Термиз давлат университети «Ижтимоий-иқтисодий» факультети


 Божхона статистикасининг асосий вазифалари ва



Yüklə 1,16 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə11/12
tarix04.04.2020
ölçüsü1,16 Mb.
#30764
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
bozhxona ishi


2. Божхона статистикасининг асосий вазифалари ва  

объектлари 

Ташқи иқтисодий операцияларни  ҳисобга олишнинг халқаро андозаларига  ўтишда 

халқаро амалиѐтга мос равишда олинган божхона маълумотларидан фойдаланиш талаб 

этилади.  Божхона  статистикаси  -  бу  ташқи  иқтисодий  алоқалар  статистикасининг 

таркибий  қисмлари  бўлиб,  унда  товарлар  ҳаракатидан  ташқари  ишлар  бажариш, 

хизматлар кўрсатиш ва бошқа операциялар ҳам ҳисобга олинади. Божхона статистикаси 

ѐрдамида қуйидаги вазифалар ҳал этилади: 

 



экспорт ва импорт тўғрисида ишончли маълумотлар олиш

 



ташқи савдо таркиби, динамикаси ва ривожланиш йўналишларини таҳлил этиш; 

 



макроиқтисодий ҳолатни таҳлил этиш, ташқи савдо ва божхона сиѐсатини давлат 

томонидан тартибга солиш соҳасида қонуний ҳужжатлар тайѐрлаш; 

 

давлат  бюджетига  божхона  божлари  ва  йиғимларининг  тушишини  назорат 



қилиш; 

 



валюта назоратини амалга ошириш

 



савдо ва тўлов балансларининг қатор бандларини тузишда маълумотлар тўплаш. 

қиймат  ва  миқдор  кўрсаткичларида  ифодаланувчи  мамлакат  ташқи  савдо  обороти, 

экспорт  ва  импорт  географияси  (товар-мамлакат),  божхона  чегараси  орқали  ҳара-

катланаѐтган ишчи кучи, туристлар, ва хизматлар божхона статистикасининг кузатиш ва 

ўрганиш предмети бўлиб хизмат қилади. 

МДҲ  Товар  номенклатурасида  (МДҲ  ТИФ  ТН)  келтирилган  экспорт  ва  импорт 

товарлар  божхона  статистикасининг  бевосита  кузатиш  объекти  ҳисобланади.  Ҳозирда 

МДҲнинг  деярли  барча  мамлакатларида  божхона  чегараси  орқали  ўтаѐтган  товарлар 

мана шу номенклатура асосида декларацияланади.  

Божхонада ҳисобга олишнинг халқаро тизимига ўтиш учун аввало, бу тизимга ўтиш 

асосларини яратиш лозим. Кўпчилик мамлакатларда ўтиш даврининг ҳуқуқий асослари 

ишлаб  чиқилди  ва  у  зарур  ҳужжатлар  билан  таъминланди.  Бундан  ташқари, 

маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва расмий эълон қилишга тайѐрлашнинг маъмурий 

муддати  таъминланган.  Маълумотларни  тегишли  давлат  органларига  етказиб  бериш 

услуби  ҳам  ишлаб  чиқилган.  Бу  кварталлик,  ярим  йиллик  ва  йиллик  ҳисоботларни 

тайѐрлаш  ва  уларни  Макроиқтисодиѐт  ва  статистика  вазирлиги,  Ташқи  иқтисодий 

алоқалар вазирлиги ва бошқа муассасаларга бериш орқали амалга оширилади. 

Ўзбекистон 

Республикаси 

Божхона 


Кодексида 

божхона 


статистикаси 

маълумотларидан яна қуйидаги мақсадлар йўлида фойдаланиш белгилаб берилган: 

 

ички ва ташқи бозор конъюнктурасини таҳлил этиш; 



 

ҳукумат органларини халқаро савдо музокараларини тайѐрлаш ва тезкор тижорат 



ишларини олиб бориш учун зарур маълумотлар билан таъминлаш; 

 

74 


 

ҳукумат  органларини  божхона  сиѐсати  соҳасида  қарорлар  қабул  қилиш  учун 



зарур маълумотлар билан таъминлаш; 

 



ташқи  савдони  давлат  томонидан  тартибга  солиш  учун  зарур  маълумотларни 

тўплаш; 


 

тўлов  ва  савдо  баланси  ҳолатини  таҳлил  этиш  учун  зарур  маълумотлар  билан 



таъминлаш; 

 



божхона  статистикаси  маълумотлари  билан  МДҲ  мамлакатлари  ўртасида  ўзаро 

алмашинишни таъминлаш;  

 

давлат божхона сиѐсатидан кўзланган бошқа вазифалар. 



Барча  турдаги  божхона  декларациялари  божхона  статистикасининг  асосий 

манбаи ҳисобланади. 

 

3. Ташқи савдо статистикасида товарларни ҳисобга олиш тизими 

Ташқи  савдода  товарлар  ҳаракатини  ҳисобга  олишнинг  қуйидаги  тизимлари 

мавжуд: 

 



айрим товарларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган махсус тизим;  

 



барча турдаги товарларга нисбатан қўлланувчи умумий тизим.  

Уларнинг  қайси  бирини  қўллаш  статистик  кузатишни  ташкил  этиш,  унинг 

объектлари  ва  уларни  ҳисобга  олиш  тартибига  боғлиқ.  Аммо  бу  тизимларни  қўллаш 

шароитлари бир хил. Ташқи савдо операцияларини ҳисобга олишнинг умумий тизимида 

товар  давлат  чегарасини  кесиб  ўтганда  рўйхатга  олинади.  Ҳисобга  олишнинг  махсус 

тизимида  эса  товарлар  мамлакат  божхона  чегарасини  кесиб  ўтганда  рўйхатга 

олинади.  

Ҳисобга  олиш  тизимлари  ўртасидаги  фарқ  товар  эркин  иқтисодий  ва  божхона 

зоналари,  божхона  омборлари  орқали  ўтаѐтганда,  яъни  товарлар  божхона  ҳудуди  ва 

божхона назоратидан ташқарида бўлган ҳолларда муҳим аҳамият касб этади. 

Махсус  тизимда  товарлар  эркин  зоналар  ва  эркин  омборлардан  божхона  ҳудудига 

эркин муомалага чиқа-рилгандан (махсус импорт) кейингина ҳисобга олинади. 

Махсус импортга қуйидаги товарлар киради:  

 

ички истеъмол ѐки қайта ишлаш учун олиб кирилган товарлар;  



 

божхона назорати остида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарлар;  



 

божхона омборларида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарлар.  



Умумий импортга эса:  

 



барча махсус импорт;  

 



божхона омборларига жойлаштирилган товарлар (реэкспорт) киради.  

Махсус  экспорт  мамлакатда  ишлаб  чиқарилган,  қазиб  олинган,  етиштирилган  ѐки 

қайта  ишланган,  шунингдек,  аввал  махсус  импорт  сифатида олиб кирилган товарларни 

ҳисобга олади. 

Махсус экспортга: 

 



миллий экспорт;  

 



божхона назорати остида қайта ишланган товарларни олиб чиқиш;  

 



миллийлаштирилган товарлар киради.  

Демак, умумий экспорт қ махсус экспорт қ реэкспорт.  



Европанинг  барча  мамлакатларида  (Буюк  Британиядан  ташқари)  ҳисобга 

олишнинг  махсус  тизимидан  фойдаланилади.  Миллийлаштирилган  товарлар  ташқи 

 

75 


савдода  махсус  экспорт  сифатида  ҳисобга  олинади.  АқШ  ҳисобга  олиш  услубида 

сезиларли  фарқ  мавжуд.  Унда  махсус  экспорт  ва  реэкспорт  тўғрисида  маълумотлар 

берилади ва миллийлаштирилган товарлар реэкспортга қўшилади.  

Умумий ҳисобга олиш тизимида олиб чиқилган товарлар ҳажми, гарчи улар эркин 

муомалага кейинроқ чиқарилсада, олиб чиқилган вақтдан бошлаб ҳисобга олинади. 

БМТнинг  Статистика  Кўмитаси  товарларни  умумий  ҳисобга олиш тизими  асосида 

ҳисоблашни тавсия этади. Бу тизим мамлакатга олиб кирилаѐтган ва ундан олиб чиқиб 

кетилаѐтган  товарларни  етарлича  тўлиқ  ҳисобга  олиш  имконини  беради  (транзит 

юклардан ташқари). 

Транзитни шартли равишда икки турга бўлиш мумкин:  

 

бевосита;  



 

билвосита.  



  Бевосита  транзит  -  бу  товарларни  бир  мамлакатдан  бошқасига  учинчи 

мамлакатда  тўхтамасдан  олиб  ўтишдир.  Бевосита  транзитда  товарлар  ташқи  савдо 

натижаларига қўшилмайди.  

  Билвосита  транзит  -  товарларни  бир  мамлакатдан  бошқасига  учинчи  мамлакат 

ҳудудидаги  божхона  омборларига  жойлаштириш  орқали  олиб  ўтишдир.  Бевосита 

транзит  реэкспорт  сифатида  ҳисобга  олинади  ва  умумий  экспорт-импортга  қўшилади. 

Бевосита  транзитда  товар  эгаси  норезидент  ҳисобланса,  реэкспортда  резидент 

ҳисобланади.  

  Ҳамкор  мамлакатларни  аниқлаш  импорт  қилинаѐтган  товарлар  келиб  чиққан 

мамлакатни  ҳамда  экспорт  қилинаѐтган  товарлар  белгиланган  мамлакатни  ҳисобга 

олишни назарда тутади. 

  Келиб  чиқиш  мамлакатига  ишлаб  чиқариш,  сотиш  ва  юклаш  мамлакатларини 

киритиш мумкин.  

  Экспорт  товарларни  етказиш  белгиланган  мамлакатларга  истеъмол  этувчи,  сотиб 

олувчи ва товар етказиб берилиши лозим бўлган мамлакатлар киритилиши мумкин.  

  БМТнинг  Статистика  Кўмитаси  ҳамкор  мамлакатларни  биринчи  усулга  мувофиқ 

аниқлашни  тавсия  этади.  Агар  бунинг  иложи  бўлмаса,  унда  юклаш-етказиб  бериш 

ҳисобга олинади.  

  Ҳисобга  олишда  маълумотлар  ўртасида  фарқ  юзага  келиши  мумкин.  Бунинг 

асосий  сабаби  экспорт  ва  импортни  ҳисобга  олишда  миллий  қоидаларнинг 

мавжудлигидир.  Масалан,  Буюк  Британияда  умумий  ҳисобга олиш тизими, ГФРда  эса 

махсус ҳисобга олиш тизими қўлланилади.  

  Фарқлар 

ҳамкор  мамлакатларда  қўлланиладиган  баҳолаш  асосларининг 

турличалигига  ҳам  боғлиқ  бўлиши  мумкин.  Чунки,  қаердадир  FOB  баҳолари,  бошқа 

жойда  эса  FAS  ѐки  SIF  баҳоларидан  фойдаланилади.  АқШ  FОВ  баҳоларини  қўлласа, 

Буюк  Британия  асосан,  CIF  баҳоларидан  фойдаланади.  Францияда  экспорт  FOB 

баҳоларида, импорт эса SIF баҳоларида белгиланади. Божхона органлари SIF баҳоларида 

3%лик чегирмалар қўллайди. Ўзбекистонда эса қайта ҳисоблаш товарларнинг статистик 

божхона қийматини аниқлаш6 учун амалга оширилади. 

  Масалан,  N  корхона  товарни  Ўзбекистон  Республикасидан  Германия  Федератив 

Республикасига шартномада кўрсатилган CIF шартларида 1 тонна учун 1700 АқШ дол-

лари  нархида  экспорт  қилади.  Етказиб  беришнинг  базис  шартларидан  келиб  чиқиб, 

товарнинг шартнома нархига товар етказиб берувчи томонидан экспортѐрнинг божхона 

чегарасидаги  белгиланган  жойга  қадар  қилган  барча  харажатлари,  шу  жумладан  товар 



 

76 


нархи,  кира  ҳақи,  юклаб  жўнатиш  ва  юкни  тушириш,  суғурта,  транзит  харажатлари  ва 

ҳоказолар киритилади.  



Экспорт қилинаѐтган товарнинг статистик қиймати FOB шартларидаги нархлар 

бўйича  ҳисобланишини  эътиборга  олиб,  товарнинг  шартнома  қиймати  товарни 

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ГФРдаги белгиланган жойга қадар 

экспорт қилиш билан боғлиқ харажатларни чегириш йўли билан қайтадан ҳисобланиши 

керак.  

Товарнинг статистик қийматини аниқлаш учун божхона органи қўшиб чиқиладиган 

харажатларни  таҳлил  қилади  ва  товар  нархига  қуйидаги  харажатларни  киритади: 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқаридаги транспорт харажатлари 

-  1  тонна  учун  350  доллар  ҳажмида,  транзит  харажатлари  -  1  тонна  учун  50  доллар 

ҳажмида,  суғурта  йиғими  суммаси  -  1  тонна  учун  50  доллар  ҳажмида,  Ўзбекистон 

ҳудудидан ташқаридаги бошқа харажатлар - 1 тонна учун 30 доллар ҳажмида.  

Етказиб  беришнинг  бундай  шартларида  1  тонна  товарнинг  статистик  қиймати 

мазкур харажатларни шартномада кўрсатилган товар  қийматининг умумий суммасидан 

чегириш йўли билан аниқланади:  



1700 - (350 қ 50 қ 50 қ 30) қ 1220 доллар. 

БЮДнинг 46-«Статистик қиймат» устунига товарнинг FOB шартларидаги нархидан 

ѐки  1  тонна  учун  1220  АқШ  доллари  ҳажмида  белгиланиб,  экпорт  қилинаѐтган  товар 

миқдорига  кўпайтирилган  нархидан  келиб  чиқиб  ҳисобланган  товар  қиймати 

киритилади.  

  Ҳамкор  мамлакатлар  амалиѐтидаги  турли  ҳисоб-китоблар  операцияларнинг  бир 

мамлакатда биринчи сотувчи бўйича, иккинчисида эса воситачи бўйича ҳисобга олини-

шини  келтириб  чиқаради.  Масалан,  Франция  испан  апельсинларини  Россияга  сотди. 

Франция  Россиянинг  савдо  ҳамкори  ҳисобланади,  аммо  Испанияда  экспорт  Россияга 

экспорт  сифатида  қайд  этилади.  Россия  ўз  навбатида,  ушбу  импортни  Франциядан 

импорт сифатида қайд этади.  

  Экспорт  ва  импортни  ҳисобга  олиш  муддатларининг  ўртасидаги  фарқ  ҳамкор 

мамлакатларнинг аниқ муддатдаги экспорт-импорт ҳажмлари ўртасидаги фарқнинг ҳам 

юзага келишига сабаб бўлади. 



 

4. Декларациялаш божхона статистикасининг асосий  

манбаи сифатида 

  Юқорида  айтиб  ўтилганидек,  божхона  юк  декларацияси  божхона  статистикасини 

юритишнинг  ҳужжатли  асоси  ҳисобланади.  БЮД  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар 

Маҳкамасининг 1993 йил 7 октябр  қарорига мувофиқ жорий этилган. Унда 1994 йил 1 

январдан  бошлаб  мамлакат  божхона  чегараси  орқали  ўтаѐтган  товарлар  ва  бошқа 

буюмлар  мажбурий  декларацияланади.  Бунинг  учун  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат 

Божхона қўмитаси органлари томонидан белгиланган тартибдаги БЮД намунаси тақдим 

этилади.  

  Ўзбекистон  Республикаси  божхона  чегараси  орқали  ўтаѐтган  товарларни 

декларациялаш  ташқи  савдони  давлат  томонидан  тартибга  солиш  тизимида  доимий 

амалда бўлган ягона дастак бўлиб қолмоқда.  

  Божхона  статистикасига  хос  хусусиятлардан  бири  унинг  текшириладиган 

бирламчи  ҳужжатлардаги  маълумотларга  таянишидир.  Улар  ташқи  иқтисодий  фаолият 


 

77 


қатнашчилари  томонидан  товарлар  ва  транспорт  воситаларини  декларациялашда 

келтириладиган расмий маълумотлардан иборат.  

  БЮД  мамлакат  божхона  чегараси  орқали  олиб  ўтилаѐтган  товарлар  тўғрисидаги 

расмий маълумотларни қамраб олади. Бу эса барча ташқи савдо операцияларини ҳисобга 

олиш имконини беради. 

БЮДда  товарлар  оқимининг  йўналиши,  белгиланган  мамлакат,  товарнинг  келиб 

чиқиш  мамлакати,  товарнинг  статистик  қиймати,  юк  ташиш  усули,  ҳажми,  товар 

оғирлиги  ва  бошқа  маълумотлар  кўрсатилади.  Бу  ташқи  савдо  бўйича  барча 

маълумотларга  эга  бўлиш  мумкинлигини  билдиради.  Бунинг  устига  БЮД  шакли  барча 

ҳудудларда бир хил.  

  БЮД  универсал  мақомга  эга.  У  божхона  статистикасининг  шаклланишида 

бирламчи маълумотлар асоси бўлиш билан бирга:  

 

декларацияланаѐтган  товарлар  ва  транспорт  воситаларининг  божхона 



расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга оширишда юридик ҳужжат;  

 



ташқи  иқтисодий  фаолият  қатнашчиларининг  давлат  бюджети  билан 

боғлиқлигини белгилаб берувчи молиявий ҳужжат;  

 

бир  томондан  мажбуриятларни  ҳуқуқий  жиҳатдан  тасдиқловчи,  иккинчи 



томондан  эса  хорижий  ҳамкорларга  импорт  товарлар  учун  тўловларни  тўлиқ  ва  ўз 

вақтида амалга ошириш мажбуриятини юкловчи бирламчи ҳужжат ҳисобланади.  

Ўзбекистон  Республикаси  Божхона  Кодексининг  9-бўлимида  товарларни  мамлакат 

божхона  чегараси  орқали  олиб  ўтишни  ташкил  этиш  ва  декларациялашнинг  асосий 

принципларини  белгилаб  берувчи  умумий  қоидалар  келтирилган.  Масалан,  товарларни 

олиб ўтишда уларнинг қиймати 1000 АқШ долларига етгандагина БЮД тўлдирилади. 

  Мамлакат  божхона  чегараси  орқали  олиб  ўтилаѐтган  товарлар  ва  транспорт 

воситаларини  назорат  қилиш  ташқи  иқтисодий  фаолият  қатнашчиларига  боғлиқ 

бўлмаган ҳолда давлат органлари томонидан олиб борилади.  

БЮДни тўлдириш ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ѐки уларнинг қарорига 

мувофиқ шартнома асосида фаолият юритаѐтган божхона брокерлари томонидан амалга 

оширилади.  

БЮДда  келтириладиган  маълумотлар  асосида  ташқи  савдонинг  географик 

тақсимланишини қуйидаги тамойиллар бўйича аниқлаш мумкин: 

 

товарнинг келиб чиқиш мамлакати-товар етказилиши лозим бўлган мамлакат; 



 

сотувчи-сотиб олувчи мамлакат; 



 

жўнатиш (юклаб жўнатиш) мамлакати. 



 

Экспорт-импорт  операциялари  қийматини  баҳолаш  БЮДнинг  қуйидаги 

устунларида  келтириладиган  маълумотлар  орқали  ифодаланади:  товарнинг  қиймати; 

божхона қиймати; статистик қиймат. 



 

5. Божхона статистикаси кўрсаткичлари 

Ташқи  савдо  статистикаси  экспорт-импорт  қиймати  ва  миқдори,  ташқи  савдо 

баланси,  товарлар  келиб  чиққан  мамлакат,  улар  етказилиши  лозим  бўлган  мамлакат, 

етказиб бериш шартлари, баҳолар ва ҳоказолар тўғрисида маълумотлар беради. 

қиймат  кўринишида  ҳисобланган  экспорт  ва  импорт  асосий  иқтисодий 

кўрсаткичлардан  ҳисобланади.  Улар  асосида  ташқи  савдо  самарадорлиги,  ташқи  савдо 

баланси, ташқи савдонинг мамлакат тўлов балансидаги роли ва ўрни аниқланади. 


 

78 


Ташқи савдода товарларни ҳисобга олиш фақат қиймат кўрсаткичлари орқали эмас, 

балки шартномада кўрсатилган товар баҳоси ѐки ўртача статистик баҳолар тўғрисидаги 

маълумотларни  олиш  имконини  берувчи  миқдорий  кўрсаткичлар  орқали  ҳам  амалга 

оширилади. 

Божхона 

статистикасининг 

шаклланишида 

қуйидаги 

кўрсаткичлардан 

фойдаланилади: 

 

товар оқимининг йўналиши; 



 

олиб киришда товарнинг келиб чиқиш мамлакати; 



 

олиб чиқишда белгиланган мамлакат



 

статистик қиймат; 



 

товарлар коди ва номлари; 



 

соф (нетто) оғирлик; 



 

қўшимча ўлчов бирликларининг коди ва номланиши; 



 

қўшимча ўлчов бирликлари бўйича миқдор; 



 

битимлар хусусияти; 



 

божхона режимининг тури



 

товар жўнатувчи тоифаси; 



 

ҳудуд. 



Келтирилган  кўрсаткичлар  нафақат  божхона  статистикаси  бўйича  даврий 

нашрларни  тайѐрлашни  таъминлаш,  балки  турли  хил  таҳлилий  тадқиқотлар,  хусусан, 

ташқи  савдонинг  ривожланиши  тўғрисида  ҳудудлар  бўйича  тадқиқотлар  олиб  бориш 

имконини ҳам беради. Бундан ташқари, бу кўрсаткичлар орқали экспорт-импорт опера-

цияларини ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари бўйича таҳлил этиш мумкин. 

Божхона статистикасида қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади: 

 

ташқи савдо товар айланиши. 



 

савдо баланси қолдиғи. 



 

қоплаш коэффициенти қ (экспорт қиймати)/(импорт қиймати). 



 

савдо баланси. 



 

тўлов баланси.  



Божхона  статистикаси  ташқи  савдо  статистикасидан  ташқари  қуйидаги 

бўлимлардан ташкил топган махсус божхона статистикасини ҳам қамраб олади: 

 

божхона юк декларацияси базаси - товарларни божхона режимлари бўйича олиб 



чиқиш ва олиб киришни ифода этади; 

 



божхона  тўловлари  -  бюджет  даромадларини  шакллантирувчи  божхона 

тўловлари ҳажмини ифода этади. Бунда ҳисобга олиш божхона тўловлари бўйича олиб 

борилади: импорт божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа турдаги солиқлар; 

 



импорт  товарлар  ва  ҳар  бир  шартнома  бўйича  нақд  хорижий  валюталар  ҳамда 

валюта  тушумлари  суммаси  ва  муддатини  ҳисобга  олган  ҳолда  товарлар  экспорти 

бўйича валюта назоратини амалга ошириш; 

 



мусодара қилинган товарлар - божхона қонунчилигининг бузилиш ва ташқи савдо 

оборотида контрабанда, шунингдек, жисмоний шахслардан мусодара қилинган товарлар 

қиймати ва ундирилган жарималар - суммасини ҳисобга олиш; 

 



халқаро  почта  жўнатмалари  -  Ўзбекистондан  чиқиб  кетаѐтган  ва  Ўзбекистонга 

кириб келаѐтган почта жўнатмаларини ҳисобга олиш; 



 

79 


 

халқаро юк ташиш - божхона чегарасини кесиб ўтаѐтган транспорт воситаларини 



ҳисобга олиш; 

 



йўловчилар  ҳисоби  -  Ўзбекистон  Республикаси  чегараси  орқали  ўтаѐтган 

жисмоний шахсларни ҳисобга олиш. 

Ташқи  иқтисодий  фаолият  статистикаси  товарлар  ҳаракатини  ифодаловчи 

кўрсаткичлардан ташқари консалтинг, суғурта, молия ва бошқа хизматларни ҳам ҳисобга 

олади. 

 

6. Божхона статистикаси маълумотларини қайта ишлаш усуллари 



  Амалиѐтда  божхона  статистикаси  маълумотларини  қайта  ишлашнинг  қуйидаги 

асосий усулларидан кенг фойдаланилади:  

 

статистик сводкалаш ва гуруҳлаш;  



 

график усул;  



 

баланс усули;  



 

индекс усули;  



 

омиллар усули.  



  Статистик  сводкалаш  ва  гуруҳлаш.  Биринчи  навбатда  БЮД  асосида 

олинадиган бирламчи божхона маълумот-ларини сводкалаш амалга оширилади.  

Статистик  сводкага  мисол  қилиб  божхонада  тўлдири-ладиган  статистик 

ҳисоботларни  келтириш  мумкин.  Статистик  шаклдаги  ҳисоботлар  божхона 

статистикасининг  турли  объектлари  бўйича  бирламчи  статистик  маълумотларни  акс 

эттиради.  

  Статистик маълумотларни иккиламчи сводкалаш гу-руҳлаш усули асосида амалга 

оширилади.  Божхона  статистикасида  экспорт  ва  импортни  мамлакатлар,  мамлакатлар 

гуруҳи, минтақалар, товар турлари, товарларнинг қайта ишланганлик даражаси, божхона 

тўловлари, транспорт воситалари ва ҳоказолар бўйича гуруҳлаш кенг қўлланилади.  



  Графикли  усул  бир  томондан  ўрганилаѐтган  ҳодисани  қабул  қилишни 

енгиллштириш,  иккинчи  томондан  эса  статистик  маълумотларни  умумлаштириш  ва 

таҳлил  этиш  мақсадида  қўлланилади.  Графикли  усул  ѐрдамида  ўрганилаѐтган 

объектларнинг  ривожланиш  динамикаси,  таркибий  ўзгаришлари,  миқдорий  ва 

таққослама кўрсаткичлари акс эттирилади. 

  Кўпинча 

чизиқли  графиклар  ва  турли  кўринишдаги  диаграммалардан 

фойдаланилади.  Чизиқли  графикларда  божхона  статистикаси  объектлари  бўйича 

бериладиган  маълумотлар  динамикаси  келтирилади.  Бунда,  абсцисса  ўқида  вақт 

оралиқлари,  ордината  ўқида  эса  миқдорий  кўрсаткичлар  берилади.  Бу  усул  асосан 

йўловчилар  ва  юк  ташувчиларни  божхона  иши  билан  таништириш  ва  божхона 

органларини реклама қилиш мақсадида қўлланилади. 



  Баланс  усули  божхона  статистикасида  ташқи  савдо  обороти  ва  божхона 

тўловлари тўғрисидаги ахборотларни ѐритишда учун муҳим аҳамият касб этади. Ташқи 

савдо баланси қуйидагича тузилиши мумкин:  

 



товар гуруҳлари бўйича;  

 



географик йўналиши бўйича. 

  Экспорт  қиймати  импорт  қийматидан  юқори  бўлса  ташқи  садо  баланси  актив, 

агар бу кўрсаткич тескари ишорага эга бўлса, унда у пассив ҳисобланади. Экспорт ва им-

порт қиймати тенг бўлса, унда ташқи савдо баланси нетто-баланс деб аталади.  



 

80 


  Экспорт ва импортни баҳолаш амалий аҳамиятга эга. Чунки, ташқи савдо обороти 

мамлакатнинг иқтисодий ҳолатини белгилаб берувчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади.  

  Божхона статистикаси маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикасига муайян 

давр оралиғида қанча валюта кириб келганлиги ва мамлакатдан хорижга қанча тўловлар 

амалга оширилганлигини кўрсатувчи тўлов баланси тузилади.  

  қуйидагилар тўлов балансининг асосий дастаклари ҳисобланади:  

 

экспорт ва импорт божлари билан боғлиқ тўловлар;  



 

қўшилган қиймат солиғи;  



 

акциз;  



 

барча турдаги хизматлар бўйича даромадлар ва тўловлар:  



 

нотижорат характеридаги пул ўтказмалари;  



 

бошқа мамлакатларга тўловлар ва бошқа мамлакатлардан олинган кредитлар.  



  Ташқи  савдо  ва  тўлов  баланслари  алоҳида  мамлакат,  мамлакатлар  гуруҳи  ѐки 

барча мамлакатларга нисбатан тузилади.  



Yüklə 1,16 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin