66
2. МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ва божхона
ҳамкорлиги
Дастлабки йилларда валюта-молия муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ
кўплаб масалалар ҳал этилмаган эди. Аммо мамлакатларда ўзаро савдо муносабатларини
ривожлантиришга кўмаклашиш муаммоси вужудга келди. Мамлакатлар ўртасидаги
савдо муаммоларини ҳал этишга бўлган уринишлар МДҲ мамлакатларининг қўшма
савдо ташкилотларини ва умумий божхона иттифоқини барпо этиш заруриятини
келтириб чиқарди. Аммо бу уринишлар бугунги кунга қадар муваффаққиятсизликка
учрамоқда.
МДҲ мамлакатлари икки ва кўптомонлама савдо музокораларини олиб бордилар.
Ҳозир бу музокоралар ягона божхона маконини барпо этиш ва ўзаро савдони тартибга
солишда нотариф усуллардан (квоталаш, лицензиялаш, сертификатларни тан олиш ва
бошқа маъмурий усуллар) фойдаланиш масалалари бўйича олиб борилмоқда.
1992 йилда имзоланган МДҲ Низоми бир нечта бўлимлардан иборат: мақсад ва
принциплар; аъзолик; умумий хавсизлик ва ҳарбий-сиѐсий ҳамкорлик; низоларнинг ол-
дини олиш ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш; иқтисодий ҳамкорлик;
молиявий масалалар.
Ушбу
давлатлараро
ҳамдўстлик
мақсадлари
қуйидагилардан
иборат:
умимиқтисодий ҳудуд доирасида аъзо мамлакатларнинг ҳар томонлама ва
мувозанатлашган ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, шунингдек, давлатлараро
ҳамкорлик ва интеграциялашувга кўмаклашиш. Ўзбекистон МДҲ фаолиятида қатнашар
экан, собиқ совет республикалари бозорларига чиқиши ва товарларнинг божсиз
ҳаракатланишини таъминлаши мумкин. Бу эса Респуб-ликанинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини тезлаш-тиради.
Ҳар бир мамлакат божхона иттифоқи доирасида қўлланиши мумкин бўлган
дискриминацион ички солиқлар, божхона йиғимлари, техник тўсиқлардан ҳимояланиши
ва бошқа савдо воситаларининг дискриминацион қўллани-лишига қарши муайян
кафолатлар олиши мумкин.
1994 йилда МДҲ мамлакатларининг давлат бошлиқлари божхона иттифоқи сари
яна бир қадам сифатида Эркин савдо ҳудудини яратиш тўғрисида шартномага имзо
чекдилар. У МДҲ доирасида божхона ва бошқа йиғимларни босқичма-босқич
қисқартириш ва келажакда Давлатлараро Иқтисодий Кенгаш яратишни назарда тутади.
Аммо, бу ҳам натижасиз ҳаракат бўлиб чиқди. Шундай бўлса-да, мамлакатлар бунинг
бутун регионга салбий таъсир кўрсатаѐт-ганлигини ҳис эта бошлашди. Шунинг учун ҳам
божхона иттифоқини кўп томонлама бўлмаса-да, жуда бўлмаганда икки томонлама
асосда тузишга интилиш тасодифий эмас. Масалан, 1997 йил 2 апрелда Белоруссия ва
Россия божхона Иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Ҳар бир мамлакат ўзининг божхона сиѐсатини муайян мақсадлардан келиб чиқиб
белгилайди. Россия, Украина ва Белоруссия бюджетга маблағлар тушишини
таъминлашга урунмоқда, Марказий Осиѐ ва Кавказорти мамлакатлари эса хорижий
инвестицияларни жалб этишга ҳаракат қилиб, божхона чекловларини камайтиришга
интилмоқда. Ривожланишига қараб божхона чора-тадбирлари ўртасидаги фарқ
чуқурлашиб бормоқда ва бугун уларнинг ўн уч хил варианти мавжуд. Бундан ташқари,
баъзи бир мамлакатларнинг ўзида божхона қоидаларини шархлаш борасида фарқлар
мавжуд.
67
Божхона иттифоқи тўғрисидаги умумий келишув савдо йўлидаги кўплаб тариф ва
миқдорий чеклашларни олиб ташлаш, мамлакат чегарасида товарларни божхона
назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказишни бекор қилиш ва кўплаб ўтказиш
пунктларини тугатишни тақозо этади. Уни амалга ошириш барча мамлакатлар учун
ҳаѐтий муҳим аҳамиятга эга. Бу кенг постсовет бозорининг тўлиқ очилишини, россия
энергия тизимига киришнинг енгиллашувини, капитал миграциясининг сезиларли
ўсишини билдиради. Ҳозирча МДҲ субрегионал иқтисодий гуруҳлар қаторига киради.
Кўпчилик янги давлатлар қазиб чиқариш соҳаларига шошилинч тарзда ғарб
инвестицияларини жалб этиш, давлат мулкларини ва фойдали қазилма бойликлари
мавжуд конларни сотиш орқали ижтимоий-иқтисодий инқирозни енгиш учун ҳаракат
қилмоқда. Аммо миллий иқтисодиѐтни қайта қуриш тизимида ўйланмай қилинган
ҳаракатлар, бозор механизмларини босқичма-босқич шакллантириш ва иқтисодий
ҳамкорликдан ажралиш мамлакатларни жаҳон бозорининг хом ашѐ базасига, арзон ишчи
кучи манбаига айланиб қолишига олиб келиши аниқ бўлиб қолмоқда. Бу иқтисодий
мустақилликнинг кейинчалик эса сиѐсий мустақилликнинг йўқолишига олиб келиши
мумкин.
Ҳамкорлик барқарор ва мунтазам иқтисодий ривожланиш учун катта
имкониятдир. Ягона божхона иттифоқини тузиш масалаларини тезроқ ҳал этиш
муҳимдир. Кўпчилик ҳолларда ўзаро низолар, миллатчилик, тушунмовчиликлар бунга
ҳалақит беради. Божхона иттифоқини тузишдан мақсад мамлакатларнинг
ижтимоий-иқтисодий ривож-ланишини биргаликдаги ҳаракатлар билан таъминлаш,
улар ўртасида хўжалик субъектларининг ўзаро эркин иқтисодий ҳаракати учун
тўсиқларни бартараф этиш ҳисобланади. Иттифоқ эса иқтисодиѐтнинг барқарор
ривожланишини, эркин товар айирбошлаш ва ҳалол рақобатни йўлга қўйиш, қатнашчи
мамлакатларнинг иқтисодий сиѐсатини мувофиқлаштиради ва миллий иқтисодиѐтнинг
ҳар томонлама ривожланишини таъминлашни кафолатлайди.
Битим тузаѐтган мамлакатлар ҳудуддаги барча мамлакатларнинг манфаатларини
рўѐбга чиқариш учун хўжаликнинг бозор қоидаларига ва унификация қилинган
қонунчиликка асосланган иқтисодиѐтни тартибга солиш механизми ҳамда божхона
иттифоқига кирувчи мамлакатлар учун ягона божхона ҳудудининг мавжудлиги
тамойилига асосланган иқтисодий бирлашмани белгилайдилар.
Божхона Иттифоқини шакллантириш фақат босқичма-босқич амалга оширилиши
мумкин:
божхона чора-тадбирларини соддалаштириш ва бирхиллаштириш;
мамлакатлар ўртасидаги савдода бир хил таъсирга эга божхона божлари,
солиқлар ва йиғимларни, шунингдек, миқдорий чеклашларни бекор қилиш;
божхона қонунчилигини бир хил шарҳлашни таъминловчи автоматлаштирилган
божхона тизимини жорий этиш;
учинчи мамлакатларга нисбатан бир хил савдо режими, умумий божхона
тарифлари ва ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф чораларини ўрнатиш ва
қўллаш.
Божхона иттифоқини тузиш тўғрисидаги келишувда ташқи савдо, божхона, валюта,
молия, солиқ ва бошқа қонунчиликларни унификация қилиш, битим тузаѐтган то-
монларнинг хўжалик субъектлари фаолияти, шунингдек, нарх сиѐсати, валютали
тартибга солиш ва назорат қилиш, экспорт назорати, ҳалол рақобат ва интеллектуал
68
мулк учун бир хил имкониятлар ва кафолатларни таъминлайдиган бозор принципларини
жорий этиш зарур.
Шундан кейингина битим тузаѐтган томонларнинг божхона ҳудудлари ягона
божхона ҳудудига бирлашиши ва божхона иттифоқининг халқаро ҳуқуқларга эгалиги ва
амал қилаѐтган халқаро келишувлар тақдири тўғрисидаги масалалар ҳал этилиши
мумкин.
Божхона Иттифоқига аъзо мамлакатлар божхона иттифоқини умумий бошқариш,
божхона статистикасининг умумий услуби ва товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини
аниқлаш бўйича ягона қоидаларини яратиш ҳақида келишиб олишлари лозим.
Россия ва Белоруссия аллақачон икки томонлама келишувни тузиб бўлишди. Бу
келишувнинг якунида келишув Низомини тан олган МДҲнинг ҳар қандай аъзоси учун
унинг очиқлиги эътироф этилди. Ҳозирда ушбу божхона иттифоқига Арманистон,
Молдавия ва бир қатор бошқа давлатлар қўшилиш истагини билдиришмоқда.
1996 йил 29 мартда уч мамлакатнинг божхона иттифоқига қирғизистон ҳам
қўшилди. У 1995 йилнинг 6 ва 20 январидаги Келишув ва Божхона иттифоқига
қўшилганлиги тўғрисидаги шартномани имзолади. қирғизистон ушбу Келишувнинг
барча шартларига риоя этиш тўғрисидаги йўриқномаларни қабул қилди ва барча
меъѐрий ҳамда маъмурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш шартларини бажарди.
Ушбу тўрт мамлакатнинг божхона иттифоқини тузишлари МДҲ доирасида божхона
соҳасидаги илк халқаро интеграциялашув қадамлари ҳисобланади. Собиқ Иттифоқ ҳу-
дудида давлатлар ўртасида жаҳон меъѐрлари ва талабларига жавоб берадиган янги ўзаро
муносабатлар юзага келмоқда.
Аммо, 1997 йилги молиявий инқироздан сўнг қозоғистон Россия, Ўзбекистон ва
қирғизистондан узоқлаша бошлади. 1998 йилда Россиядан олиб келинадиган бир қатор
озиқ-овқат маҳсулотларига таъқиқлашлар жорий этилди, Ўзбекистон ва
қирғизистондан олиб келинадиган бир қатор товарларга эса 200 фоизли божхона
божлари ўрнатилди. қозоғистон ҳукумати ҳамкорлар олдида божхона ҳамкорлиги
тўғрисидаги келишувга мувофиқ қабул қилган мажбуриятларини бузди. Бошқа
томондан қирғизистон ҳукумати ҳам ўз ҳамкорлари билан республикадаги пул-кредит
соҳасидаги ҳолатни тузатиши керак бўлган чора-тадбирлар борасида келишмасдан иш
юрита бошлади. Давлатлар муаммоларни ҳал этишда бирлашиш ўрнига уларни алоҳида
ҳал этишга ҳаракат қилдилар. Бу эса молиявий инқироз оқибатларини қисқа муддат
ичида бартараф этиш имконини бермади.
Ҳозирча МДҲ доирасида ягона иқтисодий макон, божхона иттифоқини яратиш
тўғрисида гапиришга эрта, аммо бир-бирларининг манфаатларига зид келмайдиган
ташқи савдо ва божхона сиѐсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. Бошқа
томондан, мамлакатлар ўртасида тузилган божхона ва ташқи савдо сиѐсатидаги
келишувларни бузганлик учун реал жазо чораларини жорий этиш лозим.
3. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг халқаро ҳамкорликни
ривожлантиришдаги фаолияти
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, фаол ташқи иқтисодий сиѐсат
юрита бошлади. Ўзбекистон Умумжаҳон божхона ташкилотининг аъзоси ҳисобланади.
Эндиликдаги муҳим масала Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдир. Ўзбекистон
Халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан фаол
ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.
69
Ўзбекистон УБТнинг фаол аъзоси ҳисобланади ва божхона сиѐсатини жаҳонда
қабул қилинган амалиѐт билан мос равишда олиб боради. Ўзбекистоннинг УБТ билан
ҳамкорлиги 1992 йилдан бошланган.
Ўзбекистон 1992 йилда Божхона ҳамкорлиги Кегашини таъсис этиш
Конвенциясига қўшилди. Хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш хизматлари билан
биргаликда халқаро конвенцияларнинг ҳужжатларини, ҳуқуқий ҳужжатларни, услубий
ва ахборот материалларини, шунингдек, хорижий ҳамкасбларинининг амалий ишларини
ўрганиш Ўзбекистон божхона хизмати фаолияти даражасини оширишга ѐрдам беради.
Ўзбекистон Европа Ҳамжамияти Комиссияси билан ҳам фаол ҳамкорлик олиб
бормоқда. У божхона хизмати мутахассислари учун қатор ўқув семинарлар ўтказди,
Ўқув Маркази, божхона лабораторияларига асбоб-ускуналар ва наркотикларни аниқлаш
учун тестлар етказиб берди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
ҳамкорлик ташкилоти (ОЭСР) аъзоси ҳисобланади.
1999 йилнинг кузида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар божхона
хизмати бошлиқларининг олтинчи учрашуви Тошкентда ўтказилди. Унда транзит сав-
доси, контрабанда ва божхона қонунчилигининг бузилиш ҳолларига қарши курашда
ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Йиғилишда, шунингдек аъзо
мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқалар ва савдо муносабатларини кенгайтириш ва
божхона ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон божхонаси бир қатор мамлакатларнинг божхона хизматлари билан
ҳамкорлик олиб бормоқда (масалан, ГФР, АқШ, Россия ва б.). Ўзбекистон божхона хиз-
мати вакиллари АқШ, Англия, Франция, Германияга ташриф буюриб, божхона ишини,
хусусан, божхона постларини ташкил этишни ўргандилар. Бу эса Республика божхона
хизматини такомиллаштириш таклифини тайѐрлаш имконини берди.
Ўзбекистон божхона хизмати БМТ, хусусан, БМТнинг савдо ва ривожланиш
Конвенцияси (ЮНКТАД), Европа иқтисодиѐт комиссияси ва БМТнинг МДПни қўллаш
масалалари бўйича Конвенциси, БМТнинг Наркотикларни назорат этиш бўйича
Комиссияси ва унинг бошқа бўлинмалари билан яқин алоқа ўрнатган.
Жаҳонда наркотик моддалар оборотининг кенгайиши хавфининг ортиши ва Ўрта
Осиѐ орқали наркотик моддалар транзитининг ўсиши ЮНДКП билан ҳамкорлик
қилишни ўта долзарб вазифага айлантирди. Бу Конвенция 1997 йилда ислоҳ этилди ва
БМТнинг Наркотикларни назорат қилиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармаси
(УКНПП), деб атала бошланди. Бошқарма қароргоҳи Венада жойлашган. Бундан
ташқари, унинг жойларда 22 та бўлимлари, шунингдек, Нью-Йорк ва Брюсселда алоқа
бўйича бўлимлари бор. У БМТнинг Наркотиклар устидан назорат қилиш халқаро
дастурини (ЮНКД) ва Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича халқаро марказ
(ЦМПП)ни ўз таркибига олади.
Бошқарма фаолиятининг асосий мақсадлари қуйидагилар:
* наркотикларни суиистеъмол қилишнинг хавфлилиги борасида маърифий
фаолиятни таъминлаш;
* наркотикларни тайѐрлаш, уларни ноқонуний айлантириш ва наркотиклар билан
боғлиқ бўлган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш;
* наркотикларни суиистеъмол қилишни камайтиришга қаратилган ҳаракатларга
ѐрдам бериш;
* маҳаллий, миллий ва халқаро даражада наркотикларга қарши кураш масалалари
бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;
70
* наркотиклар билан боғлиқ барча масалалар бўйича ахборот, таҳлил ва
мутахассислар билан таъминлаш.
Ўрта Осиѐ учун наркотиклар транзити ва гиѐҳвандликнинг асосий хавфи жанубдан
келмоқда. Бир қатор ҳисобларга қараганда умумий наркотиклар ҳажмининг ярми
(таҳминан 140 тонналик героин эквивалентида) Европа ва бошқа ҳудудларга
контрабанда йўли билан етиб боради. Ноқонуний наркотиклар оборотининг 65 %га
яқини Ўрта Осиѐ орқали ўтади.
Афғонистон билан умумий чегараларнинг мавжудлиги, ички чегараларнинг
очиқлиги, наркотикларни ноқонуний айлантиришга қарши курашувчи ҳуқуқий
органларнинг етарлича тажрибага эга эмаслиги, кўпчилик божхона постларининг тўлиқ
техник жиҳозланмаганлиги сабабли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг
миллий божхона хизматлари Ўзбекистон божхонасига турли-туман ѐрдам кўрсатмоқда.
Масалан, ЮНДКП божхона ходимларининг Буюк Британияга бориб малака ошириб
келишларини ташкил қилди ва Ўзбекистон Республикаси ФА ўсимликлар генетикаси ва
экспериментал биологияси Институтига асбоб-ускуналар ва химикатлар етказиб берди.
Ўзбекистоннинг
УКНПП
билан
ҳамкорлиги
наркомания,
қурол-яроғ
контрабандаси, коррупция, «ҳаром» пулларни тозалаб олиш, терроризм ва одам
савдосига қарши кураш соҳаларида давом этмоқда.
Турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўзининг самарасини бермоқда.
Ҳамкорлик бошқа мамлакатларда тўпланган бой тажрибани ўрганиш, ахборот олиш
имкониятларини кенгайтириш, божхона ишини халқаро ва регионал даражада
мувофиқлаштириш имконини яратмоқда.
Назорат саволлари.
1. Ташқи иқтисодий фаолиятни божхона бошқаруви орқали тартибга солишда
халқаро ташкилотларнинг ўрни нимадан иборат?
2. ГАТТ/ЖСТнинг ривожланиш босқичлари, принциплари ва мақсадлари
нималардан иборат?
3. Ўзбекистон ва Умумжаҳон божхона ташкилоти муносабати моҳиятини очиб
беринг?
4. МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ва божхона ҳамкорлиги ҳолати, муаммолари
ва истиқболлари қандай?
5. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг халқаро ҳамкорликни
ривожлантиришдаги фаолиятининг устувор йўналишлари нималардан иборат?
6. УКНПП мақсади ва фаолият соҳалари нималардан иборат?
Адабиѐтлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т.1992 й.
2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси».
Т.: 1998 й
3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Бож тарифи тўғрисида» 1997 йил 29
август.
4. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат божхона хизмати тўғрисида» 1997
йил 29 август.
5. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар -1. New documents and provisions in
the customs law-1. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси». Т.: 2004 й.
71
6. Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Тошкент. «Ўзбекистон». 1998
йил.
7. Каримов И.А. «Ўзбекистонинг сиѐсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболини
асосий тамойиллари». Тошкент «Ўзбекистон» 1997йил.
8. Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й.
9. Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.:
2002 й.
10. Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г.
11. Додабоев А. «Таможенная статистика», Ф. 2002 г.
12. Додабоев А. «Международное таможенное право» Ф. 2001 г.
13. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари
14. www.customs.uz.
15. www.soliq.uz.
10-мавзу: БОЖХОНА СТАТИСТИКАСИ
Режа
1. Ташқи иқтисодий фаолият статистикасининг мазмуни ва мақсади.
2. Божхона статистикасининг асосий вазифалари ва объектлари.
3. Ташқи савдо статистикасида товарларни ҳисобга олиш тизими.
4.Декларациялаш божхона статистикасининг асосий манбаи сифатида.
5. Божхона статистикаси кўрсаткичлари.
6. Божхона статистикаси маълумотларини қайта ишлаш усуллари.
Таянч иборалар.
Ташқи савдо статистикаси, товарлар импорти, товарлар экспорти, махсус импорт,
умумий импорт, махсус экспорт, умумий экспорт, бевосита транзит, билвосита транзит.
1. Ташқи иқтисодий фаолият статистикасининг
мазмуни ва мақсади
Ташқи иқтисодий фаолиятни самарали бошқариш учун ташқи иқтисодий
алоқаларни тўлиқ акс эттирувчи маълумотларга эга бўлиш керак. Ташқи иқтисодий
алоқалар статистикасида асосан, маҳсулотлар экспорти ва импорти, хизматлар экспорти
ва импорти, халқаро молиявий операциялар, шартнома бўйича хорижда ишлаб чиқариш
фаолияти билан шуғулланиш, ишчи кучи ва туристлар ҳаракати, шунингдек, халқаро
фаолиятнинг бошқа йўналишлари бўйича маълумотлар тўпланади ва қайта ишланади.
Маълумотларнинг асосий қисми ташқи савдодан олинади. Ташқи савдо божхона
чегараси орқали ҳаракатланаѐтган товарлар ва хизматлар билан боғлиқ экспорт-
импорт операцияларидан ташкил топади. Ташқи савдо натижасида мамлакат моддий
ресурслари кўпайиши (импорт) ѐки камайиши (экспорт) мумкин.
Ташқи савдо статистикаси қуйидаги икки хусусиятга эга:
статистика фақат божхона чегарасини кесиб ўтаѐтган товарлар ва хизматлар
массасини ҳисобга олади;
статистика божхона чегарасини тижорат ва нотижорат мақсадларда кесиб
ўтаѐтган ҳар қандай товар массасини (вазни бўйича) ҳисобга олади. Демак, мамлакат
72
томонидан олинган барча инсонпарварлик ѐрдамлари импортга, мамлакатдан
берилаѐтган барча инсонпарварлик ѐрдамлари экспортга қўшилади.
1991 йилдан бошлаб товарлар ҳисоби божхона ҳисоби сифатида фақат божхонада
олиб борилади. Божхона юк декларацияси, шунингдек, товарлар билан бирга олиб
юриладиган ҳужжатлар, счетлар, битимлар гувоҳномаси ва ҳоказолар товарларни
ҳисобга олиш асоси ҳисобланади. Божхона чегарасини кесиб ўтаѐтган қуйидаги
товарлар ташқи савдо ҳисобига кирмайди:
бевосита транзит (омборларга тўхтамасдан);
дипломатик муассаса ходимлари ва якка шахсларнинг багажлари;
қайтариладиган тара (контейнерлар, шиша идишлари) ва намуналар;
шартнома бўйича бир йилдан кам муддатга олиб ўтилаѐтган жорий ижара
товарлари;
монетар олтин, шунингдек, муомаладаги бошқа тангалар, қимматбаҳо қоғозлар,
банкноталар;
вақтинчалик олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарлар, масалан, театр
декорациялари, спорт инвентарлари, машиналар, кўргазмалар, ярмаркалар, аукционлар
ва бошқалар учун мўлжалланган товарлар;
товарларни кафолат ҳисобига етказиб бериш;
транспорт воситалари ва бошқа асбоб-ускуналарни таъмирлаш ишлари;
товарларни олиб кирмасдан реэкспорт қилиш;
хизматлар қиймати (номоддий);
нейтрал, ҳудудий ва хорижий сувларда концессия доирасида овланган балиқлар.
Ташқи савдо статистикасида товар дейилганда ҳар қандай ҳаракатланаѐтган
буюм, жумладан, валюта, валюта бойликлари, электр ва бошқа турдаги энергия,
транспорт воситалари тушунилади. Товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни аниқ
ҳисобга олиш учун экспорт ва импорт тушунчаларини тўғри тушунмоқ зарур.
Товарлар импорти дейилганда:
ички истеъмол ѐки қайта ишлаш учун олиб кирилаѐтган товарлар;
кейинчалик реэкспорт учун мўлжалланган товарлар;
божхона омборларида қайта ишлаш учун олиб кирилаѐтган товарлар тушунилади.
Биринчи тоифага кирувчи барча товарлар божхона тозалавудан ўтади.
Иккинчи тоифага кирувчи товарлар реэкспорт учун божхона омборларига
жойлаштирилади.
Учинчи тоифага кирувчи товарлар эса қайта ишланади.
Товарларнинг баъзилари божхона назорати остида қайта ишлаш учун олиб
кирилади - хом ашѐ, ярим фабрикатлар ва бошқа маҳсулотлар импортѐр мамлакатда
қайта ишлаш учун олиб кирилади ва қайта ишлаш маҳсулотлари тўлалигича олиб чиқиб
кетилади.
Товарлар экспорти дейилганда:
экспортѐр мамлакатда ишлаб чиқарилган, қазиб олинган ѐки сезиларли қайта
ишланган товарлар;
божхона назорати остида қайта ишланган товарлар;
божхона омборларидан олиб чиқилаѐтган товарлар;
миллий товарлар:
73
ички истеъмол учун олиб кирилган ва эркин муомалага чиқарилган, кейин қайта
ишланмасдан олиб чиқилаѐтган товарлар тушунилади.
Бошқа мамлакатларда экспорт ва импорт тушунчаларига таъриф беришда
бошқача ѐндошув мавжуд бўлиши мумкин. Бундан ташқари, товар номенклатурасида
ҳам фарқлар бўлиши мумкин, аммо ташқи савдо ва божхона статистикасида етарлича
унификациялашган ѐндошув мавжуд.
Dostları ilə paylaş: |