати  бериш   тўғрисидаги  такрорий  ариза   малака аттестати   бекор   

қилинган,      унинг    амал    қилиши    тугатилган      кундан  эътиборан  олти  ой  ўтганидан  

кейин,  бунинг    учун    асос    бўлган    сабаблар  бартараф  этилган  тақдирда    ѐки    суд  

белгилаган    муддат    ўтганидан  кейин  кўриб  чиқилиши  мумкин.  Малака  аттестатининг 

амал  қилиши  божхона  расмийлаштируви    бўйича  мутахассис    ўз    мажбуриятларини  

ҳалол  бажарганлигига  шубҳа қилиш учун етарли  асослар  мавжуд  бўлган  тақдирда  

икки  ойгача  бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. 

Лицензия,    малака    аттестати    берганлик    учун,    шунингдек  уларни  қайтадан  

рўйхатдан    ўтказганлик    ѐки    амал    қилишини    тиклаганлик    учун  Ўзбекистон  

Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  белгилайдиган миқдорларда йиғимлар ундирилади. 

 

Лицензия  бекор    қилинган,  чақириб    олинган  ѐки    малака  аттестати  бекор  



қилинган,  унинг амал кииши тугатилган, ҳақикий эмас деб топилган тақдирда  кўрсатиб 

ўтилган йиғимлар қайтарилмайди. 



 

34 


 

Назорат саволлари. 

1. Божхона назорати ва шаклларини тушунтринг. 

2. Божхона кўригидан ўтказиш тартиби қандай тартибда амалга оширилади. 

3. Товарларни божхона назорати остида сақлаш ва реализация қилиш тартиби. 

4. Товарлар  ва  транспорт  воситаларини  божхона  назорати  остида  ташиш 

тартибларини тушунтиринг. 

5. Божхона брокери нима иш қилади. 

6. Божхона лицензияси бериш тартиби қандай жараѐнларни ўз ичига олади.  



 

А д а б и ѐ т л а р: 

1.  Ўзбекистон  Республикасининг  Божхона  Кодекси.  «Иқтисодиѐт  ва  ҳуқуқ 

дунѐси». Т.: 1998 й 

2.  Божхона қонун  ҳужжатларидаги янгиликлар-2 / New documents and provisions in 

the customs law-2/ Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиет ва ҳуқуқ дунѐси». Т.: 2004 й. 

3.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  иқтисодий  ислоҳотларни  чуқурлаштириш  йўлида». 

Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил 

4.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистонинг  сиѐсий-ижтимоий  ва  иқтисодий  истиқболини 

асосий тамойиллари». Тошкент «Ўзбекистон» 1997йил. 

5.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  XXI  аср  бусағасида:  хавфсизликка  таҳдид, 

барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил. 

6.  Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й. 

7.  Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.: 

2002 й. 


8.  Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г. 

9.  Додабоев А. «Таможенная статистика», Ф. 2002 г. 

10. Экспорт-импорт  юкларини  расмийлаштиришда  божхона  органларига  тақдим 

этиладиган ҳужжатлар руйхати. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 

8 апрелда 428-сон билан руйхатдан ўтган. 

11. «Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари 

12. www.customs.uz. 

13. www.soliq.uz. 



 

35 


 

5-мавзу : БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ВА РАСМИЙЛАШТИРУВ 

ТАРТИБЛАРИ. 

 

Режа 

 

1. Расмийлаштириш тартиби, жойи ва муддати. 

2. Расмийлаштирув бўйича дастлабки операциялар. 

3. Декларациялаш тартиби ва шакллари. 

4. Декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 

 

Таянч иборалар. 

  Декларант,  божхона  расмийлаштируви,  расмийлаштирув  жойи  ва  вақти, 

расмийлаштирув  муддати,  божхона  расмийлаштирувининг  соддалаштирилган  тартиби, 

Декларация,  қисқа  декларация,  Декларация  шакллари,  декларант  ҳуқуқи,  декларант 

мажбурияти. 

 

1. Расмийлаштириш тартиби, жойи ва муддати 

 

Божхона  расмийлаштируви  божхона  органи  фаолият  кўрсатадиган зонадаги  шу  

мақсад  учун  ажратилган,  товарларни жўнатувчи ѐки олувчи ѐхуд уларнинг  таркибий 

бўлинмаси    жойлашган  ерларда    божхона  органининг  иш  вақтида  амалга  оширилади. 

Манфаатдор  шахснинг  ѐзма  илтимосномасига  биноан  унинг    ҳисобидан  ва    божхона  

органининг  розилиги  билан  божхона  расмийлаштируви бошқа жойларда  ва  божхона  

органининг    иш    вақтидан    ташқари    вақтда    амалга  оширилиши  мумкин.    Божхона   

органлари   жойлашган   ерларда   эмас,   бевосита   ўз ҳудудларида   ѐки   биноларида   

божхона   расмийлаштирувини   ўтказишдан манфаатдор бўлган  юридик ва  жисмоний 

шахслар    бу  органларга    хизмат  ва  маиший    биноларини,    ускуналар    ҳамда    алоқа  

воситаларини  бепул  бериб қўядилар. 

 

Божхона    органи    товарлар    ва    транспорт    воситаларининг  божхона 



расмийлаштирувини  божхона  декларацияси  қабул  қилинган  ҳамда  барча    зарур 

ҳужжатлар  ва  маълумотлар  тақдим  этилган  пайтдан  бошлаб  ўн  кундан кечиктирмай, 

БК  81-моддасининг    биринчи  қисмида    тилга  олинган  товарларга  нисбатан  эса  -  уч 

кундан кечиктирмай амалга оширади.   Мазкур муддатлар давлатнинг бошқа органлари 

товарлар ва транспорт  воситаларини назорат қилиши учун зарур бўлган вақтни ўз ичига 

олмайди.  

 

Божхона расмийлаштирувидан  ўтказилиши  лозим бўлган товарлар  ва транспорт 



воситаларига  нисбатан  ваколатларга  эга  бўлган  шахслар    божхона  расмийлаштируви  

вақтида    иштирок      этишга    ҳақликдир,    божхона      органи  мансабдор    шахсларининг  

талабига    биноан    эса,    божхона  расмийлаштируви  вақтида    ҳозир    бўлишлари    ва  

расмийлаштиришни  амалга  оширишда уларга зарур ѐрдам кўрсатишлари шарт. 

 

Божхона  чегараси  орқали  товарлар  олиб  ўтувчи шахс, ташувчи, омбор   эгаси   



ѐки   товарлар   ва   транспорт   воситаларига  нисбатан ваколатларга эга  бўлган бошқа  

шахс  божхона    органининг  талабига  биноан  божхона      расмийлаштирувидан   

ўтказилиши   лозим   бўлгантоварларни транспортда  ташиш,  тортишни  ѐки  уларнинг  

миқдорини    бошқача    тарзда  аниқлашни,    ортиш,    тушириш,    қайта    ортиш,    бузилган 

ўровларни тузатиш, ўровларни  очиш,  товарлар  ва  транспорт  воситаларини  ўраш  ѐки 


 

36 


қайта  ўрашни,  шунингдек  бундай  товарлар  ва  транспорт  воситалари  туриши    мумкин 

бўлган бинолар,  идишлар ва  бошқа жойларни  очишни ўз  ҳисобидан амалга ошириши 

шарт.  Агар    товарлар    ва      транспорт    воситаларига    нисбатан      божхона 

расмийлаштируви    тугалланмаган    бўлса,    ушбу    модданинг    биринчи  қисмида 

кўрсатилган  операциялар   божхона  органининг   рухсати  билан   амалга оширилади. 

 

Божхона    расмийлаштирувини    ўтказиш      учун    божхона      органлари,  уларнинг 



рухсати  билан  эса    товарларга  нисбатан  ваколатларга  эга    бўлган  шахслар    ва    давлат  

назоратини    амалга    оширувчи  бошқа  органлар  божхона  назорати  остида    турган 

товарлардан  уларни текшириш  (экспертиза қилиш) учун намуналар ва нусхалар олишга 

ҳақлидирлар.    Товарларга  нисбатан    ваколатларга  эга    бўлган  шахслар    намуналар  ва  

нусхалар    олиш    вақтида    хозир    бўладилар    ва    божхона  органларининг  мансабдор  

шахсларига   ѐрдам  кўрсатадилар,   шунингдек  намуналар   ва нусхаларни текшириш 

натижалари  билан  танишадилар.    Товарларга  нисбатан  ваколатларга    эга  бўлган 

шахснинг  ташаббуси билан  божхона  органлари  томонидан  товарлардан  намуналар ва 

нусхалар олиш,  шунингдек  намуналар  ва  нусхаларни  текшириш  натижасида  юзага 

келган  ҳаражатларни    ана  шу    шахс  тўлайди.      Намуналар  ва    нусхалар  олиш  тартиби, 

уларни  текшириш  ва  тасарруф  этиш  муддатлари,  шунингдек    тартиби  қонун 

ҳужжатларида белгиланади. 

 

Божхона  чегараси    орқали  олиб    ўтиладиган  товарлар    ва  транспорт 



воситаларининг  божхона   расмийлаштируви  ветеринария,   фитосанитария, экология  

назорати    ва    қонун    ҳужжатларида    назарда    тутилган    ҳолларда  давлат  назоратининг  

бошқа турлари  амалга оширилганидан  кейин тугайди. 

 

Табиий    офатлар,    фалоқатлар,      халоқатлар    юз    берганда      зарур  бўладиган  



товарларни,    тирик  хайвонлар,    тез    бузиладиган      товарлар,  радиоактив  материаллар,  

оммавий  ахборот    учун  зарур    хабарлар  ва    бошқа  материалларни,  Ўзбекистон 

Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятининг олий органлари 

номига  юборилаетган  товарларни,  шунингдек  инсонпарварлик  ердами    сифатида  

юборилаетган    товарларни  ва  бошқа  шунга  ўхшаш  товарларни    Ўзбекистон  

Республикасининг    божхона  чегараси    орқали  олиб  ўтишда    уларнинг      божхона   

расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда ва биринчи ўринда амалга оширилади. 

 

Эркин    божхона    зоналари  ва  эркин  омборларга  олиб  кирилаетган,  шунингдек  



уларнинг  ҳудудидан  олиб  чиқилаѐтган    товарларнинг    божхона  расмийлаштируви 

соддалаштирилган 

тартибда 

амалга 


оширилиши 

мумкин. 


Божхона 

расмийлаштирувининг  соддалаштирилган  тартибини    қўлланиш  шартлари  қонун 

ҳужжатларида белгиланади. 

 

Божхона расмийлаштируви тугалланмаган  товарлар  ва  транспорт воситаларидан 



фойдаланишга  ҳамда  уларни  тасарруф  этишга  йўл    кўйилмайди,  қонун  ҳужжатларида 

назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 

 


Yüklə 1,16 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin