Термиз давлат университети «Ижтимоий-иқтисодий» факультети



Yüklə 1,16 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/12
tarix04.04.2020
ölçüsü1,16 Mb.
#30764
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
bozhxona ishi


Назорат саволлари. 

1. Божхона тўловларини тўловчилар деганда кимларни тушунасиз? 

2. Божхона тўлови деганда нимани тушунасиз? 

3. Божхона тўловлари турларини  тушунтиринг. 

4. Божхона йиғимлари ва уларнинг турларини айтинг. 

5. Божхона тўловларини тўлаш  тартиби ва муддатларини  биласизми? 

6. Дастлабки қарор деганда нимани тушунасиз? 

  

А д а б и ѐ т л а р: 

1.  Ўзбекистон  Республикасининг  Божхона  Кодекси.  «Иқтисодиѐт  ва  ҳуқуқ 

дунѐси». Т.: 1998 й 

2.  Ўзбекистон  Республикасининг  қонуни  «Бож  тарифи  тўғрисида»  1997  йил  29 

август. 


3.  Ўзбекистон  Республикасининг  қонуни  «Давлат  божхона  хизмати  тўғрисида» 

1997 йил 29 август. 

4.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  иқтисодий  ислоҳотларни  чуқурлаштириш  йўлида». 

Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил 

5.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистонинг  сиѐсий-ижтимоий  ва  иқтисодий  истиқболини 

асосий тамойиллари». Тошкент «Ўзбекистон» 1997йил. 

6.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  XXI  аср  бусағасида:  хавфсизликка  таҳдид, 

барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил. 

7.  Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й. 

8.  Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.: 

2002 й. 

9.  Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г. 

10. Экспорт-импорт  юкларини  расмийлаштиришда  божхона  органларига  тақдим 

этиладиган ҳужжатлар руйхати. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 

8 апрелда 428-сон билан руйхатдан ўтган. 

11. Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  Божхона  кумитасининг  05/8  -  373-сонли 

«Божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқнома» Т.: 1998 й. 

12. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари 

13. www.customs.uz. 

14. www.soliq.uz. 

 

 

7-мавзу: РЕСПУБЛИКАМИЗДА БОЖХОНА ИДОРАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ 



ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 

 

Режа 

1. Божхона органлари ва улар фаолиятининг асослари. 

2. Божхона органлари мансабдор шахсларининг  унвонлари. 

 

Таянч иборалар. 

Божхона  назорати,  божхона  органлари,  божхона  органларининг  вазифалари, 

божхона  органларининг  ҳуқуқлари,  божхона  органларининг  мажбуриятлари,  божхона 

органларининг  мансабдор  шахслари,  божхона  органлари  ходимларининг  махсус 

унвонлари, пенсия таъминоти, ҳалқаро ҳамкорлик. 



 

52 


   

1. Божхона органлари ва улар фаолиятининг асослари 

Республикамизда божхона органлари фаолиятининг  ҳуқуқий асослари 1997 йил 29 

августда  қабул  қилинган  «Ўзбекистон  Республикасининг  Давлат  Божхона  хизмати 

тўғрисида»ги қонуни ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар билан тартибга солиб турилади. 

Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиѐсатини амалга 

ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади. 

Ўзбекистон  РеспубликасинингДавлат  божхона  кумитаси,  Давлат  божхона 

кумитасининг  қорақалпоғистон  Республикаси  вилоятлар,  Тошкент  шахри  бўйича 

бошқармалари,  божхона  комплекслари  ва  божхона  постлари  божхона  органларидир. 

Божхона  органлари  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  ўз  фаолиятини  давлат  хокимияти 

махаллий  органларидан  мустақил  тарзда  амалга  оширадилар.  Божхона  органлари  уз 

ваколатлари  дорирасида    қабул  қиладиган  қарорлари  барча  юридик  ва  жисмоний 

шахслар томонидан ижро этилиши шарт. Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза килувчи 

органлар  ҳисобланади  ва  давлат  бюджети  маблағаларидан  таъминланади.  Ўзбекистон 

Республикаси  Давлат    герби  туширилган  ва  ўз  номи  битилган  мухрга  эга.  Давлат 

божхона  қўмитасининг  тузилиши    ҳамда  унинг  фаолиятини  ташкил  этиш  Ўзбекистон 

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади. 

  Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

 

юридик  ва  жисмоний  шахсларнинг  ҳуқуқлари  ҳамда  қонун  билан  муҳофаза 



этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш; 

 



Узбекитон  Республикасининг  иқтисодий  манфаатларини  ҳимоя  қилиш  ва  уз 

ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш; 

 

божхона сиѐсатини ишлаб чиқиш ва амалга аширишда иштирок этиш; 



 

божхона  ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш; 



 

божхона тўловларини ундириш; 



 

божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари 



шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш; 

 



божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатлари  бузилишининг,  шу  жумладан 

контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек куйиш ; 

 

ташқи  иқтисодий  фаолиятга  доир  божхона  статистикасини  ҳамда  товар 



номенклатурасини юритиш; 

 



Ўзбекистон  Республикаси    ҳалқаро  шартномаларининг  божхона  ишига  оид 

қисмидан келиб чикадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш. 

 

Божхона органларининг уз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: 



 

товарлар  ва  транспорт  воситаларини,  қонун  ҳужжатларида  назарда  тутилган 



ҳолларда эса, жисмоний шахсларни куздан кечириш; 

 



юридик  ва  жисмоний  шахслардан  куздан  кечириш  учун  товарлар  ва  транспорт 

воситаларини, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этишни талабэтиш; 

 

валюта назоратини амалга ошириш; 



 

молия,  банк  ва  бошқа  ташкилотлардан,  шунингдек  юридик  ва  жисмоний 



шахслардан  экспорт-  импорт  операцияларини  амалга  ошириш  билан  боғлиқ  бўлган  

ахборот  ва  ҳужжатларни  ҳамда  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  бошқа  ахборотни 

олиш; 


 

53 


 

божхона  назоратидан  ўтказиш  мақсадида  товарлар  ҳамда  бошқа  буюмлардан 



намуна ва нусхалар олиш; 

 



божхона  назоратидан  ўтказилиши  лозим  бўлган  товарлар  сақланаѐтган 

ҳудудларга  ва биноларга  белгиланган тартибда кириш; 

 

божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатларининг  бузилишига  доир  материалларни 



белгиланган  тартибда  кўриб  чиқиш  ҳамда    юридик  ва  жисмоний  шахсларни  қонун 

ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш; 

 

божхонага  оид  ҳуқуқ  бузарликларнинг  бевосита  предмети  бўлган    товарлар  ва 



транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда  ушлаб 

туриш ва олиб қўйиш; 

 

суриштирув ўтказиш ва тезкор- қидирув, фаолиятини амалга ошириш ; 



 

божхонага оид ҳуқуқбузарликларни  аниқлашга  хизмат қиладиган техникавий ва 



махсус воситаларни қўллаш; 

 



экспорт  қилиниши  ман  этилган  буюмлар  ва  маҳсулотлар  республикадан 

ташқарига    олиб  чиқиб  кетилаѐтганда,  шунингдек  акциз  маркалари  қуйилмаган  тамаки 

маҳсулотлари  ва  алкоголли  ичимликлар  республика  ҳудудига  олиб  киритилаѐтганда 

трансротировка  қилинганда  ва  сақланганда  уларни  мусодара  этиш  тўғрисида  қарор 

қабул қилиш ва бошқалар. 

   


Ўз навбатида божхона органларининг мажбуриятлари қуйидагиларни ташкил этади. 

 



ягона божхона сиѐсатини руѐбга чиқаришда иштирок этиш; 

 



божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатларига  риоя  этилиши,  божлар  тўғри 

ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш; 

 

давлат  хавфсизлиги,  жамоат  тартибини  сақлаш,  фукароларнинг  ҳаѐти 



васоглигини  сақлаш,  атроф  муҳитни    муҳофаза  этиш  чора-  тадбирлари  амалга 

оширилишига кўмаклашиш ; 

 

божхона  ҳақидаги  қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда 



услубий кўрсатмалар ва норматив хужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни нашр этиш; 

 



юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш 

ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз 

вақтида хабардор қилиш; 

 



фаолият 

турлари 


билан 

шуғулланиш 

ҳуқуқини 

берадиган 

махсус 

рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш; 



 

ўз  хизмат  вазифаларини      бажаришлари  натижасида  узларига  маълум  бўлиб 



қолган  давлат  сири    ва  тижорат  сири  ҳисобланган  ахборотни  ошкор  этмасликка 

мажбурдирлар. 

  Божхона 

органлари  ўз  зиммаларига  юклатилган  вазифаларни  давлат 

бошқарувининг  бошқа  органлари  ва  давлат  хокимияти  махаллий  органлари  билан 

ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назратини амалга ошириш   ҳамда 

божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатларини  бузилишига  қарши  курашда    божхона 

органларига  кўмаклашишлари  шарт.  Божхона  органлари  уз  зиммаларига    юклатилган 

вазифаларни  бажариш  мақсадида  бошқа  органлар    ва  ташкилотлар  билан  аниқланган 

ҳуқуқбузарликлар  бўйича  мавжуд  материаллар  тўғрисидаги    ахборотни,  шунинингдек 

бошқа  ахборотни  белгиланган  тартибда  ўзаро  алмашадилар.  Божхона  органлари  ўз 

ваколатлари доирасида  чиқадиган ҳамма учун мажбурий тусдаги норматив  ҳужжатлар 



 

54 


тегишли  вазирликлар  билан  келишиши    ва  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда 

руйхатдан ўтказилиши лозим. 

  Божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатларига  риоя  этилишини  таъминлаш  мақсадида  

банклар  ва бошқа молия ташкилотлари :  

  -  хужалик  юритувчи  субъектлар  томонидан  бюджет  олдидаги  мажбуриятларнинг 

божхона тўловларига  оид қисмининг бажарилиши тўғрисидаги  божхона органларининг 

хулосасига  биноан  ана  шу  субъектларнинг  ҳисоб-китоб  ва  бошқа  ҳисобварақларини 

ѐпишлари мумкин. 

  -  белгиланган  муддатларда  тўланмаган  божхона  тўловлари  ва  жарима 

суммаларини  хўжалик  субъектларидан  сўзсиз  тартибда  ундириб  олиш  тўғрисидаги 

божхона органларининг фармойишларини бажарадилар. 

  - 


хўжалик  субъектларининг  сумдаги  маблаги  етишмаса 

ва  валюта 

ҳисобварақларида  маблағлар  мавжуд  бўлса,  божхона  органларининг  тақдимномасига 

биноан  мазкур  валюта  маблагларини  валюта  биржасида  сотиш  кунидаги  курс  бўйича 

бюджет  олдидаги  қарзни  қоплаш  учун  зарур  хажмларда  сўзсиз  сотишни  амалга 

оширадилар. 

  -  хўжалик  юритувчи  субъектларнинг  айби  билан  божхона  тўловлари    ва  жарима 

суммаларини  тўлаш  кечиктирилган  бўлса,  ѐки  молия  кредит    ташкилотларининг  айби 

билан кечиктирилган бўлса белгиланган тартибда пеня ундирилади. 

 

2.Божхона органларининг мансабдор шахслари. 

  Божхона органининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида 

давлат хокимиятининг вакиллари ҳисобланадилар ва уларнинг божхона ҳақидаги қонун 

ҳужжатларига риоя этиш борасидаги талабларини барча юридик ва жисмоний шахслар 

бажариши  шарт.  Божхона  органларининг  мансабдор  шахслари  хизмат  вазифаларини 

бажариш вақтида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўқотар қуролни ҳамда 

махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш  қўллаш ҳуқуқига эгадирлар. 

  Ўзбекистон  Республикаси  Божхона  кумитаси  раиси  Ўзбекистон  Республикаси 

Президенти томонидан тайинланиб, Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон 

Республикаси  Божхона  қўмитаси  раисининг  ўринбосари  ва  вилоятдаги  бошқарма 

бошлиқлари  кумита  раиси  тавсиясига  биноан,  Вазирлар  Маҳкамаси  томонидан 

тасдиқланади.  Колган  барча  мансабдор  шахслар  Ўзбекистон  Республикаси  Божхона 

қўмитаси раиси томонидан тайинланади. 

Махсус унвонлари 

  Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар эгаллаб турган лавозимларига 

ҳамда неча йил ишлаганликларига қараб қуйидаги махсус унвонлвр берилади. 

 



кичик бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг старшинаси; 

 



ўрта    бошлиқлар  таркиби  -  божхона  хизматининг  кичик  лейтенанти,  божхона 

хизматининг  лейтенанти,  божхона  хизматининг  катта    лейтенанти,  божхона 

хизматининг капитани; 

 



катта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг майори, божхона хизматининг 

подполковниги, божхона хизматининг полковниги; 

 

олий  бошлиқлар  таркиби  -  божхона  хизматининг  генерал-майори,  божхона 



хизматининг генерал-лейтенанти, божхона хизматининг генерал- полковниги. 

Унвонларни бериш ва маҳрум этиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.   



 

55 


Божхона  органлари  мансабдор  шахсларининг  ҳаѐти  ва  соғлиги  давлат  бюджети 

маблағлари ҳисобидан  мажбуран шахсий суғурта қилиниши лозим. Божхона органлари 

ходимлари  ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни, ички ишлар 

органларидаги  хизматни  ўтаган  шахслар  ва  уларнинг  оила  аъзолари  учун    қонун 

ҳужжатларида  белгиланган  тарзда  амалга  оширилади.  Божхона  органлари  мансабдор 

шахсларига божхона органларида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 

олган  ҳолда  пенсия  тайинлаш  учун  ишлаган  йилларини  ҳисоблаб  чиқариш  тартиби 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Божхона  органлари мансабдор шахслари 

ва  улар  оила  аъзоларининг  пенсия  таъминотини  ташкил  этиш  Давлат  божхона 

қўмитасининг пенсия хизмати зиммасига юклатилади. 

Божхона органлари ходимларининг иш ҳақи мансаб маошидан, махсус унвонлар ва 

ишлаган  йиллари  учун  устамалардан  ҳамда  Вазирлар  Маҳкамаси  томонидан  жорий 

этилган  тартибда  белгиланадиган  бошқа  қўшимча  ҳақлардан  иборатдир.  Улар  бепул 

формали  кийим-бош  билан  таъминланадилар.  Ўзбекистон  Республикаси  божхона 

қўмитаси  қонун  ҳужжатларда  белгиланган  тартибда  божхона  иши,  контрабандага, 

гиѐхванд воситалар, психотроп моддаларнинг ғайриқонуний  муомаласига  қарши кураш 

масалалари    бўйича  хорижий  давлатларнинг    божхона  ва  бошқа  органлари  ҳамда 

ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширадилар.    



 

Назорат саволлари.  

1. Божхона  органлари    фаолиятининг  асослари  қандай  қонун  билан  тартибга 

солинади?. 

2.  Божхона органларининг асосий вазифалари нималардан иборат? 

3.  Божхона органлариниинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини  биласизми? 

4. Божхона органлари мансабдор шахсларининг  унвонлари  тартибини  айтинг. 

5. Божхона  органларининг  бошқа  органлар  билан  ўзаро  ҳамкорлиги  қандай 

тартибда бўлади?  



 

А д а б и ѐ т л а р: 

1.  Ўзбекистон  Республикасининг  Божхона  Кодекси.  «Иқтисодиѐт  ва  ҳуқуқ 

дунѐси». Т.: 1998 й 

2.  Ўзбекистон  Республикасининг  қонуни  «Давлат  божхона  хизмати  тўғрисида» 

1997 йил 29 август. 

3.  Божхона қонун  ҳужжатларидаги янгиликлар-2. New documents and provisions in 

the customs law-2/ Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиет ва ҳуқуқ дунѐси». Т.: 2004 й. 

4.  Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  XXI  аср  бусағасида:  хавфсизликка  таҳдид, 

барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил. 

5.  Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й. 

6.  Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.: 

2002 й. 


7.  Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г. 

8.  Додабоев А. «Международное таможенное право» Ф. 2001 г. 

9.  Экспорт-импорт  юкларини  расмийлаштиришда  божхона  органларига  тақдим 

этиладиган ҳужжатлар руйхати. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 

8 апрелда 428-сон билан руйхатдан ўтган. 


 

56 


10. Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  Божхона  кумитасининг  05/8  -  373-сонли 

«Божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқнома» Т.: 1998 й. 

11. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари 

12. www.customs.uz. 

13. www.soliq.uz. 

 

 

8-мавзу: БОЖХОНА ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК. 

 

Режа 

1. Божхона қонун ҳужжатларининг бузилиши ва жазо турлари. 

2. Айрим  турдаги  божхона  қонунчилигининг  бузилишида  юридик  шахсларнинг 

жавобгарлиги. 

3. Транспорт  воситаларидан  фойдаланиш  тартибини  бузганлик  учун  жавобгарлик 

масалалари. 



 

Таянч иборалар. 

Жазо  турлари,  жазо  бериш  муддатлари,  божхона  режимининг  бузилиши,  божхона 

расмийлаштирувини бузиш, қайта ишлаш тартибини бузиш, тўлов муддатларини бузиш, 

декларациялаш тартибини бузиш. 



 

1.Божхона қонун ҳужжатларининг бузилиши ва жазо турлари 

Божхона  Кодексида    ва  бошқа    қонун  ҳужжатларида    белгиланган  божхона 

қоидаларига    айбли    ғайриҳуқуқий    риоя    этмаслик    божхона  ҳақидаги  қонун 

ҳужжатларининг бузилиши деб ҳисобланади.  

Фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги 

Божхона    ҳақидаги      қонун    ҳужжатларини      бузган    фуқаролар      ва  мансабдор  

шахслар  маъмурий  жавобгар  бўладилар, уларнинг килмишларида жиноят аломатлари 

бўлган  тақдирда  эса,  жиноий  жавобгар  бўладилар.  Божхона    ҳақидаги      қонун  

ҳужжатларини      бузганлик    учун      фуқаролардан  малака  аттестати  чақириб  олиниши 

мумкин. 


Юридик шахсларнинг жавобгарлиги 

Юридик  шахслар  ва  юридик  шахс  ташкил  этмаган  ҳолда    тадбиркорлик  фаолияти  

билан    шуғулланаетган      шахсларга    нисбатан  Божхона  Кодексида  назарда      тутилган   

қонунбузарликлар      учун  Кодекснинг    132-моддасида    назарда    тутилган    жарималар  

(иқтисодий  жазо  чоралари)  ва  бошқа  жазолар  қўлланилади.  Юридик    шахсларни   

жавобгарликка  тортиш   уларнинг   мансабдор шахслари ва бошқа ходимларини  улар 

божхона ҳақидаги қонун  ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод этмайди. 

Юридик  шахснинг   мансабдор  шахслари   ва  бошқа   ходимларини контрабанда  учун  

ҳамда    божхона    иши    соҳасида  бошқа  жиноятларни  содир  этганлик  учун    жиноий 

жавобгарликка    тортиш  юридик    шахсни  божхонага  оид  қонун  ҳужжатларида  назарда 

тутилган жавобгарликдан озод этмайди. 

Божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатларини    бузганлик  учун  бериладиган  жазо 

турлари. 

Божхона    ҳақидаги    қонун    ҳужжатларини    бузганлик    учун  қуйидаги  жазолар 

берилади :  


 

57 


1) жарима;  

2)  айрим  фаолият  турларини амалга  ошириш  учун  божхона органи томонидан 

берилган лицензиянинг ѐки малака аттестатининг амал қилишини тугатиш; 

3)  божхона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатлари  бузилишини  содир этиш қуроли   ѐки   

бевосита   ашѐси   ҳисобланган   товарлар   ва  транспорт воситаларини мусодара қилиш. 

Товарлар  ва  транспорт  воситаларининг  қийматидан келиб чиққан ҳолда  ҳисоблаб  

чиқиладиган    жарима    миқдорини    аниқлаш    чоғида,  бундай  қиймат    деб    уларнинг  

ҳуқуқбузарлик  аниқланган  кундаги  эркин (бозор) нархи тушунилади.  Юридик  шахс  

ѐки  юридик  шахс  ташкил  этмасдан   тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаетган  

шахс божхона ҳақидаги  қонун ҳужжатларини бир   неча   бор   бузган   тақдирда,   ҳар   

бир   ҳуқуқбузарлик   учун алоҳида-алоҳида жарима солинади.  

Божхона ҳақидаги  қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо бериш муддатлари.   

Юқорида назарда  тутилган   жазолар  божхона    ҳақидаги  қонунҳужжатларининг 

бузилиши  аниқланган    кундан  эътиборан    олти  ойдан    кечиктирмай,  бироқ  у  содир  

этилган    кундан    эътиборан    уч    йилдан    кечиктирмай,  бюджетга  бож  тўловлари  

тўланмаганлиги    билан    боғлиқ  ишлар    бўйича  эса  -  беш  йилдан  кечиктирмай 

қўлланилади. 

Божхона Кодекси  132-моддаси  биринчи  қисмининг  3-бандида назарда тутилган   

жазо   божхона   ҳақидаги   қонун   ҳужжатлари  бузилган  ѐки бузилганлиги  аниқланган  

вақтдан    қатъи    назар    ва  у  асосий  ѐки  қўшимча  жазо  бўлишидан  қатъи  назар 

берилаверади. 

 

2.Айрим турдаги божхона қонунчилигининг бузилишида юридик шахсларнинг 



жавобгарлиги 

Божxона  ҳақидаги  қонун  ҳужжатларини  бузишнинг  айрим  турлари  учун  юридик 

шаxсларнинг  ва  юридик  шаxс  ташкил  этмасдан  тадбиркорлик  фаолияти  билан 

шуғулланаетган шаxсларнинг жавобгарлиги 

Божхона назорати зонаси режимининг   бузилиши 

Божхона  органининг  рухсатисиз    божхона  назорати  зонаси    чегараси  орқали  ва  

унинг  доирасида    товарлар,  транспорт    воситалари  ва  шахсларни  олиб    ўтиш      ѐки  

божхона   назорати  зонаси   режимини  бузувчи   бошқа хатти-ҳаракатлар содир этиш -  

энг  кам    иш  ҳақининг    беш  бараваридан    ўн  бараваригача    миқдорда  жарима  солишга 

сабаб бўлади. 

Товарлар  ва  транспорт    воситаларини  божхона  ҳудудига    олиб  кириш  чоғида  

Ўзбекистон  Республикасининг  божхона  чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида божхона 

органини  хабардор  этмаслик  -    энг  кам  иш  ҳақининг    икки  бараваридан  беш 

бараваригача  миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Товарлар  ва    транспорт  воситаларини    Ўзбекистон  Республикасининг  божхона  

ҳудудидан    ташқарига    олиб    чиқиш    мақсади    тўғрисида      божхона  органига  хабар 

бермаслик  -  энг  кам  иш  ҳақининг    икки  бараваридан  беш  бараваригача    миқдорда 

жарима  солишга  сабаб  бўлади.  Товарлар  ва    транспорт  воситаларини    Ўзбекистон 

Республикасининг  божхона    ҳудудидан    ташқарига    олиб    чиқиш    мақсади    тўғрисида   

божхона  органига    нотўгри    хабар    бериш,      агар    бундай    хабар    божхона      органи 

томонидан  белгиланган  тартибда    рўйхатга олинган бўлса,  худди шунингдек товарлар 

ва  транспорт    воситаларини  белгиланган  жойга    ҳамда  белгиланган  вақтда  етказиб 



 

58 


бермаслик  -      энг  кам    иш  ҳақининг    беш  бараваридан    ўн  бараваригача    миқдорда 

жарима солишга сабаб бўлади.  

Божхона Кодексининг 63-моддасида назарда тутилган фалоқат юз  берган ѐки енгиб 

бўлмас куч таъсир этган ҳолларда чора кўрмаслик - товарлар ва  транспорт воситалари  

қийматининг икки  фоизидан ўн фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Товарлар  ва  транспорт    воситаларини  етказиб  берилган    жойда  ушбу  белгиланган 

муддатда  божхона    органларига  кўрсатмаслик  ҳамда  уларнинг  ҳужжатларини 

топширмаслик  -  энг  кам    иш  ҳақининг    беш  бараваридан    ўн  бараваригача    миқдорда 

жарима солишга сабаб бўлади. 

Божхона      назорати      остида      турган      товарлар      ва      транспорт  воситаларини  

божхона    органининг    рухсатисиз    бериш,  уларни  йўқотиш  ѐки  божхона  органи 

белгилаган  жойга  етказиб  бермаслик  -  товарлар  ва   транспорт воситаларини  мусодара 

этиб    ѐки  мусодара  қилмай,  лицензияни  амал  қилишни    тугатиб  ѐки  тугатмай  олмай  

товарлар  ва  транспорт  воситалари    қийматининг  эллик  фоизидан  юз    фоизигача  

миқдорда  жарима    солишга    сабаб    бўлади.  Божхона  органига  топшириш  учун  қабул 

қилинган,  божхона    назорати  остида  турган    товарлар  ва    транспорт  воситаларининг  

божхона  ҳужжатлари  ѐки  бошқа    ҳужжатларини  йўқотиш  ѐхуд  етказиб  бермаслик  - 

ҳужжатлари  йўқотилган  ѐки   етказиб  берилмаган  товарлар   ва транспорт воситалари  

қийматининг  ўн    фоизидан  эллик    фоизигача  миқдорда  жарима  солишга  сабаб  бўлади. 

Товарлар,  транспорт  воситалари  ва  уларнинг  ҳужжатларини    етказиб  беришнинг   

божхона   органи   томонидан   белгиланган   муддатига  риоя килмаслик - энг  кам  иш  

ҳақининг    етти    бараваридан    ўн    беш    бараваригача  миқдорда  жарима  солишга  сабаб 

бўлади. 

Транспорт воситасини тўхтатмаслик 

Ўзбекистон    Республикасининг    божхона    чегараси    орқали  ўтаѐтган  транспорт   

воситасини   божхона   органлари   томонидан  белгиланадиган жойларда тўхтатмаслик - 

энг    кам    иш    ҳақининг    етти    бараваридан    ўн    беш    бараваригача  миқдорда  жарима 

солишга сабаб бўлади.  

Божхона  назорати  остида  турган  транспорт  воситасини  тўхтаб туриш жойидан 

божхона  органининг  рухсатисиз  жўнатиб  юбориш  -  энг    кам    иш    ҳақининг    етти  

бараваридан  ўн  беш  бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Кемалар ва бошқа  сўзувчи воситаларнинг божхона  назорати остидатурган  кема  ва  

бошқа  сўзувчи  воситалар  енига  божхона   органининг рухсатисиз келиб тўхташи - энг 

кам  иш ҳақининг  беш бараваридан  ўн бараваригача  миқдорда жарима солишга сабаб 

бўлади. 

Божхона  расмийлаштирувини    амалга  ошириш    тартибини  бузиш,    яъни  божхона 

расмийлаштирувини    бошлаш  ва    тугаллаш,  уни    ўтказиш  жойи,  вақти  ва  таомили 

тўғрисидаги  белгиланган  талабларга  риоя  этмаслик  -лицензияни    амал    қилишини  

тугатиб  ѐки  тугатмай, энг  кам   иш ҳақининг ўн  бараваридан  йигирма  бараваригача  

миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Божхона    расмийлаштируви    тугалланмаган    товарлар    ва    транспорт  воситалари 

билан  операциялар  ўтказиш,  белгиланган  талаблар  ва    шартларни  бузиб,    уларнинг  

ҳолатини  ўзгартириш,  улардан  фойдаланиш  ва  уларни тасарруф этиш - товарлар ва 

транспорт    воситалари  қийматининг  эллик    фоизидан  юз  фоизигача  миқдорда  жарима 

солишга сабаб бўлади. 


Yüklə 1,16 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin